Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1502-2501/9144 Дата решения 03.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Ферганский межрайонный экономический суд Судья AMANOV FARRUX ANVARJONOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 58952529-880f-4b95-a5da-12ff1b69a728 Claim ID PDF Hash 3a5bf256cbfd6dd3... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 10
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
йича мажбуриятни бажарган шахс ФКнинг 1023-моддаси йича мажбуриятни бажарган шахс ФК 1023 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
нинг 236-моддаси нинг 236 law
ФКнинг 1023-моддаси ФКнинг 1023 law
ушбу Кодекснинг 1030-моддаси ушбу Кодекс 1030 code_article
ра даъвогар ФКнинг 1023-моддаси ра даъвогар ФК 1023 law
ФКнинг 47-моддаси ФКнинг 47 law
нинг 110-моддасининг 1-қисми нинг 110 1 law
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1502-2501/9144 -сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Қўқон шаҳри 2025 йил 3 декабрь Қўқон туманлараро иқтисодий суди, судья Ф.Амановнинг раислигида, судья ёрдамчиси Д.Маматқуловнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар “ДАЪВОГАР НОМИ” фермер хўжалигининг жавобгарлар «Жавобгар номи», «Жавобгар номи» Учкўприк универсал БХМларга нисбатан асоссиз ушлаб қолинган 86 125 479 сўм пул маблағларини даъвогарга қайтариш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган ишни даъвогар раҳбари Р.Султонов (паспорт асосида), унинг вакили Д.Мўминов (ордер асосида), жавобгар вакили И.Зухиров (ишончнома асосида)ларнинг иштирокида суднинг биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Даъвогар “ДАЪВОГАР НОМИ” фермер хўжалиги (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгарлар «Жавобгар номи», «Жавобгар номи» Учкўприк универсал БХМ (бундан буён матнда жавобгарлар деб юритилади)га нисбатан асоссиз ушлаб қолинган 86 125 479 сўм пул маблағларини даъвогарга қайтаришни сўраган. Суднинг 2025 йил 22 октябрь кунги ажримига асосан даъвогарнинг даъво талабини кўпайтириш ҳақидаги аризаси қаноатлантирилиб, даъво талаби 113 177 637,78 сўм этиб белгиланган. Суд мажлисида даъвогар вакили даъвони қўллаб-қувватлаб, тарафлар ўртасида 2020 йилнинг 12 октябрь куни кредит линияси очмасдан кредит бериш тўғрисида 13-сонли шартнома тузилганлигини, шартноманинг 2.1бандига асосан 880 000 000 сўм миқдорида кредит маблағи ажратилиши, шартноманинг 2.7-бандига асосан ажратилган кредит чорвачилик фаолиятини ривожлантириш мақсадида четдан наслли қорамоллар сотиб олиш мақсадида эканлигини, шартноманинг 2.10-бандига асосан кредит маблағлари Ўзбекистон Республикаси Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш Агентлиги томонидан Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш халқаро жамғармасидан олинган кундан бошлаб ссуда ҳисоб рақамидан ажратилгунга қадар бўлган муддатга йиллик базавий давр-365 кундан келиб чиққан ҳолда кредит суммасидан Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг амалдаги қайта молиялаш ставкаси миқдоридаги йиллик фоиз ставкаси миқдорида тўловни қарз олувчи амалга ошириши, шартноманинг 5.2-бандига асосан қарз олувчи Банкка берилган кредит учун фоизларни мазкур шартномада белгиланган муддатда ва миқдорда Банк амалга оширилган ҳисобкитоб асосида тўлаши, бунда, ҳисобланган кредит фоизларини 5 фоизини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси (бундан буён матнда Жамғарма деб юритилади) ҳисобидан ҳар ойнинг 20 санасигача берилган компенсация ҳисобидан қоплаб берилиши мумкинлиги келишилганлигини, шунга кўра фермер хўжалиги, Банк ва Жамғарма ўртасида 2020 йилнинг 12 ноябрь куни 2020/С-13259-сонли Компенсация тақдим этиш шартномаси тузилганлигини, мазкур шартноманинг 1.1-бандига асосан шартноманинг предмети Жамғарма томонидан Шартномада кўзда тутилган