← Назад
Решение #2838681 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| рисида ушбу Кодекс | 127 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 234 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 3248 | — | law | |
| ИПК | 3247 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
****-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанция судида
ишни кўрган судья ****
Кассация инстанцияси судида
маърузачи судья ****
Тафтиш инстанцияси судида
маърузачи судья ****
СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
ТАФТИШ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
Термиз шаҳри
2025 йил 3 декабрь
Сурхондарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати
**** раислигида, ҳайъат аъзолари **** ва ****дан иборат таркибда, судья катта
ёрдамчиси **** котиблигида, Термиз туманлараро иқтисодий суди ахбороткоммуникация технологиялари ходими **** кўмагида, “****” масъулияти
чекланган жамияти вакиллари – **** (тугатиш бошқарувчиси) ва **** (2025 йил
5 ноябрдаги 38-сонли ордер асосида) иштирокида, ишга низонинг предметига
нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида
“****” масъулияти чекланган жамияти жалб этган ҳолда, “****” масъулияти
чекланган жамияти тугатиш бошқарувчисининг “****” масъулияти чекланган
жамиятидан 162 028 828,6 сўмни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича
қўзғатилган иш юзасидан қабул қилинган Сурхондарё вилоят суди иқтисодий
ишлар бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясининг 2025 йил 26 августдаги
қарори устидан “****” масъулияти чекланган жамияти тугатиш бошқарувчиси
томонидан берилган тафтиш шикояти асосида ишни, Сурхондарё вилоят суди
биносида, видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 4-1001-2303/64674-сонли иш
бўйича 2023 йил 14 ноябрдаги ҳал қилув қарори билан “****” масъулияти
чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) банкрот деб
топилиб, тугатишга доир иш юритиш бошланган.
Тугатишга доир иш юритиш даврида тугатиш бошқарувчиси томонидан
даъвогарнинг мол-мулклари ва шартномавий муносабатлари бўйича мавжуд пул
маблағларини аниқлаш юзасидан таҳлил ўтказилган.
Мазкур таҳлил натижасида, даъвогар томонидан “****” масъулияти
чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)га
162 028 828,6 сўмлик турли диаметрдаги пўлат трубалар етказиб берилганлиги,
бироқ уларнинг ҳақи жавобгар томонидан тўлаб берилмаганлиги аниқланган.
Шу сабабли, даъвогарнинг тугатиш бошқарувчиси 162 028 828,6 сўмни
жавобгардан ундириш юзасидан иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат
қилган.
2
Шеробод туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 21 апрелдаги ҳал
қилув қарори билан даъво аризасини қаноатлантириш рад этилган.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан даъвогарнинг тугатиш бошқарувчиси
томонидан кассация тартибида шикоят қилинган.
Суд ажрими билан ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар
билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида “****” масъулияти чекланган
жамияти (бундан буён матнда учинчи шахс деб юритилади) жалб этилган.
Сурхондарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати
кассация инстанциясининг 2025 йил 26 августдаги қарори билан ҳал қилув
қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Даъвогар тугатиш бошқарувчисининг тафтиш тартибидаги шикоятида
кассация инстанцияси суди қарорини бекор қилиб, даъвони қаноатлантириш
ҳақида янги қарор қабул қилиш сўралган. Бунга асос қилиб, тафтиш шикоятида
162 028 828,6 сўмлик трубалар етказиб берилганлиги тўғрисидаги ҳисобварақфактура жавобгар томонидан қабул қилинганлиги, ушбу ҳисобварақ-фактура ва
товалар етказиб берилганлиги ҳолати юзасидан низо мавжуд бўлмаганлиги,
учинчи шахс жавобгарга пул маблағини қайтарганлиги ва маҳсулотни етказиб
бермаганлиги ҳолати суд томонидан ўрганилмаганлиги, жавобгар нима сабабдан
учинчи шахсдан маҳсулотни ва ҳисобварақ-фактурани қабул қилмасдан туриб,
даъвогарнинг ҳисобварақ-фактурасини қабул қилганлиги ҳолатига аниқлик
киритилмаганлигини кўрсатган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакиллари тафтиш тартибидаги
шикоятни қўллаб-қувватлаб, қуйи инстанция судлари қарорларини бекор
қилишни ва даъво аризасини қаноатлантириш ҳақида янги қарор қабул қилишни
сўради.
Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгар ва учинчи шахсдан суд мажлисига вакиллар келмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 324-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ,
тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) берган шахс, шунингдек ишда
иштирок этувчи шахслар ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида ушбу
Кодекснинг 127-моддасида назарда тутилган тартибда хабардор қилинади. Иш
муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган
мазкур шахсларнинг келмаганлиги ишни тафтиш тартибида кўриб чиқишга
тўсқинлик қилмайди. Шу боис, судлов ҳайъати ишни уларнинг иштирокисиз
кўриб чиқишни лозим топади.
Судлов ҳайъати, даъвогар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб,
ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра, тафтиш шикоятини
қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 234-моддасининг иккинчи
қисмига мувофиқ, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда
ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
Ишдаги мавжуд 2023 йил 7 апрелдаги 4-сонли ҳисобварақ-фактурада
даъвогар томонидан жавобгарга 162 028 828,60 сўмлик трубалар 2023 йил
4 январдаги 99/60-сонли шартномага асосан етказиб берилганлиги кўрсатилган.
3
Бироқ, аниқланишича даъвогар ва жавобгар ўртасида бундай шартнома
тузилмаган.
Ишдаги ҳужжатлардан кўринишича, 2023 йил 4 январдаги 99/60-сонли
шартнома жавобгар ва учинчи шахс ўртасида тузилган бўлиб, мазкур шартнома
бўйича 2023 йил 5 январдаги 07-сонли мемориал ордер асосида жавобгар
томонидан учинчи шахсга металл маҳсулотларини олиш учун 162 028 828,60
сўм пул маблағлари ўтказилган.
Кассация инстанцияси судида жавобгар вакили берган тушунтиришга
кўра, жавобгарга 162 028 828,60 сўмлик маҳсулотлар даъвогар томонидан эмас,
учинчи шахс томонидан етказиб берилган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасини 2020 йил 14 августдаги
“Қўшилган қиймат солиғи ҳамда чет эл юридик шахслари билан боғлиқ солиқ
маъмурчилигини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 489-сонли
қарори билан тасдиқланган “Ҳисобварақ-фактураларнинг шакллари ҳамда
уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисида”ги
Низомнинг 63-бандига кўра, етказиб берувчи томонидан тақдим этилган
электрон ҳисобварақ-фактура ўн календарь кун, рақамли маркировкаланиши
лозим бўлган маҳсулотлар бўйича эса бир календарь кун ичида сотиб олувчи
томонидан электрон рақамли имзо билан тасдиқланиши ёки сабаби кўрсатилган
ҳолда рад этилиши шарт. Сотиб олувчи томонидан белгиланган муддатда
тасдиқланмаган ёки рад этилмаган электрон ҳисобварақ-фактура тасдиқланган
ҳисобланади. Бунда ҳақиқатда амалга оширилмаган хўжалик операциялари
бўйича расмийлаштирилган ҳисоб-фактуралар товарлар жўнатилганлигини ёки
хизматлар кўрсатилганлигини тасдиқловчи ҳужжат сифатида тан олинмайди.
Мазкур ҳолатда, даъвогар томонидан юборилган 162 028 828,60 сўмлик
маҳсулотлар етказиб берилганлиги тўғрисида 2023 йил 7 апрелдаги 4-сонли
ҳисобварақ-фактура жавобгар томонидан тасдиқланган бўлса-да, ушбу ҳисобфактура ҳақиқатда маҳсулотлар етказиб берилганлигини тасдиқламайди.
Чунки, ушбу ҳисобварақ-фактурада кўрсатилган 2023 йил 4 январдаги
99/60-сонли шартнома, жавобгар ва учинчи шахс ўртасида тузилган ҳисобланади
ва мазкур шартномага асосан жавобгар учинчи шахсга 162 028 828,60 сўм пул
маблағларини ўтказиб берган.
