Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1701-2502/5791 Дата решения 03.12.2025 Инстанция Апелляция Тип документа Суд Андижанский межрайонный экономический суд Судья ABDURAIMOV XUSNIDDIN KAMOLDINOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Якка тартибдаги тадбиркор Тожибоев Темурбек Топиволди ўғли ҳисобидан 52 806 000 сўм фоиз қарздорликни ундириш Ответчик / Подсудимый
Source ID 60f802c6-063a-445b-b0f8-09cc16ed4db5 Claim ID PDF Hash 8ed28c5369746557... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 11
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 744-моддаси нинг 744 law
нинг 234-моддаси нинг 234 law
ФКнинг 744-моддаси ФКнинг 744 law
йича ундириладиган суммага нисбатан ушбу Кодекснинг 327-моддаси йича ундириладиган суммага нисбатан ушбу Кодекс 327 code_article
амда 734-моддаси амда 734 law
йича ундириладиган суммага ФК 327-моддаси йича ундириладиган суммага ФК 327 law
ФКнинг 279-моддаси ФКнинг 279 law
ФКнинг 281-моддаси ФКнинг 281 law
ИПК 278-моддаси ИПК 278 law
йича ундириладиган суммага нисбатан ушбу Кодекснинг 327- моддаси йича ундириладиган суммага нисбатан ушбу Кодекс 327 code_article
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1701-2502/5791-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья – Х. Абдураимов Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья – С. Умаралиев АНДИЖОН ВИЛОЯТ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И Андижон шаҳри 2025 йил 3 декабрь Андижон вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати, судья А.Мадаминовнинг раислигида, судьялар О.Садиков ва С.Умаралиевдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Х.Назаровнинг котибалигида, АТБ “Туронбанк” вакили С.Урманов (2025 йил 20 январдаги 17/01-61-сонли ишончнома асосида), “Кимёгар агрофирма” хусусий корхонаси раҳбари Т.Тожибоевларнинг иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси АТБ “Туронбанк” манфаатида Якка тартибдаги тадбиркор Тожибоев Темурбек Топиволди ўғли ҳисобидан 52 806 000 сўм фоиз қарздорликни ундириш, ундирувни гаровдаги “Кимёгар агрофирма” хусусий корхонасига тегишли гаровдаги бино-иншоотларга қаратиш ҳақидаги даъво аризаси юзасидан Андижон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 10 октябрь кунги ҳал қилув қарорига нисбатан “Кимёгар агрофирма” хусусий корхонаси томонидан берилган апелляция шикояти асосида иш ҳужжатлари билан биргаликда Андижон вилоят суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади : Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси (кейинги ўринда матнларда палата деб юритилади) АТБ “Туронбанк” (кейинги ўринда матнларда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, Якка тартибдаги тадбиркор Тожибоев Темурбек Топиволди ўғли (кейинги ўринда матнларда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 52 806 000 сўм фоиз қарздорликни ундириш, ундирувни “Кимёгар агрофирма” хусусий корхонаси (кейинги ўринда матнларда қўшимча жавобгар деб юритилади)га тегишли биноиншоотларга қаратишни сўраган. Андижон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 10 октябрдаги ҳал қилув қарори билан даъво аризаси қаноатлантирилиб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 52 806 000 сўм фоиз қарздорлиги ва олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати ундирилган. Ундирув қўшимча жавобгарга тегишли Андижон вилояти, Жалақудуқ тумани, Туялас МФЙ, Туялас кўчаси 35-уйда жойлашган 5 000 кв.метр ер майдонига эга, умумий қурилиш майдони 654,40 кв.м, умумий фойдаланиш майдони 623,87 кв.