← Назад
Решение #2838754 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
1
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 107 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1502-2501/12201-сонли иш
АЖРИМ
(Даъво аризани кўрмасдан қолдириш ҳақида)
Қўқон шаҳри
2025 йил 3 декабрь
Қўқон туманлараро иқтисодий суди, судья Ф.Амановнинг раислигида, судья
ёрдамчиси Д.Маматқуловнинг суд мажлиси котиблигида, “ДАЪВОГАР НОМИ”
МЧЖнинг жавобгар “ЖАВОБГАР НОМИ” фермер хўжалигидан 158 285 670 сўм
жарима ундириш тўғрисидаги аризаси бўйича қўзғатилган ишни суднинг биносида,
очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
“ДАЪВОГАР НОМИ” МЧЖ (бундан буён матнда аризачи деб юритилади) судга
ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар “ЖАВОБГАР НОМИ” фермер хўжалигидан
158 285 670 сўм жарима ундиришни сўраган.
Суднинг ажримига асосан иш 2025 йилнинг 3 декабрь куни соат 09:50да суд
мажлисида кўриб чиқиш учун тайинланган.
Даъвогар суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида белгиланган тартибда хабардор
қилинган бўлсада, суд мажлисига вакил иштирокини таъминламади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 107-моддасининг 6бандида даъвогар суд мажлисига келмаган ва ишни ўзининг иштирокисиз кўриб
чиқишга розилик бермаган бўлса, суд даъво аризасини кўрмасдан қолдиради.
Шу асосда, суд даъвони кўрмасдан қолдиришни, тўланган 41 200 сўм почта
харажатини зиммасида қолдиришни ва ундан республика бюджетига
3 165 714 сўм давлат божи ундиришни лозим топади.
Бинобарин, суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
107, 128, 195-моддаларини қўллаб,
А Ж Р И М Қ И Л А Д И:
Даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин.
Даъвогар “Даъвогар номи” МЧЖ томонидан тўланган 41 200 сўм почта харажати
унинг зиммасида қолдирилсин.
Даъвогар “Даъвогар номи” МЧЖ МЧЖ ҳисобидан республика бюджетига
3 165 714 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъво аризасини кўрмасдан қолдириш учун асос бўлган ҳолатлар бартараф
этилгач, даъвогар судга умумий тартибда яна мурожаат қилиш ҳуқуқига эгалиги
тушунтирилсин.
Мазкур суд ажрими устидан шу суд орқали бир ойлик муддат ичида Фарғона
вилоят судига апелляция шикояти (протести) киритиш мумкин.
Раислик қилувчи
Ф.Аманов