← Назад
Решение #2838782 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПКнинг | 66 | — | law | |
| ИПК | 72 | — | law | |
| ИПК | 184 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Риштон тумани
2025 йил 3 декабрь
4-1505-2502/9539-сонли иш
Риштон туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ш.М.Мирзаматов
раислигида, судья ёрдамчиси Д.Хомидовнинг суд мажлиси котиблигида,
даъвогар Фарғона вилояти санитария—эпидемиологик осойишталик ва жамоат
саломатлиги бошқармасининг жавобгар — “HALOL ICHOQ” оилавий
корхонасига фаолиятини тўхтатиш мажбуриятини юклаш ҳамда суд
харажатларини ундириш тўғрисидаги иқтисодий ишни, тарафлардан даъвогар
вакили Х.Туланов (2025 йил 24 ноябрь кунидаги 2287-сонли ишончнома
асосида)нинг иштирокида, Риштон туман судлари биносида, очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Фарғона вилояти санитария—эпидемиологик осойишталик ва жамоат
саломатлиги бошқармаси (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга
даъво ариза билан мурожаат қилиб, “HALOL ICHOQ” оилавий корхонасига
(бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) фаолиятини тўхтатиш
мажбуриятини юклашни ҳамда суд харажатларини ундиришни сўраган.
Даъвогар вакили суд мажлисида даъво аризаси бўйича тушунтириш бериб,
жавобгар қушхона фаолияти билан ноқонуний равишда шуғулланиб
келаётганлигини, чунки унинг фаолияти амалдаги қонунчилик талабларига
жавоб бермаслигини, бир неча бор огоҳлантирилган бўлишига қарамасдан, ўз
фаолиятини қонун талабларига мослаштириш чораларини кўрмаётганлигини
баён этиб, даъво аризасини тўлиқ қаноатлантириб беришни сўради.
Жавобгар тегишли тартибда суд мажлиси куни, вақти ва жойи ҳақида
хабардор қилинган бўлсада, суд мажлисига келмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан
буён матнда ИПК деб юритилади) 170-моддасининг 3-қисмига асосан, иш
муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган
жавобгар ва ишда иштирок этувчи бошқа шахслар суд мажлисига келмаса, низо
уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин, шу сабабли суд низони жавобгар
вакили иштирокисиз кўришни лозим топади.
Суд,
суд
мажлисида
иштирок
этган
даъвогар
вакилининг
тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб, қуйидаги асосларга
кўра, даъвогарнинг даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни ва суд
харажатларини жавобгар ҳисобидан ундиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, 2025 йил 3 сентябрь куни Фарғона
вилояти санитария—эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги
бошқармаси Риштон туман бўлими бошлиғининг №391-11-158-SES/2025-сонли
буйруғи ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги тадбиркорлик
субъектлари ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш вакилининг №319-395839-сонли уникал кодига асосан, Риштон тумани, М.Топволдиев МФЙ,
М.Топволдиев кўчаси 135а-уйда яшовчи Тожибоев Умиджон Мадаминовичга
тегишли бўлган, “HALOL
ICHOQ” оилавий корхонасида Ўзбекистон
Республикасининг “Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги
тўғрисида”ги Қонуни, 0350-17-сонли Санитария қоидалари ва меъёрларининг
“Аҳоли яшаш жойларида атмосфера ҳавосини ҳимоя қилиш” қоидалари ва
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 8 май кунидаги
“Ихтисослаштирилган сўйиш корхоналари фаолиятини тартибга солиш ҳамда
истеъмол бозорига гўшт ва гўшт маҳсулотларини етказиб бериш тизимини
янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 386-сонли Қарори
ижросини таъминлаш аҳволи юзасидан жорий санитария назорати тартибида
текшириш ўтказилган.
Текширув ўтказишдан олдин жавобгар раҳбари У.Тожибоевга текширув
ўтказиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар билан танишиб, бу ҳақида тилхат
тақдим этиш сўралганида, жавобгар раҳбари ҳужжатлар билан танишишдан ва
тилхат беришдан бош тортган, бу ҳақида тегишли тартибда далолатнома
расмийлаштирилган.
