Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1706-2501/1513 Дата решения 03.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Андижанский межрайонный экономический суд Судья AXMATBEKOV NODIRBEK MUXAMMADISMOIL O‘G‘LI Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID a14a8caa-6ba7-4891-b440-9b7f11525ae7 Claim ID PDF Hash 57d2a19ebd9442f9... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
ИПКнинг 170-моддаси ИПКнинг 170 law
нинг 9-моддаси нинг 9 law
онуннинг 48-моддаси онуннинг 48 law
онуннинг 45-моддаси онуннинг 45 law
аролик кодексининг 14-моддаси аролик кодекси 14 code_article
ИПКнинг 13-моддаси ИПКнинг 13 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1706-2501/****-сонли иш Қўрғонтепа тумани Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2025 йил 3 декабрь Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий суди, судья **** раислигида, судья ёрдамчиси ****нинг суд мажлиси котиблигида, аризачи– ****нинг жавобгар- **** масъулияти чекланган жамиятидан **** сўм молиявий жаримани ундириш тўғрисидаги аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни аризачи вакили **** (2025 йил 22 сентябрдаги 17/1554-сонли ишончнома)нинг иштирокида, Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий судининг биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: **** (бундан буён матнда “даъвогар” деб юритилади) судга ариза билан мурожаат қилиб, **** масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда “жавобгар” деб юритилади)дан **** сўм молиявий жаримани ундиришни сўраган. Суд мажлисида аризачи вакили кўрсатма бериб, ўз кўрсатмасида аризани қўллаб-қувватлаб, жавобгарга нисбатан белгиланган тартибда даъвогар томонидан қарорга асосан молиявий жарима қўлланилганлигини бироқ, жавобгар молиявий жаримани ўз вақтида тўламаганлиги сабабли судга уни ундириш учун мурожаат этганлигини, ҳозирда хам жавобгар томонидан қўлланилган жарима тўланмаганлиги сабабли, аризани қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида жавобгар суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган бўлса-да, суд мажлисида иштирок этмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда “ИПК” деб юритилади)нинг 170-моддаси учинчи қисмига кўра иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар суд мажлисига келмаса, низо унинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Шу сабабли суд, ИПКнинг 170-моддасига мувофиқ, жавобгар иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд, даъвогар вакилини кўрсатмасини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳамда тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра, даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси “Энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш тўғрисида”ги Қонуни (бундан буён матнда Қонун деб юритилади)нинг 9-моддаси биринчи қисми биринчи, олтинчи ва еттинчи хатбошиларига кўра, электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси ўз ваколатлари доирасида: энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш соҳасида давлат назоратини амалга оширади; товарлар (ишлар, хизматлар), бинолар ва иншоотларнинг энергия самарадорлиги ва энергияни тежаш, шунингдек энергиядан оқилона фойдаланиш нормаларига ҳамда унинг сифат кўрсаткичларига риоя этилиши устидан давлат назоратини амалга оширади; ушбу Қонунда белгиланган ҳолларда юридик шахсларга нисбатан молиявий санкциялар қўллаш чораларини кўради. Мазкур Қонуннинг 48-моддаси иккинчи қисмига кўра, молиявий санкциялар энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш соҳасидаги давлат назоратини амалга ошириш доирасида ўтказиладиган назорат тадбирлари асосида қўлланилади. Бунда энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш соҳасидаги давлат назорати органларининг ваколатли шахслари томонидан назорат тадбирларини ўтказиш давомида аниқланган ҳуқуқбузарлик тўғрисида далолатнома тузилади. Иш ҳужжатларига кўра, даъвогар томонидан жавобгар иштирокида 2025 йил 28 июлда энергияни тежаш ва ундан оқилона фойдаланиш ҳолатларини ўрганиш ҳақида 29-307-сонли далолатнома тузилиб, мазкур далолатномага кўра, жавобгар томонидан реактив қувват компенсацияси бўйича ишларни ташкил этиш тартибига риоя этмаслик холати аниқланиб, жавобгар 2024 йил ноябрь, декабрь ойлари ҳамда 2025 йил январь, февраль, март, апрель, май, июнь ойларида жами 55 416 692,7 сўм миқдорида электр энергия исроф қилганлиги сабабли, электр энергия қийматининг эллик фоизи яъни **** сўм миқдорида молиявий санкция қўлланиши маълум қилинган. