← Назад
Решение #2838812 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| аролик кодекси | 14 | — | code_article | |
| онуни | 29 | — | law | |
| идаги талаб ФК | 324 | — | law | |
| аролик кодекси | 327 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 66 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1701-2502/6104-сонли иш
Судья: Х.К.Абдураимов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Андижон шаҳар
2025 йил 18 июнь
Андижон туманлараро иқтисодий суди, судья Х.К.Абдураимов
раислигида, судья ёрдамчиси А.Азизовнинг котиблигида, даъвогар
“F R UND ” МЧЖ масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар Андижон
шахар ҳокимлиги хисобидан 5 187 468 894 сўм миқдорида зарар ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси ва унга илова қилинган ҳужжатларни, даъвогар
вакили Д.Атаханов (паспорт асосида) иштирокида, Андижон туманлараро
иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Даъвогар-“F R UND ” МЧЖ (матнда даъвогар деб юритилади)
манфаатида Асака туманлараро иқтисодий судга даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, Андижон шаҳар ҳокимлиги (матнда жавобгар деб
юритилади)ги ҳисобидан 5 187 468 894 сўм зарар ундиришни сўраган.
Суднинг ажрими билан ишга мустақил талаб билан арз қилмайдиган
учинчи шахс сифатида Андижон вилояти ҳокимлиги (Андижон вилояти
ҳокимлиги ҳузуридаги Жисмоний ва юридик шахсларга етказилган мулкий
зарарларни компенсация қилиш бўйича ҳудудий мақсадли жамғармаси) жалб
қилинган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабларини
қувватлаб, даъвогарга тегишли бўлган ва жавобгар томонидан бузиб
юборилган мулклар “Тарақиёт ва таҳлил” масъулияти чекланган жамияти
томонидан тайёрланган 2024 йил 4 октябрдаги 222-сонли баҳолаш хисоботи
асосида хисобланган 1 757 021 017 сўм миқдоридаги компенсация Асака
туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 18 июндаги қарори билан
ундирилганлигини, бироқ ушбу компенсация ҳозирги вақтга қадар тўлаб
берилмаганлиги оқибатида 5 187 468 894 сўм миқдорида зарар кўрганлигини
билдириб, ушбу зарарани ундириш тўғрисидаги даъво талабини тўлиқ
қаноатлантиришни сўради.
Аввалги суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили “Тарақиёт ва
таҳлил” масъулияти чекланган жамияти томонидан амалга оширилган 2024
йил 4 октябрдаги 222-сонли баҳолаш хисоботи ишончли эмаслиги бу бўйича
такрорий бахолашдан ўтказиш кераклилигини сабаби юборилган мулклар ва
ерга бўлган ҳуқуқ бахолашда хозирги кундаги нарх бўйича бахоланганлигини
бироқ бахолашда шу даврдаги нарх бўйича бахолашдан ўтказиш
кераклилигини ҳамда даъво талаблари бўйича бугунги кунда туман шахар
хокимликларидан ер ажратиш ваколати йўқлигини билдириб қонуний қарор
қабул қилишни судга ҳавола қилди.
Суд мажлисида учинчи шахс сифатида жалб қилинган Андижон вилояти
ҳокимлиги (Андижон вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги Жисмоний ва юридик
шахсларга етказилган мулкий зарарларни компенсация қилиш бўйича ҳудудий
мақсадли жамғармаси) суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида белгиланган
тартибда хабардор қилинган бўлсада суд мажлисида иштирок этмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (матнда ИПК
деб юритилади)нинг 170-моддаси учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг
вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи
шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши
мумкин. Мазкур модда талабига кўра суд ишни жавобгар ва учинчи шахс
иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади.
Суд ишда иштирок этувчи даъвогар вакилининг тушунтиришларини
тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга
кўра, даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни ҳамда суд
харажатларини даъвогар зиммасига юклашни лозим топади.
