Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1903-2502/3825 Дата решения 03.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Термезский межрайонный экономический суд Судья SATTOROV AVAZJON NASURULLOYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 08db36cb-9403-4a4b-928e-2a0f722a80e9 Claim ID PDF Hash 0c8cef58ac594056... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 170-моддаси тисодий процессуал кодекси 170 code_article
онун 40-моддаси онун 40 law
онуннинг 15-моддаси онуннинг 15 law
онун 62-моддаси онун 62 law
онунининг 62-моддаси онуни 62 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1903-2502/3825-сонли иш Сариосиё тумани АЖРИМ (иш юритишни тугатиш тўғрисида) 2025 йил 3 декабрь Сариосиё туманлараро иқтисодий суди судья А.Сатторовнинг раислигида, Ф.Йўлдошевнинг суд мажлиси котиблигида, аризачи “***” масъулияти чекланган жамиятининг, қарздор “***” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан берган ариза бўйича ишни аризачи вакили *** (ишончномага асосан) иштирокида суднинг ўз биносида видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Аризачи “***” масъулияти чекланган жамияти Сариосиё туманлараро иқтисодий судига ариза билан мурожаат қилиб, унда қарздор “***” масъулияти чекланган жамиятини соддалаштирилган тартибда тўловга қобилиятсиз деб топишни сўраган. Суд мажлисининг жой ва вақти тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган қарздор суд мажлисида вакил иштирокини таъминламади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 170-моддасининг учинчи қисмига асосан ишни қарздор вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб топди. Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили судга тушунтириш бериб, аризадаги важларни қувватлаб, уни қаноатлантиришни сўради. Суд, аризачи вакилининг тушунтиришини муҳокама қилиб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қўйидагиларга кўра, иш юритишни тугатишни лозим топди. Аниқланишича, Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2024 йил 26 апрелдаги 4-1001-2418/19530-сонли ҳал қилув қарори билан “***” масъулияти чекланган жамиятидан “***” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 956 573 001,31 асосий қарз, 50 000 000 сўм пеня, 21 044 607 сўм давлат божи ва 34 000 сўм почта харажати ундирилган. Мазкур ҳал қилув қарорига асосан ижро варақаси берилган. Сариосиё туман давлат ижрочисининг 2025 йил 28 июлдаги қарори билан Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонун 40-моддаси биринчи қисмининг 3-бандига асосан ижро иши юритиш тамомланган. Қарздорлик бугунги кунга қадар тўлаб берилмаганлиги сабабли, аризачи “***” масъулияти чекланган жамияти судига ариза билан мурожаат қилиб, қарздор “***” масъулияти чекланган жамиятини соддалаштирилган тартибда тўловга қобилиятсиз деб топиш тўғрисида ариза билан мурожаат қилган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2025 йил 23 июндаги “Иқтисодий судлар томонидан “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида” 13-сонли Қарорининг 30.1-бандида агар қарздорнинг устав фондида (устав капиталида) давлат улуши бўлса, суд тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатилганлиги ҳақида ваколатли давлат органини хабардор қилиши лозимлиги, ваколатли давлат органи бундай хабарнома олинган кундан эътиборан икки ҳафталик муддат ичида судга судгача санация қилиш ўтказилиши мақсадга мувофиқлиги ёки мувофиқ эмаслиги тўғрисидаги ўз фикрини тақдим қилиши шартлиги, ваколатли давлат органининг судгача санация қилиш ўтказилиши мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги хабарномаси судга келиб тушганда, муваққат бошқарувчи Қонуннинг 15-моддасида белгиланган тартибда кредиторларнинг йиғилишини чақириши, ваколатли давлат органининг судгача санация қилишни ўтказиш тўғрисидаги таклифига розилик бериш ҳақидаги кредиторлар йиғилишининг қарори йиғилишда ҳозир бўлган овоз бериш ҳуқуқига эга кредиторларнинг кўпчилик овози билан қабул қилиниши, кредиторлар йиғилишининг бундай қарор қабул қилиши Қонун 62-моддасининг учинчи қисмига асосан иш юритишни тугатиш учун асос бўлиши ҳақида тушунтириш берилган. Қарздорнинг устав фонди ўрганилганда, унинг устав фонди 100 фоиз давлат улушидан иборатлиги маълум бўлди. Ваколатли орган, яъни Давлат активларини бошқариш агентлиги Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармасининг 2025 йил 2 декабрдаги 035475-сонли хатида “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 62-моддасига мувофиқ ҳудудий бошқарма қарздорга нисбатан судгача санация ўтказилиши мақсадга мувофиқлиги маълум қилинган. Юқоридагиларга кўра, суд иш бўйича иш юритишни тугатишни лозим топади. Суд харажатлари масаласини муҳокама қилиб, қарздордан аризачи фойдасига олдиндан тўланган 1 236 000 сўм давлат божи, 41 200 сўм почта харажати, Олий суд депозитига суд мажлиси видеоконференцалоқа режимида ўтказилганлиги билан боғлиқ 103 000 сўм суд харажатларини ундиришни, суд бошқарувчисига ҳақ учун тўланган 8 897 000 сўмни аризачига қайтариш тўғрисида маълумотнома беришни лозим топди. Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодексининг 118, 157, 195, “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 62-моддасига асосланиб, суд ажрим қилди : Аризачи “***” масъулияти чекланган жамиятининг қарздор “***” масъулияти чекланган жамиятини соддалаштирилган тартибда тўловга қобилиятсиз деб топиш тўғрисидаги аризаси бўйича иш юритиш тугатилсин. Қарздор “***” МЧЖдан: -аризачи “***” масъулияти чекланган жамияти га олдиндан тўланган 1 236 000 сўм давлат божи ҳамда 41 200 сўм почта харажати; -Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозитига суд мажлиси видеоконференцалоқа режимида ўтказилганлиги билан боғлиқ 103 000 сўм суд харажати ундирилсин. Аризачи томонидан суд бошқарувчисига ҳақ учун тўланган 8 897 000 сўм қайтарилсин, бу ҳақда маълумотнома берилсин. Ажрим чиқарилган кундан бир ой муддат ўтгач қонуний кучга киради. Мазкур ажримдан норози бўлган тарафлар бир ой муддатда Сурхондарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят бериш (протест келтириш) ёки ажрим қонуний кучга киргандан кейин олти ой давомида кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Судья А.Сатторов