миқдорда, тартибда ва шартларда Қарз олувчига Компенсация тақдим этиш ҳисобланишини, шартноманинг 1.3-бандига асосан кредит миқдори 880 000 000 сўм, йиллик 19 фоиз ставка, компенсация ставкаси 5 фоиз, компенсация максимал миқдори 67 500 000 сўм, кредит муддати 84 ой этиб белгиланганлигини, бироқ 01.04.2021 йилда компенсация маблағларини тўлашни тўхтатганлигини, шунга кўра даъвогар ва «Жавобгар номи» Учкўприк универсал БХМ ўртасида 2025 йилнинг 27 февраль куни 2020 йилнинг 12 октябрь куни 13-сонли кредит шартномасининг тегишли бандларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида 7-сонли келишув шартномаси тузилганлигини, мазкур келишув шартномасининг 1.1-бандига асосан тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси компенсация тўловлари бекор бўлганлиги сабабли ажратилган кредит маблағини кредит муддатини узайтирмаган ҳолда фақатгина 16309-ҳисоб рақамидаги 172 250 958 сўм қарздорлик суммасини график тўловини 12 ойга чўзиш орқали ҳар ойлик график тўловига асосан тўлаб бориш белгиланганлигини, Келишув шартномасининг 2.1-бандида мазкур келишув томонлар имзоланиб, гаровлар кредит муддатига мос равишда нотариал тартибда қайта ўтказилган вақтдан бошлаб кучга кириши белгиланганлигини, бироқ гаровлар кредит муддатига мос равишда нотариал тартибда қайта расмийлаштирилмаган ёки ипотека шартномасига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмаганлигини, бундай ҳолда тарафлар ўртасида даъвогар ва «Жавобгар номи» Учкўприк универсал БХМ ўртасида 2025 йилнинг 27 февраль куни 2020 йилнинг 12 октябрь куни 13сонли кредит шартномасининг тегишли бандларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида 7-сонли келишув тузилмаган битим ҳисобланишини, шунга кўра Банк фермер хўжалигидан ундириб олинган 113 177 637,78 сўм маблағларни қайтариши лозимлигини баён қилиб, даъвони қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида жавобгар вакиллари даъвога нисбатан эътироз билдириб, жавобгарнинг важлари асоссиз ҳисобланишини, тарафлар ўртасида 2020 йилнинг 12 октябрь куни кредит линияси очмасдан кредит бериш тўғрисида 13-сонли шартнома бекор қилинмаганлигини, мазкур шартноманинг 5.2.2-бандига асосан Жамғарма томонидан компенсация бериш тўхтатилган ҳолда банк фоизлари қарз олувчидан ундирилишини баён этиб, даъвони рад қилишни сўради. Суд ишдаги тўпланган ҳужжатларни ўрганиб, даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, қуйидагиларга кўра даъвони қаноатлантиришни лозим топди: аниқланишича, даъвогар ва «Жавобгар номи» Учкўприк универсал БХМ ўртасида 2020 йилнинг 12 октябрь куни 13-сонли кредит линиясини очмасдан кредит бериш шартномаси тузилган бўлиб, унга кўра банк даъвогарга чорвачилик фаолиятини ривожлантириш мақсадида четдан насилли қорамоллар сотиб олиш учун 880 000 000 сўм кредит маблағини 84 ой муддатга, 5 фоизлик миқдорда ажратиши келишилган. Кредит мажбуриятини таъминоти сифатида даъвогарга тегишли бўлган Учкўприк тумани Палохон МФЙ, Палохон қишлоғида жойлашган “Молхона” бино-иншоотлари ерга ва мулкка эгалик қилиш билан гаровга қўйилган. Кейинчалик даъвогар ва «Жавобгар номи» Учкўприк универсал БХМ ўртасида 2025 йилнинг 27 февраль куни “2020 йилнинг 12 октябрь куни 13-сонли кредит шартномасининг тегишли бандларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида 7-сонли” келишув шартномаси тузилган. Мазкур келишув шартномасининг 1.1-бандига асосан тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси компенсация тўловлари бекор бўлганлиги сабабли ажратилган кредит маблағини кредит муддатини узайтирмаган ҳолда фақатгина 16309-ҳисоб рақамидаги 172 250 958 сўм қарздорлик суммасини график тўловини 12 ойга чўзиш орқали ҳар ойлик график тўловига асосан тўлаб бориши, келишув шартномасининг 2.1-бандида мазкур келишув томонлар имзоланиб, гаровлар кредит