Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1601-2505/21342 Дата решения 03.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Наманганский межрайонный экономический суд Судья SHERALIYEV SHUXRAT JANISHBOYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 930e9bf3-991f-4c12-b175-83a7c88edc8e Claim ID PDF Hash 5380ba32af7a0b21... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 128-моддаси нинг 128 law
ИПКнинг 170-моддаси ИПКнинг 170 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
ФКнинг 234-моддаси ФКнинг 234 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
тисодий процессуал кодексининг 170-моддаси тисодий процессуал кодекси 170 code_article
тисодий процессуал кодексининг 42-моддаси тисодий процессуал кодекси 42 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1601-2505/21342-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Наманган шаҳри 2025 йил 3 декабрь Наманган туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ш.Ж.Шералиев раислигида, судья ёрдамчиси Х.Абдулбориевнинг котиблигида, “АА” акциядорлик жамиятининг жавобгар “ББ” маъсулияти чекланган жамияти ҳисобидан 17 840 235,53 сўм қарздорликни тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иқтисодий ишни даъвогар вакили Б.Б.Абдумажидов (ишончномага асосан) иштирокида суднинг биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Судга тақдим этилган даъво аризасида баён қилинишича, “N m ng nd nm hsul tl ri” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) ва жавобгар “ББ” маъсулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида 2024 йил 14 июнда 3-сонли буғдойни вақтинча сақлаб бериш учун қабул қилиш шартномаси тузилган бўлиб, унга кўра жавобгар 2024 йил ҳосилидан буғдойни топшириш мажбуриятини, даъвогар маҳсулотни қабул қилиб вақтинча сақлаб бериш мажбуриятини олган. Даъвогарнинг маҳсулотни вақтинча сақлаш учун қабул қилиш харажатлари жавобгар томонидан қопланмаганлиги сабабли унинг даъвогар олдида 17 840 235,53 сўм миқдорда қарздорлиги юзага келган. Даъвогарнинг қарздорликни тўлаш юзасидан юборган талабномаси жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилганлиги боис судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 17 840 235,53 сўм қарздорликни ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабини қувватлаб, тарафлар ўртасида тузилган шартнома асосида буғдой сақлаш учун қабул қилинганлигини, буғдойни қабул қилиш харажатларини жавобгар бугунги кунга қадар қоплаб бермаганлигини маълум қилиб, даъво талабини қаноатлантиришни сўради. Бугунги суд мажлисида жавобгар вакили иштирок этмади ҳамда даъво талаблари юзасидан ўз фикр мулоҳазаларини билдирмади. Жавобгарга суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисидаги суднинг ажрими юридик манзили бўйича почта хизмати орқали етказилганлигини тасдиқловчи гибрид почта маълумоти ва жавобгарнинг st t.uz сайтидан олинган маълумотга асосан ulug`b k@um il.uz электрон почта манзилига юборилганлигини тасдиқловчи маълумот иш ҳужжатларида мавжуд. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 128-моддасига кўра, ажримнинг кўчирма нусхаси суд томонидан электрон почта орқали ёки хабардор қилинганлик фактини тасдиқловчи бошқа алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда юборилган кундан эътиборан уч кун ўтган бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. ИПКнинг 170-моддаси учинчи қисмига асосан иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Мазкур ҳолатда, суд ИПКнинг 128 ва 170-моддаларига асосан ишни жавобгар вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд ишда иштирок этувчи даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, даъво аризасида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабини қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси иккинчи ва учинчи қисмига асосан ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади. Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланиши белгилаб қўйилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 8-моддасига кўра фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари қонунчиликда назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда юридик шахсларнинг, гарчи қонунчиликда назарда тутилган бўлмаса-да, лекин фуқаролик қонунчилигининг умумий негизлари ва мазмунига кўра фуқаролик ҳуқуқ хамда бурчларни келтириб чиқарадиган ҳаракатларидан вужудга келади. ФКнинг 234-моддасига асосан, мажбуриятлар – шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши назарда тутилган. Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2024 йил 14 июнда 3-сонли буғдойни вақтинча сақлаб бериш учун қабул қилиш шартномаси тузилган бўлиб, унга кўра жавобгар 2024 йил ҳосилидан давлат стандарти бўйича буғдойни топшириш мажбуриятини, даъвогар эса буғдойни қабул қилиб вақтинча сақлаб бериш мажбуриятини олган. Даъвогар, Наманган вилояти Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси томонидан 2024 йил 28 июнда тасдиқланган ва шу санада Ўзбекистон Республикаси рақобатни ривожлан-тириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси билан келишилган “N m ng nd nm hsul tl ri” акциядорлик жамияти томонидан 2024 йил ғалла ҳосили учун буғдойни қабул қилиш, сақлаш ва юклаб жўнатиш бўйича хизматлар таърифларининг энг юқори чекланган тавсиявий нархларига мувофиқ 1 кг. буғдойни қабул қилиш харажати 95 646 сўм этиб белгиланган. Даъвогар шартнома бўйича олган мажбуриятини бажариб, жавобгарга 2025 йил 27 январдаги 2024-350-сонли ҳисобварақ-фактура орқали 11 537 164,80 сўмлик, 2025 йил 27 январдаги 2024-361-сонли ҳисобварақ-фактура орқали 4 673 833,65 сўмлик ва 2025 йил 11 январдаги 2024-389-сонли ҳисобварақ-фактура орқали 1 863 993,60 сўмлик, жами 18 074 992,05 сўмлик маҳсулотларни сақлаш ва юклаш хизматларини кўрсатган. Шартноманинг 3.1-банди вақтинча сақлаш учун қабул қилинадиган буғдойни қабул қилиш харажатлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 11 июндаги 325-сонли қарори асосида қоплаб берилиши назарда тутилган. Бироқ жавобгар шартнома бўйича олган мажбуриятларини лозим даражада бажармай буғдойни вақтинча сақлаш учун қабул қилиш харажатларини тўламаган ва даъвогар олдида 17 840 235,53 сўм миқдорида қарздорликка йўл қўйган. Даъвогарнинг қарздорликни тўлаб бериш ҳақида юборган 2025 йил 22 октябрдаги 01/01-281-сонли талабномаси жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилиб, қарздорлик тўланмаган. Ваҳоланки, ФКнинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги белгиланган. Қолаверса, ФК 238-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ мажбурият келишилган ва тарафлар учун мақбул усулда бажарилиши шарт. Мазкур қарздорлик ишдаги тарафлар ўртасида тузилган шартнома, ҳисобварақ-фактуралар, талабнома ва бошқа ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топганлиги сабабли суд даъво талабини асосли деб ҳисоблайди. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Қайд этилганларга асосланган ҳолда суд даъво талабини қаноатлантириб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 17 840 235,53 сўм қарздорлик, 412 000 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажатлари ундиришни лозим топди. Бинобарин Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 8, 234, 236, 263, 326-моддалари ҳамда Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 128, 170, 176180, 186 ва ва 192-моддаларини қўллаб, суд қарор қилади: Даъво талаби қаноатлантирилсин. Жавобгар “ББ” маъсулияти чекланган жамияти ҳисобидан даъвогар “N m ng nd nm hsul tl ri” акциядорлик жамияти фойдасига 17 840 235,53 сўм қарздорлик, 412 000 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажатлари ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинган санадан бошлаб бир ой муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қарори устидан Наманган туманлараро иқтисодий суди орқали Наманган вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ой муддат ичида апелляция тартибида ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач олти ой муддатда кассация тартибида шикоят берилиши (протест келтирилиши) мумкин. Раислик қилувчи, судья ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Ш.Ж.Шералиев (Хулоса қисми) Наманган шаҳри 2025 йил 3 декабрь 4-1601-2505/21342-сонли иш Наманган туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ш.