← Назад
Решение #2838790 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 88 | — | law | |
| СКнинг | 88 | — | law | |
| йича СК | 88 | — | law | |
| ам СК | 16 | — | law | |
| ИПКнинг | 3248 | — | law | |
| ИПК | 3247 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law | |
| кодекси | 88 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
****-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанция судида
ишни кўрган судья ****
Кассация инстанцияси судида
маърузачи судья ****
Тафтиш инстанцияси судида
маърузачи судья ****
СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
ТАФТИШ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
Термиз шаҳри
2025 йил 3 декабрь
Сурхондарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати
**** раислигида, ҳайъат аъзолари **** ва ****дан иборат таркибда, ****
котиблигида, Термиз туманлараро иқтисодий суди ахборот-коммуникация
технологиялари ходими **** кўмагида, Ўзбекистон Республикаси **** вазирлиги
ҳузуридаги **** қўмитаси вакили – **** (2024 йил 16 декабрдаги 4-сонли
ишончнома асосида), “****” масъулияти чекланган жамияти вакиллари – ****
(раҳбари), **** (2025 йил 14 майдаги 1-сонли ишончнома ва 2025 йил 21
апрелдаги 7-сонли ордер асосида) иштирокида, Ўзбекистон Республикаси ****
вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасини “****” масъулияти чекланган жамияти
ҳисобидан 447 830 558 сўм туристик йиғимдан асосий қарз ва 223 915 279 сўм
пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иш юзасидан
қабул қилинган Термиз туманлараро иқтисодий судининг 2024 йил 24
декабрдаги ҳал қилув қарори устидан Ўзбекистон Республикаси **** вазирлиги
ҳузуридаги **** қўмитаси томонидан берилган тафтиш тартибидаги шикоят
асосида ишни, вилоят суди биносида, видеоконференцалоқа режимидаги очиқ
суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон Республикаси **** вазирлиги ҳузуридаги **** қўмитаси
томонидан “****” масъулияти чекланган жамиятига 2018-2024 йиллар учун
туристик йиғимдан юзага келган жами 447 830 558 сўм асосий қарз ва
223 915 279 сўм пеня ҳисобланиб, мазкур қарздорликни тўлаш юзасидан
талабномалар берилган.
Бироқ, қарздорлик жавобгар томонидан ихтиёрий равишда тўланмаган.
Шу сабабли, Туризм қўмитаси жавобгардан 447 830 558 сўм туристик
йиғимдан асосий қарз ва 223 915 279 сўм пеняни ундириш юзасидан иқтисодий
судга даъво аризаси билан мурожаат қилган.
Термиз туманлараро иқтисодий судининг 2024 йил 24 декабрдаги ҳал
қилув қарори билан даъво аризаси қисман қаноатлантирилган. Жавобгардан
даъвогар фойдасига 104 375 733 сўм асосий қарз ҳамда 38 644 100 сўм пеня
ундирилган. Даъво аризасининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилган.
2
Сурхондарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати
кассация инстанциясининг 2025 йил 19 июндаги қарори билан ҳал қилув қарори
ўзгаришсиз қолдирилган.
Даъвогарнинг тафтиш тартибидаги шикоятида биринчи инстанция суди
ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъво аризасини қаноатлантириш ҳақида янги
қарор қабул қилиш сўралган. Бунга асос қилиб, шикоятда даъвогар ва жавобгар
ўртасидаги муносабат солиқ қонунчилиги билан эмас, Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 августдаги 475-сонли қарори билан
тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида туристик (меҳмонхона)
йиғимини ундириш тартиби тўғрисида”ги Низомга мувофиқ тартибга солиниши,
ўз навбатида Солиқ қўмитасининг 2024 йил 2 августдаги хатида ҳам солиқ
органлари томонидан туристик йиғим ундирилмаслиги қайд этилганлиги,
даъвогар томонидан ишни судда кўриб чиқиш жараёнида жавобгарнинг
мажбурияти шартномавий мажбурият эмаслиги, шу боис тарафлар ўртасидаги
муносабат фуқаролик ва солиқ қонунчилиги билан тартибга солинмаслиги
таъкидланиб, даъво муддатини қўлламаслик сўралганлиги, даъвогар томонидан
судга илгарироқ даъво аризаси киритилмаганлигига унинг ташкилий-ҳуқуқий
шакли йиллар давомида бир неча маротаба ўзгарганлиги ва молиявий ресурслар
тўхтаб қолганлиги учун, давлат божи тўлашга маблағи бўлмаганлиги сабаб
бўлгани билдирилганлиги, бироқ суд томонидан мазкур ҳолатлар инобатга
олинмасдан, даъво муддатини қўллаш юзасидан асослантирилмаган қарор қабул
қилинганини кўрсатган.
