← Назад
Решение #2838737 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 234 | — | law | |
| ИПК | 68 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1701-2503/6248-сонли иш
Судья: И.Хайитов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2025 йил 3 декабрь
Андижон шаҳри
Андижон туманлараро иқтисодий судининг судьяси И.Хайитовнинг
раислигида, судья ёрдамчиси Э.Обидовнинг суд мажлиси котиблигида,
даъвогар жамият раҳбари Ж.Тожимахамматов, вакили Х.Тухтасинов (ордер
асосида), жавобгар вакиллари О.Номозов ва М.Дармонов (ишончнома
асосида) ҳамда жавобгар жамият таъсисчиси вакили А.Буронов (эркин
тингловчи сифатида) иштирокида, даъвогар « QIQ
U ID YULDUZI”
масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар «UNIVERSI Y
F
EC N
ICS
ND PED G GY” масъулияти чекланган жамиятидан
3 542 401 298 сўм ижара пулини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича
иқтисодий ишни суд биносидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
« QIQ
U ID YULDUZI” масъулияти чекланган жамияти (кейинги
матнларда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат
қилиб, «UNIVERSI Y F EC N
ICS ND PED G GY” масъулияти
чекланган жамияти (кейинги матнларда жавобгар деб юритилади)дан
3 542 401 298 сўм ижара пулини ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакиллари даъво талабини
қувватлаб, жавобгарнинг талабалари ҳозирги кунга қадар ётохонадан
фойдаланиб келаётганлигини, жавобгар ижара объектни даъвогарга қайтариб
топширмаганлигини, ўтган давр давомида ижара шартномасига бир неча
маротаба ўзгартириш киритилганлиги, ижара пули миқдорини ҳисоблашда
хатоликка йўл қўйилганлигини, таъкидлаб даъвони қаноатлантиришни
сўради.
Жавобгар вакиллари даъвогар вакилларининг сўзларига эътироз
билдириб, ижара шартномаси шу йилнинг март ойида бекор қилинганлигини,
жавобгарга ижара объектини қайтариб топшириш учун мурожаат қилинган
бўлсада, даъвогар томонидан ушбу мурожаатга жавоб бермаганлигини,
қолаверса даъвогарга ижара пуллари белгиланган миқдордан кўп миқдорда
тўлаб берилганлигини, ортиқча тўланган пулларни қайтариш тўғрисида
суднинг ҳал қилув қарори мавжудлигини, ушбу суд қарори қонуний кучида
эканлигини таъкидлаб, даъвони қаноатлантиришни рад этишни сўради.
Суд, даъвогар ва жавобгар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб,
иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра, даъво талаби
бўйича қисман иш юритишни тугатишни, даъво талабининг қолган қисмини
қаноатлантиришни рад этишни ва суд харажатларини даъвогар зиммасига
юклашни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси (кейинги матнларда
ФК деб юритилади)нинг 234-моддасига кўра, мажбуриятлар шартномадан,
зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа
асослардан келиб чиқади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида
қуйидаги ижара шартномалари тузилган:
- 2022 йил 22 сентябрда бир ойлик ижара ҳақи тўлови 55 000 000
сўмни ташкил этган давлат рўйхатидан ўтказилган рақами ID 895029
бўлган шартнома (ушбу шартнома 2022 йил 7 ноябрда бекор
қилинган);
- 2022 йил 7 ноябрда бир ойлик ижара ҳақи тўлови 25 000 000 сўмни
ташкил этган давлат рўйхатидан ўтказилган рақами ID 968154
бўлган шартнома (ушбу шартнома 2023 йил 24 апрелда бекор
қилинган);
- 2022 йил 7 ноябрда бир ойлик ижара ҳақи тўлови 105 000 000 сўмни
ташкил этган давлат рўйхатидан ўтказилган рақами ID 968171
бўлган шартнома (ушбу шартнома 2023 йил 24 апрелда бекор
қилинган);
- 2023 йил 24 апрелда бир ойлик ижара ҳақи тўлови 130 000 000
сўмни ташкил этган давлат рўйхатидан ўтказилган рақами ID
1256035 бўлган шартнома (ушбу шартнома 2024 йил 13 июнда бекор
қилинган);
- 2024 йил 13 июнда бир ойлик ижара ҳақи тўлови 330 000 000 сўмни
ташкил этган давлат рўйхатидан ўтказилган рақами ID 2013604
бўлган шартнома (ушбу шартнома 2025 йил 6 мартда бекор
қилинган) шартномалар тузилган.
Тузилган ижара шартномалари бўйича ижара объекти бўлиб,
жавобгарга тегишли бўлган Андижон вилояти, Олтинкўл тумани,
Айшахоним МСГ, Олтинкўл шоҳ кўчаси 337-уй ҳисобланган.
Даъвогар даъво аризасида 2024 йил 13 июнда давлат рўйхатидан
ўтказилган рақами ID 2013604 бўлган ижара шартномаси бўйича
2025 йилнинг ноябрь ойи ҳолатига жавогарнинг ижара тўловлари бўйича
қарздорлиги 3 542 401 298 сўм эканлигини важ қилиб келтириб, жавобгардан
ушбу қарздорликни ундиришни сўраган.
ФК 535-моддасига кўра, мулк ижараси шартномаси бўйича ижарага
берувчи ижарага олувчига ҳақ эвазига мол-мулкни вақтинча эгалик қилиш
ва фойдаланиш ёки фойдаланиш учун топшириш мажбуриятини олади.
