Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1501-2501/21695 Дата решения 03.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Ферганский межрайонный экономический суд Судья MAMATOJIYEV TOXIRJON TURSUNALIYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 4e6e56e7-8f82-4261-acb5-f4611224bd57 Claim ID PDF Hash ee47c8e3b90dd002... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 8-моддаси нинг 8 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 238-моддаси ФКнинг 238 law
ФКнинг 327-моддаси ФКнинг 327 law
ФКнинг 326-моддаси ФК 326 law
ФКнинг 335-моддаси ФКнинг 335 law
Текст решения Оригинал (узб.)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Фарғона шаҳри 2025 йил 3 декабрь 4-1501-2501/21695-сонли иш Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси Т.Маматожиев раислигида, судья ёрдамчиси Н.Эралиеванинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Фарғона вилояти ҳудудий бошқармасининг «********» МЧЖ хорижий корхонаси манфаатида жавобгар «********» фермер хўжалигидан 10 042 577 сўмни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни, суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Фарғона вилояти ҳудудий бошқармаси «********» МЧЖ хорижий корхонаси (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, «********» фермер хўжалиги (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан қайта молиялаш ставкалари асосида ҳисобланган 10 042 577 сўм фоиз ва тўланган 41 200 сўм почта харажатини ундиришни сўраган. Даъвогар вакили судга ишни унинг йўқлигида кўриш тўғрисидаги ариза билан мурожаат қилиб, даъво аризасини ўзининг иштирокисиз кўриб чиқилишини сўраган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 128моддаси биринчи қисмига кўра, агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. Шу сабабли суд, жавобгарни суд мажлиси куни ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинганлиги сабабли унинг иштирокисиз ишни кўриб чиқишни лозим деб топди. Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра, даъвони қисман қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Иш ҳужжатларига қараганда, «********» маъсулияти чекланган жамияти хорижий корхонаси билан «********» фермер хўжалиги ўртасида 2023 йил 28 март кунги 37-сонли ва 37/1-сонли шартномалар тузилган. Ушбу шартномага асосан даъвогар томонидан жавобгарга маҳсулотларни етказиб бериши ва жавобгар эса маҳсулотларни қабул қилиб олиб, тўловларни амалга ошириш мажбуриятини олган. Мазкур шартнома шартлари жавобгар томонидан лозим даражада бажарилмаганлиги сабабли даъвогар юзага келган қарздорликни ундириш бўйича судга даъво аризаси билан мурожаат қилган ва Фарғона туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 21 декабрь кунги 4-1501-2304/8621-сонли ҳал қилув қарори билан даъво аризаси қисман қаноатлантирилиб, даъвогар фойдасига жавобгардан 25 950 000 сўм асосий қарз, 4 068 960 сўм пеня ундирилган. Шунга қарамасдан, жавобгар мазкур қарздорликни тўламасдан келаётганлиги, уларни тўлашни бошқа тарзда кечиктирганлиги сабабли даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, қайта молиялаш ставкалари асосида ҳисобланган 10 042 577 сўм фоизни ундиришни сўраган. Даъвогарнинг жавобгарга қарздорликни бартараф қилишни сўраб йўллаган талабномаси оқибатсиз қолдирилган. Ўзбекистон Республикаси Фукаролик кодекси (бундан буён матнларда ФК деб юритилади)нинг 8-моддаси иккинчи қисми биринчи бандига кўра, фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари қонунда назарда тутилган шартномалар ва бошқа битимлардан, шунингдек гарчи қонунда назарда тутилган бўлмаса-да, лекин унга зид бўлмаган шартномалар ва бошқа битимлардан вужудга келади. ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 238-моддаси биринчи қисмига кўра, мажбурият келишилган ва тарафлар учун мақбул усулда бажарилиши шарт. ФКнинг 327-моддаси биринчи қисмига кўра, бошқа шахсларнинг пул маблағларини ғайриқонуний ушлаб қолиш, уларни қайтариб беришдан бош тортиш, уларни тўлашни бошқача тарзда кечиктириш ёхуд бошқа шахс ҳисобидан асоссиз олиш ёки жамғариш натижасида улардан фойдаланганлик учун ушбу маблағлар суммасига фоиз тўланиши керак. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли Пленум қарорининг 5-банди тўртинчи хатбошисига кўра, пул мажбурияти бўлиб, мажбурият бир бутун ҳолда (қарз шартномасида) бўлгани каби мажбуриятдаги тарафлардан бирининг товарларга (иш ёки хизматлар) ҳақ тўлаш мажбурияти ҳам бўлиши мумкин. Ушбу Пленум қарорининг 7-бандига кўра, ФКнинг 327моддасида назарда тутилган фоизлар бошқа шахсларнинг пул маблағлари шартномага асосан ёхуд шартномавий муносабатларсиз қабул қилинганлигидан қатъи назар, тўланиши шарт. Пленум қарорининг 11-бандига кўра, агар пул мажбуриятини бажармаганлик ёки унинг бажарилишини кечиктирганлик учун ФКнинг 327моддасига мувофиқ белгиланган фоизлар миқдори (ставкаси) пул мажбурияти бажарилишини кечиктириш оқибатларига очиқдан-очиқ номутаносиб бўлса, суд фоизларнинг қоплаш табиатини ҳисобга олиб, ФКнинг 326-моддасига мос ҳолда, ФКнинг 335-моддасига асосан фоизлар миқдорини (ставкасини) камайтиришга ёки кредиторга уни ундиришни бутунлай рад этишга ҳақли. Ушбу ҳуқуқ нормаларига асосан суд, даъвогарнинг жавобгардан 10 042 577 сўм фоиз ундириш талабидан, юқорида таъкидланган суднинг ҳал қилув қарори билан жавобгардан пеня ундирилганлигини инобатга олиб, талаб қилинган фоизни 4 017 030 сўмгача камайтириб, қаноатлантиришни ва қолган қисмини рад этишни лозим деб топди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади деб белгиланган. Шу сабабли суд, даъво аризасини қисман қаноатлантиришни, даъвогар фойдасига жавобгар ҳисобидан 4 017 030 сўм фоиз ва тўланган 41 200 сўм почта харажатларини ундиришни ҳамда жавобгардан Республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундиришни лозим деб топди. Юқоридагиларга асосан суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 176-180, 186-188-моддаларини қўллаб, ҚАРОР ҚИЛДИ Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Даъвогар «********» МЧЖ хорижий корхонаси фойдасига жавобгар «********» фермер хўжалиги ҳисобидан 4 017 030 сўм фоиз ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар «********» фермер хўжалиги ҳисобидан Республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қароридан норози тараф бир ой муддат ичида шу суд орқали Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти (протести) билан мурожаат этиш ҳуқуқига эга. Раислик этувчи: Т.Маматожиев ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ (хулоса қисми) Фарғона шаҳри 2025 йил 3 декабрь 4-1501-2501/21695-сонли иш Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси Т.Маматожиев раислигида, судья ёрдамчиси Н.Эралиеванинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Фарғона вилояти ҳудудий бошқармасининг «********» МЧЖ хорижий корхонаси манфаатида жавобгар «********» фермер хўжалигидан 10 042 577 сўмни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни, суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 176-180, 186-188-моддаларини қўллаб, ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Даъвогар «********» МЧЖ хорижий корхонаси фойдасига жавобгар «********» фермер хўжалиги ҳисобидан 4 017 030 сўм фоиз ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар «********» фермер хўжалиги ҳисобидан Республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қароридан норози тараф бир ой муддат ичида шу суд орқали Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти (протести) билан мурожаат этиш ҳуқуқига эга. Раислик этувчи: Т.Маматожиев