← Назад
Решение #2838675 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 544 | — | law | |
| ИПКнинг | 72 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1701-2502/6539-сонли иш
Судья Х.Абдураимов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Андижон шаҳри
2025 йил 3 декабрь
Андижон туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Абдураимов,
даъвогар Андижон вилояти саноат зоналарини бошқариш дирекциясининг
жавобгар “JO’R BEK B R K
IMKONIY TI” масъулияти чекланган
жамиятидан 5 239 553 сўм муддати ўтган ижара қарздорлиги ва 2 363 511 сўм
пеняни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий
ишни соддалаштирилган тартибда тарафларнинг иштирокисиз, суд
муҳокамасисиз кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Андижон вилояти саноат зоналарини бошқариш дирекцияси (бундан
буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат
қилиб, жавобгар “JO’R BEK B R K IMKONIY TI” масъулияти чекланган
жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)дан 5 239 553 сўм
муддати ўтган ижара қарздорлиги ва 2 363 511 сўм пеняни ундиришни
сўраган.
Иш, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги
матнларда ИПК деб юритилади)нинг 2031-бобида назарда тутилган
соддалаштирилган тартибда кўриб чиқилди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда
ФК деб юритилади) 8-моддасига кўра фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари қонун
хужжатларида назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда
юридик шахсларнинг, гарчи қонун хужжатларида назарда тутилган бўлмасада, лекин фуқаролик қонун хужжатларининг умумий негизлари ва мазмунига
кўра фуқаролик ҳуқуқ хамда бурчларни келтириб чикарадиган харакатларидан
вужудга келади.
ФКнинг 234-моддасига асосан мажбурият — фуқаролик ҳуқуқий
муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор)
фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни
топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки
муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса —
қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга
бўлади.
Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу
Кодекс (ФК)да кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
Ишга тақдим қилинган хужжатлардан кўринишича низо даъвогар ва
жавобгар ўртасида тузилган 2021 йил 12 январдаги “Кичик саноат зонаси
ҳудудида жойлашган ишлаб чиқариш майдонларини узоқ муддатли ижарага
олиш” тўғрисидаги 53-сонли ижара шартномасидан келиб чиққан.
Шартноманинг 1.1-бандига асосан даъвогар жавобгарга кичик саноат
зонаси ҳудудидан ер участкасини 10 йил муддатга ижарага бериши, жавобгар
эса шартномада белгиланган миқдорда хар чоракда ижара ҳақини тўлаш
мажбуриятини олган.
Бироқ, жавобгар томонидан шартнома шартлари лозим даражада
бажарилмаганлигини оқибатида 2024 йил IV чорак учун 3 060 сўм,
2025 йил I чорак учун 1 745 498 сўм, II чорак учун 1 745 498 сўм ва III чорак
учун 1 745 498 сўм жами 5 239 553 сўм ижара ҳақи тўловидан қарздорлик
ҳосил бўлган.
Даъвогарнинг мавжуд қарздорликни тўлаб бериш ҳақидаги талабномаси
жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган.
Шундан сўнг, даъвогар юқоридаги даъво аризаси важлари билан судга
мурожаат қилиб, жавобгардан 5 239 553 сўм ижара қарздорлигини ундиришни
сўраган.
ФКнинг 544-моддаси биринчи қисмига асосан ижарага олувчи
мол-мулкдан фойдаланганлик учун ҳақни ўз вақтида тўлаб туриши шарт.
ИПКнинг 72-моддасига кўра, қонунчиликка мувофиқ муайян далиллар
билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан
тасдиқланиши мумкин эмас.
Даъвогарнинг даъво талаби ишга тақдим қилинган иш ҳужжатларидан ўз
исботини топди.
Қайд этилганларга кўра, даъвогарнинг даъво талаби асосли бўлиб,
жавобгардан 5 239 553 сўм ижара қарздорликни ундириш лозим бўлади.
Шунингдек, даъвогар даъво талабида жавобгардан 2 363 511 сўм пеня
ундиришни сўраган.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 2.2-бандида ижара тўлови ўз
вақтида амалга оширилмаган тақдирда, кечиктирилган тўлов суммасининг
0,4 фоизи миқдорида, бироқ муддати ўтган тўлов суммасининг 50 фоизидан
ортиқ бўлмган миқдорда пеня тўланиши белгиланган.
ФК 333-моддасига асосан, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни
бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун
ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб
бериши белгиланганлидан келиб чиқиб, даъвогарнинг жавобгардан пеня
ундириш талабини асосли эканлигини ҳамда пеня даъвогар томонидан тўғри
ҳисобланганлигини ҳисобга олиб, суд жавобгардан даъвогар фойдасига
2 363 511 сўм пеня ундиришни лозим топади.
ИПК 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Юқоридагиларга кўра, суд даъвогарнинг даъво талабларини тўлиқ
қаноатлантиришни, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим
топди.
Бинобарин,
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
1
5
кодексининг 203 -203 - моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
Қ И Л А Д И:
Даъвогарнинг даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар “JO’R BEK B R K IMKONIY TI” масъулияти чекланган
жамиятидан даъвогар Андижон вилояти саноат зоналарини бошқариш
дирекцияси фойдасига 5 239 553 сўм муддати ўтган ижара қарздорлиги ва
2 363 511 сўм пеня ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
Жавобгар “JO’R BEK B R K IMKONIY TI” масъулияти чекланган
жамиятидан Республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан бошлаб ўн
кунлик муддат ичида Андижон туманлараро иқтисодий суди орқали Андижон
вилоят судига апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест келтириш)
мумкин.
Судья
Х.Абдураимов