муддатига мос равишда нотариал тартибда қайта ўтказилган вақтдан бошлаб кучга кириши белгиланган. Бироқ, Қўқон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 22 октябрь кунги 4-1502-2501/9144-сонли иқтисодий иши бўйича қабул қилинган ҳал қилув қарорига асосан тарафлар ўртасида тузилган 2025 йил 27 февраль кунги “2020 йил 12 октябрь куни тузилган №13-сонли кредит шартномасининг тегишли бандларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги №7-сонли” келишув шартномаси бўйича гаровлар кредит муддатига мос равишда нотариал тартибда қайта расмийлаштирилмаганлиги ёки ипотека шартномасига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмаганлиги боис битим тузилмаганлиги аниқланган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2014 йил 28 ноябрдаги "Иқтисодий судлар томонидан битимларни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги фуқаролик қонунчилиги нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида” 269-сон қарори (бундан буён матнда Пленум қарори деб юритилади) 27-бандига асосан судлар ҳисобга олишлари лозимки, битимнинг ҳақиқий эмаслиги оқибатлари тузилмаган шартномага нисбатан қўлланилмайди. Битим суд томонидан тузилмаган деб топилган ҳолларда ҳамда бундай битим юзасидан маълум хатти-ҳаракатлар (мол-мулк топширилган ёки тўлов тўланган) амалга оширилган бўлса, тузилмаган битим бўйича мажбуриятни бажарган шахс ФКнинг 1023-моддасига мувофиқ асоссиз орттирилган мол-мулкни ёки тўланган пул маблағларини қайтаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга. Юқоридагиларга кўра даъвогар жавобгарларга нисбатан асоссиз ушлаб қолинган 113 177 637,78 сўм пул маблағларини даъвогарга қайтаришни сўраган. Иқтисодий ишни кўриш жараёнида иқтисодий иш бўйича Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига суд-бухгалтерия экспертизаси тайинланиб, экспертлар олдига -:“«Жавобгар номи» Учкўприк универсал БХМ ва «ДАЪВОГАР НОМИ» фермер хўжалиги ўртасида 2025 йил 27 февраль кунги 2020 йил 12 октябрь куни тузилган №13-сонли кредит шартномасининг тегишли бандларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги №1-сонли келишув шартномаси бўйича фермер хўжалиги томонидан 2025 йилнинг 22 октябрь ҳолатига Банк томонидан қанча миқдорида кредит фоизи ушлаб қолинган (тўланган) ва мазкур кредит фоизини ушлаб қолишга (тўланишига) қандай ҳужжатлар асос бўлган.?”:-деб берилган саволга экспертлар томонидан тарафлар ўртасида 2025 йил 27 февраль куни 172 250.9 минг сўм компенсациядан бўлган фоиз қарзни ундириб олиш учун 1-сонли қўшимча шартнома тузилганлигини, компенсациядан бўлган фоиз қарзни тўлаш муддатини кредит шартномасининг 1.1-бандига асосан график бўйича 15.03.2025 йилдан 15.02.2026 йил кунига қадар ҳар ойда 14 354,2 минг сўмдан (ундиришга) тўлашга келишилганлигини, ўрганиш кунига қадар, яъни 2025 йилнинг 31 октябрь ҳолатига банк 172 250.9 минг компенсация фоизидан 114 834,0 минг сўмни компьютердаги “I S” дастури орқали автоматик тарзида ундириб олганлигини ва 57 416.9 минг сўм компенсация учун ҳисобланган фоиздан қарздорлик мавжудлигини баён этган. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасида ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли эканлиги, ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш ҳуқуқи кафолатланиши белгилаб қўйилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 236-моддасига мувофиқ, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 1023-моддасига асосан қонунчиликда ёки битимда белгиланган асосларсиз бошқа шахс (жабрланувчи)нинг ҳисобидан мол-мулкни эгаллаб олган ёки тежаб қолган шахс (қўлга киритувчи) асоссиз эгаллаб олинган ёки тежаб қолинган мол-мулкни (асоссиз орттирилган бойликни) жабрланувчига қайтариб бериши шарт, ушбу Кодекснинг 1030-моддасида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно. Ушбу