← Назад
Решение #2838676 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
12
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 128 | — | law | |
| ИПК | 170 | — | law | |
| нинг | 55 | — | law | |
| Конституция | 130 | — | law | |
| нинг | 744 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ФКнинг | 735 | — | law | |
| ФКнинг | 736 | — | law | |
| ФКнинг | 279 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law | |
| онуннинг | 17 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
-------------------сонли иқтисодий иш
судья:Б.Т.Мадрахимов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Наманган шаҳри
2025 йил 3 декабрь
Наманган
туманлараро
иқтисодий
судининг
судьяси
Б.Т.Мадрахимов раислигида, судья ёрдамчиси Х.Ишанхужаевнинг суд
мажлиси котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган
вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар ----------------- АТБ манфаатида
жавобгар ----------------- МЧЖдан муддати ўтган кредитдан 55940 АҚШ
доллари, муддати ўтган кредит фоизидан 19487 АҚШ доллари, 2069 АҚШ
доллари пеня, кредит қолдиғидан 111364 АҚШ доллари, кредит фоизидан
100 АҚШ доллари, жами 188960 АҚШ долларини ундириш ва ундирувни
қўшимча жавобгар ----------------- МЧЖга тегишли гаров мулкларига
қаратиш, гаров мулкини мажбурий тарзда баҳолашдан ўтказиш ҳамда
гаров мулкининг бошланғич реализация баҳосини баҳолаш ҳисоботида
кўрсатилган суммада белгилаш тўғрисидаги даъво аризасини даъвогар
вакили -----------------(ишончнома асосида), жавобгар жамият раҳбари ----------------ларнинг иштирокида Наманган туманлараро иқтисодий суди
биносидаги очиқ суд мажлисида кўриб, қуйидагиларни
А Н И Қ ЛА Д И:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий
бошқармаси даъвогар ----------------- АТБ(бундан буён матнда – даъвогар)
манфаатида судга даъво аризаси киритиб, ----------------- МЧЖдан муддати
ўтган кредитдан 55940 АҚШ доллари, муддати ўтган кредит фоизидан
19487 АҚШ доллари, 2069 АҚШ доллари пеня, кредит қолдиғидан 111364
АҚШ доллари, кредит фоизидан 100 АҚШ доллари, жами 188960 АҚШ
долларини ундириш ва ундирувни ----------------- МЧЖ(бундан буён матнда
– қўшимча жавобгар)га тегишли гаровдаги мулкка қаратиш, гаров мулкини
мажбурий тарзда баҳолашдан ўтказиш ҳамда гаров мулкининг бошланғич
реализация баҳосини баҳолаш ҳисоботида кўрсатилган суммада
белгилашни сўраган.
Палата ишни ўзининг иштирокисиз кўришни сўраган.
Суд муҳокамасида даъвогар вакили даъво талабларини қўллабқувватлаб, уни қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар жамият раҳбари суд мажлисида даъвони тан олиб,
ҳақиқатда қарздорлик мавжудлиги, тез орада ушбу қарздорликни бартараф
этишини билдириб, ишни қонуний ҳал этишни сўради.
Суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор
этилган қўшимча жавобгардан вакил суд мажлисида иштирок этмади.
2
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси(бундан
буён матнда – ИПК)нинг 128-моддаси биринчи қисмига кўра, агар суд
иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган
ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда
тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси
бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли
тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади.
ИПК 170-моддасининг биринчи қисмида ишда иштирок этувчи
шахсларга суд даъво аризаси юзасидан тақдим этишни таклиф қилган ёзма
фикр ёки қўшимча далиллар тақдим этилмаганлиги ишни мавжуд
материаллар бўйича кўришга тўсқинлик қилмаслиги, учинчи қисмида эса
иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгар ва ишда иштирок этувчи бошқа шахслар суд
мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги
қайд этилган.
Шу сабабли суд, ишни қўшимча жавобгарнинг иштирокисиз
кўришни лозим топди.
Суд ишдаги мавжуд далилларга баҳо бериб, тарафлар вакилларининг
тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини
қисман қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси(бундан буён матнда –
Конституция)нинг 55-моддасига кўра ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва
эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган
муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб
чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади.
