Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1505-2502/9533 Дата решения 03.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Ферганский межрайонный экономический суд Судья MIRZAMATOV SHOKIRJON MAMADALIYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ahli r-f z Ответчик / Подсудимый Ahli r-f z
Source ID 97dcdf69-b6b2-4870-9b3e-6f9fd5627caf Claim ID PDF Hash 14860bfdf0edbaf6... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПКнинг 170-моддаси ИПКнинг 170 law
ФКнинг 437-моддаси ФКнинг 437 law
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Риштон тумани 2025 йил 3 декабрь 4-1505-2502/9533-сонли иш Риштон туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ш.Мирзаматов раислигида, судья ёрдамчиси Д.Хомидовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар “Ahli r-f z” хусусий корхона тугатиш бошқарувчисининг жавобгар – “HA KOR G`ISHT” хусусий корхона ҳисобидан 2 750 000 сўм қарздорлик ва суд харажатларини ундириш тўғрисидаги иқтисодий ишни, тарафлар иштирокисиз, Риштон туман судлари биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: “Ahli r-f z” хусусий корхона тугатиш бошқарувчиси (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, “HA KOR G`ISHT” хусусий корхона (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 2 750 000 сўм қарздорлик ва суд харажатларини ундиришни сўраган. Гарчи, даъвогар томонидан жавобгарни “Ahli r-f z” масъулияти чекланган жамияти деб кўрсатилган бўлсада, бироқ иш ҳужжатлари ҳамда олинган маълумотларга кўра жавобгар “Ahli r-f z” хусусий корхонаси эканлиги аниқланди. Шу сабабли жавобгарни “Ahli r-f z” хусусий корхонаси деб номлашни лозим топади. Даъвогар вакили судга илтимоснома тақдим этиб, мазкур ишни ўзининг иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 170моддаси иккинчи қисмига мувофиқ иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган даъвогар суд мажлисига келмаса, даъвогарнинг ишни унинг йўқлигида кўриш тўғрисидаги аризаси бўлган тақдирда, низо унинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги белгиланган, шунга суд мазкур ишни даъвогар вакили иштирокисиз кўришни лозим топади. Жавобгар тегишли тартибда суд мажлиси куни, вақти ва жойи ҳақида хабардор қилинган бўлсада, суд мажлисига келмади. ИПКнинг 170-моддаси учинчи қисмида иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар ва ишда иштирок этувчи бошқа шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги белгиланган. Шу сабабли суд, ишни жавобгар иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, суд мажлисида иштирок этган тарафлар вакилларининг берган тушунтиришларини тинглаб, иш учун муҳим аҳамиятга эга бўлган ҳолатларни аниқлаб, далилларни текшириб, қуйидаги асосларга кўра, даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, Фарғона туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 18 сентябрь кунидаги 4-1501-2503/17162-сонли иш бўйича қабул қилинган ҳал қилув қарорига кўра, қарздор “Ahli r-f z” хусусий корхона банкрот деб топилиб, соддалаштирилгшан тартибда тугатишга доир иш юритиш жорий этилган. Тугатиш тартиб таомилини амалга ошириш жараёнида, қарздор томонидан 2020 йил 9 декабрь кунидаги 325-сонли тўлов ҳужжатига асосан, жавобгар “HA KOR G`ISHT” хусусий корхона ҳисоб рақамига ғишт маҳсулоти учун 2 750 000 сўм пул маблағини ўтказиб берганлиги, бироқ жавобгар томонидан даъвогарга ғишт маҳсулоти етказиб берилмаганлиги ёки пул маблағи қайтарилмаганлиги аниқланиб, даъвогар томонидан жавобгарга 2025 йил 13 октябрь куни ушбу қарздорликни 7 кун муддат ичида тўлаб беришлик ҳақида 20-17162-5-сонли талабнома юборилган, бироқ жавобгар томонидан ушбу талабнома оқибатсиз қолдирилган. Натижада, тугатиш бошқарувчиси судга даъвогар сифатида даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 2 750 000 сўм қарздорликни ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 8 ва 234-моддаларида мажбуриятнинг шартнома асосида вужудга келиши, 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги белгиланган. ФКнинг 437-моддасига мувофиқ, маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи — сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. ФК 441-моддасининг биринчи қисмига кўра, товарларни етказиб бериш маҳсулот етказиб берувчи томонидан товарларни шартнома бўйича сотиб олувчига ёки шартномада олувчи сифатида кўрсатилган шахсга жўнатиш (топшириш) йўли билан амалга оширилади. Даъвогар томонидан жавобгар ҳисобидан 2 750 000 сўм қарздорликни ундириш ҳақидаги талабига асос сифатида “Ўзсаноатқурилишбанк” акциядорлик тижорат банки томонидан тақдим этилган маълумотнома тақдим этилган. Бироқ, даъвогар томонидан тарафлар ўртасида тузилган шартнома ва ҳақиқатда жавобгарнинг ҳисоб рақамига пул маблағлари ўтказилганлигини тасдиқловчи тўлов топшириқномаси ёки даъвогарнинг даъво талабини асословчи бошқа далиллар тақдим этилмади. Мазкур ҳолатда суд, даъвогар томонидан тақдим этилган банк маълумотномасига асосланиб, жавобгарнинг 2 750 000 сўм қарздорлиги мавжуд деган важлари билан келишмайди. Ваҳоланки, ИПКнинг 68-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган далилларни ишда иштирок этувчи бошқа шахслар олдида, агар ушбу Кодексда бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, суд мажлиси бошлангунига қадар ёки суд белгилаган муддат доирасида очиб бериши лозим. Агар тараф суд томонидан талаб этилаётган далилни ўзида ушлаб турган ва суд сўрови билан белгиланган муддатда уни тақдим этмаётган бўлса, ундаги маълумотлар шу тараф манфаатларига қарши қаратилган деб тахмин қилинади ва у томонидан тан олинган деб ҳисобланади. Юқоридагилардан кўринадики, даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан 2 750 000 сўм қарздорликни ундириш талабини асоссиз деб ҳисоблайди, шу сабабли суд даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантиришни рад этишни лозим деб топади. ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши лозим. Юқоридагиларга кўра суд, даъво аризасини қаноатлантиришни рад этиб, даъвогар ҳисобидан тўланган 41 200 сўм почта харажатини зиммасида қолдиришни, шунингдек республика бюджетига ишни судда кўриш билан боғлиқ 412 000 сўм давлат божи ундиришни лозим деб топади. Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 176-179 - моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР Қ И Л Д И: Даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантириш рад этилсин. Даъвогар “Ahli r-f z” хусусий корхона ҳисобидан тўланган 41 200 сўм почта харажати зиммасида қолдирилсин. Даъвогар “Ahli r-f z” хусусий корхона ҳисобидан республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қароридан норози тарафлар шу суд орқали Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят бериш (протест келтириш) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой муддат ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) ҳуқуқига эга. Раислик қилувчи, судья Ш.Мирзаматов