Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1805-2508/4468 Дата решения 03.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Каршинский межрайонный экономический суд Судья YUSUPOV ZAFAR ABDUQAYUMOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 8d59b2c1-4640-483d-952f-fc7dee3d59db Claim ID PDF Hash 2a0fe0a24e8ee2f3... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
аролик кодексининг 212-моддаси аролик кодекси 212 code_article
ИПК 148-моддаси ИПК 148 law
тисодий процессуал кодексининг 107-моддаси тисодий процессуал кодекси 107 code_article
онуни 9-моддаси онуни 9 law
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1805-2508/4468-сонли иқтисодий иш АЖРИМ (даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида) Касби тумани 2025 йил 3 декабрь Касби туманлараро иқтисодий судининг судьяси З.Юсупов, судья ёрдамчиси А.Убайдуллаевнинг суд мажлиси котиблигида, Кадастр Агентлиги Қашқадарё вилояти бошқармасининг жавобгар “**************” фермер хўжалигига нисбатан Касби тумани, Сохибкор МФЙ, Майманоқ қишлоғи, С.Насафий массивининг 417q контурда жойлашган (0,0216 га) 216 кв метрда ўзбошимчалик билан икки қаватлик пишиқ ғиштдан қурилган нотурар бинони ўз ҳисобидан буздириш тўғрисидаги даъво аризасини тарафлардан жавобгар раҳбари ***** иштирокида, суднинг маъмурий биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни Н И Қ Л А Д И: Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2021 йил 8 июндаги ПФ-6243-сонли Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 февралдаги ПҚ138-сонли “Ер участкаларидан фойдаланишда давлат назорати самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг ижроси юзасидан Касби тумани, Сохибкор МФЙ, Майманоқ қишлоғи, С.Насафий массиви ҳудудида мониторинг кузатув ишларини амалга ошириш жараёнида “**************” фермер хўжалиги (кейинги ўринларда жавобгар деб номланади) қишлоқ хўжалиги харитасининг 417q контурда жойлашган (0,0216 га) 216 кв метрда ўзбошимчалик билан икки қаватлик пишиқ ғиштдан қурилган нотурар бино ҳолати аниқланган ва ушбу иморатни қурган шахсга мазкур қурилишнинг ноқонунийлиги ва унинг ҳуқуқий оқибатлари ҳақида батафсил тушунтиришлар бериш ҳамда иморатни ўн беш кунлик муддатда ихтиёрий равишда бартараф этиш (бузиб ташлаш) тўғрисида далолатнома расмийлаштирилган. Кадастр Агентлиги Қашқадарё вилояти бошқармаси Касби туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “**************” фермер хўжалигига нисбатан Касби тумани, Сохибкор МФЙ, Майманоқ қишлоғи, С.Насафий массивининг 417q контурда жойлашган (0,0216 га) 216 кв метрда ўзбошимчалик билан икки қаватлик пишиқ ғиштдан қурилган нотурар бинони ўз ҳисобидан буздиришни сўраган. Суд мажлисида жавобгар раҳбари мазкур қурилиш қилинган жой ақлли дўкон учун ажратилганлигини, қонуний ҳужжатлари мавжудлигини, бунга савдо дўкони қуриш учун Автомобиль йўллари қўмитаси Қашқадарё вилояти бошқармаси томонидан хат мавжуд эканлигини маълум қилиб, шунга асосан Касби туман йўллардан фойдаланиш УК ва Касби туман Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалик бўлими билан келишилган ақлли бекат бўйича тайёрланган лойиҳани судга тақдим этиб, даъво талабини рад қилишни сўради. Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор этилган даъвогар бугунги суд мажлисида иштирок этмади. Дастлабки суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабини қаноатлантириш ҳақида фикр билдирган. Суд мажлисида прокурор иштирок этмади. Дастлабки суд мажлисида прокурор ёрдамчиси даъво талабини қаноатлантириш ҳақида фикр билдирган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (кейинги ўринларда ИПК деб юритилади) 128-моддасининг биринчи қисмига кўра, агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. Суд, ИПКнинг 127-128, 170-моддалари талабларига кўра, ишни ишда иштирок этувчи даъвогар иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди. Суд, ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан танишиб, чиқиб, қуйидагиларга асосан даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни лозим топади. Ўбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 июлдаги 467-сонли қарори (ушбу Қарор 2025 йил 27 июнда ўз кучини йўқотган) билан тасдиқланган “Ўзбошимчалик билан қурилган иморатни аниқлаш ҳамда бартараф этиш (бузиб ташлаш)ни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги Низомнинг (бундан буён матнда Низомнинг деб юритилади) 2-бандида ўзбошимчалик билан қурилган иморатларни аниқлаш ҳамда бартараф этиш (бузиб ташлаш)ни ташкил этиш ушбу соҳада ваколатга эга давлат органлари томонидан шаҳарча, қишлоқ, овул, маҳалла фуқаролар йиғини (кейинги ўринларда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари деб аталади) билан ҳамкорликда амалга оширилиши, 8-бандида ваколатли орган фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан ҳамкорликда ўзбошимчалик билан қурилган иморат аниқланган тақдирда ушбу иморатни қурган шахсга мазкур қурилишнинг ноқонунийлиги ва унинг ҳуқуқий оқибатлари ҳақида батафсил тушунтиришлар бериши ҳамда иморатни ўн беш кунлик муддатда ихтиёрий равишда бартараф этиш (бузиб ташлаш) тўғрисида далолатнома тузиши, 9бандида ваколатли орган ўзбошимчалик билан иморатни қурган шахсга ушбу Низомнинг 8-бандида назарда тутилган далолатномани фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи вакили ва туман (шаҳар) ички ишлар бошқармасининг (бўлимининг) профилактика инспектори иштирокида топширилишини таъминлаши, 10-бандида ўзбошимчалик билан иморат қурган шахс далолатномани олишни рад этган ҳолда ваколатли орган ушбу ҳолат тўғрисида камида уч киши (ваколатли орган ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи вакиллари ҳамда туман (шаҳар) ички ишлар бошқармасининг (бўлимининг) профилактика инспектори) иштирокида баённома тузилишини таъминлаши, баённомада далолатномани топшираётган шахсларнинг лавозими ва исми-шарифи, ўзбошимчалик билан иморатни қурган шахс томонидан далолатномани олишдан бош тортган сана ва бош тортиш сабаблари (мавжуд бўлганда) кўрсатиб ўтилиши лозимлиги белгиланган. Шунингдек Низомнинг 12-бандига кўра ўзбошимчалик билан қурилган иморат бартараф этиш (бузиб ташлаш) учун белгиланган муддат тугагандан сўнг ваколатли орган фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи билан ҳамкорликда икки иш куни мобайнида туман (шаҳар) ҳокимига хабарнома киритади. Ваколатли органлар томонидан киритилган хабарнома келиб тушган санадан эътиборан уч иш куни мобайнида туман (шаҳар) ҳокими Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 212-моддаси учинчи қисмига мувофиқ ўзбошимчалик билан қурилган иморатни бузиб ташлаш тўғрисида даъво аризасини судга киритишини таъминлайди. Бунда ўзбошимчалик билан эгалланган ер майдонида ноқонуний қурилган иморатларни бузиб ташлаш бўйича тўғридан тўғри судга Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги ва унинг ҳудудий органлари томонидан белгиланган тартибда мурожаат қилинади. Хабарномада ўзбошимчалик билан иморатни қурган шахснинг номи (юридик шахс бўлганда) ёки фамилия ва исми-шарифи (жисмоний шахс бўлганда), иморатнинг аниқ манзили, қурилиш мақсади, қурилишнинг ҳолати ва ҳажми кўрсатилган маълумотлар акс эттирилади ҳамда унга ушбу Низомнинг 8-бандида назарда тутилган далолатнома ва 10-бандида назарда тутилган баённома илова қилинади. Низомга илова сифатида “Ўзбошимчалик билан қурилган иморатларни аниқлаш ҳамда бартараф этиш (бузиб ташлаш) ни ташкил этиш” схемасида ҳам судга даъво билан мурожаат қилишдан аввал қилиниши лозим бўлган ваколатли