Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1701-2502/6357 Дата решения 03.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Андижанский межрайонный экономический суд Судья ABDURAIMOV XUSNIDDIN KAMOLDINOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID a4097e1d-f6a3-4bbb-9560-af122ccffd03 Claim ID PDF Hash 3004bdd69400f669... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий Процессуал Кодексининг 68-моддаси тисодий Процессуал Кодекси 68 code_article
онуннинг 13-моддаси онуннинг 13 law
онунинг 30-моддаси онунинг 30 law
онунинг 33-моддаси онунинг 33 law
онуннинг 41-моддаси онуннинг 41 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1702-2002/349-сонли иш Судья: Х.Абдураимов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Андижон шаҳри 2025 йил 3 декабрь Андижон туманлараро иқтисодий суди, судья Х.К.Абдураимов раислигида, судья ёрдамчиси А.Азизовнинг котиблигида, даъвогар – “UNIVERSITY OF ECONOMICS ND PED GOGY” масъулияти чекланган жамияти таъсисчиси Фозилчаев Шухратжон Қобилжон ўғлининг жавобгарлар“UNIVERSITY OF ECONOMICS ND PED GOGY” масъулияти чекланган жамияти ва “UNIVERSITY OF ECONOMICS ND PED GOGY” масъулияти чекланган жамияти таъсисчилари Алижонов Хурмухаммадбек Хуркарбек ўғли ва Бафоев Отабек Орипович ҳамда “Int rn ti n l stud s rvi g n ” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан “UNIVERSITY OF ECONOMICS ND PED GOGY” масъулияти чекланган жамияти таъсисчисининг 2025 йил 16 сентябрдаги 2-сонли йиғилиш қарорини хақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакили М.Дармонов (2024 йил 4 сентябрь кунги 2022-сонли ишончнома асосида), жавобгар - “UNIVERSITY OF ECONOMICS ND PED GOGY” масъулияти чекланган жамияти вакили О.Номозов (2025 йил 30 октябрдаги 1/20-сонли ишончнома асосида), қўшимча жавобгарлар-“UNIVERSITY OF ECONOMICS ND PED GOGY” масъулияти чекланган жамияти таъсисчилари Бафоев Отабек Орипович ва “Int rn ti n l stud s rvi g n ” масъулияти чекланган жамияти вакили А.Буронов (2025 йил 7 апрелдаги ҳамда 2025 йил 7 февралдаги 4/1-сонли ишончномалар асосида) -“UNIVERSITY OF ECONOMICS ND PED GOGY” масъулияти чекланган жамияти таъсисчи Алижонов Хурмухаммадбек Хуркарбек ўғли ва унинг вакили Ш.Хайдаров (2025 йил 7 ноябрдаги ишончнома асосида) ҳамда Андижон вилояти адлия бошқармаси вакили У.Зокиров (2025 йил 21 октябрдаги 24/03-2/755-сонли ишочнома асосида)лар иштирокида, Андижон туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қўйидагиларни АНИҚЛАДИ: Даъвогар – “UNIVERSITY OF ECONOMICS ND PED GOGY” масъулияти чекланган жамияти таъсисчиси Фозилчаев Шухратжон Қобилжон ўғли (келгусида матнда “даъвогар” деб аталади) судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгарлар - “UNIVERSITY OF ECONOMICS ND PED GOGY” масъулияти чекланган жамияти ва “UNIVERSITY OF ECONOMICS ND PED GOGY” масъулияти чекланган жамияти таъсисчилари Алижонов Хурмухаммадбек Хуркарбек ўғли ва Бафоев Отабек Орипович ҳамда “Int rn ti n l stud s rvi g n ” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан “UNIVERSITY OF ECONOMICS ND PED GOGY” масъулияти чекланган жамияти таъсисчисининг 2025 йил 16 сентябрдаги 2-сонли йиғилиш қарорини хақиқий эмас деб топишни сўраган. Суднинг