Бундан ташқари, даъвогар томонидан жавобгарга 162 028 828,60 сўмлик
маҳсулотлар етказиб берилганлиги ҳақидаги важлар, маҳсулотлар ҳақиқатда
етказиб берилганлигини тасдиқлайдиган бирламчи ҳужжатлар, жумладан йўл
варақалари, ишончномалар ва юк хатлари билан тасдиғини топмаган. Даъвогар
томонидан мазкур далиллар қуйи инстанция судларига тақдим қилинмаган.
Шу сабабли, даъвогар тақдим қилган ҳисоб-фактуранинг ўзи маҳсулотлар
етказиб берилганлигини тасдиқлаш учун етарли асос бўлмайди ва шунга кўра
даъво талаби асоссиз ҳисобланади.
Бундан кўринадики, биринчи инстанция суди даъвони қаноатлантиришни
рад этиш ҳақида, кассация инстанцияси суди эса биринчи инстанция судининг
ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдириш ҳақида асосли хулосага келган.
Судлов ҳайъати, тафтиш шикоятида келтирилган важларга қўшилмайди.
4
Чунки, юқорида қайд этилганидек, даъвогар жавобгарга ҳақиқатда
162 028 828,60 сўмлик маҳсулотларни етказиб берганлиги далиллар билан ўз
исботини топмаган.
Баён қилинганларга кўра, тафтиш шикоятида билдирилган важлар асоссиз
бўлиб, биринчи инстанцияси суди иш учун аҳамиятли ҳолатларни аниқлаб,
далилларга ҳуқуқий баҳо бериб, моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри
қўллаган ҳолда, даъвони қаноатлантиришни рад этган, кассация инстанцияси
суди эса, асосли равишда биринчи инстанцияси суди хулосаси билан келишган.
ИПКнинг 3248-моддасига мувофиқ, суд ҳужжатининг ноқонунийлиги ёки
асоссизлиги ҳал қилув қарорини, қарорни ёки ажримни ўзгартириш ёки бекор
қилиш учун асос бўлади.
Мазкур ҳолатда бундай асослар мавжуд эмас.
ИПК 3247-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига биноан, ишни тафтиш
тартибида кўрадиган суд тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) кўриш
натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли.
Баён этилганларга асосан судлов ҳайъати тафтиш тартибидаги шикоятни
қаноатлантиришни рад этиб, қуйи инстанция судлари қарорларини ўзгаришсиз
қолдиришни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига асосан тафтиш инстанцияси
учун даъвогар ҳисобидан республика бюджетига 1 620 288 сўм давлат божи,
Олий суд депозитига суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида кўриб
чиқиш билан боғлиқ 103 000 сўм суд харажати ундирилади, тўланган 41 200 сўм
почта харажатлари даъвогарнинг зимммасида қолдирилади.
Юқоридагиларга ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 3247, 3249-моддаларига асосланиб, судлов ҳайъати
қарор
қ и л а д и:
“****” масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган тафтиш
тартибидаги шикоятни қаноатлантириш рад этилсин.
Шеробод туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 21 апрелдаги ҳал
қилув қарори ва Сурхондарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъати кассация инстанциясининг 2025 йил 26 августдаги қарори ўзгаришсиз
қолдирилсин.
“****” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан:
- республикаи бюджетига 1 620 288 сўм давлат божи;
- Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозитига суд мажлисини
видеоконференцалоқа режимида кўриб чиқиш билан боғлиқ 103 000 сўм суд
харажатлари ундирилсин.
Ижро варақалари берилсин.
Тафтиш инстанцияси учун тўланган 41 200 сўм почта харажати “****”
масъулияти чекланган жамиятининг зиммасида қолдирилсин.
Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради.
Қарор устидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий
ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят қилиниши (протест
келтирилиши) мумкин.
Раислик қилувчи
ҳайъат аъзолари
5
****
****
****