Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1704-2501/1974 Дата решения 03.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Андижанский межрайонный экономический суд Судья ASKAROV RAVSHANBEK GAFUROVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый Tw st rs br th rs t m rq xizm ti
Source ID 8fde1310-7250-43b2-93ea-f9eb3deaaa8c Claim ID PDF Hash b6e5ffb2d043a886... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 15
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
нинг 736-моддаси нинг 736 law
ФКнинг 738-моддаси ФКнинг 738 law
ФКнинг 744-моддаси ФКнинг 744 law
ФКнинг 7461-моддаси ФКнинг 7461 law
ФКнинг 280-моддаси ФКнинг 280 law
ФКнинг 281-моддаси ФКнинг 281 law
онуннинг 18-моддаси онуннинг 18 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
нинг 93-моддаси нинг 93 law
ИПКнинг 94-моддаси ИПКнинг 94 law
ИПКнинг 96-моддаси ИПКнинг 96 law
ИПКнинг 98-моддаси ИПКнинг 98 law
онунинг 55-моддаси онунинг 55 law
тисодий процессуал кодексининг 125-моддаси тисодий процессуал кодекси 125 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1704-2501/1974-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Избоскан туман 2025 йил 3 декабрь Избоскан туманлараро иқтисодий суди, судьяси Р.Г.Асқаровнинг раислигида, судья ёрдамчиси Ф.Умаровнинг котиблигида, Ўзбекистон Савдосаноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси палата аъзоси акциядорлик тижорат “Халқбанки” манфаатини кўзлаб, жавобгар – “Tw st rs br th rs t m rq xizm ti” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 41 819 000 сўм муддати ўтган кредит қарздорлиги, 9 956 000 сўм фоиз қарздорлиги, 33 645 000 сўм муддати келмаган кредит қарздорлигини ундириш, ундирувни жавобгар томонидан гаровга қўйилган мулкка қаратиб бериш ва бошланғич сотув баҳосини белгилаб бериш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни, даъвогар вакили Ю.Олимов (2025 йил 7 январь кунги 11/1-сонли ишончнома асосида) иштирокида, жавобгар вакилининг иштирокисиз, Избоскан туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Ўзбекистон Савдо саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда “Палата” деб юритилади) акциядорлик тижорат “Халқбанки” (бундан буён матнда “Даъвогар” деб юритилади) манфаатида иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “Tw st rs br th rs t m rq xizm ti” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда “Жавобгар” деб юритилади) ҳисобидан 41 819 000 сўм муддати ўтган кредит қарздорлиги, 9 956 000 сўм фоиз қарздорлиги, 33 645 000 сўм муддати келмаган кредит қарздорлигини ундириш, ундирувни жавобгар томонидан гаровга қўйилган мулкка қаратиб бериш ва бошланғич сотув баҳосини белгилаб беришни сўраган. Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган палата вакил суд мажлисига келмади. Палата даъво аризасида иқтисодий ишни вакили иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган. Шунингдек, жавобгар ҳам суд муҳокамаси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган, лекин иштирок этмади ва ўз эътирозларини билдирмади. Шу сабабли суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда “ИПК” деб юритилади)нинг 170-моддасига асосан ишни палата ва жавобгар вакилларининг иштирокисиз кўришни лозим топди. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабини қўллабқувватлаб, жавобгар томонидан 3 ойдан ошиқ муддат давомида тўловларни 2 амалга оширмаганлигини, аввал ҳам муддати ўтган кредит қарздорлигини ундириш юзасидан судга даъво аризаси билан мурожаат қилганлигини билдириб, даъвони тўлиқ қаноатлантириб беришни сўради. Суд даъвогар вакилининг тушунтиришини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топди. Иш ҳужжатлари ва суд аниқлаган ҳолатларга кўра, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2023 йил 20 февраль куни “Асосий воситаларни яъни “B stun T55” автомашинасини сотиб олиш мақсадида” 50-сонли шартнома кредит тузилган, мазкур кредит шартнома бўйича даъвогар томонидан жавобгарга 252 336 000 сўм миқдорида, 36 ой муддатга, 6 ойлик имтиёзли давр билан йиллик 25 фоиз устама тўлаш шарти асосида кредит маблағлари ажратилган, жавобгар кредит тани ва фоизларини тўлов жадвалига асосан ўз вақтида тўлаб бориш мажбуриятини ўз зиммасига олган. Кредит шартномага илова қилинган тўлов жадвалда кредит маблағлари ва фоизлари тўланиб борилиш муддатлари ҳақида келишилган бўлса-да, жавобгар ушбу тўлов муддатларини бузиб, кредит шартномаси бўйича ўз мажбуриятини бажармаган. Бунинг натижасида 2025 йил 4 ноябрь куни ҳолатига 41 819 000 сўм миқдорида муддати ўтган кредит қарздорлиги ва 9 956 000 сўм миқдорида фоиз қарздорлиги юзага келган. Лекин жавобгар томонидан тўловларни ўз вақтида амалга оширмаган. Даъвогар кредит қарздорликни ундириш чораларини кўргани ҳолда 2025 йил сентябрь ойида жавобгарга муддати ўтган кредит тани ва фоизидан бўлган қарздорликни тўлашни, акс ҳолда кредит қарздорлигини ундириш ҳақида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиш тўғрисида талабнома юборган. Лекин талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Таъкидлаш жоизки, жавобгар кредит қарздорлигини ўз вақтида тўламаганлиги сабабли даъвогар томонидан 2025 йил май ойида судга даъво аризаси билан мурожаат қилган, даъвогарнинг даъво аризасига асосан Избоскан туманлараро иқтисодий судининг 4-1704-2501/849-сонли иши бўйича 2025 йил 9 июнда даъво талаби қаноатлантирилган ва муддати ўтган кредит қарздорлигини ундириш юзасидан ҳал қилув қарори қабул қилинган ва 2025 йил 9 июль куни ижро варақаси берилган. Шундан сўнг ҳам жавобгар кредит қарздорлигини ўз вақтида амалга оширмаганлиги сабабли муддати ўтган кредит қарздорлиги ҳосил бўлганлиги ва судга муддати ўтган кредит қарздорлиги ва муддати ўтмаган кредит қарздорлигини муддатидан аввал ундиришни ва ундирувни гаровдаги мулкларга қаратишни сўраган. Зеро, тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномасининг 4.2.1бандида, жавобгар шартноманинг ажралмас қисми бўлган қайтариш жадвали асосида тўлаб бориш мажбуриятини олган. Шунингдек, мазкур шартноманинг 4.3.3-бандига асосан, даъвогарга қарз олувчи ўз мажбуриятларини бажармаса, молиявий ҳолати ёмонлашса, 3 кредит асосий қарзи ёки фоиз тўловларини 30 кундан ортиқ муддатда тўламаганида, кредит қарздорликни муддатидан олдин ундириб олиш ва гаров мулкига қаратиш чораларини кўриш ҳуқуқи берилган. Даъво талабининг асослилиги даъвогар вакилининг суд мажлисида берган кўргазмаси, ишдаги мавжуд хужжатлар, тақдим этилган хужжатлари, кредит шартномаси ва тўлов жадвали билан ўз тасдиғини топди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда “ФК” деб юритилади)нинг 736-моддасига биноан, агар қарз шартномасида қарзни қисман (бўлиб-бўлиб) тўлаш назарда тутилган бўлса, қарз олув қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли. ФКнинг 738-моддасига кўра, қарз олувчи қарз суммасининг қайтариб берилишини таъминлаш юзасидан қарз шартномасида назарда тутилган мажбуриятларни бажармаса, шунингдек қарзнинг таъминоти қарз берувчи жавобгар бўлмаган вазиятларда йўқотилса ёки унинг шартлари ёмонлашса, агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз берувчи қарз олувчидан қарз суммасини муддатидан олдин қайтаришни ва тегишли фоизларни тўлашни талаб қилишга ҳақли. ФКнинг 744-моддасига асосан, кредит шартномаси бўйича бир тараф — банк ёки бошқа кредит ташкилоти иккинчи тарафга шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. ФКнинг 