Текшириш натижасига кўра, жавобгар санитария қоидаларига зид равишда
ўзининг яшаш хонадонида кушхона фаолияти билан шуғулланиб келаётганлиги
аниқланган.
Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил
8 май кунидаги “Ихтисослаштирилган сўйиш корхоналари фаолиятини
тартибга солиш ҳамда истеъмол бозорига гўшт ва гўшт маҳсулотларини
етказиб бериш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари
тўғрисида”ги 386-сонли Қарори билан тасдиқланган “Ихтисослаштирилган
сўйиш корхоналари учун ветеринария, ветеринария-санитария норма ва
қоидалари”нинг (бундан буён матнда Қоидалар деб юритилади) 1-боб, 5бандига кўра, ҳайвонларни тижорат мақсадлари учун ихтисослаштирилган ва
мини сўйиш корхоналарида сўйдириш мажбурийдир. Рухсат этилмаган
жойларда, шу жумладан уй шароитида ҳайвонларни тижорат мақсадлари учун
сўйиш қатъиян тақиқланади.
Қоидаларнинг 2-боб, ўн иккинчи банд, биринчи хатбошисига кўра,
чиқиндиларни йиғиш учун бетон ёки асфальт билан қопланган майдонда
қопқоқли металл баклар ёки металл контейнерлар ўрнатилиши лозим.
Ўтказилган текшириш давомида, жавобгарга тегишли кушхонада бетон
ёки асфальт билан қопланган майдонда қопқоқли металл баклар ёки металл
контейнерлар ўрнатилмаганлиги аниқланган.
Қоидаларнинг 2-боб, ўн еттинчи бандига асосан, ҳайвонлар ичагидаги
чиқиндиларни йиғиш учун сувга чидамли пол ва деворли, қопқоғи маҳкам
ёпиладиган махсус йиғиш жойлари жиҳозланади. Йиғиш жойи атрофидаги
майдон бетонланади ва ҳар куни дезинфекция қилинади. Ичак чиқиндилар
йиғиш жойидан жиҳозланган транспорт ёрдамида махсус ажратилган жойга
олиб борилади.
Жавобгар томонидан кушхонада вужудга келган чиқиндилар тўғридантўғри марказий канализация тармоғига ташлаб келинган.
Шу билан бирга, 0350-17-сонли Санитария қоидалари ва меъёрларининг
6.1.7-бандига кўра, суткалик қуввати 50 бошгача (50 бошгача ҳайвонлар сўйиш)
бўлган кушхоналар аҳоли яшаш пунктларидан камида 300 метр оралиқ
масофада жойлашган бўлиши кўрсатилган бўлсада, бироқ жавобгарга тегишли
бўлган кушхона аҳоли яшаш пунктида, яъни маҳалла ичида, ўзининг яшаш
хонадонида жойлашган.
Шунингдек, Риштон туманлараро иқтисодий судининг 2024 йил 8 август
кунидаги 4-1505-2402/2891-сонли иқтисодий иш бўйича қабул қилинган ҳал
қилув қарори билан Ўзбекистон Республикаси санитария–эпидемиологик
осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси Фарғона вилояти
бошқармасининг аризаси қаноатлантирилиб, “HALOL ICHOQ” оилавий
корхонасининг кушхона фаолияти:
— “Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида”ги
Қонунининг 4-боб, 19-моддаси талаблари кўра, кушхона қурилиш лойиҳасини
Риштон тумани санитария-эпидемиологоик осойишталик ва жамоат
саломатлиги бўлими билан келишиб тегишли рухсатномалар олгунига;
— 0350-17-сонли Санитария қоидалари ва меъёрларининг 6.1.7-бандига
кўра, кушхона жойлашувини аҳоли яшаш пунктларидан камида 300 метр
оралиқ масофа сақлангунига;
— Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 8 май
кунидаги 386-сонли Қарори билан тасдиқланган “Ихтисослаштирилган сўйиш
корхоналари
учун
ветеринария,
ветеринария-санитария
норма
ва
қоидалари”нинг 2-боб, ўн иккинчи банд, биринчи хатбошисига кўра,
чиқиндиларни йиғиш учун бетон ёки асфальт билан қопланган майдонда
қопқоқли металл баклар ёки металл контейнерлар ўрнатилгунига;
— Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 8 май
кунидаги 386-сонли Қарори билан тасдиқланган “Ихтисослаштирилган сўйиш
корхоналари
учун
ветеринария,
ветеринария-санитария
норма
ва
қоидалари”нинг 2-боб, ўн еттинчи бандига асосан, ҳайвонлар ичагидаги
чиқиндиларни йиғиш учун сувга чидамли пол ва деворли, қопқоғи маҳкам
ёпиладиган махсус йиғиш жойлари билан таъминлангунига;
— Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 8 май
кунидаги 386-сонли Қарори билан тасдиқланган “Ихтисослаштирилган сўйиш
корхоналари
учун
ветеринария,
ветеринария-санитария
норма
ва
қоидалари”нинг 2-боб, етмиш бешинчи бандига кўра, жавобгар “HALOL
ICHOQ” оилавий корхонаси раҳбари ва ходимлари тиббий кўрикдан ҳамда
ветеринария-санитария курсларидан ўтгунларига қадар вақтинча тўхтатиб
қўйилган.