ФК
544-моддасига
асосан
ижарага
олувчи
мол-мулкдан
фойдаланганлик учун ҳақни ўз вақтида тўлаб туриши шарт. Мол-мулкдан
фойдаланганлик учун ҳақ тўлаш тартиби, шартлари ва муддатлари мулк
ижараси шартномаси билан белгиланади. Булар шартномада белгиланмаган
ҳолларда одатда худди шундай мол-мулкни ўхшаш ҳолатларда ижарага
беришда қўлланиладиган тартиб, шартлар ва муддатлар белгиланган деб
ҳисобланади.
Аниқланишича, даъвогар 2024 йил 13 июнда давлат рўйхатидан
ўтказилган рақами ID 2013604 бўлган ижара шартномаси бўйича судга даъво
аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгардан 660 000 000 сўм ижара
пулларини ундиришни сўраган.
Андижон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 30 майдаги
4-1701-2501/1889-сонли ҳал қилув қарорига асосан жавобгарнинг даъвогар
олдида қарздорлиги мавжуд эмаслиги ўз исботини топганлиги сабабли даъво
аризасини қаноатлантириш рад этилган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий прцессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 100-моддаси 2-бандига асосан иқтисодий
суднинг айни бир шахслар ўртасидаги, айни бир предмет тўғрисидаги ва
айни бир асослар бўйича низо юзасидан қонуний кучга кирган ҳал қилув
қарори мавжуд бўлса, суд иш юритишни тугатади.
Суд низонинг 660 000 000 сўм ижара пулларини ундириш қисми бўйича
иш судда кўриб чиқилиб, ҳал қилув қарори қабул қилинганлини ҳисобга
олиб, даъво талабининг ушбу қисми бўйича иш юритишни тугатишни лозим
топади.
Шунингдек, Андижон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил
7 августдаги 4-1701-2502/4422-сонли ҳал қилув қарорига асосан ижара
шартномалари юзасидан даъвогарнинг жавобгар олдида эмас, балки
жавобгарнинг даъвогарга ортиқча ижара пуллари тўланганлиги сабабли
ҳақдорлиги аниқланиб, « QIQ
U ID YULDUZI” масъулияти чекланган
жамиятидан «UNIVERSI Y
F EC N
ICS
ND PED G GY”
масъулияти чекланган жамияти фойдасига 3 315 619 527 сўм асосий
қарздорлик ва 114 499 018 сўм банк фоизи ундириш белгиланган.
Тарафлар ўртасида ўзаро имзоланган 2025 йил 2 майдаги солиштирма
далолатномадан, ҳисобварақ-фактура ва тўлов топшириқномаларга асосан
жавобгарнинг даъвогар олдида ижара шартномаси бўйича қарздорлиги
мавжуд эмаслиги ўз исботини топди.
Суд, даъвогар вакилларининг жавобгар ҳозирги кунга қадар ижара
объектидан фойдаланиб келяпди деган важлари билан келишмайди, чунки
тарафлар ўртасидаги ўзаро шартнома 2025 йил 6 мартда бекор қилинган ва
жавобгар томонидан 2025 йил 10 мартда жавобгарга ижара объектини қабул
қилиб олишни сўраб талабнома юборилган ҳамда ижара объектидан ётохона
сифатидан фойдаланаётган талабалар жавобгар билан даъвогар ўртасидаги
ижара шартномаси бекор қилинганлиги ҳақида огоҳлантирилган.
ИПК 68-моддасига асосан ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз
талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши
керак.
Даъвогар томонидан тақдим қилинган далиллар ва тушунтиришларидан
даъво аризасида келтирилган важлари ўз исботини топмади.
Баён этилганларга асосан суд, низо юзасидан 660 000 000 сўм ижара
пулларини ундириш қисми бўйича суднинг ҳал қилув қарори мавжудлигини
инобатга олиб, даъво талабининг 660 000 000 сўм ижара пулларини ундириш
қисми бўйича иш юритишни тугатишни, даъво талабининг қолган қисмини
қаноатлантиришни рад этишни, даъвогар томонидан тўланган 4 120 000 сўм
давлат божи ва 41 200 сўм почта харажати унинг зиммасида қолдиришни,
даъвогарнинг илтимосномаси бўйича давлат божининг 66 728 025,96 сўм
кечиктирилган қисмини даъвогардан республика бюджетига ундиришни
лозим топади.
Бинобарин, ФКнинг 8, 234, 236, 539 -моддаларини, ИПКнинг 66, 68, 72,
73, 118, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб,
ҚАРОР
Қ И Л А Д И:
Даъво талабининг жавобгар «UNIVERSI Y F EC N
ICS ND
PED G GY” масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар « QIQ
U ID
YULDUZI”
масъулияти
чекланган
жамияти
фойдасига
660 000 000 сўм ижара пулларини ундириш қисми бўйича иш юритиш
тугатилсин.
Даъво аризасини қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Даъвогар « QIQ
U ID YULDUZI” масъулияти чекланган
жамияти томонидан тўланган 4 120 000 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта
харажати ўз зиммасида қолдирилсин.
Даъвогар « QIQ
U ID YULDUZI” масъулияти чекланган
жамиятидан республика бюджетига 66 728 025,96 сўм давлат божи
ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози тараф шу суд орқали Андижон
вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ойлик муддат
ичида апелляция шикояти бериш (протест келтириш) ёки ушбу муддатда
апелляция шикояти (протест) берилмаса, олти ойлик муддатда кассация
шикояти бериш(протест келтириш) мумкин.
удья
И.Хайитов