Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1601-2505/21413 Дата решения 03.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Наманганский межрайонный экономический суд Судья SHERALIYEV SHUXRAT JANISHBOYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID cf8a6ec8-ffd0-40ed-8983-9c586da755cd Claim ID PDF Hash 76f1890e45fd574f... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 11
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
онунининг 25-моддаси онуни 25 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
ФКнинг 437-моддаси ФКнинг 437 law
ФКнинг 14-моддаси ФКнинг 14 law
ФК 382-моддаси ФК 382 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
онуни 9-моддаси онуни 9 law
тисодий процессуал кодексининг 170-моддаси тисодий процессуал кодекси 170 code_article
тисодий процессуал кодексининг 42-моддаси тисодий процессуал кодекси 42 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1601-2505/21413-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Наманган шаҳри 2025 йил 3 декабрь Наманган туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ш.Ж.Шералиевнинг раислигида, судья ёрдамчиси Х.Абдулбориевнинг котиблигида, даъвогар ААнинг жавобгар “ББ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 748 000 сўм пеня, 1 920 000 сўм закалат пули ва 3 300 сўм комиссион йиғими ундириш ва 2025 йил 10 сентябрда тузилган 3649057-сонли шартномани бекор қилиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иқтисодий ишни Наманган шаҳар прокурори катта ёрдамчиси У.Самижонов, даъвогар вакиллари А.Базаров ва М.Абдулллаев (ишончнома асосида)ларнинг иштирокида суднинг биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Судга тақдим этилган даъво аризасида баён қилинишича, АА (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) ва “ББ” масъулияти чекланган жамияти ўртасида электрон тизим (электрон дўкон) орқали 2025 йил 10 сентябрда 3649057-сонли шартнома тузилган бўлиб, унга кўра жавобгар картридж бўёғи ва канцелярия маҳсулот (бундан буён матнда маҳсулот деб юритилади)ларини етказиб бериш, даъвогар уни қабул қилиш ва ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. Даъвогар томонидан шартномавий мажбуриятлар бажарилиб, жавобгарга етказиб бериладиган маҳсулот учун ҳақ олдиндан тўлаб берилган бўлса-да, жавобгар маҳсулотларни етказиб бермаган. Шу боис даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 473 000 сўм пеня, 120 000 сўм закалат пули, 3 300 сўм комиссион йиғим ундиришни, ўзаро электрон тизим орқали 2025 йил 10 сентябрда тузилган 3649057-сонли шартномани бекор қилишни сўраган. Суднинг 2025 йил 3 декабрдаги ажримига кўра, даъвогарнинг даъво талаблари миқдорини кўпайтириш тўғрисидаги аризаси иш юритишга қабул қилинган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакиллари даъвони қўллабқувватлаб, жавобгар шартномада тавсифи келтирилган маҳсулотни белгиланган муддатда етказиб бермаганлигини маълум қилиб, даъвони қаноатлантиришни сўрадилар. Ишда иштирок этувчи прокурор суд муҳокамасида даъвони қувватлаб, даъво талабларини қаноатлантиришни сўради. Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор этилган жавобгар ҳамда ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган “Ўзбекистон Республикаси Товар хом ашё биржаси” АЖ суд мажлисига келмади. Мазкур ҳолатда суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддасига асосан ишни жавобгар ҳамда учинчи шахс иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди. Ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган “Ўзбекистон Республикаси Товар хом ашё биржаси” АЖ томонидан судга жадвал шаклидаги маълумотнома тақдим этилиб, унда тарафлар ўртасида электрон тизим орқали шартнома тузилганлиги, иккала тарафдан ҳам комиссион йиғим ундирилганлиги, уларнинг закалат маблағлари банд қилиб қўйилганлиги, бугунги кунда шартнома бекор қилинмаганлиги маълум қилинган. Суд даъвогар вакилларнинг тушунтиришларини, ишда иштирок этувчи прокурор фикрини тинглаб, даъво аризасида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини қисман қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси иккинчи ва учинчи қисмига асосан ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади. Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланиши белгилаб қўйилган. Иш ҳужжатларидан ва ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларидан аниқланишича, даъвогар электрон дўконда иштирокчиларнинг оферталарини ўрганиш йўли билан ўзи учун зарур бўлган умумий қиймати 2 200 000 сўмлик (бирлик қиймати 22 000 сўм), маркаси F li , 100 кг сув совутиш (жидкость охлаждающая) антфризи бўлган маҳсулотлар танлаган. Жавобгар 2025 йил 10 сентябрда ўтказилган савдода маҳсулотни 2 200 000 сўм қийматда етказиб бериш таклифи билан ғолиб деб топилган ва тарафлар ўртасида 3649057-сонли шартнома (бундан буён матнда шартнома деб юритилади) тузилган. Шартноманинг 2.1-бандида даъвогар шартнома бўйича тўловларни тўлиқ ҳажмда амалга ошириш учун ушбу шартнома давлат харидларининг электрон тизимида рўйхатга олинган пайтдан бошлаб ўн иш куни мобайнида ўзининг Ҳисобкитоб клиринг палатаси (бундан буён матнда ҲККП деб юритилади)даги ҳисобварағига маблағларни ўтказиши белгиланган. Даъвогар шартнома бўйича олган мажбуриятларини бажариб, 2025 йил 15 сентябрда етказиб бериладиган маҳсулотлар учун 2 200 000 сўмни операторнинг махсус ҳисоб рақамига ўтказиб берган. Ўзаро тузилган шартноманинг 2.2-бандида ҲККП шартнома бўйича тушган тўлов суммасини банд қилиб қўйиши ва маблағлар тушган кундан кейинги иш кунидан кечиктирмасдан бу ҳақида жавобгарга хабарнома юбориши, мазкур хабарнома жавобгарга маҳсулотларни етказиб бериш учун асос бўлиб хизмат қилиши, жавобгар тўлов амалга оширилганлиги тўғрисида ҲККПдан хабарнома олинганидан бошлаб 3 иш куни ичида маҳсулотларни етказиб бериши шартлиги назарда тутилган. Жавобгар шартнома бўйича олган мажбуриятларини бажармай шартномада назарда тутилган маҳсулотни белгиланган муддатда етказиб бермаган. Шартноманинг 4.1-бандига кўра даъвогар ва жавобгар шартнома шартларини бажармаганлик ҳамда бузганлик учун қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар. Шу сабабли даъвогар “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 25-моддаси асосида жавобгарга маҳсулот етказиб бериш муддати кечиктирилган кунлар учун 748 000 сўм миқдорида ҳисоблаб, уни ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 333-моддасининг биринчи қисмига биноан қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Жавобгар шартнома бўйича маҳсулотни 2025 йил 25 сентябрь кунига қадар етказиб бериши лозим бўлса-да, маҳсулотни етказиб бермасдан 68 кунга кечиктирганлиги учун суд даъво талабларининг пеня ундириш қисмини асосли деб ҳисоблайди (пенянинг ҳисоб-китоби иш ҳужжатларида мавжуд). ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сон қарорининг 4-бандида назарда тутилган тушунтириш-ларни, тузилган шартнома бўйича тарафлар амалда ҳеч қандай харажатлар қилмаганлигини, жавобгарнинг молиявий аҳволи оғирлигини инобатга олиб, суд ундирилиши талаб қилинган 748 000 сўм пеняни 350 000 сўм миқдорида қаноатлантириб, қолган қисмини рад этишни лозим топади. Даъво аризасида жавобгарнинг ҲККПдаги шахсий ҳисобварағидаги оператор томонидан банд қўйилган 1 920 000 сўм закалат маблағини ундириш сўралган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 майдаги 276-сон қарори билан тасдиқланган “Давлат харидларини амалга ошириш билан боғлиқ тартиб-таомилларни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низом (бундан буён матнда Низом деб юритилади) 14-бандининг учинчи хатбошисида корпоратив буюртмачилар ва иштирокчилар томонидан аукционда иштирок этишдан олдин ҲККПдаги шахсий ҳисобварақларига аукционнинг бошланғич нархидан 3 фоиз миқдорида закалат ўтказиши белгиланган. Шу боис даъвогар ва жавобгар томонидан 1 920 000 сўмдан закалат ҲККПдаги ўзларининг шахсий ҳисобварақларида шакллантирилган. Махсус ахборот портали операторининг давлат харидларини ташкил этиш ҳамда ўтказиш борасидаги фаолияти тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 3015, 2018 йил 21 май) 38-бандининг учинчи хатбошисига асосан даъвогар ва жавобгарнинг закалат пуллари оператор томонидан банд қилиб қўйилган. ФК 311-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ шартнома тузаётган