м бўлган кадастр рақами 17:06:41:01:01:0147-сонли маъмурий бино-иншоотлари (ердан фойдаланиш ҳуқуқи билан) билан қаратилган ва мулкни бошланғич баҳоси 625 000 000 сўм этиб белгиланган. Жавобгардан Республика бюджетига 1 056 120 сўм давлат божи ундирилган. Мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлиб қўшимча жавобгар апелляция шикояти тақдим этган. Шикоятда даъвогар билан тузилган кредит шартномаси асосида олинган кредит маблағлари тўлиқ тўлаб берилганлиги, қарздорликни ундириш юзасидан чиқарилган суд ҳужжати ижроси юзасидан 11 000 000 сўм давлат божи ҳам ундирилганлиги, қарздорлик тўлиқ тўланганлиги юзасидан муҳр билан тасдиқланган хат тақдим этилганлиги, хат асосида гаровдаги мулкни таъқиқдан чиқариш юзасидан нотариусга борилганда 125 000 000 сўм фоиз қарздорлик мавжудлиги аниқланганлиги, қарздорлик қайта хисоб-китоб қилинганда 52 000 000 сўм эканлиги маълум қилинганлиги, бироқ суднинг 2025 йил 27 январдаги қарори билан 547 000 000 сўм ундириш белгиланганлиги, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринда матнларда ФК деб юритилади)нинг 744-моддасига киритилган ўзгартиришга мувофиқ 2024 йил 1 январь кунидан суд қарори чиқарилгандан сўнг фоизлар ҳисобланиши тўхтатилишлиги назарда тутилганлиги, банк билан шартнома 2024 йил февраль ойида қонун кучга киргандан сўнг тузилганлиги, мазкур қонун нормасига асосан даъвогар нотўғри фоизлар ҳисоблаганлиги, даъвогар марказий банк ва қонун нормаларига зид равишда фоиз ҳисоблаганлиги, суднинг ҳал қилув қарори қабул қилингунга қадарли вужудга келган қарздорликни қўшиб ундириш талаби билдириши лозим бўлганлиги каби важлар баён этилиб, суднинг 2025 йил 10 октябрдаги ҳал қилув қарорини қайта кўриб чиқишни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган қўшимча жавобгар корхона раҳбари шикоятда келтирилган важларни баён этиб, якка тартибдаги тадбиркор ўғли эканлигини, кредит маблағлари фарзандининг номига олинганлигини, даъвогардан қарздорлиги мавжуд эмаслигини, дастлаб 125 миллион сўмдан зиёд қарздорлик мавжудлигини баён этганлигини, кейинчалик 52 миллион эканлиги маълум қилинганлигини, ушбу ҳисобланган фоизлар қонун талабларига зид эканлигини билдириб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъвони рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили шикоятга нисбатан эътироз билдириб, жавобгар билан кредит шартномаси тузилганлигини, кредит шартнома шартлари банк томонидан тўлиқ бажарилганлигини, бироқ жавобгар ўз мажбуриятини лозим даражада бажармаганлигини, шу сабабли 2024 йил 11 июнь ҳолатига вужуждга келган кредит қарздорликни ундириш юзасидан даъво ариза тақдим этилганлигини, суднинг ҳал қилув қарори 2025 йил 27 январь куни қабул қилинганлигини, қарздорликни ундириш юзасидан тақдим этилган ижро ҳужжати асосида Мажбурий ижро бюроси томонидан ундув чоралари кўрилиши даврида жавобгарлар томонидан тўловлар амалга оширилганлигини, суднинг ҳал қилув қарорида кўрсатилган қарздорлик тўланганлиги бўйича маълумотнома тақдим этилганлигини, кредит қарздорлиги юзасидан фоизлар ҳисобланишида суднинг ҳал қилув қарори бириктирилмаганлиги сабабли кредит тўлови сўндирилгунга қадарли фоизлар ҳисобланганлигини, кейинчалик ҳал қилув қарори қабул қилинган санага қадарли қайта ҳисоб-китоб қилинганлигини, хисоб-китоб маълумотлари жавобгарларга ҳам тақдим этилганлигини, талаб этилган фоиз қарздорлик 2024 йил 11 июнь кунидан 2025 йил 27 январга қадарли қонун талабларига мувофиқ ундиришни талаб этилганлигини, жавобгарнинг шикоятда келтирган важлари асоссиз эканлигини билдириб, апелляция шикоятини рад этишни, қуйи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сўради. Суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида хабардор этилган жавобгар ишда иштирок этмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринда матнларда ИПК деб юритилади) 274-моддасининг тўртинчи қисмига биноан, апелляция инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган апелляция шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Судлов ҳайъати юқоридагиларга асосан ишни жавобгар иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Апелляция инстанция суди судлов ҳайъати ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини, шикоят келтирилган важларни муҳокама қилиб ҳамда ишда мавжуд ҳужжатларга баҳо бериб, қуйидагиларга кўра, апелляция шикоятини қаноатлантирмасдан, биринчи инстанция суднинг 2025 йил 10 октябрдаги ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. Ўзбекистон Ресупбликасининг Фуқаролик кодекси (кейинги ўринда матнларда ФК деб юритилади)нинг 