Ишдаги мавжуд ҳужжатлардан кўринишича, даъвогарга тегишли
Андижон шаҳар “Олтинкўл” кўчаси 16-манзилдаги “2-сон Техник хизмат
кўрсатиш шахобчаси”ер участкасига бўлган фойдаланиш ҳуқуқи Андижон
шахар ҳокимининг 1995 йил 13 майдаги 669-сонли қарори асосида Давлат
кадастрлар палатаси Андижон шахар филиали томонидан 2011 йил
05 февралда 403915-сонли гувохнома асосида “F R UND ” МЧЖ номига
рўйхатдан ўтказилган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил
18 июндаги “Андижон вилоятида турар-жой массивлари учун 2011-2015
йилларда коммуннал инфратузилмасини янада ривжлантириш тадбирлари
тўғрисида”ги ПҚ-1355-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида
Андижон вилоят Ҳокимлигининг 2010 йил 22 июлда 132-Қ-сонли қарори
қабул қилиниб унга кўра Андижон вилоятининг шахарлари ва туманларидаги
якка тартибдаги уй-жойлар қурилиши белгиланган массивларда коммунал
инфратузилмаларни 2011-2015 йиллар янада ривожлантириш тадбирлари
дастури иловага мувофиқ тасдиқланган.
Мазкур дастурга мувофиқ, Андижон шаҳар “Олтинкўл” кўчасида
2011-2015 йиллар давомида асфальтлаш, ирригацион латоклар ўрнатиш,
кўкаламзорлаштириш тармоқларини қуриш ва турар жойлар барпо этилиши
назарда тутилган.
Ушбу вилоят ҳокимлигининг 2010 йил 22 июлда 132-Қ-сонли қарорини
ижросини таъминлаш бўйича Андижон шахар хокимлигининг 2010 йил
14 декабрдаги “Андижон шаҳар бош режасига асосан шахар ҳудудидаги
Марказий кўчаларни қайта реконтрукция қилишга, мавжуд бино иншоотларни
бузишга рухсат бериш тўғрисида”ги 719-К-сонли қарорига асосан даъвогарга
тегишли Андижон шаҳар “Олтинкўл” кўчаси 16-манзилдаги “2-сон Техник
хизмат кўрсатиш шахобчаси бино иншоотлари бузилишга тушган объектлар
рўйхатига кирган.
Бундан ташқари Андижон шахар хокимлигининг 2019 йил 09 июлдаги
513-К-сонли “Андижон шахар бош режасига асосан “Тожик” ва
“Мустақиллик” шох кўчалари барпо этилиши муносабати билан Олтинкўл
кўчасидаги турар жойлар бузилишги сабабли фуқароларга шахар ҳокимлиги
захирасидаги ер майдонларидан якка тартибдаги уй жойлар қуриш учун ер
участкалари ажратиб бериш тўғрисида”ги қарори қабул қилинган.
Бироқ, жавобгар томонидан даъвогарнинг бузилишга тушган мулклари
ва олиб қўйилган ер участкаси учун компенсацияси тариқасида ер участкаси
ёки компенсация тўловлари тўлаб берилмаган.
Шундан сўнг, даъвогар ўзига тегишли бўлган кўчмас мулк бузиб
ташланганлиги сабабли ушбу бино-иншоотларининг компенсация пул
маблағларини тўлаб берилиши сўраб шаҳар ҳокимиятига мурожаатлар қилган
бўлсада, шаҳар ҳокимияти Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 29 июнда
қабул қилинган “Ер участкаларини компенсация эвазига жамоат эҳтиёжлари
учун олиб қўйиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги ЎРҚ-781-сонли Қонунига
асосан судга мурожаат қилиш ҳуқуқи тушунтирилган.
Шу мақсадда даъвогар Андижон вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги
Жисмоний ва юридик шахсларга етказилган мулкий зарарларни компенсация
қилиш бўйича ҳудудий мақсадли жамғармага бузилган кўчмас мулк
объектини, шунингдек олиб қўйилган ер участкасига бўлган ҳуқуқлар учун
тўловларни тўлаб бериш ҳақида мурожаат қилинган.