7461-моддасига биноан, кредитни муддатидан олдин суд тартибида ундиришда, агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, кредитор дастлаб қарзнинг белгиланган муддатда қайтарилмаган қисмини ундириш учун судга мурожаат қилади. Бунда агар қарз олувчи муддати ўтган қарзни тўлиқ тўламаган тақдирда, кредитор кредитнинг қолган барча суммасини муддатидан олдин қайтариш ҳақидаги талаб билан судга мурожаат қилишга ҳақли. Ўзбекистон Республикаси Олий суди пленумининг, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги 13/150-сонли “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги Қарорининг 3-бандига кўра, банк ёки бошқа кредит ташкилоти ва қарз олувчи ўртасида кредит шартномасидан келиб чиқадиган ҳуқуқий муносабат кредит ташкилотининг кейинчалик, келишилган муддатларда, кредит бериш мажбуриятини ва қарз олувчининг олинган кредитни қайтариш ва у бўйича фоизларни тўлаш мажбуриятини ўз ичига олади. Суд, даъво талаби бўйича ундирувни кредит таъминоти сифатида гаровга қўйилган мулкка қаратиб бериш талабини муҳокама қилган ҳолда ушбу талабини ҳам асосли деб ҳисоблайди ва гаровдаги мулкка қаратишни лозим топди. 4 Чунки, кредит шартномасида ажратилган кредит тани, фоизи ва бошқа тўловлар қайтарилмаганда, даъвогар томонидан қуйидаги қонун нормаларига асосан гаровга қўйилган объектига қаратиши мумкинлиги кўрсатилган. Хусусан, Избоскан туманида хусусий фаолият билан шуғулланувчи нотариус С.К.Ботиров томонидан 2023 йил 14 апрелда гаров шартномаси тузилган, унга кўра, жавобгар жамиятига тегишли “B stun T55” русумли 2023 йилда ишлаб чиқарилган двигатель рақами СА4GB15TD30208913, кузов рақами LF 83 E1 1K02738, шасси рақами рақамсиз, Q BELIY, давлат рақами 60104 ТВА бўлган автомашина гаровга қўйилган. Зотан, тарафлар ўртасида тузилган гаров шартномаси ва ФКнинг 279моддасига кўра, гаровга олувчининг (кредиторнинг) талабларини қондириш учун унди увни қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни ўзи жавобга бўлган вазиятларда бажармаган ёки лозим да ажада бажармаган тақдирда гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиш мумкин. ФКнинг 280-моддасига асосан, гаровга олувчининг (кредиторнинг) талаблари гаровга қўйилган кўчмас мол-мулк қийматидан суднинг қарорига мувофиқ қондирилади. Ўзбекистон Республикасининг Гаров тўғрисидаги Қонунини 26моддасига кўра, гаровга олувчининг талабларини қондириш учун ундирувни қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни ўзи жавобгар бўлган вазиятларда бажармаган тақдирда ёки лозим даражада бажармаганда гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиши мумкин. Ўзбекистон Республикаси Олий суди пленумининг, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги 13/150-сонли “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги Қарорининг 24-бандига кўра, агар қонун ҳужжатларида бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, гаровга олувчига берилган гаров нарсасига ундирувни қаратиш тартиби гаров тўғрисидаги шартномага мувофиқ белгиланади. Суд, гаров мулкининг бошланғич сотув баҳосини белгилаб бериш ҳақидаги талабини муҳокама қилган ҳолда ушбу талабини ҳам қаноатлантиршини лозим топди. Чунки, ФКнинг 281-моддасига асосан, ушбу Кодекснинг 280моддасига мувофиқ ундирув қаратилган, гаровга қўйилган мол-мулкни мажбурий равишда реализация қилиш қонунчиликда белгиланган тартибда электрон онлайн-аукцион шаклидаги очиқ кимошди савдосида сотиш орқали амалга оширилади. Гаровга қўйилган мол-мулкнинг кимошди савдосидаги бошланғич сотиш нархи гаровга қўювчи ва гаровга олувчи ўртасидаги келишувга асосан белгиланади. Гаровга қўювчи ва гаровга олувчи ўртасида мол-мулк нархи бўйича келишмовчиликлар мавжуд бўлган тақдирда, мустақил баҳоловчи ташкилот жалб этилади ва гаровнинг дастлабки қиймати бозор қийматидан келиб чиқиб белгиланади. Бунда баҳолаш билан боғлиқ барча харажатлар мустақил баҳоловчи ташкилотни жалб қилган тараф томонидан қопланади. 