← Назад
Решение #2838694 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| онуннинг | 19 | — | law | |
| онуннинг | 30 | — | law | |
| збекистон Республикаси Бюджет Кодекси | 122 | — | code_article | |
| ИПК | 66 | — | law | |
| ИПКнинг | 74 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1601-2505/20703-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Наманган шаҳри
2025 йил 3 декабрь
Наманган туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ш.Ж.Шералиевнинг
раислигида, судья ёрдамчиси Х.Абдулбориевнинг котиблигида, ААнинг даъвогар
“ББ” маъсулияти чекланган жамияти манфаатида жавобгар Норин сирдарё
ирригация тизимлари хавза бошқармаси ҳузуридаги насос станциялари ва
энергетика бошқармаси ҳисобидан 568 181 696 сўм қарздорлик ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган ишни Наманган шаҳар прокурори
катта ёрдамчиси У.Н.Саминжонов, даъвогар раҳбари Б.С.Таджиддинов, унинг
вакили Ғ.Т.Каримов (ишончнома ва ордер асосида)нинг иштирокида, суднинг
биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси
(бундан буён матнда Палата деб юритилади) даъвогар “ББ” маъсулияти чекланган
жамияти манфаатида судга мурожаат қилиб, жавобгар Норин сирдарё ирригация
тизимлари хавза бошқармаси ҳузуридаги насос станциялари ва энергетика
бошқармаси ҳисобидан 568 181 696 сўм ундиришни сўраган.
Суднинг ажрими билан ишга Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва
молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасининг Наманган вилояти
Ғазначилик хизмати бошқармаси ва Наманган вилояти иқтисодиёт Молия бош
бошқармаси низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз
қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган.
Даъво аризасида Палата ишни ўзининг вакили иштирокисиз кўриб чиқишни
сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризасидаги
важларини такрорлаб, даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Ишда иштирок этувчи прокурор суд мажлисида даъво талабига эътироз
билдириб, уни қаноатлантиришни рад этишни сўради.
Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор
этилган ишга жавобгар, низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан
арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган Наманган вилояти
Иқтисодиёт ва молия Бош бошқармаси ҳамда Наманган вилояти Ғазначилик
хизмати бошқармаси суд мажлисига келмадилар.
Мазкур ҳолатда суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 170, 172-моддаларига
асосан ишни жавобгар ва учинчи шахслар иштирокисиз кўриш мумкин деб
ҳисоблайди.
Суд даъвогар вакилининг тушунтиришларини, прокурор фикрини тинглаб,
даъво аризасида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама
қилиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабини
қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси иккинчи ва
учинчи қисмига асосан ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя
қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор
шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан
судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади.
Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши
қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд
томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланиши белгилаб қўйилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК
деб юритилади) 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ
лозим даражада бажарилиши кераклиги белгиланган.
“Давлат харидлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (бундан
буён матнда Қонун деб юритилади) 4-моддасига кўра, давлат харидларининг
субъектлари — давлат
буюртмачиси,
харид
қилиш
тартиб-таомиллари
иштирокчиси, давлат харидларининг ижрочиси, харид комиссияси, давлат
харидлари электрон тизимининг оператори, ихтисослашган ташкилот ва эксперт,
эксперт ташкилотидир.
Қонуннинг 19-моддасига кўра, давлат органлари ва муассасалари, бюджет
ташкилотлари, харид қилиш тартиб-таомилларини амалга ошириш учун
йўналтириладиган бюджет маблағларини олувчилар, давлат мақсадли
жамғармалари ва бюджет ташкилотларида ташкил этилган бошқа жамғармалар
бюджет буюртмачилари ҳисобланади.
Шунингдек, Қонуннинг 30-моддасига кўра, харид қилиш тартибтаомилларини амалга ошириш турлари қуйидагилардан иборат: электрон дўкон,
бошланғич нархни пасайтириш учун ўтказиладиган аукцион, энг яхши
таклифларни танлаш, тендер, тўғридан-тўғри шартномалар бўйича амалга
ошириладиган давлат харидлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг
фармонлари ва қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарорлари билан рухсат этилган харидларнинг бошқа рақобатли турлари.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, “SUV
S LL ” маъсулияти чекланган
жамияти ва “ББ” маъсулияти чекланган жамияти ўртасида 2021 йил 5 мартда
тузилган 9-сонли ва 2021 йил 24 февралда тузилган 22/21-сонли шартномалар
тузилган.
