← Назад
Решение #2838823 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
11
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 170 | — | law | |
| нинг | 5 | — | law | |
| онуннинг | 7 | — | law | |
| онун | 12 | — | law | |
| онуннинг | 93 | — | law | |
| онунинг | 108 | — | law | |
| онуннинг | 52 | — | law | |
| онуннинг | 5 | — | law | |
| онуннинг | 142 | — | law | |
| онуннинг | 51 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1801-2503/8820-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Қарши шаҳри
2025 йил 03 декабрь
Қарши туманлараро иқтисодий суди судьяси А.Муқумова раислигида,
судья ёрдамчиси М.Хушнаеванинг котиблигида, аризачи “ХХХХХ” АЖнинг
қарздор “ХХХХХ” ОКни тўловга қобилиятсиз деб топиш тўғрисидаги аризаси
бўйича иқтисодий ишни, аризачи вакили: ххххх (ишончнома асосида),
муваққат бошқарувчи ххххлар иштирокида, ўз биносида, очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
аризачи “ХХХХХ” АЖ Қарши туманлараро иқтисодий судига ариза
билан мурожаат қилиб, қарздор “ХХХХХ” ОКни тўловга қобилиятсиз
(банкрот) деб топишни сўраган.
Қарши туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 10 октябрдаги
ажримига асосан “ХХХХХ” ОКга нисбатан тўловга қобилиятсизлик иши
кўзғатилиб, кузатув жорий этилган. Муваққат бошқарувчи этиб
З.Холмуродова тайинланган.
Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили ариза талабларини
қўллаб-қувватлаб, қарздор томонидан кредит қарздорликлари тўлаб
берилмаганлигини билдириб, аризани тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган муваққат бошқарувчи кузатув
натижалари бўйича якуний хисобот тақдим қилиб, қарздор номида молмулклари мавжуд эмаслигини, кредиторлар йиғилишида қарздорни банкрот
деб топиш ҳақида қарор қабул қилинганлигини билдириб, аризачининг
аризасини қаноатлантириб, қарздорни тўловга қобилиятсиз деб топишни
сўради.
Қарздор вакиллари суд мажлисида иштирок этмади ҳамда ариза
талаблари юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирмади, бироқ, иш
ҳужжатларида суд мажлиси вақти ва жойи ҳақида қарздор раҳбари тегишли
тарзда хабардор қилинганлиги ҳақидаги маълумотлар мавжуд.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 128-моддасининг биринчи қисмига кўра, агар
суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган
ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда
тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси
бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли
тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади.
ИПК 170-моддасининг учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти
ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, ишда
иштирок этувчи бошқа шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг
йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.
Бундай ҳолатда суд ишни қарздор вакилининг иштирокисиз кўриб
чиқишни лозим топади.
Суд, ишда иштирок этган шахсларнинг тушунтиришларини эшитиб,
муваққат бошқурувчисининг кузатув натижалари бўйича ҳисоботи билан
танишиб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра аризачининг
талабини қаноатлантиришни ва суд харажатларини қарздор зиммасига
юклашни лозим деб топди.
“Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси
Қонуни (матнда – Қонун деб юритилади)нинг 5-моддасига кўра тўловга
қобилиятсизлик аломатлари қуйидагилардан иборат:
вақтинча тўловга қобилиятсизлик – агар тегишли мажбуриятлар юзага
келган санадан эътиборан уч ой ичида қарздор томонидан бажарилмаган
бўлса, шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда унга тенглаштирилган
корхоналар томонидан эса олти ой ичида бажарилмаса, судга мурожаат этиш
санасида қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини
қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз
мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслиги;
доимий тўловга қобилиятсизлик – агар судга ариза бериш санасидаги ва
ариза берилган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида, агарда ариза йилнинг
биринчи чорагида берилган бўлса, ўтган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида
қарздорнинг мажбуриятлари унинг активлари қийматидан ошиб кетган бўлса.
Ушбу моддада назарда тутилган қоидалар тўловга қобилиятсизлик
тўғрисидаги ишлар соддалаштирилган тартибда кўриб чиқилаётганда,
жисмоний шахслар, шунингдек якка тартибдаги тадбиркорнинг тўловга
қобилиятсизлиги тўғрисидаги ишлар кўриб чиқилаётганда қўлланилмайди.