5 Ўзбекистон Республикасининг “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунининг 54-модда тўртинчи қисмига биноан, гаровга қўйилган мол-мулк билан таъминланган мажбуриятларни ижро этишда ундирув ушбу мол-мулкка қаратилган тақдирда, гаровга қўйилган мол-мулк суд томонидан мажбурий тарзда баҳолашдан ўтказилади ҳамда ушбу кимошди савдосидаги бошланғич реализация қилиш нархи суд қарори билан баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботда аниқланган миқдорда белгиланади. Ўзбекистон Республикасининг “Норматив-ҳуқуқий хужжатлар тўғриисда”ги Қонуннинг 18-моддасига кўра, турли норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг юридик кучи бўйича ўзаро нисбати Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилган органларнинг ваколатларига ва мақомига, ушбу ҳужжатларнинг турларига, шунингдек норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилинган санага мувофиқ белгиланади. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат ўзига нисбатан юқорироқ юридик кучга эга бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ бўлиши керак. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ўртасида тафовутлар бўлган тақдирда юқорироқ юридик кучга эга бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжат қўлланилади. Тенг юридик кучга эга бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ўртасида тафовутлар бўлган тақдирда, кейинроқ қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжат қоидалари амал қилади. Суд, иқтисодий иш бўйича ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ суд харажатларини ундириш масаласини муҳокама қилиб, суд харажатларини жавобгар ҳисобидан ундиришни лозим топди. Чунки, ИПК 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ўзбекистон Республикасининг Давлат божи тўғрисидаги қонунига кўра, “мулкий тусдаги даъво аризаларидан - даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, лекин базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда” давлат божи ундирилади. Юқоридагиларга мувофиқ суд, жавобгар ҳисобидан Республика бюджетига 1 708 400 сўм давлат божи, даъвогар фойдасига 41 200 сўм почта харажатини ундиришни лозим топди. Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 279, 280, 736, 738, 744, 7461-моддаларини, ИПКнинг 118, 170, 176-179, 186-моддаларини, “Гаров тўғрисида”ги Қонуннинг 26-моддаларини, Ўзбекистон Республикаси Олий суди пленумининг, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди пленумининг 13/150-сонли Қарорини қўллаб, ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар “Tw st rs br th rs t m rq xizm ti” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан АТ Халқбанк фойдасига 41 819 000 сўм муддати ўтган 6 кредит қарздорлиги, 9 956 000 сўм кредит фоиз қарздорлиги, 33 645 000 сўм муддати келмаган кредит қарздорлиги муддатидан аввал ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Ундирув: жавобгар “Tw st rs br th rs t m rq xizm ti” масъулияти чекланган жамиятига тегишли “B stun T55” русумли 2023 йилда ишлаб чиқарилган двигатель рақами СА4GB15TD30208913, кузов рақами LF 83 E1 1K02738, шасси рақами рақамсиз, Q BELIY, давлат рақами 60104 ТВА бўлган автомашинага қаратилсин. Жавобгар “Tw st rs br th rs t m rq xizm ti” масъулияти чекланган жамиятига тегишли “B stun T55” русумли 2023 йилда ишлаб чиқарилган двигатель рақами СА4GB15TD30208913, кузов рақами LF 83 E1 1K02738, шасси рақами рақамсиз, Q BELIY, давлат рақами 60104 ТВА бўлган автомашинанинг бошланғич сотув баҳоси гаров шартномасида келишилган 315 420 000 сўм деб белгилансин. Жавобгар “Tw st rs br th rs t m rq xizm ti” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан: Республика бюджетига 1 708 400 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида Избоскан туманлараро иқтисодий суди орқали Андижон вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкинлиги тушунтирилсин. Раислик этувчи, судья Р.