Ўзбекистон Республикаси Президентини 2025 йил 18 ноябрдаги “Экология
ва туризм соҳаларида аҳоли талабларига тезкор жавоб бера оладиган бошқарув
тизимини яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-217-сонли қарорига кўра,
**** вазирлиги ҳузуридаги **** қўмитаси Ўзбекистон Республикаси ****
қўмитаси сифатида қайта ташкил этилган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили тафтиш шикоятини
қўллаб-қувватлаб, шикоятни қаноатлантиришни ва қуйи инстанция судларининг
қарорларини бекор қилиб, даъво аризасини қаноатлантириш ҳақида янги қарор
қабул қилишни, жавобгар қарздорликни асоссиз равишда тўламай келаётганлиги
ҳолати юзасидан хусусий ажрим чиқаришни сўради.
Жавобгар вакиллари тафтиш шикоятини қаноатлантиришни рад этишни,
суд қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни сўради.
Судлов ҳайъати, тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб,
ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра, тафтиш шикоятини
қисман қаноатлантиришни, биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорини ва
кассация инстанцияси суди қарорини бекор қилиб, янги қарор қабул қилишни
лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги
137-сонли қарори (2022 йил 21 майда кучини йўқотган) билан тасдиқланган
“Ўзбекистон Республикаси ҳудудида туристик (меҳмонхона) йиғимни ундириш
тартиби тўғрисида”ги Низомда, меҳмонхона ва бошқа жойлаштириш воситалари
фуқаролар ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахслардан улар яшаган ҳар бир кун
учун туристик (меҳмонхона) йиғимини тўлаши, бунда жойлаштириш воситалари
ўтган ой мобайнида уларга тушган туристик (меҳмонхона) йиғим миқдорини
3
тўлиқ ҳажмда Жамғарманинг махсус ҳисоб рақамига ҳар жорий ойнинг
5-санасигача ўтказилишини таъминлашга мажбурлиги, туристик (меҳмонхона)
йиғим миқдори Жамғарма махсус ҳисобрақамига ўз вақтида ёки тўлиқ
ўтказилмаганлиги учун жойлаштириш воситалари ва даволаш муассасалари
кечиктирилган ҳар бир кун учун туристик (меҳмонхона) йиғим ўтказилмаган
миқдорнинг 0,05 фоизи, бироқ қарздорлик умумий миқдорининг 50 фоизидан
кўп бўлмаган миқдорда пеня тўлаши лозимлиги белгиланган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил
25 августдаги 475-сонли қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси
ҳудудида туристик (меҳмонхона) йиғимни ундириш тартиби тўғрисида”ги
Низомда, жойлаштириш воситалари (даволаш муассасалари) вазирликка тақдим
қилинган маълумотларга мувофиқ ўтган ой мобайнида уларга тушган туристик
(меҳмонхона) йиғимни тўлиқ ҳажмда Ўзбекистон Республикаси Туризм ва
маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Туризмни қўллабқувватлаш жамғармасининг махсус ҳисобварағига ҳар жорий ойнинг
5-санасигача ўтказилишини таъминлашга мажбурлиги, туристик (меҳмонхона)
йиғим миқдори Жамғарма махсус ҳисобварағига ўз вақтида ёки тўлиқ
ўтказилмаганлиги учун жойлаштириш воситалари ва даволаш муассасалари
кечиктирилган ҳар бир кун учун туристик (меҳмонхона) йиғим ўтказилмаган
миқдорнинг 0,05 фоизи, бироқ қарздорлик умумий миқдорининг 50 фоизидан
кўп бўлмаган миқдорда пеня тўлаши лозимлиги қайд этилган.
Аниқланишича, даъвогар томонидан жавобгарга 2018 йил апрель-декабрь
ойлари учун 163 582 588,5 сўм, 2019 йил учун 188 508 892,5 сўм, 2020 йил
январь-май ойлари учун 39 270 300 сўм, 2021 йил январь-октябрь ойлари учун
111 426 560 сўм, 2023 йил учун 26 083 200 сўм, 2024 йил январь-сентябрь ойлари
учун 17 066 640 сўм, жами 545 938 181 сўм туристик йиғим ҳисобланган.
Жавобгар эса 2018 йил учун 36 456 956 сўм, 2019 йил учун 1 500 000 сўм,
2020 йил учун 9 950 000 сўм, 2021 йил учун 31 900 000 сўм, 2023 йил учун
18 300 667 сўм, жами 98 107 623 сўм миқдоридаги тўловни амалга оширган,
қолган 447 830 558 сўмни тўламаган.