тарафлардан бири шартнома тузилганлигини исботлаш ва унинг ижросини таъминлаш юзасидан берадиган пул суммаси закалат ҳисобланади. ФК 312-моддасининг иккинчи қисмига кўра, агар шартноманинг бажарилмаслиги учун закалат пули берган тараф жавобгар бўлса, закалат иккинчи тарафда қолиши, агар шартноманинг бажарилмаслиги учун закалат олган тараф жавобгар бўлса, у иккинчи тарафга закалатни икки баравар қилиб қайтариши шарт. ФКнинг 437-моддасига биноан маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи - сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. Мазкур ҳолатда суд даъвонинг жавобгарнинг ҲККПдаги шахсий ҳисобварағидаги оператор томонидан банд қўйилган 1 920 000 сўм закалат маблағини ундириш талабини ҳам асосли деб ҳисоблайди. Бундан ташқари, даъвогар жавобгардан 3 300 сўм комиссион йиғимни ундиришни сўраган. Низом 2-бандининг тўртинчи хатбошисига мувофиқ воситачилик йиғими давлат харидларининг электрон тизими операторининг харид қилиш тартибтаомилларини амалга ошириш билан боғлиқ хизматлари учун ундириладиган йиғим. Низомнинг 16-бандига кўра оператор томонидан давлат буюртмачиси ва иштирокчилардан ундириладиган воситачилик йиғими миқдори ваколатли орган томонидан белгиланади ва барча операторлар учун ягона ҳисобланади. Низомнинг 36-бандига асосан операторнинг воситачилик йиғими давлат харидларининг якунларига кўра битимнинг ҳақиқий суммасидан келиб чиқиб давлат буюртмачиси ва иштирокчининг аванс тўловларидан давлат харидларининг электрон тизими томонидан ушлаб қолинади. Тарафлар ўртасида шартнома тузилиб, электрон тизимда рўйхатга олинганлиги сабабли даъвогардан 3 300 сўм операторнинг воситачилик йиғими ундирилган. ФКнинг 14-моддасига биноан агар қонун ёки шартномада зарарни камроқ миқдорда тўлаш назарда тутилмаган бўлса, ҳуқуқи бузилган шахс ўзига етказилган зарарнинг тўла қопланишини талаб қилиши мумкин. Зарар деганда, ҳуқуқи бузилган шахснинг бузилган ҳуқуқини тиклаш учун қилган ёки қилиши лозим бўлган харажатлари, унинг мол-мулки йўқолиши ёки шикастланиши (ҳақиқий зарар), шунингдек бу шахс ўз ҳуқуқлари бузилмаганида одатдаги фуқаролик муомаласи шароитида олиши мумкин бўлган, лекин ололмай қолган даромадлари (бой берилган фойда) тушунилади. Баён этилганлар мувофиқ суд маҳсулотлар етказиб бериш мажбурияти жавобгар томонидан бажарилмаганлиги туфайли даъвогар зарар кўрганлигини инобатга олиб, даъвонинг жавобгардан 3 300 сўм воситачилик йиғимини ундириш талабини ҳам асосли лозим деб ҳисоблайди. Шунингдек даъво аризасида ўзаро электрон тизим орқали тузилган шартномани бекор қилиш талаби қўйилган. Шартноманинг 1-бандида маҳсулотнинг тавсифи келтирилган бўлиб, шартноманинг 3.4-бандида жавобгар маҳсулотни даъвогарга мазкур шартномага мувофиқ сифат, миқдорда ва белгиланган саналарда етказиб бериш мажбуриятини олган. Бироқ жавобгар маҳсулотни шартноманинг 2.2-бандида кўрсатилган 5 иш куни ичида етказиб бермаган. Даъвогар томонидан электрон тизим орқали 2025 йил 6 октябрда юборилган шартномани бекор қилиш ҳақидаги таклифга жавобан жавобгар 2025 йил 7 октябрда электрон тизим орқали шартномани бекор қилишни рад қилган. ФК 382-моддасининг биринчи қисмида агар ушбу Кодексда, бошқа қонунларда ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, шартнома тарафларнинг келишувига мувофиқ ўзгартирилиши ва бекор қилиниши мумкинлиги, иккинчи қисмида тарафлардан бирининг талаби билан шартнома суд томонидан фақат иккинчи тараф шартномани жиддий равишда бузса ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкинлиги, учинчи қисмида тарафлардан бирининг шартномани бузиши иккинчи тарафга у шартнома тузишда умид қилишга ҳақли бўлган нарсадан кўп даражада маҳрум бўладиган қилиб зарар етказиши шартномани жиддий бузиш ҳисобланиши белгиланган. ФК 384-моддасининг иккинчи қисмига асосан бир тараф шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги таклифга иккинчи тарафдан рад жавоби олганидан кейингина ёки таклифда кўрсатилган ёхуд қонунда ёинки шартномада белгиланган муддатда, бундай муддат бўлмаганида эса - ўттиз кунлик муддатда жавоб олмаганидан кейин, шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги талабни судга тақдим этиши мумкин. Даъвогар судга шартномани бекор қилиш талаби билан 2025 йил 12 ноябрда мурожаат қилган. Баён этилганларга кўра суд жавобгар шартномада белгиланган муддатда маҳсулот етказиб бермасдан шартномани жиддий равишда бузганлиги боис даъвогарнинг шартномани бекор қилиш талабини ҳам асосли деб ҳисоблайди. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши, олтинчи қисмида агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 9-моддаси биринчи қисмининг 12-бандига мувофиқ божхона органлари барча ишлар ҳамда ҳужжатлар бўйича, шунингдек алоҳида юритиладиган ишлар бўйича судга аризалар берганлик учун иқтисодий судларда давлат божини тўлашдан озод қилинган. Шунга кўра иш бўйича давлат божини жавобгардан ундириш лозим бўлади. Юқорида баён этилганларга асосланган ҳолда суд даъвогарнинг даъво талабларини қисман қаноатлантириб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 350 000 сўм пеня, 1 920 000 сўм закалат пули, 3 300 сўм воситачилик йиғими, 41 200 сўм почта харажатлари ундиришни, тарафлар ўртасида тузилган шартномани бекор қилишни, республика бюджетига 4 532 000 сўм давлат божи ундиришни лозим топди. Бинобарин Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 14, 311, 312, 326, 333, 382, 384, 437-моддалари ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 66, 118, 128, 170, 176-180, 186 ва 192-моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л а д и: Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “ББ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан даъвогар АА фойдасига 350 000 сўм пеня, 1 920 000 сўм закалат пули, 3 300 сўм воситачилик (комиссион) йиғими ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Даъвогар АА ва жавобгар “ББ” масъулияти чекланган жамияти ўртасида 2025 йил 10 сентябрда тузилган 3649057-сонли (лот №251210084236997) шартнома бекор қилинсин. Даъво талабларининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар “ББ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан республика бюджетига 4 532 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинган санадан бошлаб бир ой муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қарори устидан Наманган туманлараро иқтисодий суди орқали Наманган вилояти суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ой муддат ичида апелляция тартибида ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач олти ой муддатда кассация тартибида шикоят берилиши (протест келтирилиши) мумкин. Раислик қилувчи Ш.Ж.Шералиев ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ (Хулоса қисми) Наманган шаҳри 2025 йил 3 декабрь 4-1601-2505/21413-сонли иш Наманган туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ш.Ж.Шералиевнинг раислигида, судья ёрдамчиси Х.Абдулбориевнинг котиблигида, даъвогар ААнинг жавобгар “ББ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 748 000 сўм пеня, 1 920 000 сўм закалат пули ва 3 300 сўм комиссион йиғими ундириш ва 2025 йил 10 сентябрда тузилган 3649057-сонли шартномани бекор қилиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иқтисодий ишни Наманган шаҳар прокурори катта ёрдамчиси У.Самижонов, даъвогар вакиллари А.Базаров ва М.Абдулллаев (ишончнома асосида)ларнинг иштирокида суднинг биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 14, 311, 312, 326, 333, 382, 384, 437-моддалари ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 66, 118, 128, 170, 176-180, 186 ва 192моддаларини қўллаб, суд қарор қ и л а д и: Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “ББ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан даъвогар АА фойдасига 350 000 сўм пеня, 1 920 000 сўм закалат пули, 3 300 сўм воситачилик (комиссион) йиғими ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Даъвогар АА ва жавобгар “ББ” масъулияти чекланган жамияти ўртасида 2025 йил 10 сентябрда тузилган 3649057-сонли (лот №251210084236997) шартнома бекор қилинсин. Даъво талабларининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар “ББ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан республика бюджетига 4 532 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинган санадан бошлаб бир ой муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қарори устидан Наманган туманлараро иқтисодий суди орқали Наманган вилояти суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ой муддат ичида апелляция тартибида ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач олти ой муддатда кассация тартибида шикоят берилиши (протест келтирилиши) мумкин. Раислик қилувчи Ш.