Мазкур шартномаларга кўра, даъвогар томонидан 2021 йил 9 мартдаги
13-сонли ҳисобварақ-фактура орқали 380 000 000 сўмлик ва 2021 йил 17 мартдаги
1046-сонли ҳисобварақ-фактура орқали 188 181 696 сўмлик жами 568 181 696
сўмлик насос (насос маркаси: Д 4000-95, Д 1250-65 ва Д 2500-62) маҳсулотларни
харид қилган.
Шунга кўра, тарафлар ўртасида 2021 йил февраль ва март ойида маҳсулот
етказиб бериш ва қурилиш-таъмирлаш ишларини бажариш юзасидан оғзаки
шартнома тузилган бўлиб, унга кўра жами қиймати 568 181 696 сўмлик бўлган
насос (насос маркаси: Д 4000-95, Д 1250-65 ва Д 2500-62) маҳсулотлари
жавобгарга қарашли Наманган вилояти, Тўрақўрғон туманидаги “Оқтош-1” ва
“Ахси-2” насос станцияларига ўрнатилган.
Тарафлар ўртасида 2024 йил 1 мартда далолатнома тузилиб, унга кўра
ўрнатилган носос агрегат маблағларини жавобгар томонидан даъвогарнинг ҳисоб
рақамига тўлашини маълум қилган.
Даъвогар томонидан етказиб берилган маҳсулот ҳақини жавобгар
тўламаганлиги учун унинг даъвогар олдида 568 181 696 сўм миқдорда қарздорлиги
юзага келган.
Даъвогарнинг қарздорликни тўлаш тўғрисида жавобгарга юборган
талабномаси оқибатсиз қолдирилганлиги боис даъвогар судга даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 568 181 696 сўм миқдорда қарздорлик
ундиришни сўраган.
Суд даъвогарнинг даъво аризаси ва унга илова қилинган хужжатларни
ўрганиб даъвогар вакилининг тушунтиришларини эшитиб, уларга қонуний баҳо
бериб қуйидаги асосларга кўра даъво талаби билан келишмади.
Чунки, Ўзбекистон Республикаси Бюджет Кодексининг 122-моддаси учинчи
қисмига кўра, бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг
бюджетдан ажратиладиган маблағлар бўйича товарларни (ишларни, хизматларни)
етказиб берувчилар билан тузган шартномалари, шунингдек уларга киритилган
ўзгартириш ва қўшимчалар улар ғазначилик бўлинмаларида рўйхатдан
ўтказилганидан кейин кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 28 февралдаги “Давлат
бюджетининг ғазна ижроси тизимини янада ривожлантириш чоратадбирлари
тўғрисида”ги ПҚ-594-сонли Қарори 6-бандида бюджет ташкилотларининг
товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчилар билан шартномалари, шунингдек
буюртмачиларнинг Давлат бюджети маблағлари ҳисобига капитал қурилишга оид
шартномалари мажбурий тартибда ғазначиликда рўйхатга олиниши шарт ва фақат
у амалга оширилгандан кейин кучга кириши белгиланган.
Даъво ариза ва унга илова қилинган хужжатлар ўрганилганда даъвогар
даъво ариза билан, жавобгар хисобидан 568 181 696 сўм миқдорда қарздорлик
ундириш ҳақида судга мурожаат қилган бўлсада, тарафлар ўртасида тегишли
маҳсулотлар етказиб берилганлиги бўйича шартнома рамийлаштирилмаганлиги
аниқланди.
Мазкур ҳолатда жавобгар бюджет ташкилоти ҳисобланса-да, Қонуннинг
30-моддасида назарда тутилган харид қилиш тартиб-таомилини амалга ошириш
турларидан фойдаланмасдан, давлат харидлари тўғрисидаги қонунчилик
талабларига риоя этмасдан, даъвогар билан тўғридан-тўғри тегишли тартибда
шартнома расмийлаштирмасдан муносабатга киришган.