Даъвогар мазкур қарздорлик ўз вақтида тўланмаган давр учун жами
223 915 279 сўм миқдорида пеня ҳисоблаб, туристик йиғимдан юзага келган
447 830 558 сўм қарздорлик ва 223 915 279 сўм пеняни ундиришни сўраган.
Ишни биринчи инстанция судида кўриб чиқиш жараёнида, жавобгар судга
ариза билан мурожаат қилиб, 2018-2024 йиллар учун даъвогар ҳисоблаган
447 830 558 сўм қарздорлик ва 223 915 279 сўм пенянинг 2018-2022 йиллардаги
қисмига Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси (бундан буён матнда СК деб
юритилади)нинг 88-моддасига асосан даъво муддатини қўллашни сўраган.
СК 16-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ, йиғим деганда бюджет
тизимига ушбу Кодексда ёки бошқа қонунчилик ҳужжатларида белгиланган
мажбурий тўлов тушунилади, бу йиғимнинг тўланиши уни тўловчи шахсга
нисбатан ваколатли орган ёки унинг мансабдор шахси томонидан юридик
аҳамиятга эга ҳаракатларни амалга ошириш, шу жумладан унга муайян
ҳуқуқларни ёхуд рухсат этувчи ҳужжатларни бериш шартларидан бири бўлади.
СК 85-моддасининг биринчи қисмига кўра, солиқ тўғрисидаги қонунчилик
билан солиқ тўловчилар зиммасига юклатилган солиқларни ва йиғимларни тўғри
4
ҳисоблаб чиқариш ҳамда ўз вақтида тўлаш мажбурияти уларнинг солиқ
мажбуриятидир.
Шунга кўра, туристик (меҳмонхона) йиғими учун ҳам СКда белгиланган
нормалар амал қилади.
СКнинг 88-моддасига мувофиқ, солиқ мажбурияти бўйича даъво қилиш
муддати, натижаларига кўра солиқ мажбурияти аниқланадиган солиқ даври
тугаганидан кейин уч йилни ташкил этади. Солиқ мажбурияти бўйича даъво
қилиш муддатининг ўтиши фуқаролик қонунчилигига мувофиқ тўхтатиб
турилади, узилади ва қайта тикланади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК
деб юритилади) 154-моддасининг биринчи-иккинчи қисмларига кўра, даъво
муддати шахс ўзининг ҳуқуқи бузилганлигини билган ёки билиши лозим бўлган
кундан ўта бошлайди. Бу қоидадан истиснолар ушбу Кодекс ва бошқа қонунлар
билан белгиланади. Муайян ижро муддатига эга бўлган мажбуриятлар бўйича
даъво муддати ижро муддати тамом бўлганидан кейин ўта бошлайди.
ФК 153-моддасининг иккинчи-учинчи қисмларига кўра, даъво муддати
суд томонидан фақат низодаги тарафнинг суд қарор чиқаргунича берган
аризасига мувофиқ қўлланади. Қўлланиш тўғрисида низодаги тараф баён қилган
даъво муддатининг ўтиши суднинг даъвони рад этиш ҳақида қарор чиқариши
учун асос бўлади.
Мазкур ҳолатда, даъвонинг 2018-2020 йиллардаги қисми бўйича СКнинг
88-моддасида назарда тутилган уч йиллик даъво муддати ўтиб кетган. Қолган
2021-2024 йиллардаги қисми бўйича эса даъво муддати ўтмаган.
Ишдаги мавжуд ҳужжатлардан кўринишича, даъвогар даъво муддати ўтган
2018-2020 йиллар учун жами 391 361 781 сўм туристик йиғим ҳисоблаган.
Жавобгар шундан 47 906 956 сўмини тўлаб, қолган 343 454 825 сўмни тўламаган.
Даъво муддати ўтмаган 2021-2024 йиллар учун эса жами 154 576 400 сўм
туристик йиғим ҳисоблаган. Жавобгар шундан 50 200 667 сўмини тўлаб, қолган
104 375 733 сўмни тўламаган.
Бундан кўринадики, даъвогар томонидан даъво аризасида ундирилиши
сўралган 447 830 558 сўм қарздорлик миқдорининг даъво муддати ўтган қисми
343 454 825 сўмни, даъво муддати ўтмаган қисми 104 375 733 сўмни ташкил
этади.
Шу сабабли, даъвонинг 343 454 825 сўм қисмига нисбатан даъво муддати
қўлланилиб, талабни қаноатлантириш рад этилиши, 104 375 733 сўм қисми эса
қаноатлантирилиши лозим.