модданинг биринчи қисмида белгиланган мажбурият, шунингдек мол-мулкни эгаллаб олиш ёки тежаб қолиш асоси кейинчалик бекор бўлганда ҳам юзага келади. Ушбу бобнинг қоидалари асоссиз бойлик орттириш қўлга киритувчининг, жабрланувчининг ўзининг, учинчи шахсларнинг хулқ-атвори натижаси бўлганлигидан ёки уларнинг иродасидан ташқари содир бўлганлигидан қатъий назар қўлланилади. Шунга кўра даъвогар ФКнинг 1023-моддасига мувофиқ асоссиз орттирилган мол-мулкни ёки тўланган пул маблағларини қайтаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга. Юқоридагиларга асосан суд даъво талабини жавобгарлар «Жавобгар номи», «Жавобгар номи» Учкўприк универсал БХМга нисбатан асоссиз ушлаб қолинган 113 177 637,78 сўм пул маблағларини даъвогарга қайтариш қисмини қаноатлантиришни ва жавобгар «Жавобгар номи»дан асоссиз ушлаб қолинган 113 177 637,78 сўм пул маблағларини даъвогарга қайтаришни лозим деб топади. Даъво аризасида талаб «Жавобгар номи» Учкўприк универсал БХМга нисбатан берилганлиги, банк филиали юридик шахс ҳисобланмаслиги сабабли даъво талабнинг банк филиалига оид қисми бўйича иш юритишни тугатишни лозим топди. ФКнинг 47-моддасига мувофиқ, агар қонунда бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, ваколатхона ва филиаллар юридик шахс ҳисобланмайди. Қайд этилган ҳолатда «Жавобгар номи» Учкўприк универсал БХМ юридик шахс мақомига эга эмаслиги сабабли Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда “ИПК” деб юритилади)нинг 110-моддасининг 1-қисмига асосан иш иқтисодий судга, фуқаролик ишлари бўйича судга ёки маъмурий судга тааллуқли бўлмаса иш юритиш тугатиш лозим бўлади. Гарчанд, жавобгар вакили суд мажлисида тарафлар ўртасида 2020 йилнинг 12 октябрь куни кредит линияси очмасдан кредит бериш тўғрисида 13сонли шартнома бекор қилинмаганлигини, мазкур шартноманинг 5.2.2-бандига асосан Жамғарма томонидан компенсация бериш тўхтатилган ҳолда банк фоизлари қарз олувчидан ундирилишини баён этган бўлса-да, бироқ банк томонидан даъвогардан ушлаб қолинган маблағлар тарафлар ўртасида 2020 йилнинг 12 октябрь куни кредит линияси очмасдан кредит бериш тўғрисида 13сонли шартнома бўйича ушлаб қолинмасидан, балки тузилмаган шартнома бўйича, яъни 2025 йил 27 февраль кунги “2020 йил 12 октябрь куни тузилган №13-сонли кредит шартномасининг тегишли бандларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги №7-сонли” келишув шартномаси бўйича ушлаб қолинганлиги аниқланди. ИПКнинг 68-моддасида, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларга уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда юкланиши белгиланган. Юқоридагиларга кўра, суд даъво аризасини қисман қаноатлантиришни, «Жавобгар номи» ҳисобидан асоссиз орттирилган 113 177 637,78 сўм пул маблағларини даъвогарга қайтариш, даъвонинг жавобгар «Жавобгар номи» Учкўприк универсал БХМга оид қисми бўйича иш юритиш тугатишни, давлат божи ва суд харажатини жавобгардан ундиришни, ортиқча тўланган 142 223 сўм давлат божи даъвогарнинг аризасига асосан қайтаришни лозим топади. Баён этилганларга кўра ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 176-179-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Даъвогар “ДАЪВОГАР НОМИ” фермер хўжалиги фойдасига жавобгар «Жавобгар номи» ҳисобидан 113 177 637,78 сўм пул маблағи, 1 131 777 сўм давлат божи, 41 200 сўм почта харажати, жами 114 350 614,78 сўм ундирилсин. Даъвонинг жавобгар «Жавобгар номи» Учкўприк универсал БХМга оид қисми бўйича иш юритиш тугатилсин. Даъвогар “ДАЪВОГАР НОМИ” фермер хўжалиги томонидан ортиқча тўланган 142 223 сўм давлат божи унинг аризасига асосан маълумотнома асосида қайтарилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ойлик муддатда апелляция тартибида, ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Раислик қилувчи Ф.Аманов