← Назад
Решение #2838785 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| онуннинг | 52 | — | law | |
| онуннинг | 54 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1701-2502/6619-сонли иш
Судья: Х.К.Абдураимов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Андижон тумани
2025 йил 3 декабрь
Андижон туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.К.Абдураимов
раислигида, судья ёрдамчиси А.Азизовнинг котиблигида, даъвогар–Андижон
вилояти транспорт бошқармасининг жавобгар – “MUMTOZ BEGIM ZIYN TI”
масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 41 200 000 сўм жарима ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар
вакиллари – Н.Шамсутдинов, Ж.Исмоилов ва Д.Бурхонов (ишончнома асосида),
иштирокида Андижон туманлараро иқтисодий суди биносида ўтказилган очиқ
суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Аризада баён қилинишича, Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги
ҳузуридаги Транспорт назорати инспекцияси автомобиль ва сув транспортида
назорат Андижон вилояти ҳудудий бўлими инспекторлари томонидан
“MUMTOZ BEGIM ZIYN TI” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён
матнда “жавобгар” деб юритилади) фаолиятида текшириш ўтказилган.
Текширишда жавобгар томонидан “Лицензиялаш, рухсат бериш ва
хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида” ги Ўзбекистон Республикаси
Қонуни (бундан буён матнда “Қонун” деб юритилади) талаблари бузилганлиги
аниқланганлиги сабабли даъвогар томонидан жавобгарга 41 200 000 сўм жарима
солинган.
Жарима ихтиёрий тўланмаганлиги боис, Андижон вилоят транспорт
бошқармаси (бундан буён матнда “даъвогар” деб юритилади) судга даъво ариза
билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 41 200 000 сўм жарима ундиришни
сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакиллари ариза талабларини қўллаб-қувватлаб,
жавобгар фаолиятида текшириш ўтказилганлигини, текширишда жавобгар
томонидан қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйилганлиги аниқланганлиги
сабабли унга жарима солинганлиги, жарима бугунги кунга ҳам
тўланмаганлигини маълум қилиб, аризани қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида жавобгар вакили иштирок этмади ҳамда даъво талаблари
юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирмади, суднинг суд мажлисининг
вақти ва жойи ҳақидаги ажрими жавобгарнинг юридик манзилига юборилган
бўлиб, суднинг ажрими жавобгарга почта алоқа хизмати томонидан
топширилган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси(бундан буён
матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддаси учинчи қисмига кўра, иш
муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган
жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида
ҳал қилиниши мумкин. Шу сабабли суд ишни жавобгар вакилининг
иштирокисиз кўриш мумкин деган хулосага келди.
Суд, даъвогар вакилларининг кўрсатмаларини иш ҳужжатлари билан бирга
ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра ариза талабини қаноатлантиришни лозим
топади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, Ўзбекистон Республикаси Транспорт
вазирлиги ҳузуридаги Транспорт назорати инспекцияси автомобиль ва сув
транспортида назорат Андижон вилоят бўлими томонидан Ўзбекистон
Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг
ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонини
2025 йил 3 сентябрдаги 04/02-02-5763-сонли хабарнома хати текширув коди
(716-271-948) орқали хабардор қилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси
Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт назорати инспекциясининг
2025 йил 4 сентябрдаги 1284-сонли буйруғи ва текширув дастурига мувофиқ
жавобгар фаолиятида 2025 йил 5-10 сентябрь кунлари текшириш ўтказилган ва
натижаси бўйича далолатнома расмийлаштирилган.
Ўтказилган текширув натижасига кўра, жорий йилнинг 5 ва 8 сентябрь
кунлари Андижон шаҳрида олиб борилган назорат рейд тадбирлари давомида
Дамас русумли давлат рақам белгиси 60V672JB, 60 491EB ҳамда 60G032S
бўлган автомашиналар текшириш учун тўхтатилганда ҳайдовчилар тақдим
қилган ҳужжатларига кўра, йўл варақаси жавобгарга тегишли эканлиги
лицензия умумий базасидан олинган маълумотга кўра, жавобгар автотранспорт
воситасида қатновларни амалга ошириш ҳуқуқини тадиқловчи “Жалақудуқ
автостанцияси – Маданият МФЙ” йўналиши кўрсатилган бўлсада, амалда
Андижон шаҳрида 35 ва 88, 13 шаҳар атрофи йўналишларида
харакатланаётганлиги аниқланган.