Конституциянинг 130-моддасида Ўзбекистон Республикасида одил
судлов фақат суд томонидан амалга оширилиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси(бундан буён
матнда – ФК)нинг 744-моддасига кўра, кредит шартномаси бўйича бир
тараф - банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга
(қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар
асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул
суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.
ФКнинг
236-моддасига
асосан,
мажбуриятлар
мажбурият
шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва
талаблар бўлмаганида эса – иш муомаласи одатларига ёки одатда
қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши
керак.
ФКнинг 333-моддасига асосан, қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада
бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
Агар ушбу кодексининг 41-бобининг 2-параграфи (кредит)
қоидаларида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса ва у кредит
шартномасининг моҳиятидан келиб чиқмаса, кредит шартномаси
3
муносабатларига нисбатан ушбу боб 1-параграфи (қарз)нинг қоидалари
қўлланади.
ФКнинг 735-моддасига асосан, қарз олувчи олинган қарз суммасини
қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига
қайтариши шарт.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогарнинг Наманган банк
минтақавий банк хизматлари офиси(бундан буён матнда – банк) билан
жавобгар ўртасида 2024 йил 18 июлда 1288-34-сонли кредит шартномасига
асосан 36 ой муддатга йиллик 16 фоиз устама тўлаш шарти билан 175000
АҚШ доллари миқдорида кредит ажратилган.
Кредит қайтарилишининг таъминоти сифатида қўшимча жавобгарга
тегишли бино-иншоот гаровга қўйилган.
Кредит шартномалари шартларига асосан жавобгар кредитдан
мақсадли фойдаланиши ва тўловларни кредитни қайтариш жадвалига
асосан тўлаши лозим бўлгани ҳолда, шартнома шартларини бажармасдан
кредитнинг муддати ўтган фоизи ва асосий қарз тўловларини белгиланган
муддатларда тўламай келган.
Даъвогар жавобгарга кредит қарздорлигини тўлаб қўйиш ҳақида
йўллаган талабномалари оқибатсиз қолдирилган.
Даъвогар вакилининг суд мажлисида берган тушунтиришлари ва
ишдаги ҳужжатлардан аниқланишича жавобгар томонидан кредит
шартномасига иловада белгиланган кредитни қайтариш графигига риоя
қилинмаганлиги оқибатида 2025 йил 7 октябрь ҳолатига муддати ўтган
кредит тани ва унинг фоизидан жами 75527 АҚШ доллари миқдорида
қарздорлик мавжуд бўлган.
Кредит шартномаси шартларига кўра, қарз олувчи ўз вақтида кредит
бўйича асосий қарз, фоизларни тўламаганда, банк фоизларни ҳамда кредит
бўйича асосий қарзни муддатидан олдин қайтаришни талаб қилиши
мумкинлиги белгиланган.
ФКнинг 736-моддасига кўра, агар қарз шартномасида қарзни
қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи
қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган
тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар
билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли.
Жавобгарнинг юқорида кўрсатилган сана ҳолатига муддати келмаган
кредит тани 111364 АҚШ долларини ташкил этган.
Юқоридаги ҳуқуқ нормаси ва тарафлар ўртасида тузилган кредит
шартномаси шартлари даъвогарнинг муддати келмаган кредитни
ундиришга ҳақли эканлигини кўрсатади. Шу сабабли унинг муддати
келмаган(111364 АҚШ доллари) ҳамда муддати келган(55940 АҚШ
доллари) кредит тани ва унинг фоизи(19587 АҚШ доллари)дан бўлган
жами 186891 АҚШ доллари қарздорликни ундириш талаби асослидир.
Шу сабабли 186891 АҚШ доллари кредит қарздорлигини
жавобгардан ундириш лозим бўлади.
4
Шунингдек, даъвогар томонидан кредит шартномаси бўйича ўз
муддатида тўланмаган кредитнинг танига ҳисобланган 2069 АҚШ доллари
миқдорида пеня сўралган.
