← Назад
Решение #2838778 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 128 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| нинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 238 | — | law | |
| ФКнинг | 437 | — | law | |
| ФКнинг | 357 | — | law | |
| збекистон Республикаси ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Фарғона шаҳри
2025 йил 3 декабрь
4-1501-2501/20497-сонли иш
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси Т.Маматожиев раислигида,
судья ёрдамчиси Н.Эралиеванинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили
(ишончномага асосан) ****** иштирокида, даъвогар “********” масъулияти
чекланган жамиятининг жавобгар “********” хусусий корхонасидан 10 709 003,34
сўм қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий
ишни суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“********” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб
юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “********” хусусий
корхонаси (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 10 709 003,34
сўм асосий қарз ва тўланган суд харажатларини ундиришни сўраган.
Суднинг ажрими билан жавобгар “********” хусусий корхонаси, ишга дахлдор
бўлган “********” маъсулияти чекланган жамияти билан алмаштирилган.
Суд мажлисида даъвогар вакили даъво аризасини қувватлаб, жавобгар
томонидан бугунги кунга қадарли тўловлар амалга оширилмаганлиги сабабли
даъвони қаноатлантирилишини сўради.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда
ИПК деб юритилади)нинг 128-моддаси биринчи қисмига кўра, агар суд иқтисодий
суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини
олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги
тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу
иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади деб белгиланган.
Шу сабабли суд, жавобгарни суд мажлиси куни ҳақида тегишли тартибда
хабардор қилинганлиги сабабли унинг иштирокисиз ишни кўриб чиқишни лозим деб
топди.
Суд, даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишда мавжуд бўлган
ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра даъвони қаноатлантиришни лозим
деб топди.
Иш ҳужжатларига қараганда, “********” масъулияти чекланган жамияти билан
“********” маъсулияти чекланган жамияти ўртасида 2021 йил 3 март кунги 66-сонли
олди-сотди шартномаси тузилган.
Мазкур шартномага асосан даъвогар шартномада белгиланган ёқилғи мойлаш
маҳсулотларини етказиб бериш ва жавобгар эса маҳсулотларни қабул қилиш ва унинг
ҳақини тўлаш мажбуриятини олган.
Тарафлар ўртасида тузилган шартномага асосан даъвогар томонидан
жавобгарга ҳисобварақ-фактураларга асосан ёқилғи мойлаш маҳсулотлари етказиб
берилган бўлсада, жавобгар томонидан шартнома шартлари лозим даражада
бажарилмасдан ушбу етказиб берилган маҳсулотлар учун қисман тўловлар амалга
оширилиб, қолган 10 709 003,34 сўмлик маҳсулот қиймати тўланмасдан келинган.
Ушбу қарздорлик солиштирма далолатнома ва ҳисобварақ-фактуралар билан ўз
тасдиғини топган.
Даъвогарнинг жавобгарга йўллаган қарздорликни бартараф этиш юзасидан
талабномаси оқибатсиз қолдирилган.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра, ҳар ким ўз
ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя
қилишга ҳақли.
Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда
белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб
чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб
юритилади)нинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса —
иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим
даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 238-моддаси биринчи қисмига кўра, мажбурият келишилган ва
тарафлар учун мақбул усулда бажарилиши шарт.
ФКнинг 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ
тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи — сотувчи
шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб
оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки
шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда
фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун
топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш
мажбуриятини олади.
ФКнинг 357-моддаси биринчи қисмига кўра, шартнома тузилган пайтидан
бошлаб кучга киради ва тарафлар учун мажбурий бўлиб қолади деб белгиланган.
Ушбу ҳуқуқ нормасига асосан суд, даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан 10 709
003,34 сўм асосий қарз ундириш талабини асосли деб ҳисоблаб, қаноатлантиришни
лозим деб топди.
Ўзбекистон Республикаси ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд
харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади деб белгиланган.
Шу сабабли суд, даъво аризани қаноатлантиришни, даъвогар фойдасига
жавобгар ҳисобидан 10 709 003,34 сўм асосий қарз, тўланган 412 000 сўм давлат
божи, 41 200 сўм почта харажатларини ундиришни лозим деб топди.
Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
68, 118, 129,170, 176-179-моддаларини қўллаб,
ҚАРОР
Қ И Л Д И:
Даъво аризаси қаноатлантирилсин.
Даъвогар “********” масъулияти чекланган жамияти фойдасига жавобгар
«********» маъсулияти чекланган жамияти ҳисобидан 10 709 003,34 сўм асосий қарз,
тўланган 412 000 сўм давлат божи, 41 200 сўм почта харажатлари, жами 11 162 203,34
сўм ундирилсин.
Ишда иштирок этувчи шахслар бир ой муддат ичида суднинг ҳал қилув қарори
устидан шу суд орқали Фарғона вилоят иқтисодий судига апелляция шикояти
(протест) келтиришга ҳақли.
Раислик этувчи:
Т.Маматожиев