Гарчи, биринчи инстанция суди ҳам даъвонинг 104 375 733 сўм қисмини
қаноатлантириш тўғрисида хулосага келган бўлса-да, бироқ тарафлар ўртасида
юзага келган муносабатни фуқаролик-ҳуқуқий муносабат сифатида баҳолаган
ҳолда, ўз хулосаларини қўлланилиши мумкин бўлмаган ФК нормалари билан
ҳам асослаб, моддий ҳуқуқ нормаларини бузган.
Чунки, тарафлар ўртасидаги туристик йиғимдан юзага келган қарздорлик
ундириш ҳақидаги масала маъмурий-ҳуқуқий муносабат ҳисобланади.
Бундан ташқари, биринчи инстанция суди жавобгардан ундирилиши
сўралган пеняни камайтиришда ҳам ФК нормаларини қўллаган.
5
Ваҳоланки, мазкур ҳолатда туристик йиғимдан юзага келган қарздорлик
ва пеняни ундириш масаласи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамасининг юқорида кўрсатилган қарорлари билан тасдиқланган Низомлар
асосида ҳал этилиши лозим эди.
Кассация инстанцияси суди эса, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдириш
ҳақида барвақт тўхтамга келган.
Қайд этилганларга асосан, судлов ҳайъати қуйи инстанция судларининг
қарорларини бекор қилишни, даъво аризасини қисман қаноатлантириш,
жавобгардан даъвогар фойдасига 104 375 733 сўм асосий қарз, унга ҳисобланган
52 187 866,5 сўм миқдорида пеня ундириш, даъво аризасининг қолган қисмини
даъво муддатини қўллаган ҳолда қаноатлантиришни рад этиш ҳақида янги қарор
қабул қилишни лозим топади.
Судлов ҳайъати, тафтиш шикоятида келтирилган тарафлар ўртасидаги
муносабат солиқ қонунчилиги билан тартибга солинмаслиги ҳақидаги важларга
қўшилмайди.
Чунки, жавобгар тўлаши лозим бўлган туристик (меҳмонхона) йиғим ҳам
СКнинг 16-моддасида назарда тутилган йиғимлардан бири ҳисобланади. Шу
боис, мазкур ҳолатда СКда назарда тутилган солиқ мажбуриятлари бўйича даъво
муддати қўлланилади.
Судлов ҳайъати, шикоятдаги даъвогар томонидан судга муқаддам даъво
аризаси киритилмаганлигига унинг ташкилий-ҳуқуқий шакли йиллар давомида
бир неча маротаба ўзгарганлиги ва молиявий ресурслар тўхтаб қолганлиги учун,
давлат божи тўлашга маблағ бўлмаганлиги сабаб бўлганлиги тўғрисидаги
важларни асоссиз деб ҳисоблайди.
Чунки, юридик шахснинг ташкилий-ҳуқуқий шакли ўзгариши ёки давлат
божи тўлашга маблағи бўлмаганлиги даъво муддати ўтишининг тўхтатилиши
ёки узилишига асос бўлиши қонунчиликда назарда тутилмаган.
Бундан ташқари, даъвогар ўз даъво аризасида ҳамда суд мажлисида
иштирок этган даъвогар вакили судга оғзаки илтимоснома билан мурожаат
қилиб, жавобгар қарздорликни асоссиз равишда тўламай келаётганлиги ҳолати
юзасидан хусусий ажрим чиқаришни сўраган.
Судлов ҳайъати, мазкур ҳолат бўйича жавобгарлик масаласи юқорида
кўрсатилган Низомларга асосан ҳал этилиши лозимлигини инобатга олиб,
хусусий ажрим чиқаришга зарурат йўқ деб ҳисоблайди ва шунга кўра
даъвогарнинг илтимосномасини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
Баён қилинганларга кўра, тафтиш шикоятида билдирилган важлар қисман
асосли бўлиб, биринчи инстанция суди даъвони қисман қаноатлантиришда
моддий ҳуқуқ нормаларини нотўғри қўллаган.
Кассация инстанцияси суди эса мазкур ҳолатларга эътибор қаратмасдан,
ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдирган.
ИПКнинг 3248-моддасига мувофиқ, суд ҳужжатининг ноқонунийлиги ёки
асоссизлиги ҳал қилув қарорини, қарорни ёки ажримни ўзгартириш ёки бекор
қилиш учун асос бўлади.
ИПК 3247-моддаси биринчи қисмининг 2-бандига биноан, ишни тафтиш
тартибида кўрадиган суд тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) кўриш
6
натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни тўлиқ ёки қисман бекор
қилишга ва янги қарор қабул қилишга ҳақли.