Бироқ, Андижон вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги Жисмоний ва юридик
шахсларга етказилган мулкий зарарларни компенсация қилиш бўйича ҳудудий
мақсадли жамғарма даъвогарнинг мурожаатига муносабат билдирилмаган.
Шундан сўнг даъвогар, бузилган бино иншоотлари ва олиб қўйилган ер
участкасига бўлган ҳуқуқларнинг бозор қиймати лицензияга эга бўлган
баҳоловчи ташкилот “Тарақиёт ва таҳлил” МЧЖ томонидан тайёрланган
2024 йил 4 октябрдаги 222-сонли баҳолаш ҳисоботига кўра 2024 йил сентябрь
ойи холатига бузиб юборилган мулклар 7 617 406 289 сўмга баҳолатилган.
Мазкур баҳолаш хисоботига кўра, даъвогар, жамиятга тегишли бузилган
бино иншоотлари ва олиб қўйилган ер участкасига бўлган ҳуқуқлар учун
баҳолаш хисоботи хулосаси асосида 7 617 406 289 сўм миқдорида
компенсация пулини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси билан мурожаат
қилган.
Асака туманлараро иқтисодий суди томонидан ушбу даъво аризаси
кўриб чиқилиб, мазкур суднинг 2025 йил 18 июндаги 4-1701-2501/689-сонли
ҳал қилув қарори қабул қилинган. Ушбу қарорга асосан даъвогарнинг даъво
аризаси қисман қаноатлантирилиб, жавобгардан даъвогар фойдасига
1 757 021 017 сўм миқдорида компенсация пули ундирилиб, даъвони қолган
қисмини қаноатлантириш рад этилган.
Шу сабабли, даъвогар жавобгар томонидан компенсация кечиктириши
оқибатида даъвогар кўрган 5 099 617 843 сўм ва қонун ҳужжатларида белгилаб
қўйилган 5 фоизлик бир марталик тўлов 87 851 051 сўм жами 5 187 468 694
сўм зарар кўрганлигини билдириб, жавобгардан 5 187 468 894 сўм зарар
ундиришни сўраб судга мурожаат қилган.
Зеро, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасининг иккнчи
учинчи қисмига кўра ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя
қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор
шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги
устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади.
Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши
қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд
томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 14-моддасига асосан,
агар қонун ёки шартномада зарарни камроқ миқдорда тўлаш назарда
тутилмаган бўлса, ҳуқуқи бузилган шахс ўзига етказилган зарарнинг тўла
қопланишини талаб қилиши мумкин. Зарар деганда, ҳуқуқи бузилган
шахснинг бузилган ҳуқуқини тиклаш учун қилган ёки қилиши лозим бўлган
харажатлари, унинг мол-мулки йўқолиши ёки шикастланиши (ҳақиқий зарар),
шунингдек бу шахс ўз ҳуқуқлари бузилмаганида одатдаги фуқаролик
муомаласи шароитида олиши мумкин бўлган, лекин ололмай қолган
даромадлари (бой берилган фойда) тушунилади. Агар ҳуқуқни бузган шахс
бунинг натижасида даромад олган бўлса, ҳуқуқи бузилган шахс бошқа зарар
билан бир қаторда бой берилган фойда бундай даромаддан кам бўлмаган
миқдорда тўланишини талаб қилишга ҳақли.