Кредит шартномасининг 7.3-бандида фоизларни ўз вақтида
тўланмаганлиги ва улар бўйича муддати ўтган суммалар вужудга
келганлиги учун жавобгар банкка кечиктирилган тўловнинг ҳар бир куни
учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0.1 фоизи миқдорида, аммо
кечиктирилган тўлов суммасининг 10 фоизидан ошмаган миқдорда пеня
тўлаши белгиланган.
ФКнинг 260 – моддасига кўра, қонунчилик ёки шартнома билан
белгиланган, қарздор мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада
бажармаган тақди да кредиторга тўлаши шарт бўлган пул суммаси
неустойка ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007
йил 15 июнь кунги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада
бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли
қарорининг 2-бандида, шартномада жарима ёки пеня шаклида
белгиланадиган неустойка тарафлар томонидан қабул қилинган
мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш усулларидан бири
ҳисобланади. судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал
қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ
ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига
мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб,
талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари
шартлиги ҳақида тушунтириш берилган.
Шунга кўра, даъвогар шартномага асосан жавобгар ҳисобидан пеня
ундиришни талаб қилишга ҳақли.
Мазкур ҳолатда, суд шартнома шартлари бузилиши оқибатларига
мутаносиб равишда даъвонинг пеня ундириш талабини камайтиришни ва
жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 300 АҚШ доллари миқдорида
пеня ундиришни лозим топади.
Шунингдек, кредит қайтарилиши таъминоти сифатида қўшимча
жавобгарга тегишли Наманган вилояти, Наманган шаҳар, Порлоқ МФЙ,
Қуқумбой кўчаси, 5-уйда жойлашган “умумий овқатланиш, маиший
хизмат кўрсатиш ва соғломлаштириш мажмуаси” бино-иншоотлари ердан
фойдаланиш ҳуқуқи билан гаровга қўйилган.
Мазкур шартномага кўра гаровга берувчи ўз зиммасига кредит
шартномаси бўйича тўлов мажбуриятларни бажармаганда мазкур
мажбуриятни гаровга қўйган мулк хисобидан бажариш мажбуриятини
олган.
ФКнинг 279-моддасига кўра гаровга олувчининг (кредиторнинг)
талабларини қондириш учун унди увни қарздор гаров билан таъминланган
мажбуриятни ўзи жавобга бўлган вазиятларда бажармаган ёки лозим
5
да ажада бажармаган тақдирда гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиш
мумкин.
Юқоридагиларга асосан суд ундирувни жавобгарга тегишли гаровга
қўйилган мол-мулкларига қаратишни лозим топади.
Шунингдек, даъвогар гаров мулкини мажбурий тарзда баҳолашдан
ўтказиш ва гаров мулкининг бошланғич реализация баҳосини белгилашни
сўраган.
Суд мажлиси жараёнларида тарафлар гаровдаги мулкнинг
реализация баҳосини белгилашда низо йўқлигини билдирганлар.
Ўзбекистон Республикасининг “Ипотека тўғрисида”ги Қонуни 39моддаси биринчи қисмининг бешинчи хатбошида суднинг ундирувни
ипотека тўғрисидаги шартнома бўйича гаровга қўйилган мол-мулкка
қаратиш ҳақидаги қарорида гаровга қўйилган мол-мулкнинг реализация
қилишдаги бошланғич сотув нархи кўрсатилиши, гаровга қўйилган молмулкнинг кимошди савдосидаги бошланғич сотув нархи ипотекага қўювчи
ва ипотекага олувчи ўртасидаги келишув асосида, улар ўртасида низо
бўлган тақдирда эса, суд томонидан белгиланиши кўрсатилган.
Тарафлар ўртасида 2024 йил 9 июлда тузилган гаров баҳосини
келишиш далолатномасига асосан даъвогар, жавобгар ва қўшимча
жавобгар Наманган вилояти, Наманган шаҳар, Порлоқ МФЙ, Қуқумбой
кўчаси, 5-уйда жойлашган “умумий овқатланиш, маиший хизмат кўрсатиш
ва соғломлаштириш мажмуаси” бино-иншоотларининг баҳосини
2800000000 сўм этиб қабул қилишга келишганлар.
Ушбу сумма тарафлар ўртасида 2024 йил 18 июлда тузилган ипотека
шартномасининг 3-бандида ҳам ўз аксини топган.