Г.Асқаров 7 4-1704-2501/1974-сонли иш А Ж Р И М (Даъвони таъминлаш тўғрисида) Избоскан тумани 2025 йил 3 декабрь Избоскан туманлараро иқтисодий судининг судьяси Р.Асқаров, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси палата аъзоси акциядорлик тижорат “Халқбанки” манфаатини кўзлаб, жавобгар “Tw st rs br th rs t m rq xizm ti” масъулияти чекланган жамиятига тегишли бўлган кредит ҳисобидан сотиб олинган автотранспорт воситасини хатлаш тўғрисидаги аризани ўрганиб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси палата аъзоси акциядорлик тижорат “Халқбанки” манфаатини кўзлаб киритилган даъво аризаси бўйича даъвони таъминлаш тўғрисида тақдим этилган аризасида жавобгар “Tw st rs br th rs t m rq xizm ti” масъулияти чекланган жамиятига тегишли “B stun T55” русумли 2023 йилда ишлаб чиқарилган двигатель рақами СА4GB15TD30208913, кузов рақами LF 83 E1 1K02738, шасси рақами рақамсиз, Q BELIY, давлат рақами 60104 ТВА бўлган автотранспорт воситасини хатлаб қўйиш бўйича даъвони таъминлаш чораси қўллашни сўраган. Суд, аризани ўрганиб чиқиб, даъво талабидан келиб чиққан ҳолда келгусида суд хужжатини ижросини қийинлаштириб қўйиши мумкинлигини инобатга олиб, жавобгар “Tw st rs br th rs t m rq xizm ti” масъулияти чекланган жамиятига тегишли бўлган “B stun T55” русумли 2023 йилда ишлаб чиқарилган двигатель рақами СА4GB15TD30208913, кузов рақами LF 83 E1 1K02738, шасси рақами рақамсиз, Q BELIY, давлат рақами 60104 ТВА бўлган автомашинасини хатлашни лозим топди. Чунки, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси(бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 93-моддаси 2-қисмига кўра, даъвони таъминлашга, агар шундай чораларни кўрмаслик суд ҳужжатининг ижросини қийинлаштириши ёхуд бажариб бўлмайдиган қилиб қўйиши мумкин бўлса, иқтисодий суд ишларини юритишнинг ҳар қандай босқичида йўл қўйилади. ИПКнинг 94-моддаси 1-қисмига асосан, жавобгарга тегишли молмулкни ёки пул маблағларини хатлаб қўйиш бўйича даъвони таъминлаш чораси кўриш мумкин. ИПКнинг 96-моддасига биноан, даъво аризаси билан бирга берилган даъвони таъминлаш тўғрисидаги ариза даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш тўғрисидаги масалани ҳал қилиш билан бир вақтда, 8 ишда иштирок этувчи шахсларни хабардор қилмасдан суд томонидан кўриб чиқилади. ИПКнинг 98-моддасига мувофиқ, даъвони таъминлаш тўғрисидаги ажрим суд ҳужжатларини ижро этиш учун белгиланган тартибда дарҳол ижро этилади, даъвони таъминлаш чораларини ижро этиш мажбурияти суд томонидан зиммасига юклатилган шахсга даъвони таъминлаш тўғрисидаги ажримни ижро этмаганлик учун ушбу Кодекснинг 14-бобида белгиланган тартибда суд жарима солинади. Юқоридагиларга асосан, низо бўйича тақдим этилган даъвогарнинг даъво аризаси судда мазмунан кўриб чиқилиб, ҳал қилув қарори қабул қилингунга қадарли “Tw st rs br th rs t m rq xizm ti” масъулияти чекланган жамиятига тегишли бўлган “B stun T55” русумли 2023 йилда ишлаб чиқарилган двигатель рақами СА4GB15TD30208913, кузов рақами LF 83 E1 1K02738, шасси рақами рақамсиз, Q BELIY, давлат рақами 60104 ТВА бўлган автотранспорт воситаси хатлансин. Шунингдек, ушбу автотранспорт воситасини ундирувчи ёки МИБ бўлими ихтиёрига бериб қўйилиши яъни тортиб қўйиш ҳақидаги ариза талабини ўрганиб чиқиб, ушбу талабини қуйидаги асосларга кўра, қаноатлантиришни рад этишни лозим топди. Чунки, ИПКда автотранспорт воситасини ундирувчи ёки МИБ бўлими ихтиёрига бериб қўйилиши яъни тортиб қўйиш, даъвони таъминлаш чорасининг турларида кўрсатилмаган. ИПКнинг 94-моддасида қайд этилган талаблардан бошқа талаблар бўйича даъвони таъминлаш чорасини кўриб бериш суднинг ваколатида мавжуд эмас. Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Республикасининг “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги қонунини 53моддаси тўртинчи қисмида, хатлаш қуйидаги ҳолларда қўлланилади: ундирувчига олиб бериладиган ёки реализация қилинадиган қарздорнинг мол-мулки сақланишини таъминлаш мақсадида; жавобгарга тегишли бўлиб, унинг ўзида ёки бошқа шахсларда турган мол-мулкни хатлаш тўғрисидаги суд ажрими ижро этилаётганда. Хатланган мол-мулкни олиб қўйиб, реализация қилиш учун топшириш давлат ижрочиси томонидан белгиланган муддатда, бироқ хатлангандан кейин камида уч иш кунидан сўнг амалга оширилади. Давлат ижрочиси муайян ижро иши юритиш ҳолатларидан келиб чиқиб, мол-мулкни хатлаш билан бир вақтда ушбу мол-мулкни ёки унинг айрим ашёларини олиб қўйишга ҳақли. Олиб қўйилган тез бузиладиган озиқ-овқат маҳсулотлари ва бошқа ашёлар дарҳол реализация қилиш учун топширилади. Қарздорнинг мол-мулкини рўйхатга олиш пайтида аниқланиб, хатланган сўмлар ва чет эл валютасидаги пул маблағлари, қимматли қоғозлар, қимматбаҳо тошлар, олтин, кумуш, платина ва платина гуруҳидаги металлардан, қимматбаҳо тошлардан, марвариддан ясалган заргарлик 9 буюмлари ва бошқа буюмлар, шунингдек ана шундай буюмларнинг резгилари ва алоҳида қисмлари (бўлаклари) олиб қўйилиши шарт. Мазкур Қонунинг 55-моддасининг учинчи бандида, хатланган автомототранспорт воситаси аукцион ўтказилгунига қадар давлат ижрочиси томонидан белгиланадиган, унинг асралиши учун тегишли шароитлар таъминланадиган махсус ажратилган жойларда (сақлаш жойларида, омборларда, ваколатли органлар ва бошқа ташкилотларнинг жарима майдонларида) сақланади. Бундан кўринадики, хатланган мол-мулкларни жойлаштириш ва сақлаш Мажбурий ижро бюроси туман бўлимларининг ваколатига киради. Бинобарин, суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 93, 94, 96, 98, 195-196-моддаларини қўллаб, АЖРИМ ҚИЛДИ: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқарма бошлиғининг даъвони таъминлаш тўғрисидаги 2025 йил 27 ноябрь кунги 49808/1-сонли аризаси қисман қаноатлантирилсин. Низо бўйича тақдим этилган даъвогарнинг даъво аризаси судда мазмунан кўриб чиқилиб, ҳал қилув қарори қабул қилингунга қадарли “Tw st rs br th rs t m rq xizm ti” масъулияти чекланган жамиятига тегишли бўлган “B stun T55” русумли 2023 йилда ишлаб чиқарилган двигатель рақами СА4GB15TD30208913, кузов рақами LF 83 E1 1K02738, шасси рақами рақамсиз, Q BELIY, давлат рақами 60104 ТВА бўлган автотранспорт воситаси хатлансин. Аризани қолган қисми қаноатлантириш рад этилсин. Ушбу ажрим ижросини таъминлаш Мажбурий ижро бюроси Избоскан туман бўлими зиммасига юклатилсин. Мажбурий ижро бюроси Избоскан туман бўлими томонидан “Tw st rs br th rs t m rq xizm ti” масъулияти чекланган жамиятига тегишли ажримда қайд этилган автотранспорт воситаси хатланганлиги тўғрисида Избоскан туманлараро иқтисодий судига 5 кун ичида ахборот тақдим этилсин. Мазкур ажрим дарҳол ижрога қаратилсин. Ажрим ижросини таъминламаслик Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 125-моддасига мувофиқ, энг кам иш ҳақининг икки юз бараваригача жарима солишга сабаб бўлиши мумкинлиги тушунтирилсин. Мазкур ажрим устидан Избоскан туманлараро иқтисодий суди орқали апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест келтириш) мумкин. Судья Р.Асқаров