234-моддасига биноан, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Аниқланишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2023 йил 25 декабрда №171Y000039-сонли кредит шартномаси тузилган бўлиб, шартнома шартларига асосан жавобгарга йиллик 18 ой муддатга 3 ой имтиёзли давр билан йиллик 27 фоиз устама тўлаш шарти билан 500 000 000 сўм миқдорида пул маблағи бериш, жавобгар эса шартнома шартлари ҳамда тўлов жадвали асосида тўловларни амалга ошириш мажбуриятини олган. Кредит таъминоти сифатида қўшимча жавобгарга тегишли бўлган Андижон вилояти, Жалақудуқ тумани, Туялас МФЙ, Туялас кўчаси 35-уйда жойлашган 5 000 кв.метр ер майдонига эга, умумий қурилиш майдони 654,40 кв.м, умумий фойдаланиш майдони 623,87 кв.м бўлган кадастр рақами 17:06:41:01:01:0147 (эски рақами 17:06:41:01:01:0147)-сонли маъмурий биноиншоотлари ердан фойдаланиш ҳуқуқи билан гаровга қўйилган. Даъвогар шартнома шартларига мувофиқ келишилган кредит маблағларини жавобгарга ажратилган, аммо жавобгар кредит шартнома шартларини бажармасдан тўловларни ўз вақтида амалга оширмаган. Шу сабабли даъвогар жавобгардан 2024 йил 11 июнь ҳолтига муддати келмаган кредит танидан 433 333 334 сўм, муддати ўтган кредит танидан 66 666 666 сўм, муддати ўтган кредит фоизидан 44 890 634,7 сўм, муддати ўтган кредит танидан ҳисобланган фоиз 350 684,93 сўм муддати келмаган кредит фоизидан 1 923 287,67 сўм жами 547 164 607,3 сўм кредит қарздорлиги вужудга келган. Андижон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 27 январдаги 4-1701-2401/3874-сонли ҳал қилув қарори билан 2024 йил 11 июнь ҳолатига вужудга келган муддати келмаган кредит танидан 433 333 334 сўм, муддати ўтган кредит танидан 66 666 666 сўм, муддати ўтган кредит фоизидан 44 890 634,7 сўм, муддати ўтган кредит танидан ҳисобланган фоиз 350 684,93 сўм, муддати келмаган кредит фоизидан 1 923 287,67 сўм жами 547 164 607,3 сўм кредит қарздорлигини ва 37 500 сўм почта харажати ундирилган ҳамда ундирув қўшимча жавобгарга тегишли бўлган гаровдаги Андижон вилояти, Жалақудуқ тумани, Туялас МФЙ, Туялас кўчаси 35-уйда жойлашган 5 000 кв.метр ер майдонига эга, умумий қурилиш майдони 654,40 кв.м, умумий фойдаланиш майдони 623,87 кв.м бўлган кадастр рақами 17:06:41:01:01:0147 (эски рақами 17:06:41:01:01:0147)-сонли маъмурий бино-иншоотларига (ердан фойдаланиш ҳуқуқи билан) қаратиш белгиланган. Жавобгар суд қарорида назарда тутилган барча кредит қарздорликлари бўйича тўловлар амалга оширилиб, қарздорлик бартараф этган. Бироқ, дастлабки даъво ариза 2024 йил 11 июнь ҳолати бўйича киритилганлигини ва ушбу дастлабки даъво ариза бўйича суднинг қарори эса 2025 йил 27 январда қабул қилинганлиги сабабли жавобгарнинг даъвогар олдида мазкур муддатлар оралиғи бўйича 52 806 000 сўм фоиз қарздорлиги вужудга келган. Даъвогар томонидан ушбу фоиз қарздорликни бартараф этиш бўйича жавобгарга юборилган талабномаси жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. ФКнинг 744-моддасига биноан, кредит шартномаси бўйича бир тараф — банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. Кредит бўйича қарздорликни ундириш тўғрисида суднинг ҳал қилув қарори чиқарилганда суд қарорида кўрсатилган, кредит бўйича ундириладиган суммага нисбатан ушбу Кодекснинг 327-моддаси биринчи ва иккинчи қисмларида ҳамда 734-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган фоизлар, шунингдек неустойка ҳисобланиши тўхтатилади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Олий хўжалик суди Пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги 13/150-сонли “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги Қарорининг 10-бандида, кредит бўйича қарздорликни ундириш тўғрисида суднинг ҳал қилув қарори қабул қилинганда суд қарорида кўрсатилган, кредит бўйича ундириладиган суммага ФК 327-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида ҳамда 734-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган фоизлар, шунингдек неустойка ҳисобланиши тўхтатилиши юзасидан раҳбарий тушунтириш берилган. Суднинг дастлабки кредит қарздорлигини ундириш ҳақидаги