Бундан ташқари, Дамас русумли давлат рақами 60D486EB ҳамда Дамас
русумли давлат рақами 60G783JB ҳамда Дамас русумли давлат рақами
60O885GB ҳамда, Дамас русумли давлат 60O604G
бўлган транспорт
воситалари ҳеч қандай тендер гувоҳномасиз Андижон шаҳар 13, 17 ҳамда
35-йўналишларида транспорт хизмати кўрсатаётганлиги аниқланган.
Текшириш якуни бўйича 2025 йил 10 сентябрда тузилган текшириш
ўтказилганлиги ҳақидаги далолатнома жавобгар томонидан имзоланган.
Қонуннинг 52-моддасининг иккинчи қисми мазмунига кўра фаолият билан
лицензиясиз, рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатсиз шуғулланиш
ҳуқуқбузарлигини содир этганлиги
учун юридик шахсларга жарималар
солинади.
Қонуннинг 54-моддаси биринчи қисмига мувофиқ жарималар миқдорлари
амалга ошириладиган фаолиятнинг (ҳаракатларнинг) ҳар бир тури бўйича хавф
даражаси ҳамда муддатдан келиб чиққан ҳолда ушбу Қонуннинг 4-иловасида
белгиланади.
Қонуннинг 4-иловасида автомобиль транспортида йўловчилари мунтазам
йўналишларда ташиш ҳуқуқини тасдиқловчи гувоҳномасиз йўловчи ташиш
фаолияти билан шуғулланиш базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 баравари
миқдорида жарима солишга сабаб бўлиши белгиланган.
Шу боис даъвогар томонидан 2025 йил 17 сентябрь куни 22-сонли қарор
билан жавобгар Қонуннинг 52-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни
содир этганлиги учун унга Қонуннинг 4-иловасида белгиланган базавий
ҳисоблаш миқдорининг 100 баравари миқдорида жарима солинган.
Жавобгар даъвогарнинг қайд этилган қарорида назарда тутилган муддатда
жаримани ихтиёрий тўламаган.
Жавобгар қонун талабларини бузганлиги ва жаримани ихтиёрий равишда
тўламаганлиги даъвогар вакилининг суд мажлисидаги кўрсатмалари, иш
ҳужжатларидаги қарор, далолатнома, тилхат ва бошқа ҳужжатлар билан ўз
тасдиғини топганлиги сабабли суд даъвогарнинг талабини қаноатлантиришни
лозим деб ҳисоблайди.
Даъвогар 2025 йил 17 сентябрдаги 22-сонли қарорида жарима Ўзбекистон
Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигидаги Транспорт вазирлигининг
4014218608144013430951279
рақамли
ҳисоб-рақамига
тўланиши
белгиланганлиги сабабли жарима суммасини мазкур шахсий ҳисоб-рақамга
ундириш лозим бўлади.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг
118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг
зиммасига юклатилади.
Мазкур ҳолатда суд харажатлари жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига
ундириш лозим.
Қайд этилган ҳолатларга асосланган ҳолда суд ариза талабини
қаноатлантириб, жавобгар ҳисобидан республика бюджетига 824 000 сўм давлат
божи ва даъвогар фойдасига 41 200 сўм почта харажати ундиришни лозим
топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176180-моддаларига асосланиб, суд
ҚАРОР
Қ И Л А Д И:
Ариза талаби қаноатлантирилсин.
Жавобгар - “MUMTOZ BEGIM ZIYN TI” масъулияти чекланган жамияти
ҳисобидан:
- даъвогар Андижон вилояти транспорт бошқармаси фойдасига 41 200 000
сўм жарима ва 41 200 сўм почта харажати;
- республика бюджетига 824 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Жарима Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигидаги
Транспорт вазирлигининг 4014218608144013430951279-сонли шахсий ғазна
ҳисоб-рақамига ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан апелляция тартибида шикоят бериш
(протест келтириш) мумкин.
Судья
Х.К.Абдураимов