Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2006-2501/4981 Дата решения 03.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Бухарский межрайонный экономический суд Судья ZOIROV NURMUROD TUYMURODOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый РОМИТАН ТУМАН ЙЎЛЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ
Source ID e35a652d-65a5-48b3-a5e2-33f02182f7a8 Claim ID PDF Hash 88e7a5236cdcff1a... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2006-2501/4981-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2025 йил 03 декабр Ромитан тумани Ромитан туманлараро иқтисодий суди, судья Н.Зоиров раислигида, судья ёрдамчиси Н.Рашидов котиблигида, Ромитан туман прокурори ёрдамчиси А.Тўхтаев қатнашувида, даъвогар Бухоро вилоят Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармасининг жавобгар «РОМИТАН ТУМАН ЙЎЛЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ» давлат муассасасидан жами 37645564 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган ишни даъвогар вакили – Н.Носиров (ишончномага асосан) иштирокида (жавобгар вакили иштирок этмади) Ромитан туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Даъвогар - Бухоро вилоят Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси Ромитан туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар «РОМИТАН ТУМАН ЙЎЛЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ» давлат муассасасидан 31930080 сўм компенсация қарздорлиги, 5715484 сўм пеня, жами 37645564 сўм ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабини қўллабқувватлаб, даъво аризасидаги важларни такрорлаб, хусусан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 апрелдаги 202-сонли Қарори талабларига асосан 31930080 сўм компенсация тўлови ҳисобланганлигини, ҳисобланган компенсация тўловини тўлаб бериш тўғрисидаги талабнома жавобгар томонидан эътиборсиз қолдирилганлигини, тўлов кечиктирилган 179 кун учун Низомга асосан 0,1 фоиздан жами 5715484 сўм пеня ҳисобланганлигини, даъво аризасини тўлиқ қаноатлантириб беришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъво талабини қисман тан олишини, қарздорликни тўлаб бериш юзасидан чоралар кўрилаётганлигини, пеняни рад этишни сўраади. Суд мажлисида иштирок этган прокурор даъво талабини тўлиқ қаноатлантириб беришни сўради. Суд, тарафлар вакилини ва прокурор фикрини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Суд муҳокамаси ва ишдаги ҳужжатларидан аниқланишича, жавобгар «РОМИТАН ТУМАН ЙЎЛЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ» давлат муассасаси томонидан Бухоро вилоят Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармасига 2024 йил учун атроф-муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун жами 31930080 сўм компенсация тўланиши тўғрисида ҳисобот ва маълумотномалар тақдим этиб келган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 апрелдаги 202-сонли қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф табиий-муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловларини қўллаш тартиби тўғрисида”ги Низом (матнда кейинги ўринларда “Низом” деб юритилади)нинг 3-бандига мувофиқ, ифлослантирувчи моддаларни чиқариб ташлаш, оқова оқизишнинг норматив ва нормативдан ортиқча, авариявий ва ялпи ташланмалар, шунингдек, чиқиндиларни лимит бўйича ва лимитдан ташқари оқизишлар массаси компенсация тўловлари объекти ҳисобланади ва у ўз ичига турғун ва кўчма манбалардан ифлослантирувчи моддаларни атмосфера ҳавосига чиқариб ташлаш массасини, ифлослантирувчи моддаларни сув объектларига ва жойларнинг рельефига оқизиш массасини, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлаштириладиган заҳарли ва заҳарли бўлмаган чиқиндилар массасини, юридик шахслар, шунингдек, юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахсларнинг коммунал канализация тармоқларига ифлослантирувчи моддаларнинг нормативдан ортиқча оқизилган массасини олади. Низомнинг 5-бандига кўра, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ифлослантирувчи моддаларни атроф табиий муҳитга чиқариб ташловчи, оқова оқизувчи ва чиқиндиларни жойлаштирувчи юридик шахслар, юридик шахслар, шунингдек, юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи ҳамда шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктлари коммунал канализация тармоқларига ифлослантирувчи моддаларни нормативдан ортиқча оқизувчи жисмоний шахслар компенсация тўловларининг субъектлари ҳисобланади. Низомнинг 26-бандига мувофиқ, I ва II тоифага мансуб компенсация тўловчи субъектлар ҳар чоракда атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги, чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун ҳисобот давридан кейинги ойнинг 25-кунигача аванс компенсация тўловини амалга оширади. Демак, даъвогарнинг 31930080 сўм асосий қарздорликни ундириш талаби асосли ва уни қаноатлантириш лозим. Даъвогар тўловлар кечиктирилган 179 кунга якуний қарздорликнинг 0.1 фоизи миқдорида 5715484 сўм пеня ҳисоблаб, уни ундиришни сўраган. Бинобарин, Низомнинг 31-бандида маблағлар ўз вақтида ўтказилмаган тақдирда муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун компенсация тўлови бўйича қарздорлик суммасининг 0,1 фоизи миқдорида, бироқ қарздорлик умумий суммасининг 50 (эллик) фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня ундирилиши белгиланган. Суд, даъвогарнинг пеня ундириш талабини муҳокама қилиб, унинг миқдори Низом асосида ҳисоблаб чиқилганлиги, қонунчиликда белгиланган миқдордан ҳам камлиги сабабли, пеняни тўлиқ қаноатлантиришни лозим деб топади. Суд, қайд этилганларга кўра даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни, давлат божини ва почта харажатини жавобгардан ундиришни лозим деб топади. Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛАДИ: Даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар - «Ромитан туман йўллардан фойдаланиш» давлат муассасасидан даъвогар – Бухоро вилоят Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси фойдасига 31930080 сўм асосий қарз, 5715484 сўм пеня, олдиндан тўланган 41200 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар – «Ромитан туман йўллардан фойдаланиш» давлат муассасасидан Ўзбекистон Республикаси давлат бюджетига 752911,28 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят бериш мумкин. Судья Н.Зоиров