← Назад
Решение #2838799 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| ИПК | 204 | — | law | |
| рисидаги ишларни юритиш ушбу ИПК | 206 | — | law | |
| ИПК | 205 | — | law | |
| ИПК | 206 | — | law | |
| ИПК | 208 | — | law | |
| ИПК | 107 | — | law | |
| ИПнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1604-2501/****-сонли иш
УЧҚЎРҒОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
АЖРИМИ
(Аризани кўрмасдан қолдириш тўғрисида)
Учқўрғон шаҳри
2025 йил ****
Учқўрғон туманлараро иқтисодий суди, судья *****нинг раислигида,
судья ёрдамчиси *****нинг котиблигида, ****туман прокурори ёрдамчиси
****нинг қатнашувида, аризачи **** масъулияти чекланган жамиятининг
жавобгар
****
туман
ҳокимлигига
нисбатан
****
0,20 га ер участкасида жойлашган собиқ 10-сонли дала шийпони деб юритилган
иморатларни ****масъулияти чекланган жамиятига хусусий мулк ҳуқуқи
асосида тегишли эканлиги фактини белгилаш тўғрисидаги аризаси бўйича
қўзғатилган ишни, аризачи вакиллари **** (раҳбар), **** (адвокатлик ордери
ва 2025 йил 23 октябрдаги 2/09-сонли ишончнома асосида)лар иштирокида, суд
биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
**** масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда аризачи деб
юритилади) жавобгар сифатида **** туман ҳокимлиги (бундан буён матнда
ҳокимлик деб юритилади)ни кўрсатиб, иқтисодий судга ариза билан мурожаат
қилиб, **** 0,20 га ер участкасида жойлашган собиқ 10-сонли дала шийпони
деб юритилган иморатларни **** масъулияти чекланган жамиятига хусусий
мулк ҳуқуқи асосида тегишли эканлиги фактини белгилашни сўраган.
Суднинг 2025 йил 20 ноябрдаги ажрими билан ишга Давлат
кадастрлари палатасининг **** вилоят бошқармаси ва Кадастр агентлигининг
**** вилояти бошқармаси низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар
билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган.
Суд мажлисида аризачи вакиллари ариза талабини қувватлаб, ундаги
важларни такрорлаб, ариза юридик фактни белгилаш тўғрисида
берилганлигини билдиришиб, ариза талабини қаноатлантиришни сўрашди.
Суд мажлисида иштирок этган прокурор мазкур иш бўйича низо
мавжудлиги сабабли аризани кўрмасдан қолдириш ҳақида фикр билдирди.
Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғирсида тегишли тарзда хабардор
қилинган ҳокимлик ва учинчи шахслардан вакил суд мажлисида иштирок
этмади.
Ҳокимлик вакили **** (2025 йил 14 ноябрдаги 01/1260-сонли ишончнома
асосида) судга ариза талабини рад қилиш ҳақида ёзма эътироз ва суд
мажлисини ҳокимлик вакили иштирокисиз кўриш ҳақида илтимоснома тақдим
қилган.
Суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддасига асосан ишни ҳокимлик
ва учинчи шахслар вакиллари иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Суд ишда иштирок этган аризачи вакилларининг тушунтиришларини,
прокурор фикрини тинглаб, ишдаги мавжуд ва тақдим этилган ҳужжатларни
ўрганиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра аризани
кўрмасдан қолдиришни лозим деб топади.
Иш
ҳужжатларидан
аниқланишича,
****
туман
ҳокимлиги
**** МЧЖнинг мурожаатини ўрганиш ишчи гуруҳи томонидан 2020 йил 15
майда тузилган далолатномага асосан **** 0,20 га ер участкасида жойлашган
собиқ 10-сонли дала шийпонини **** фермер хўжалиги раҳбари ****
томонидан 2004 йилда **** туманидаги собиқ “**** ширкат хўжалиги тугатиш
комиссиясидан сотиб олгани, фермер хўжалигида фойдаланишда бўлиб
келгани, бироқ олди-сотди шартномалари расмийлаштирилмагани сабабли уни
давлат рўйхатидан ўтказилмасдан келингани, шундан сўнг бу дала шийпонини
**** МЧЖга 60 000 000 сўмга сотилгани эътироф этилиб, далолатнома туман
ҳокимига эгалик ҳуқуқни эътироф этиш учун тақдим этилган.