Бироқ, жавобгар муқаддам суд томонидан қабул қилинган ҳал қилув
қароридан тўғри хулоса қилмасдан ва ҳал қилув қарорида қайд этилган
қонунбузилиши ҳолатларини бартараф этиш чораларини кўрмасдан, ўзининг
кушхона фаолиятини давоб эттириб келган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда
ФК деб юритилади) 236-моддасига асосан, мажбуриятлар мажбурият
шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва
талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган
бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Қайд этилганларга кўра суд, даъвогарнинг жавобгар зиммасига
фаолиятини тўхтатиш мажбуриятини юклаш ҳақидаги талабини асосли деб
ҳисоблайди ва ушбу талабни қаноатлантиришни лозим деб топади.
ИПКнинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва
бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги
маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг
талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал
қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд
эмаслигини аниқлайди.
ИПК 72-моддасига кўра, қонун ҳужжатларига мувофиқ муайян далиллар
билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан
тасдиқланиши мумкин эмас.
ИПК 184-моддасига кўра, пул маблағларини ундириш ёки мол-мулкни
топшириш билан боғлиқ бўлмаган муайян ҳаракатларни амалга ошириш
мажбуриятини юклатиш тўғрисидаги талаб қаноатлантирилганда суд ҳал қилув
қарорининг хулоса қисмида амалга оширилиши керак бўлган ҳаракатларни, шу
ҳаракатларни амалга ошириши шарт бўлган шахсни, шунингдек уларнинг
амалга оширилиш жойи ва муддатини кўрсатади.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан
тасдиқланган давлат божи ставкаларининг миқдорига мувофиқ мулкий
хусусиятга эга бўлмаган даъво аризаларидан базавий ҳисоблаш миқдорининг
10 бараварида давлат божи тўланади.
Даъвогар томонидан даъво аризаси тақдим этилишида 4 120 000 сўм
миқдорида давлат божи тўланган.
Қайд этилганларга кўра, суд даъвогарнинг даъво талабларини
қаноатлантиришни, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 41 200 сўм почта
харажати ва 4 120 000 сўм давлат божи ундиришни лозим топди.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
66,72,118, 170,176-179,184-186,192-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
Қ И Л А Д И:
Даъвогарнинг даъво аризаси қаноатлантирилсин.
Жавобгар “HALOL ICHOQ” оилавий корхонаси зиммасига мазкур ҳал
қилув қарори қонуний кучга кирган кундан бошлаб, ўз фаолиятини тўхтатиш
мажбурияти юклатилсин.
Жавобгар “HALOL ICHOQ” оилавий корхонаси ҳисобидан даъвогар
Фарғона вилояти санитария—эпидемиологик осойишталик ва жамоат
саломатлиги бошқармаси фойдасига 41 200 сўм почта харажати ҳамда
4 120 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро варақалари
берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тарафлар шу суд орқали Фарғона вилоят
судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ойлик муддат ичида
апелляция тартибида шикоят бериш (протест келтириш) ёки ҳал қилув қарори
қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой муддат ичида кассация
тартибида шикоят бериш (протест келтириш) ҳуқуқига эга.
Раислик қилувчи, судья
Ш.Мирзаматов