Ж.Шералиев СУД МАЖЛИСИ БАЁННОМАСИ Наманган шаҳар 2025 йил 3 декабрь 4-1601-2504/21413-сонли иш Наманган туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ш.Ж.Шералиевнинг раислигида, судья ёрдамчиси Х.Абдулбориевнинг котиблигида, даъвогар ААнинг жавобгар “ББ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 748 000 сўм пеня, 1 920 000 сўм закалат пули ва 3 300 сўм комиссион йиғими ундириш ва 2025 йил 10 сентябрда тузилган 3649057-сонли шартномани бекор қилиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иқтисодий ишни Наманган шаҳар прокурори катта ёрдамчиси У.Самижонов, даъвогар вакиллари А.Базаров ва М.Абдулллаев (ишончнома асосида)ларнинг иштирокида суднинг биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқмоқда. Раислик қилувчи суд мажлисини очиб, кўриладиган ишни эълон қилди ва котибдан суд мажлисида ҳозир бўлганлар ҳақида ахборот беришни сўради. Котиб суд мажлисига ишда иштирок этувчи прокурор, даъвогар вакиллари ҳозирлиги, суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор этилган жавобгар ҳамда ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган “Ўзбекистон Республикаси Товар хом ашё биржаси” АЖ келмаганлиги ҳақида раислик қилувчига ахборот берди. Мазкур ҳолатда раислик этувчи ишни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 170-моддасига асосан жавобгар ҳамда учинчи шахс иштирокисиз кўришни лозим топди. Суд мажлиси ўзбек тилида олиб борилишига келишиб олинди. Раислик қилувчи суд таркиби ва суд мажлиси котибини эълон қилди ҳамда уларга нисбатан раддиялар ҳамда иқтисодий иш юзасидан илтимосномалар борйўқлигини сўради. Раддиялар бўлмади. Раислик қилувчи ишда иштирок этувчи шахслар вакилларига Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 42-моддасида белгиланган ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушунтириб, уларнинг ваколатини ва шахсини аниқлади. Даъвогар вакили судга даъво талаблари миқдорини кўпайтириш тўғрисидаги аризасини тақдим этиб, аризаси иш юритишга қабул қилишни сўради. Ариза бўйича саволлар бўлмади. Суд мазкур ариза мухокамаси юзасидан даъвогарнинг даъво талаблари миқдорини кўпайтириш тўғрисидаги аризасини иш юритишга қабул қилди. Раислик қилувчи ишни олиб бориш ва далилларни текшириш тартибини белгилаб, ишда иштирок этувчи шахслар вакилларини тинглашга киришди. Даъвогар вакилларининг тушунтириши: даъвони қувватлаймиз, жавобгар шартномада тавсифи келтирилган маҳсулотни белгиланган муддатда етказиб бермади. Тушунтириш бўйича саволлар бўлмади. Ишда иштирок этувчи прокурор фикри: даъво талабларини қувватлайман. Раислик қилувчи ишда иштирок этувчи шахслар вакилларидан иш бўйича қўшимча ҳужжатлар бор йўқлигини сўради. Қўшимча ҳужжатлар бўлмади. Раислик қилувчи далилларни текшириш якунланганлигини маълум қилиб, ишда иштирок этувчи шахслар вакилларига музокара учун сўз берди. Даъвогар вакиллари: даъвони қаноатлантириб беришингизни сўраймиз. Ишда иштирок этувчи прокурор: даъво талабларини қаноатлантиришни сўрайман. Раислик қилувчи суд муҳокамаси тугаганлигини билдириб, якуний суд ҳужжати қабул қилиш учун маслаҳатда қолди. Раислик қилувчи ишда иштирок этувчи шахслар вакилларини суд залига таклиф этиб, ҳал қилув қарорининг хулоса қисмини ўқиб эшиттирди, ҳал қилув қарорининг мазмун-моҳиятини тушунтириб, ҳал қилув қарорини тўлиқ ҳажмда тузиш ва тарафларга юбориш муддатини, шунингдек ҳал қилув қарори устидан шикоят қилиш (протест келтириш) тартибини, беш кунлик муддат ичида суд мажлиси баённомасига нисбатан фикр-мулоҳаза билдириш ҳуқуқини тушунтириб, суд мажлисини ёпиқ деб эълон қилди. Суд мажлиси баённомаси Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 201-202-моддалари талаблари асосида тузилди. Раислик қилувчи, судья: Ш.Ж.Шералиев Котиб: Х.Абдулбориев