**** туман ҳокимининг 2020 йил 3 июндаги 457-сонли қарорига асосан
**** МЧЖ ер майдонини кенгайтириш
учун қўшимча **** тумани
“****ҳудудидаги 235, 236-контурдаги жами 53,1 гектар, шундан 44,8 гектар
экин ер, 1,8 гектар яйлов, 1,8 гектар ариқлар ўрни, 1,4 гектар йўллар билан банд
ер,
0,2 гектар қурилиш ўрни (дала шийпони) ва 3,1 гектар қишлоқ хўжалигида
фойдаланмайдиган ер майдонлари 49 йил муддатга ижарада фойдаланиш учун
ажратилган.
Ҳокимликнинг ушбу қарорига асосан 0,2 гектар ер участкасига нисбатан
1714207/R-А1294651-рақам билан кадастр органи томонидан 2020 йил
19 октябрь куни давлат реестридан кўчирма берилган.
**** вилоят прокуратурасиниинг 2020 йил 10 декабрдаги протестига
асосан туман ҳокимининг **** МЧЖга ажратилган 53,1 гектар ер майдони
танловсиз ажратилганлиги учун ҳокимликнинг 2020 йил 3 июндаги 457-сонли
қарорини бекор қилиб, қонунга мувофиқлаштириш сўралган.
**** туман ҳокимининг 2020 йил 31 декабрдаги 1364-сонли қарорига
асосан вилоят прокуратурасинниг протести қаноатлантирилиб, ҳокимликнинг
2020 йил 3 июндаги 457-сонли қарори бекор қилиниб, **** МЧЖга ажратилган
53,1 гектар ер майдони туман захирасига қайтарилган.
****
МЧЖ
иштирокчиларининг
2025
йил
20 январдаги 1-сонли навбатдан ташқари умумий йиғилиш қарорига асосан
жамият таъсисчилари ўзгартирилиб, жамият номи **** масъулияти чекланган
жамиятига ўзгартирилган.
Аризачи судга ариза билан мурожаат қилиб, туман ҳокимлиги вилоят
прокуратурасининг протестида ҳоким қарорини қонунга мувофиқлаштириш
сўралган бўлса-да, туман ҳокими қарорни тўлиқ бекор қилганлиги, низоли
иморат ва унинг фойдаланишидаги 0,20 гектар ердан фойданиб, солиқларни
тўлаб келаётганлиги билдириб, ушбу ер майдонида жойлашган дала шийпонига
хусусий мулк ҳуқуқи асосида аризачига тегишли эканлиги фактини белгилашни
сўраган.
ИПК 204-моддасига асосан юридик аҳамиятга эга бўлган фактларни
аниқлаш тўғрисидаги ишлар ушбу Кодексда белгиланган даъво ишини
юритишнинг умумий қоидалари бўйича, мазкур бобда назарда тутилган
хусусиятлар эътиборга олинган ҳолда суд томонидан кўриб чиқилади.
Юридик аҳамиятга эга бўлган фактларни аниқлаш тўғрисидаги ишларни
юритиш ушбу ИПКнинг 206-моддасида кўрсатилган манфаатдор шахсларнинг
аризалари асосида қўзғатилади.
ИПК 205-моддасига кўра суд юридик шахсларнинг ва якка тартибдаги
тадбиркорларнинг иқтисодиёт соҳасидаги ҳуқуқларининг юзага келиши,
ўзгартирилиши ёки бекор бўлиши учун аҳамиятга эга бўлган фактларни
аниқлайди.
Суд юридик шахснинг ёки якка тартибдаги тадбиркорнинг кўчмас мулкка
ўз хусусий мулки сифатида эгалик қилиши ва ундан фойдаланиши фактини
аниқлаш тўғрисидаги ишларни кўради.
Суд юридик аҳамиятга эга бўлган бошқа фактларни ҳам, агар
қонунчиликда уларни аниқлашнинг бошқача тартиби назарда тутилмаган бўлса,
аниқлаши мумкин.
ИПК 206-моддасига асосан юридик шахс ёки якка тартибдаги тадбиркор
юридик аҳамиятга эга бўлган фактларни аниқлаш тўғрисидаги ариза билан
судга мурожаат қилишга, фақат ўзида ушбу фактларни тасдиқлайдиган
тегишли ҳужжатларни олиш ёки тиклаш имкони бўлмаган тақдирда ва, агар
қонунчиликда тегишли фактларни аниқлашнинг бошқача тартиби назарда
тутилмаган бўлса, ҳақлидир.