талаби юзасидан 2025 йил 27 январь кунги ҳал қилув қарори қабул қилинган бўлиб, даъвогар мазкур санага қадарли фоиз ундириш талабини билдириш ҳуқуқига эга. Даъвогар 2024 йил 11 июнь кунидан 2025 йилга қадарли асосли равишда фоизлар ҳисоблаб, мавжуд 52 806 000 сўм фоиз қарздорлигини ундириш ҳақида асосли тўхтамга келган. Шунингдек, даъвогар ундирувни гаровдаги қўшимча жавобгарга тегишли бино-иншоотга қаратишни сўраган. ФКнинг 279-моддасига биноан, кредиторнинг талабларини қондириш учун ундирувни қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни ўзи жавобгар бўлган вазиятларда бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиш мумкин. ФКнинг 281-моддасига биноан, гаровга қўйилган мол-мулкнинг кимошди савдосидаги бошланғич сотиш нархи гаровга қўювчи ва гаровга олувчи ўртасидаги келишувга асосан белгиланади. Даъвогар, жавобгар ва қўшимча жавобгар ўртасида 2023 йил 28 декабрда куни нотариал тартибда тасдиқланган ипотека шартномаси тузилган бўлиб, унда қўшимча жавобгарга тегишли Андижон вилояти, Жалақудуқ тумани, Туялас МФЙ, Туялас кўчаси 35-уйда жойлашган 5 000 кв.метр ер майдонига эга, умумий қурилиш майдони 654,40 кв.м, умумий фойдаланиш майдони 623,87 кв.м бўлган кадастр рақами 17:06:41:01:01:0147-сонли маъмурий бино-иншоотлар гаровга қўйилган. Тарафлар ўртасида 2023 йил 21 декабрь куни қўшимча жавобгарга тегишли гаров мулкини баҳолаш юзасидан далолатнома тузилган бўлиб, унда мулкни 625 000 000 сўм қийматида баҳолашга келишилган. Биринчи инстанция суди ундирувни гаровдаги қўшимча жавобгарга тегишли бино-иншоотларга қаратиш ва бошланғич сотув баҳоси белгилаш тўғрисида асосли тўхтамга келган. ИПК 278-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига биноан, апелляция инстанцияси суди апелляция шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли. Судлов ҳайъати жавобгарнинг апелляция шикоятида келтириган важлар биринчи инстанция суднинг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар мавжуд эмас деб ҳисоблайди. ФКнинг 744-моддасига биноан, кредит бўйича қарздорликни ундириш тўғрисида суднинг ҳал қилув қарори чиқарилганда суд қарорида кўрсатилган, кредит бўйича ундириладиган суммага нисбатан ушбу Кодекснинг 327- моддаси биринчи ва иккинчи қисмларида ҳамда 734-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган фоизлар, шунингдек неустойка ҳисобланиши тўхтатилади. Даъвогар даъво аризасида Андижон туманлараро иқтисодий судининг 4-1701-2401/3874-сонли ҳал қилув қарорида талаб этилган 2024 йил 11 июнь кунидан ҳал қилув қарори қабул қилинган 2025 йил 27 январга қадарли тўланмаган кредит қарздорлик учун фоиз тўловлари асосли тартибда ундириш талаб билдирилган. Судлов ҳайъати ишни кўриб чиқиш натижаси бўйича суд харажатларини тарафлардан ундириш масаласини муҳокама этиб, қўшимча жавобгар томонидан апелляция инстанцияси учун олдиндан тўланган 528 060 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажатини ўз зиммасида қолдиришни лозим топади. Зеро, ИПКнинг 118-моддасига биноан, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ишда иштирок этувчи шахсларнинг апелляция, кассация ва тафтиш шикояти бериш билан боғлиқ ҳолда қилган суд харажатлари ушбу моддада баён этилган қоидаларга мувофиқ тақсимланади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 276, 278, 280-моддалари талабларини қўллаб, апелляция судлов ҳайъати қ а р о р қ и л д и: “Кимёгар агрофирма” хусусий корхонаси томонидан киритилган апелляция шикояти қаноатлантирилмасин. Андижон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 10 октябрь кунги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилсин. Апелляция инстанцияси учун тўланган 528 060 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажати “Кимёгар агрофирма” хусусий корхонаси зиммасида қолдирилсин. Мазкур қарор устидан Андижон туманлараро иқтисодий суди орқали ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан бир йил муддат ичида шу судга тафтиш тартибида шикоят (протести) бериши мумкин. Раислик этувчи: А. Мадаминов ҳайъат аъзолари: О. Садиков С. Умаралиев