Баён этилганларга асосан судлов ҳайъати тафтиш тартибидаги шикоятни
қисман қаноатлантиришни, қуйи инстанция судлари қарорларини бекор
қилишни, даъво аризасини қисман қаноатлантириб, жавобгардан даъвогар
фойдасига 104 375 733 сўм туристик йиғимдан асосий қарз ва 52 187 866,5 сўм
пеня ундириш, даъво аризасининг қолган қисмини даъво муддатини қўллаган
ҳолда қаноатлантиришни рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилишни лозим
топади. ИПКнинг 118-моддасига асосан биринчи инстанция учун тўланган
13 434 917 сўм давлат божининг 3 131 272 сўми ва 37 500 сўм почта харажатлари
жавобгардан даъвогар фойдасига ундирилади, давлат божининг қолган қисми
даъвогарнинг зиммасида қолдирилади. Кассация инстанцияси учун тўланган
6 717 459 сўм давлат божининг 1 565 636 сўми ва 37 500 сўм почта харажатлари
жавобгардан даъвогар фойдасига ундирилади, давлат божининг қолган қисми
даъвогарнинг зиммасида қолдирилади. Тафтиш инстанцияси учун тўланган
6 717 459 сўм давлат божининг 1 565 636 сўми ва 41 200 сўм почта харажатлари
жавобгардан даъвогар фойдасига ундирилади, давлат божининг қолган қисми
даъвогарнинг зиммасида қолдирилади. Биринчи, кассация ҳамда тафтиш
инстанциялари суд мажлисларини видеоконференцалоқа режимида кўриб
чиқиш билан боғлиқ жами 290 500 сўм суд харажати жавобгардан Ўзбекистон
Республикаси Олий судининг депозитига ундирилади. Биринчи ва кассация
инстанциялари судларининг қарорларига асосан берилган ижро варақаларининг
ундируви бекор қилинади.
Юқоридагиларга ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 3247-3249-моддаларига асосланиб, судлов ҳайъати
қарор
қ и л а д и:
Хусусий ажрим чиқариш тўғрисидаги илтимосномани қаноатлантириш
рад этилсин.
Тафтиш тартибидаги шикоят қисман қаноатлантирилсин.
Термиз туманлараро иқтисодий судининг 2024 йил 24 декабрдаги ҳал
қилув қарори ва Сурхондарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъати кассация инстанциясининг 2025 йил 19 июндаги қарори бекор қилинсин.
Янги қарор қабул қилинсин.
“****” масъулияти чекланган жамиятининг даъво талабининг 2018-2022
йиллар учун ҳисобланган қисмига Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг
88-моддасига асосан даъво муддатини қўллаш ҳақидаги аризаси қисман
қаноатлантирилсин.
Даъво талабининг 2018-2020 йиллар учун ҳисобланган 343 454 825 сўм
қисмига даъво муддати қўлланилсин.
Ўзбекистон Республикаси **** вазирлиги ҳузуридаги **** қўмитасининг
“****” масъулияти чекланган жамиятидан 447 830 558 сўм туристик йиғимдан
асосий қарз ва 223 915 279 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси қисман
қаноатлантирилсин.
7
“****” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан Ўзбекистон
Республикаси Туризм қўмитаси фойдасига 104 375 733 сўм туристик йиғимдан
асосий қарз ва 52 187 866,5 сўм пеня ундирилсин.
Даъво аризасининг қолган қисмини қаноатлантириш даъво муддати
қўланилган холда рад этилсин.
“****” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан:
- Ўзбекистон Республикаси **** қўмитаси фойдасига биринчи, кассация ва
тафтиш инстанциялари учун тўланган жами 6 262 544 сўм давлат божи ва
116 200 сўм почта харажатлари;
- Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозитига биринчи, кассация
ва тафтиш инстанциялари суд мажлисларини видеоконференцалоқа режимида
кўриб чиқиш билан боғлиқ жами 290 500 сўм суд харажатлари ундирилсин.
Ижро варақалари берилсин.
Биринчи, кассация ҳамда тафтиш инстанциялари учун тўланган жами
20 607 291 сўм давлат божи Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси
зиммасида қолдирилсин.
Термиз туманлараро иқтисодий судининг 2024 йил 24 декабрдаги ҳал
қилув қарори ва Сурхондарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъати кассация инстанциясининг 2025 йил 19 июндаги қарорига асосан
берилган ижро варақаларининг ундируви бекор қилинсин.
Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради.
Қарор устидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий
ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят қилиниши (протест
келтирилиши) мумкин.
Раислик қилувчи
****
ҳайъат аъзолари
****
****