Қонуннинг 7-моддасига асосан қарздор пул мажбуриятларини
бажармаганлиги муносабати билан унга нисбатан тўловга қобилиятсизлик
тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги ариза билан судга мурожаат этиш ҳуқуқига
қарздорнинг ўзи ва кредитор эга.
Суд бошқарувчиси томонидан “ХХХХХ” ОКда кузатув тартиб-таомили
жараёнида корхона номида мол-мулклари мавжуд эмаслиги, 2025 йил 26
ноябрь ҳолатида корхонанинг иш ҳақидан 89 596 000 сўм, бюджет олдидаги
солиқ ва бошқа мажбурий йиғимлардан 6 071 478 сўм, “ХХХХХ” АЖ олдида
56 767 504 сўм қарздорликлари аниқланиб, кредиторлар реестри
шакллантирилган ҳамда корхона тўлов қобилиятига эга эмаслиги сабабли
тўловга қобилиятсиз деб топиш ҳақида хулоса қилинган.
Қонун 12-моддаси бешинчи қисмининг 5-хатбошисида қарздорни
банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритиш тартиб-таомилини бошлаш
ёки қарздорнинг фаолиятини тўхтатмасдан қарздорни банкрот деб топиш ва
тугатишга доир иш юритиш тартиб-таомилини бошлаш ҳақидаги
илтимоснома билан судга мурожаат этиш тўғрисидаги қарор қабул қилиш
кредиторлар йиғилишининг мутлақ ваколатлари жумласига кириши
белгиланган.
Кредиторларнинг 2025 йил 26 ноябрдаги биринчи йиғилиши қарори
билан қарздорни тўловга қобилиятсиз деб топиш ва тугатишга доир иш
юритишни бошлаш ҳақида қарор қабул қилинган.
Қонуннинг 93-моддасида кузатув тартиб-таомили жараёнида қарздор,
қарздорнинг муассислари (иштирокчилари) ёки қарздор мол-мулкининг эгаси,
шунингдек учинчи шахс (шахслар) суд санацияси тартиб-таомилини жорий
этиш ҳақида судга мурожаат қилиш тўғрисидаги илтимоснома билан
кредиторларнинг биринчи йиғилишига ёхуд суд санацияси тартиб-таомилини
жорий этиш ҳақидаги илтимоснома билан бевосита судга мурожаат қилишга
ҳақли эканлиги назарда тутилган бўлиб, қарздор, қарздорнинг муассислари
(иштирокчилари) ёки қарздор мол-мулкининг эгаси, шунингдек учинчи шахс
(шахслар) томонидан суд санацияси тартиб-таомилини жорий этиш ҳақида
мурожаат келиб тушмаган.
Шунингдек, Қонунинг 108-моддасида агар қарздорнинг тўлов
қобилиятини тиклашнинг ҳақиқий имконияти аниқланса, ташқи бошқарув
тартиб-таомили кредиторлар йиғилишининг илтимосномаси, устав фондида
(устав капиталида) давлат улуши бўлган қарздор бўйича эса ваколатли давлат
органининг аризаси асосида суд томонидан жорий этилиши назарда тутилган.
Бу ҳолатда эса ишдаги мавжуд ҳужжатлардан ёки суд бошқарувчиси
томонидан аниқланган таҳлиллардан қарздорнинг тўлов қобилиятини
тиклашнинг бирор-бир имкониятини аниқлашнинг имкони мавжуд эмас.
Қонуннинг 52-моддасига кўра тўловга қобилиятсизликка оид тиклаш
тартиб-таомилларидан бирини жорий этиш, келишув битимини тасдиқлаш
ёки тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш юритишни тугатиш учун асослар
мавжуд бўлмаганда суднинг қарздор юридик шахсни банкрот деб топиш ва
тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги қарори ушбу Қонуннинг
5-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган тўловга қобилиятсизлик
аломатлари аниқланган ҳолларда қабул қилинади.
Қайд этилганларга кўра, суд аризачининг қарздорни банкрот деб
эътироф этиш тўғрисидаги талабини асосли деб ҳисоблаб, уни
қаноатлантиришни, суд харажатлари эса қарздор зиммасига юклашни лозим
топади.
Қонуннинг 142-моддасига асосан, суд қарздорни банкрот деб топиш
ҳақида қарор қабул қилаётганда тугатиш бошқарувчисини ташқи
бошқарувчини тайинлаш учун назарда тутилган тартибда тайинлайди.
