Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1601-2505/21437 Дата решения 03.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Наманганский межрайонный экономический суд Судья SHERALIYEV SHUXRAT JANISHBOYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 364a2ab2-0a88-4800-8447-18163cb97078 Claim ID PDF Hash 718b9e6b83957977... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 244-моддаси ФКнинг 244 law
ФК 736-моддаси ФК 736 law
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1601-2505/21437-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Наманган шаҳри 2025 йил 3 декабрь Наманган туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ш.Ж.Шералиевнинг раислигида, судья ёрдамчиси Х.Абдулбориевнинг котиблигида, даъвогар “АА” акциядорлик инновация тижорат банкининг жавобгар “ББ” маъсулияти чекланган жамияти ҳисобидан жами 8 812,96 АҚШ доллари миқдоридаги кредит қарздорлигини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган ишни даъвогар вакили Б.Валиев (ишончнома асосида) ва жавобгар раҳбари А.Н.Обидов (шахсини тасдиқловчи ҳужжат асосида)нинг иштирокида суднинг биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Судга тақдим этилган даъво аризасида баён қилинишича, “АА” акциядорлик инновация тижорат банки (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) Наманган филиали ва “ББ” маъсулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида 2024 йил 8 апрелда тузилган _ D _US -4/01054/678800-сонли бош келишувга асосан жавобгарга 85 000 АҚШ доллари миқдоридаги кредит ажратишга келишилган. Бош келишув асосида тарафлар ўртасида тузилган қўшимча келишувга кўра, кредитнинг 85 000 АҚШ доллари миқдори 125 000 АҚШ доллари миқдорига ўзгартирилган. Бош келишув асосида жавобгарга тарафлар ўртасида тузилган 2024 йил 9 апрелдаги М_R S _US-ГЕН/01054/680151-сонли кредит шартномасига мувофиқ 85 000 АҚШ доллари, 2025 йил 8 майдаги М_ F_US-ГЕН/01054/857740-сонли кредит шартномасига мувофиқ 45 000 АҚШ доллари ва 2025 йил 9 сентябрдаги М_R S _US-ГЕН/01054/898834-сонли кредит шартномасига мувофиқ 27 000 АҚШ доллари миқдорида кредит ажратилган. Жавобгар кредит ва унга ҳисобланган фоизларни ўз вақтида тўламаган. Даъвогарнинг кредитдан бўлган қарздорликни тўлаш юзасидан юборган талабномаси жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилганлиги боис даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан муддати ўтган кредит танидан 5 311,07 АҚШ доллари, муддати ўтган фоиздан 3 501,89 АҚШ доллари кредит қарздорлигини ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабларини қувватлаб, тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномаларига кўра жавобгарга кредит ажратилганлигини, жавобгар кредит ва унга ҳисобланган фоиздан бўлган қарздорликни бугунги кунга қадар тўламаганлигини маълум қилиб, даъвони қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар раҳбари даъво талабларини тан олиб, тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномаларига кўра кредит ажратилганлигини, кредит ва унга ҳисобланган фоиздан бўлган қарздорликни бугунги кунга қадар молиявий аҳволи сабабли тўламаганлигини, жорий йилнинг декабрь ойи якунига қадар қарздорликни бартараф этишини маълум қилиб, даъвони қаноатлантиришни сўради. Суд ишдаги ҳужжатларни ўрганиб, мавжуд далилларга ҳуқуқий баҳо бериб, даъвогар вакили ва жавобгар раҳбарининг тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси иккинчи ва учинчи қисмига асосан ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади. Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланиши белгилаб қўйилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 8-моддасига кўра фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари қонун хужжатларида назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда юридик шахсларнинг, гарчи қонун хужжатларида назарда тутилган бўлмаса-да, лекин фуқаролик қонун хужжатларининг умумий негизлари ва мазмунига кўра фуқаролик ҳуқуқ хамда бурчларни келтириб чикарадиган харакатларидан вужудга келади. ФКнинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги белгиланган. ФКнинг 244-моддаси биринчи хатбошисида агар қонун ҳужжатлари ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, мажбуриятни бажаришни кечиктиришга ёки уни бўлиб-бўлиб бажаришга йўл қўйилмаслиги қайд этилган. Мазкур ҳолда, тарафлар ўртасидаги мажбурият кредит шартномасидан келиб чиққан. Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2024 йил 8 апрелда тузилган _ D _US -4/01054/678800-сонли бош келишувга асосан жавобгарга 85 000 АҚШ доллари миқдоридаги кредит ажратишга келишилган. Бош келишув асосида тарафлар ўртасида тузилган қўшимча келишувга кўра, кредитнинг 85 000 АҚШ доллари миқдори 125 000 АҚШ доллари миқдорига ўзгартирилган. Бош келишув асосида жавобгарга тарафлар ўртасида тузилган 2024 йил 9 апрелдаги М_R S _US-ГЕН/01054/680151-сонли кредит шартномасига мувофиқ 2027 йил 8 апрелга қадар, йиллик 15 фоиз устама тўлаш шарти билан, айланма маблағни шакллантириш учун 85 000 АҚШ доллари, 2025 йил 8 майдаги М_ F_US-ГЕН/01054/857740-сонли кредит шартномасига мувофиқ 2028 йил 5 майга қадар, йиллик 15 фоиз устама тўлаш шарти билан, айланма маблағни шакллантириш учун 45 000 АҚШ доллари ва 2025 йил 9 сентябрдаги М_R S _US-ГЕН/01054/898834-сонли кредит шартномасига мувофиқ 2028 йил 8 сентябрга қадар, йиллик 15 фоиз устама тўлаш шарти билан, айланма маблағни шакллантириш учун 27 000 АҚШ доллари миқдорида кредит ажратилган. Кредит шартномаларининг 1.1-бандида даъвогар жавобгарга шартномада кўрсатиб ўтилган миқдорда ва шартлар асосида кредит бериш мажбуриятини, жавобгар эса ўз навбатида олинган кредитни шартномада белгиланган муддатда ва шартларда қайтариш мажбуриятини олган. ФК 736-моддасининг иккинчи қисмига биноан агар қарз шартномасида қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли. ФК 744-моддасининг биринчи қисмига асосан кредит шартномаси бўйича бир тараф - банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. Бироқ жавобгар кредит шартномалари шартларига амал қилмай кредит ва унга ҳисобланган фоизларни шартномаларнинг ажралмас иловаси бўлган тўлов графиги асосида тўламасдан келган. Оқибатда 2025 йил 13 ноябрь куни ҳолатига жавобгарнинг даъвогар олдида муддати ўтган кредит танидан 5 311,07 АҚШ доллари, муддати ўтган фоиздан 3 501,89 АҚШ доллари ва муддати келмаган кредит танидан 117 676,70 АҚШ доллари миқдорида кредит қарздорлиги юзага келган. Ваҳоланки, ФК 735-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига қайтариши шарт. Даъвогарнинг кредитдан бўлган қарздорликни тўлаб бериш ҳақида юборган талабномаси жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилиб, қарздорлик тўланмаган. ФК 7461-моддасига кўра, кредитни муддатидан олдин суд тартибида ундиришда, агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, кредитор дастлаб қарзнинг белгиланган муддатда қайтарилмаган қисмини ундириш учун судга мурожаат қилади. Бунда агар қарз олувчи муддати ўтган қарзни тўлиқ тўламаган тақдирда, кредитор кредитнинг қолган барча суммасини муддатидан олдин қайтариш ҳақидаги талаб билан судга мурожаат қилишга ҳақли. Шу сабабли даъвогарнинг жавобгардан муддати ўтган кредит фоизи ва муддати ўтган кредит танидан қарзни ундириш талаби асослидир. Мазкур ҳолатда суд даъвогарнинг жавобгардан муддати ўтган кредит фоизи ва муддати ўтган кредит танидан қарзни ундириш талабини асосли деб хисоблаб, даъвони қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси биринчи қисмига кўра суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Суд даъво аризаси судга киритилган куни, яъни 2025 йил 14 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан 1 АҚШ долларининг сўмга нисбатан расмий курси 11 985,10 сўм бўлганлигини инобатга олиб, жавобгардан (8 812,96 АҚШ доллари*11 985,10*2%) 2 112 485 сўм давлат божи ундириш лозим деб ҳисоблайди. Қайд этилганларга асосланган ҳолда суд даъвогарнинг даъво талабларини қаноатлантириб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига муддати ўтган кредит танидан 5 311,07 АҚШ доллари, муддати ўтган фоиздан 3 501,89 АҚШ доллари кредит қарздорлиги, 41 200 сўм почта харажатлари ундиришни ҳамда республика бюджетига 700 366,49 сўм давлат божи ундиришни лозим топади. Бинобарин Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236, 244, 736, 744, 7461-моддалари ҳамда Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 170, 176-180, 186 ва 192-моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л а д и: Даъво талаблари қаноатлантирилсин. Жавобгар “ББ” маъсулияти чекланган жамияти ҳисобидан даъвогар “АА” акциядорлик инновация тижорат банки фойдасига муддати ўтган кредит танидан 5 311,07 АҚШ доллари, муддати ўтган фоиздан 3 501,89 АҚШ доллари кредит қарздорлигини, 41 200 сўм почта харажатлари ундирилсин. Жавобгар “ББ” маъсулияти чекланган жамияти ҳисобидан республика бюджетига 2 112 485 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинган санадан бошлаб бир ой муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қарори устидан Наманган туманлараро иқтисодий суди орқали Наманган вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ой муддат ичида апелляция тартибида ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач олти ой муддатда кассация тартибида шикоят берилиши (протест келтирилиши) мумкин. Раислик қилувчи, судья Ш.Ж.Шералиев