Мазкур ҳолатда суд тарафлар ўртасида гаровга қўйилган молмулкларнинг кимошди савдосидаги бошланғич сотув нархи бўйича низоси
мавжуд бўлмаганлигини инобатга олиб, юқоридаги кўчмас мулкнинг
бошланғич реализация қилиш нархини 2800000000 сўм этиб белгилашни
лозим топди.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, суд харажатлари
ишда иштирок қилувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади, учинчи
қисмига мувофиқ, даъвогар тўлашдан белгиланган тартибда озод қилинган
давлат божи, агар жавобгар бож тўлашдан озод қилинмаган бўлса,
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда
жавобгардан республика бюджети даромадига ундирилади.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни
(бундан буён матнда – Қонун)га илова давлат божи ставкаларининг
миқдорлари 2-бандининг “а” кичик бандига мувофиқ, мулкий хусусиятга
эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМ
(базавий ҳисоблаш миқдори)нинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда
давлат божи ундирилади.
6
Даъво аризасида билдирилган талаблар мулкий хусусиятга эга
бўлиб, пул маблағларини ундириш тўғрисидадир. Шу боис даъвонинг
баҳоси ундириладиган суммадан келиб чиққан ҳолда аниқланади. Даъво
талабида ундирилиши сўралган сумма жами 188960 АҚШ долларини
ташкил этади.
Қонуннинг 17-моддаси саккизинчи қисмига мувофиқ, мулкий низо
бўйича судга даъво аризаси берилганда, шунингдек мол-мулкнинг олдисотди, ҳадя, айирбошлаш шартномасини нотариал тартибда тасдиқлашда,
меросга бўлган ҳуқуқни расмийлаштиришда, агар даъво қиймати,
шартнома суммаси ёки мерос миқдори чет эл валютасида белгиланса,
давлат божининг миқдори ҳаракатлар амалга оширилган санада
Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки томонидан белгиланган
курс бўйича миллий валютада белгиланади ва ундирилади.
Даъвогар томонидан судга даъво аризаси тақдим этилган санада,
яъни 2025 йил 21 октябрь ҳолатига АҚШ долларининг Ўзбекистон
Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган валюта курси 12080
сўмни
ташкил
этган.
Шунга
кўра,
мазкур
даъво
бўйича
((188960*12080)/100*2) 45652736 сўм давлат божи ундирилиши лозим.
Шу сабабли суд, 45652736 сўм давлат божи ва 41200 сўм почта
харажатларини жавобгардан ундиришни лозим топди.
Баён этилганларга кўра ҳамда ИПКнинг 118, 165, 176-180моддаларини қўллаб, суд
Қ А Р О Р Қ И Л Д И:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий
бошқармасининг ----------------- АТБ манфаатидаги даъво талаблари қисман
қаноатлантирилсин.
----------------- АТБ фойдасига ----------------- МЧЖдан кредитнинг
муддати келмаган тани – 111364 АҚШ доллари, муддати келган тани –
55940 АҚШ доллари, кредитнинг муддати ўтган фоизи – 19587 АҚШ
долларидан бўлган ҳамда 300 АҚШ доллари пеня, жами 187191 АҚШ
доллари ундирилсин.
Ундирув ----------------- МЧЖга тегишли Наманган вилояти,
Наманган шаҳар, Порлоқ МФЙ, Қуқумбой кўчаси, 5-уйда жойлашган
“умумий овқатланиш, маиший хизмат кўрсатиш ва соғломлаштириш
мажмуаси” бино-иншоотларига ердан фойдаланиш ҳуқуқи билан
қаратилсин.
Гаров мулкиннг бошланғич реализация қилиш баҳоси 2800000000
сўм этиб белгилансин.
----------------- МЧЖ ҳисобидан:
- бюджетга 45652736 сўм давлат божи;
- ----------------- АТБ фойдасига олдиндан тўланган 41200 сўм почта
харажатлари ундирилсин.
7
Даъво талабларининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори кучга киргандан сўнг ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан бошлаб бир ойлик
муддат ичида шу суд орқали Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар
бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида, ҳал қилув қарори кучга
киргач эса кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин.
Раислик қилувчи
Б.Т.Мадрахимов