Мазкур ҳолатда, суд ваколатли орган томонидан номзоди тақдим
қилинган учинчи тоифали суд бошқарувчиси аттестатига эга Холмуродова
Зулфия Маматмуродовнани қарздорнинг тугатиш бошқарувчиси этиб
тайинлашни лозим топади.
Қонуннинг 51-моддаси иккинчи қисмига кўра, тўловга қобилиятсизлик
тўғрисидаги иш бўйича суд ҳужжатлари, агар ушбу Қонунда бошқача қоида
белгиланмаган бўлса, дарҳол ижро этилиши лозим. Тўловга қобилиятсизлик
тўғрисидаги иш бўйича суд ҳужжатининг кўчирма нусхаси суд томонидан
дарҳол қарздорнинг турган жойидаги (яшаш жойидаги) давлат ижрочисига
юборилади.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Юқоридагиларни
инобатга
олиб,
“Тўловга
қобилиятсизлик
тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 5, 51, 52, 141, 142моддаларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 128, 170, 176–179, 186-моддаларига асосланиб, суд
қ а р о р қ и л д и:
аризачининг аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин.
Қарздор “ХХХХХ” ОК банкрот деб эътироф этилсин ҳамда тугатишга
доир иш юритиш бошлансин.
“ХХХХХ” ОКнинг тугатиш бошқарувчиси этиб Холмуродова Зулфия
Маматмуродовна номзоди тасдиқлансин.
Суд тугатиш бошқарувчиси Холмуродова Зулфия Маматмуродовна
зиммасига қарздор банкрот деб топилганлиги ва тугатишга доир иш юритиш
бошланганлиги ҳақида расмий нашрда эълон бериш, тугатишга доир иш
юритишни “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонун асосида ташкил
этиш ва ўтказиш, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
2013 йил 14 августдаги 224-сонли “Сохта банкротлик, банкротликни яшириш
ва қасддан банкротликка олиб келиш аломатларини аниқлаш қоидаларини
тасдиқлаш тўғрисидаги”ги Қарорига асосан сохта банкротлик, банкротликни
яшириш ёки қасддан банкротликка олиб келиш аломатлари мавжудлиги ёки
мавжуд эмаслиги тўғрисида асослантирилган хулоса тайёрлаш ва хулосани
кредиторлар йиғилиши ҳамда судга тақдим этиш, шунингдек қилинган ишлар
ҳақида ҳар ойда 1 (бир) маротаба судга ёзма оралиқ ҳисобот тақдим этиб
бориш ҳамда якуний ҳисоботни 2026 йил 3 декабрга қадар тақдим этган ҳолда
“Тўловга
қобилиятсизлик
тўғрисида”ги
Ўзбекистон
Республикаси
Қонунининг 140-150-моддаларида белгиланган тартибда тугатишга доир
ишларни олиб бориш вазифаси юклатилсин.
“ХХХХХ” ОК бошқарув органи тугатиш бошқарувчиси тайинланган
кундан эътиборан уч иш куни ичида қарздорнинг бухгалтерия ҳужжатлари ва
бошқа ҳужжатлари, муҳрлари ва штамплари (муҳрлар ва штамплар мавжуд
бўлган тақдирда), моддий ва бошқа қимматликлари тугатиш бошқарувчисига
топширилишини таъминлайди.
Мазкур мажбуриятни бажаришдан бош тортилган тақдирда,
қарздорнинг бошқарув органлари, шу жумладан қарздор юридик шахснинг
раҳбари
қонунчиликка
мувофиқ
жавобгар
бўлиши
тўғрисида
огоҳлантирилсин.
“ХХХХХ” ОК ҳисобидан “ХХХХХ” АЖ фойдасига 1 236 000 сўм
давлат божи ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
Ҳал қилув қарори дарҳол ижрога қаратилсин.
Мазкур ҳал қилув қарорини ишда иштирок этувчи шахсларга,
шунингдек Мажбурий ижро бюросининг Қарши шаҳар бўлими ва Ўзбекистон
Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг Қашқадарё
вилоят ҳудудий бошқармасига етказиш тугатиш бошқарувчисининг
зиммасига юклатилсин.
Ҳал қилув қарори устидан шикоят берилиши (протест келтирилиши)
мумкин.
Судья
А.А.Муқумова