органларнинг хатти-ҳаракатлари санаб ўтилган. Аммо, ўзбошимчалик билан қурилган иморатни бузиб ташлаш учун белгиланган муддат тугаганидан сўнг ваколатли орган фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органи билан ҳамкорликда икки иш куни мобайнида бу ҳақда туман (шаҳар) ҳокимига хабарнома киритилганлиги, хабарномада ўзбошимчалик билан иморатни қурган шахснинг номи (юридик шахс бўлганда) ёки фамилияси, исми, отасининг исми (жисмоний шахс бўлганда), иморатнинг аниқ манзили, қурилиш мақсади, қурилишнинг ҳолати ва ҳажми кўрсатилган маълумотлар акс эттирилганлигини тасдиқловчи далиллар иш ҳужжатларида мавжуд эмас. Қолаверса, 2024 йил 20 декабрда тузилган далолатнома жавобгарга Низомнинг 9-бандида назарда тутилган тартибда топширилганлиги ёки жавобгар далолатномани олишни рад этган бўлса ваколатли орган томонидан Низомнинг 10-бандида белгиланган тартибда баённома тузилганлиги ҳолатларини тасдиқловчи далиллар иш хужжатида мавжуд эмас. Демак, даъвогар судгача амалга оширилиши лозим бўлган ҳаракатларни қилмай, хабарнома, далолатнома ва баённомаларни Низомнинг юқорида қайд этилган талаблари асосида расмийлаштирмаган. Ҳолбуки, Ўзбекистон Республикаси Олий суди пленумининг “Биринчи инстанция суди томонидан иқтисодий процессуал қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 2019 йил 24 майдаги 13-сонли қарорининг 3-бандида тушунтириш берилганидек, ИПК 148-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ суд манфаатдор шахсларнинг, прокурорнинг, қонун бўйича давлат ва жамият манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга бўлган ҳолларда шу давлат органлари ва бошқа органларнинг аризалари бўйича иш қўзғатади. Ушбу модданинг иккинчи қисмига кўра, агар қонунда муайян тоифадаги низолар учун судгача ҳал қилиш (талабнома юбориш) тартиби белгиланган ёхуд бу тартиб шартномада назарда тутилган бўлса, фақат тарафлар ўзаро муносабатларини ихтиёрий равишда ҳал қилиш чораларини кўрганларидан кейингина судда иш қўзғатилиши мумкин. Бунда судлар қонуности ҳужжатларида низоларни судгача ҳал этиш (талабнома юбориш) тартиби белгиланган ҳолларда унга риоя қилиш тарафлар учун мажбурий ҳисобланишини инобатга олишлари кераклиги белгиланган. Суд, даъвогарни Низом талабларига риоя қилмасдан даъво тақдим этган деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 107-моддаси 5-бандига кўра агар даъвогар низони судгача ҳал қилиш (талабнома юбориш) тартибига риоя этмаган, бу эса шу тоифадаги низолар учун қонунда ёки шартномада назарда тутилган бўлса, суд даъво аризасини кўрмасдан қолдиради. Юқоридагиларга асосан, суд даъвогарнинг даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни лозим топди. “Давлат божи” тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 9-моддаси биринчи қисмининг 141-бандида давлат органлари ўзбошимчалик билан қурилган иморатларни бузиш тўғрисидаги даъволар юзасидан давлат божи тўловидан озод этилган. Давлат органлари ўзбошимчалик билан қурилган иморатларни бузиш тўғрисидаги даъволар юзасидан давлат божи тўловидан озод этилганлигидан келиб чиқиб, даъво аризаси бўйича давлат божи ундирмасликни, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси талабидан келиб чиқиб, даъво тақдим этишда тўланган почта харажатини уни тўлаган шахс зиммасида қолдиришни лозим топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 107-, 108-, 118-, 128-, 170-, 195- ва 196-моддаларини қўллаб, суд А Ж Р И М Қ И Л Д И: Даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин. Даъво тақдим этишда тўланган 41 200 сўм почта харажати Кадастр Агентлигинининг Қашқадарё вилояти бошқармаси зиммасида қолдирилсин. Ажрим устидан қонунда белгиланган тартибда ва муддатда шикоят қилиниши (прокурор протест келтириши) мумкин. Судья З.Юсупов