ИПК 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа
қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар
бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва
эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун
аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини
аниқлайди.
ИПКнинг 74-моддасига кўра суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини
жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ
ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради. Ҳар бир
далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан,
далилларнинг йиғиндиси эса, етарлилиги нуқтаи назаридан баҳоланиши лозим.
Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у
ишончли деб тан олинади. Ҳеч қандай далил суд учун олдиндан белгилаб
қўйилган кучга эга эмас.
Бундай ҳолатда суд, даъвогарни давлат харидлари тўғрисидаги қонунчилик
талабларига риоя этмаган деб ҳисоблайди ва даъво аризани қаноатлантиришни рад
қилишни, суд харажатларини даъвогар зиммасига юклатишни лозим деб
ҳисоблайди.
ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига асосан суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши, еттинчи қисмига кўра,
давлат божи тўлашдан озод қилинган давлат органлари ҳамда бошқа шахслар
томонидан юридик шахслар ва фуқароларнинг манфаатларини кўзлаб тақдим
этилган даъво талабларини қаноатлантириш рад этилган ёки улар қисман
қаноатлантирилган тақдирда, давлат божи манфаатлари кўзланиб даъво тақдим
этилган шахслардан даъво талабларининг қаноатлантирилиши рад этилган
қисмига мутаносиб равишда ундирилиши белгиланган.
Қайд этилганларга асосланган ҳолда суд даъвогарнинг даъво талабини
қаноатлантиришни рад этишни, даъвогар ҳисобидан республика бюджетига
11 363 634 сўм давлат божи ундиришни ва тўланган 41 200 сўм почта харажати
даъвогар зиммасида қолдиришни лозим топди.
Бинобарин Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
66, 74, 118, 128, 170, 176-180 ва 186-моддаларини қўллаб, суд
қ а р о р қ и л а д и:
Даъво аризани қаноатлантириш рад этилсин.
Тўланган 41 200 сўм почта харажати даъвогар “ББ” маъсулияти чекланган
жамияти зиммасида қолдирилсин.
Даъвогар “ББ” маъсулияти чекланган жамияти ҳисобидан республика
бюджетига 11 363 634 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинган санадан бошлаб бир ой муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан Наманган туманлараро иқтисодий суди орқали
Наманган вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ой муддат
ичида апелляция тартибида ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач олти ой
муддатда кассация тартибида шикоят берилиши (протест келтирилиши) мумкин.
Раислик қилувчи, судья
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
Ш.Ж.Шералиев
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
(Хулоса қисми)
Наманган шаҳри
2025 йил 3 декабрь
4-1601-2505/20703-сонли иш
Наманган туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ш.Ж.Шералиевнинг
раислигида, судья ёрдамчиси Х.Абдулбориевнинг котиблигида, ААнинг даъвогар
“ББ” маъсулияти чекланган жамияти манфаатида жавобгар Норин сирдарё
ирригация тизимлари хавза бошқармаси ҳузуридаги насос станциялари ва
энергетика бошқармаси ҳисобидан 568 181 696 сўм қарздорлик ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган ишни Наманган шаҳар прокурори
катта ёрдамчиси У.Н.Саминжонов, даъвогар раҳбари Б.С.Таджиддинов, унинг
вакили Ғ.Т.Каримов (ишончнома ва ордер асосида)нинг иштирокида, суднинг
биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик
кодексининг 236, 437-моддалари ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 66, 74, 118, 170, 176-180 ва 186-моддаларини қўллаб, суд
қ а р о р қ и л а д и:
Даъво аризани қаноатлантириш рад этилсин.
Тўланган 41 200 сўм почта харажати даъвогар “ББ” маъсулияти чекланган
жамияти зиммасида қолдирилсин.
Даъвогар “ББ” маъсулияти чекланган жамияти ҳисобидан республика
бюджетига 11 363 634 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинган санадан бошлаб бир ой муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан Наманган туманлараро иқтисодий суди орқали
Наманган вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ой муддат
ичида апелляция тартибида ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач олти ой
муддатда кассация тартибида шикоят берилиши (протест келтирилиши) мумкин.
Раислик қилувчи, судья
Ш.Ж.Шералиев