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 26 февралдаги 121-сон қарорига мувофиқ қабул қилинган “Ёқилғиэнергетика ресурсларидан фойдаланишда содир этилган ҳуқуқбузарликлар учун хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тартиби тўғрисида”ги Низом (бундан буён матнда Низом деб юритилади)нинг 21-банди биринчи хатбошисига кўра, ваколатли органнинг ходимлари томонидан тузилган далолатномалар ҳамда ваколатли орган томонидан қабул қилинган қарор молиявий санкциялар қўллаш учун асос ҳисобланади. Қонуннинг 45-моддаси биринчи қисмига кўра, реактив қувват компенсацияси бўйича ишларни ташкил этиш тартибини бузиш ёки унга риоя этмаслик — асбоб-ускуналар ёки норматив усуллар билан аниқланган исроф бўлган электр энергияси миқдори қийматининг эллик фоизи миқдорида жарима солишга сабаб бўлади. Шу сабабдан, даъвогар томонидан аниқланган ҳуқуқбузарликка нисбатан 2025 йил 30 июлда 720-сонли жавобгарга молиявий санкция қўллаш тўғрисидаги қарор қабул қилиниб, унга нисбатан исроф бўлган электр энергияси миқдори 55 416 692,7 сўм қийматининг эллик фоизи миқдорида **** сўм молиявий санкция қўлланилган. Низомнинг 28-бандига кўра, ваколатли органнинг қарори асосида қўлланилган молиявий санкциялар бир ой муддатда, ушбу Низомнинг 32-бандидаги ҳолатларда олти ой муддатда тўлаб берилмаган тақдирда, молиявий санкциялар ваколатли орган томонидан суд тартибида ундирилади. Шунга кўра, даъвогар томонидан жавобгарга нисбатан қўлланилган **** сўм молиявий санкция бир ой муддат ичида ихтиёрий равишда тўланмаганлиги сабабли, уни ундириш тўғрисида судга мурожаат қилинган. Бироқ, даъвогар томонидан жавобгар иштирокида 2025 йил 28 июлда энергияни тежаш ва ундан оқилона фойдаланиш ҳолатларини ўрганиш ҳақида 29-307-сонли далолатнома даъвогар мутахассислари ҳамда холислар томонидан имзоланган бўлсада, жавобгар раҳбари томонидан далолатнома имзоланмаганлиги сабабли далолатномага “қўл қўйишдан бош тортди” деб ёзув киритиб қўйилган. Низомнинг 18-банди биринчи хатбошисига кўра, ваколатли органнинг ходимлари тузилган далолатномалар ҳақида ҳуқуқбузарлик содир этган хўжалик юритувчи субъектни хабардор қилади ва ушбу хўжалик юритувчи субъект раҳбари ёхуд у ваколат берган шахс далолатноманинг барча нусхалари имзоланишини таъминлайди. Қонуннинг 48-моддаси биринчи ва иккинчи қисмларига кўра, энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун молиявий санкциялар суд тартибида қўлланилади, бундан хўжалик юритувчи субъект содир этилган ҳуқуқбузарликдаги айбини тан олган ва молиявий санкциянинг суммасини ихтиёрий тарзда тўлаган ҳоллар мустасно. Даъвогар томонидан жавобгар ҳудудида ўтказилган текшириш якуни бўйича тузилган далолатномага жавобгарнинг эътирози мавжуд бўлиб, далолатномага имзо қўйишдан бош тортган бўлсада, даъвогар томонидан молиявий санкцияни суд тартибида қўллаш учун судга мурожаат қилиши лозимлиги инобатга олинмасдан, қонунга талабига зид равишда 2025 йил 30 июлда 720-сонли жавобгарга молиявий санкция қўллаш тўғрисидаги қарор қабул қилиниб юборилганлиги аниқланди. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 14-моддасига кўра, фуқаролик ҳуқуқлари давлат органининг ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органининг қонунга зид ҳужжатини суднинг қўлламаслиги йўллари билан ҳимоя қилинади. Шунингдек, ИПКнинг 13-моддаси иккинчи қисмига кўра, суд ишни кўришда давлат органининг ёки бошқа органнинг ҳужжати қонунга мувофиқ эмаслигини, шу жумладан ушбу ҳужжат ваколат доирасидан четга чиқилган ҳолда қабул қилинганлигини аниқласа, қонунга мувофиқ қарор қабул қилади. Юқорида қайд қилинганларга кўра, суд даво талабини қаноатлантиришни рад этишни, даъвогар ҳисобидан Республика бюджетига 554 166,95 сўм давлат божини ундиришни ва олдиндан тўланган почта харажатини даъвогар зиммасида қолдиришни лозим топади. Бинобарин, суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 13, 118, 176-180, 186-моддаларини қўллаб, Қ А Р О Р Қ И Л А Д И: ****нинг даъво талабини қаноатлантириш рад этилсин. Даъвогар - **** томонидан олдиндан тўланган **** сўм почта харажатлари ўз зиммасида қолдирилсин. даъвогар- **** ҳисобидан Республика бюджетига 554 166,95 сўм давлат божи ундирилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан қонунда белгиланган муддат ва тартибда шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Раислик қилувчи: Н.М.Ахматбеков 4-1706-2501/1513-сонли иш Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Қўрғонтепа тумани (ХУЛОСА ҚИСМ) 2025 йил 3 декабрь Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий суди, судья Н.М.Ахматбеков раислигида, судья ёрдамчиси А.Ҳалимжоновнинг суд мажлиси котиблигида, аризачи– ****нинг жавобгар- **** масъулияти чекланган жамиятидан **** сўм молиявий жаримани ундириш тўғрисидаги аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни аризачи вакили Ш.Ботиржонов (2025 йил 22 сентябрдаги 17/1554-сонли ишончнома)нинг иштирокида, Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий судининг биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, Бинобарин, суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 13, 118, 176-180, 186-моддаларини қўллаб,, суд қ а р о р қ и л а д и: ****нинг даъво талабини қаноатлантириш рад этилсин. Даъвогар - **** томонидан олдиндан тўланган **** сўм почта харажатлари ўз зиммасида қолдирилсин. даъвогар- **** ҳисобидан Республика бюджетига 554 166,95 сўм давлат божи ундирилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан қонунда белгиланган муддат ва тартибда шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Раислик қилувчи: Н.М.Ахматбеков