Бундан кўринадики, даъвогар кўрган ҳақиқий зарар Асака туманлараро
иқтисодий судининг 2025 йил 18 июндаги 4-1701-2501/689-сонли ҳал қилув
қарори билан ундириб берилган. Даъвогар томонидан ундирилиши сўралган,
бузиб юборилган мол-мулкни шу кунга келиб нархини ошиши зарар
ҳисобланмайди.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Судларда ерга оид
низоларни кўришда қонунчилик ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим
масалалари тўғрисида” 2023 йил 20 ноябрдаги 28-сонли қароининг 34-бандида
“Ер участкаларини компенсация эвазига жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш
тартиб-таомиллари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг
29-моддасига асосан олиб қўйилаётган ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг бозор
қиймати олиб қўйилган ер участкасига бўлган ҳуқуқларнинг қиймати ер
участкаси олиб қўйилиши тартиб-таомили бошлангунига қадар бўлган
пайтдаги ёки ер участкаси олиб қўйилиши ҳақидаги хабар кўчмас мулк
объектининг қийматига, шунингдек олиб қўйилган ер участкасига бўлган
ҳуқуқларга таъсир кўрсатилгунига қадар бўлган пайтдаги ҳолатга кўра
баҳоловчи ташкилот томонидан фақат мулкдорнинг ёки ҳуқуқ эгасининг
ҳуқуқлари ер участкасига бўлган ҳуқуқларнинг давлат рўйхатидан
ўтказилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар асосида аниқланади.
Қонунда олиб қўйилаётган ер участкасининг бозор қийматини олдиндан
ва тўлиқ қоплаш мажбурияти белгиланганлиги сабабли ушбу мажбурият
бажарилмаган ёки лозим даражада бажарилмаган тақдирда, зарар ундириш
ҳақидаги талаб ФК 324-моддаси иккинчи қисмига асосан қарор чиқарилган
кунда мавжуд бўлган нархларни эътиборга олган ҳолда ҳал этилиши мумкин.
Шунингдек ушбу Пленум қарорининг 35-бандида жамоат эҳтиёжлари
учун ер участкалари, кўчмас мулкларни олиб қўйилиши ва бузилиши
муносабати билан етказилган зарарни тўлашни кечиктирганлик учун фоиз
ундириш сўралган бўлса, бундай талаб Фуқаролик кодексининг 327-моддаси
нормасидан келиб чиқиб ҳал этилиши лозимлиги кўрсатилган.
ИПКнинг 66-моддасига кўра, иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва
бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги
маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг
талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал
қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд
эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ашёвий, ёзма ва рақамли
далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари
(тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи
шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади.
Юқорида қайд этилганларга биноан суд, даъвогарнинг Андижон шахар
ҳокимлигига нисбатан олиб қўйилган ер майдони ва бузилган бино иншооти
учун 1 757 021 017 сўм миқдорида компенсация пулини кечиктирилиши
оқибатида ҳозирги кунда олиб қўйилган ер майдони ва бузилган бино
иншоотининг бозор қиматининг ошиб кетганлиги сабабли жавобгардан
5 187 468 984 сўм зарар ундириш талабини қаноатлантиришни рад этишни
лозим топади.
Суд, ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ суд харажатларини ундириш
масаласини муҳокама қилган ҳолда давлат божини даъвогардан ундиришни
лозим топди.
ИПК 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Қайд этилганларга кўра, даъвогар ҳисобидан республика бюджетига
100 749 377,88 сўм давлат божини ундиришни ҳамда даъвогар томонидан
аввал тўлаб чиқилган 3 000 000 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта
харажатини даъвогар зиммасида қолдиришни лозим топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 164, 206моддалари, Иқтисодий процессуал кодексининг 72, 118, 176, 192-моддаларига
асосланиб, суд
ҚАРОР ҚИЛДИ:
Даъво талабини қаноатлантириш рад этилсин.
Даъвогар - “F R UND ” МЧЖ хисобидан республика бюджетига
100 749 377,88 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъвогар - “F R UND ” МЧЖ томонидан аввал тўлаб чиқилган
3 000 000 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажати ўзининг зиммасида
қолдирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози тараф шу суд орқали Андижон
вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ойлик муддат
ичида апелляция шикояти бериш(протест келтириш) ёки ушбу муддатда
апелляция шикояти(протест) берилмаса, олти ойлик муддатда кассация
шикояти бериш(протест келтириш) мумкин.
Раислик этувчи,
судья
Х.К.Абдураимов