Ж.Шералиев раислигида, судья ёрдамчиси Х.Абдулбориевнинг котиблигида, “АА” акциядорлик жамиятининг жавобгар “ББ” маъсулияти чекланган жамияти ҳисобидан 17 840 235,53 сўм қарздорликни тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иқтисодий ишни даъвогар вакили Б.Б.Абдумажидов (ишончномага асосан) иштирокида суднинг биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 8, 234, 236, 263, 326-моддалари ҳамда Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 128, 170, 176-180, 186 ва ва 192моддаларини қўллаб, суд қарор қилади: Даъво талаби қаноатлантирилсин. Жавобгар “ББ” маъсулияти чекланган жамияти ҳисобидан даъвогар “N m ng nd nm hsul tl ri” акциядорлик жамияти фойдасига 17 840 235,53 сўм қарздорлик, 412 000 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажатлари ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинган санадан бошлаб бир ой муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қарори устидан Наманган туманлараро иқтисодий суди орқали Наманган вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ой муддат ичида апелляция тартибида ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач олти ой муддатда кассация тартибида шикоят берилиши (протест келтирилиши) мумкин. Раислик қилувчи, судья Наманган шаҳри Ш.Ж.Шералиев СУД М А Ж Л И С И Б А Ё Н Н О М А С И 2025 йил 3 декабрь 4-1601-2505/21342-сонли иш Наманган туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ш.Ж.Шералиев раислигида, судья ёрдамчиси Х.Абдулбориевнинг котиблигида, “АА” акциядорлик жамиятининг жавобгар “ББ” маъсулияти чекланган жамияти ҳисобидан 17 840 235,53 сўм қарздорликни тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иқтисодий ишни даъвогар вакили Б.Б.Абдумажидов (ишончномага асосан) иштирокида суднинг биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқмоқда. Раислик қилувчи суд мажлисини очиб, кўриладиган ишни эълон қилди ва котибдан суд мажлисида ҳозир бўлганлар ҳақида ахборот беришни сўради. Котиб суд мажлисига даъвогар вакили ҳозирлиги, суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар келмаганлиги тўғрисида раислик қилувчига ахборот берди. Мазкур ҳолатда раислик қилувчи ишни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 170-моддасига асосан жавобгар иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблади. Раислик қилувчи суд таркиби ва суд мажлиси котибини эълон қилди ҳамда уларга нисбатан раддиялар ҳамда иш юзасидан илтимосномалар бор-йўқлигини сўради. Раддия ва илтимосномалар бўлмади. Раислик қилувчи даъвогар вакилига Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 42-моддасида белгиланган ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушунтириб, унинг ваколатини ва шахсини аниқлади. Раислик қилувчи ишни олиб бориш ва далилларни текшириш тартибини белгилаб, даъвогар вакилини тинглашга киришди. Даъвогар вакилининг тушунтириши: тарафлар ўртасида тузилган шартнома асосида буғдой сақлаш учун қабул қилинганлиги, буғдойни қабул қилиш харажатларини жавобгар бугунги кунга қадар қоплаб бермаганлиги сабабли даъвони қаноатлантиришни сўрайман. Тушунтириш бўйича саволлар бўлмади. Раислик қилувчи даъвогар вакилидан иш бўйича қўшимча ҳужжат бор йўқлигини сўради. Қўшимча ҳужжатлар бўлмади. Раислик қилувчи иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, далилларни текшириш якунланганлигини билдириб, музокара учун даъвогар вакилига сўз берди. Даъвогар вакили: даъво талабини қаноатлантиришингизни сўрайман. Раислик қилувчи суд муҳокамаси тугаганлигини маълум қилиб, якуний суд ҳужжати қабул қилиш учун маслаҳатда қолди. Раислик қилувчи даъвогар вакилини суд залига чақириб, ҳал қилув қарорининг хулоса қисмини эълон қилди, ҳал қилув қарорининг мазмун-моҳиятини, бундай тўхтамга келиш сабабларини, ҳал қилув қарори устидан шикоят қилиш тартиби ва муддатларини ҳамда 5 кун муддат ичида суд мажлиси баённомасига нисбатан фикр-мулоҳаза билдириш ҳуқуқини тушунтирди ва суд мажлисини ёпиқ деб эълон қилди. Мазкур баённома Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 201-202-моддалари талаблари асосида тузилди. Раислик қилувчи, судья: Ш.Ж.Шералиев Котиб: Х.Абдулбориев