← Назад
Решение #2838774 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
1
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуни | 9 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1502-2501/11529-сонли иш
АЖРИМ
(Даъво аризани кўрмасдан қолдириш ҳақида)
Қўқон шаҳри
2025 йил 3 декабрь
Қўқон туманлараро иқтисодий суди, судья Ф.Амановнинг раислигида,
судья ёрдамчиси Д.Маматқуловнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар
«даъвогар номи»нинг жавобгар ««ЖАВОБГАР НОМИ»» МЧЖдан 69 094 069
сўм қўшилган қиймат солиғини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича
қўзғатилган ишни даъвогар вакили У.Абдурахмонов, Ж.Набиев (ишончнома
асосида), жавобгар вакили Ж.Рахматуллаев (ишончнома асосида)ларнинг
иштирокида, суднинг биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
аниқлади:
«даъвогар номи» (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга
даъво аризаси билан мурожаат қилиб, « «ЖАВОБГАР НОМИ»» МЧЖ (бундан
буён матнда жавобгар деб юритилади)дан 69 094 069 сўм қўшилган қиймат
солиғи (бундан буён матнда ҚҚС деб юритилади)ни ундиришни сўраган.
Суднинг ажрими билан ишга низонинг предметига нисбатан мустақил
талаб билан арз қилмайдиган учинчи шахс (бундан буён матнда учинчи шахс деб
юритилади) сифатида “Авто хизмат долина” МЧЖ жалб этилган.
Суд мажлисида даъвогар вакиллари даъвони қўллаб-қувватлаб
қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида жавобгар вакили даъвога нисбатан эътироз билдириб,
даъвони қаноатлантиришдан рад этишни сўради.
Даъво аризаси ўрганилганида даъво аризасини «даъвогар номи»
бошлиғининг ўринбосари Д.Рахимов томонидан имзолаган бўлиб, бироқ
Д.Рахимовнинг даъво аризасини имзолаш бўйича ваколатини тасдиқловчи
ҳужжат мавжуд эмас.
Шунингдек суд мажлисида ҳам даъвогар вакиллари томонидан
Д.Рахимовнинг ишончномаси мавжуд эмаслигини ва ишончномани бошқарма
бошлиғига имзолатиб тақдим этишини маълум қилди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 107моддасининг 3-бандида даъво аризаси имзоланмаган бўлса ёки уни имзолаш
ҳуқуқига эга бўлмаган шахс томонидан ёхуд мансаб мавқеи ёки фамилияси,
исми, отасининг исми кўрсатилмаган шахс томонидан имзоланган бўлса, суд
даъво аризасини кўрмасдан қолдиради.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни
9-моддасининг 12-бандига асосан давлат солиқ хизмати органлари, молия ва
божхона органлари — барча ишлар ҳамда ҳужжатлар бўйича, шунингдек
алоҳида юритиладиган ишлар бўйича судга аризалар берганлик учун давлат
божи тўловидан озод қилинган.
Шу асосда, суд даъвони кўрмасдан қолдиришни ва тўланган 41 200 сўм
почта харажатини даъвогарнинг зиммасида қолдиришни лозим топади.
Бинобарин, суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 107,108,109, 128, 195-моддаларини қўллаб,
А Ж Р И М Қ И Л А Д И:
Даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин.
«даъвогар номи» томонидан тўланган 41 200 сўм почта харажати унинг
зиммасида қолдирилсин.
Даъво аризасини кўрмасдан қолдириш учун асос бўлган ҳолатлар бартараф
этилгач, даъвогар судга умумий тартибда яна мурожаат қилиш ҳуқуқига эгалиги
тушунтирилсин.
Мазкур суд ажрими устидан шу суд орқали бир ойлик муддат ичида
Фарғона вилоят судига апелляция шикояти (протести) киритиш мумкин.
Раислик қилувчи
Ф.Аманов