ИПК 208-моддаси учинчи ва тўртинчи қисмиларига кўра юридик
аҳамиятга эга бўлган фактни аниқлаш тўғрисидаги ишни кўришда суд
қонунчиликда ушбу фактни аниқлашнинг бошқача тартиби назарда тутилгантутилмаганлигини, аризачида зарур ҳужжатларни олиш ёки тиклаш учун бошқа
имконият бўлган-бўлмаганлигини текширади, аризачи иқтисодиёт соҳасида
фаолиятни амалга ошириши муносабати билан ушбу факт унинг учун юридик
аҳамиятга эга бўлган оқибатларни келтириб чиқаришини ёки чиқармаслигини
белгилайди, талаб этилаётган фактнинг аниқланиши бошқа шахсларнинг
ҳуқуқларига таъсир этиши ёки этмаслигини, ҳуқуқ тўғрисида низо келиб
чиққан-чиқмаганлигини аниқлайди.
Агар юридик аҳамиятга эга бўлган фактни аниқлаш тўғрисидаги иш
бўйича суд муҳокамасида ҳуқуқ тўғрисида низо келиб чиққанлиги аниқланса,
суд юридик аҳамиятга эга бўлган фактни аниқлаш тўғрисидаги аризани
кўрмасдан қолдиради ва бу ҳақда ажрим чиқаради.
Мазкур ҳолатда, даъвогарга низоли иморат ва ер участкасини ажратиш
ҳақидаги туман ҳокимнининг қарори бекор қилинганлиги, ушбу ер участкалари
кадастр органининг KSST122003360 рақамли давлат реестридан кўчирмага
асосан 2024 йил 7 июндаги *****-кадастр рақами, **** реестрдан ўтган рақами
билан давлат мулки ҳуқуқ турига асосан **** туман ҳокимлигига тегишли
эканлиги аниқланган.
Бундан ташқари, аризачи аризада жавобгар сифатида ҳокимликни
кўрсатган, ҳокимлик вакили эса аризани рад қилиш ҳақида ёзма эътироз
билдирган.
Ушбу ҳолатда суд ҳуқуқ тўғрисида низо мавжуд деб ҳисоблайди.
ИПК 107-моддаси биринчи қисмининг еттинчи бандига асосан юридик
аҳамиятга эга бўлган фактларни аниқлаш тўғрисидаги ариза кўрилаётганда
ҳуқуқ тўғрисида низо келиб чиққанлиги аниқланса, суд аризани кўрмасдан
қолдиради.
Юқоридагиларга асосан суд аризани кўрмасдан қолдиришни лозим
топади.
ИПнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуни билан
тасдиқланган давлат божи ставкаларига кўра номулкий тусдаги даъво
талабларидан БҲМ (412 000 сўм)нинг 10 баравари миқдорида давлат божи
тўланиши белгиланган.
Даъвогар қонунда белгиланган имтиёзга асосан кичик тадбиркорлик
субъекти бўлганлиги боис, тўланиши лозим бўлган давлат божининг 50 фоизи
миқдорида, яъни 2 060 000 сўм давлат божи тўлаган.
Юқоридагиларга кўра, суд харажатларни аризачи зиммасига юклаб,
аризачи томонидан тўланган 2 060 000 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта
харажатини аризачи зиммасида қолдиришни лозим топади.
Бинобарин, ИПКнинг 107, 118, 195, 204, 208-моддаларига асосланиб, суд
А Ж Р И М Қ И Л Д И:
Аризачи **** масъулияти чекланган жамиятининг **** 0,20 га ер
участкасида жойлашган собиқ 10-сонли дала шийпони деб юритилган
иморатларни хусусий мулк ҳуқуқи асосида тегишли эканлиги фактини
белгилаш ҳақидаги аризаси кўрмасдан қолдирилсин.
Тўланган 2 060 000 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажатлари
**** масъулияти чекланган жамияти зиммасида қолдирилсин.
Аризачига судга даъво тартибида мурожаат қилиш ҳуқуқи
тушунтирилсин.
Мазкур ажрим устидан қонунда белгиланган тартиб ва муддатларда
шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
Раислик қилувчи, судья
****