ажрими билан ишга Андижон вилояти адлия бошқармаси мустақил талаб билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган. Суд мажлисида даъвогар вакили иштирок этиб, даъво аризасини қўллабқувватлаб “UNIVERSITY OF ECONOMICS ND PED GOGY” масъулияти чекланган жамияти таъсисчисининг 2025 йил 16 сентябрдаги умумий йиғилиши ноқоқнуний ўтказилганлигини, ушбу йиғилишда “UNIVERSITY OF ECONOMICS ND PED GOGY” масъулияти чекланган жамияти таъсисчи Алижонов Хурмухаммадбек Хуркарбек ўғлидан бошқа таъсисчиларни йиғилишга чақирмаганлигини, шу сабабли мазкур йиғилишда бошқа таъсисчилар иштирок этмаганлигини, бу билан умумий йиғилиш ўтказиш бўйича кворум бўлмаган бўлсада, йиғилиш ўтказилганлигини билдириб, даъвони қаноатлантириб беришни сўради. Суд мажлисида “UNIVERSITY OF ECONOMICS ND PED GOGY” масъулияти чекланган жамияти таъсисчилари Бафоев Отабек Орипович ва “Int rn ti n l stud s rvi g n ” масъулияти чекланган жамияти вакили иштирок этиб, даъвогарнинг тушунтиришларини такрорлаб, даъвони тўлиқ қаноатлантириб беришни сўради. “UNIVERSITY OF ECONOMICS ND PED GOGY” масъулияти чекланган жамияти вакили суд мажлисида иштирок этиб, даъвони тўлиқ қаноатлантириб беришни сўради. Жавобгар - “UNIVERSITY OF ECONOMICS ND PED GOGY” масъулияти чекланган жамияти таъсисчи Алижонов Хурмухаммадбек Хуркарбек ўғли ва унинг вакили суд мажлисида иштирок этиб, маъмурий суднинг қарорларини ижросини таъминлаш мақсадида ушбу қарорни қабул қилганлигини, маъмурий суднинг қарорига асосан Алижонов Хурмухаммадбек Хуркарбек ўғли “UNIVERSITY OF ECONOMICS ND PED GOGY” масъулияти чекланган жамиятининг ягона таъсисчига айланганлигини, шу сабабли умумий йиғилишни ўзи ўтказганлигини, бундан ташқари, даъвогарнинг иштироки таъминланган бўлганида ҳам овоз бериш ҳуқуқи минимал бўлганлиги сабабли қарорни ўзгартиш учун етарли бўлмаслигини билдириб, даъвони қаноатлантиришни рад этишни сўради. Андижон вилояти адлия бошқармаси вакили суд мажлисида иштирок этиб, ҳозирги кунда “UNIVERSITY OF ECONOMICS ND PED GOGY” масъулияти чекланган жамиятининг таъсисчилари бўлиб, фуқаролар Бафоев Отабек Орипович, Алижонов Хурмухаммадбек Хуркарбек ўғли, Фозилчаев Шухратжон Қобилжон ўғли ва юридик шахс “Int rn ti n l stud s rvi g n ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобланишини билдириб, суддан қонуний қарор қабул қилишни сўради. Суд даъвогар ва унинг вакилининг, жавобгар вакилларининг кўрсатувларини эшитиб, иш хужжатларида мавжуд ва қўшимча тақдим қилинган далилларга баҳо бериб, қуйидагиларга асосан даъво талабини қаноатлантиришни, ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар таъсисчи Алижонов Хурмухаммадбек Хуркарбек ўғли зиммасига юклашни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий Процессуал Кодексининг 68-моддасига кўра ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Иш холатларидан аниқланишича, “UNIVERSITY OF ECONOMICS ND PED GOGY” масъулияти чекланган жамияти 2022 йил 18 мартда 1863535сонли реестр рақами билан Андижон шаҳар давлат хизматлари марказида давлат рўйхатидан ўтказилган. “UNIVERSITY OF ECONOMICS ND PED GOGY” масъулияти чекланган жамиятининг устав фонди 1 500 000 000 сўмни ташкил қилиб, таъсисчилар ўртасида қуйидагича тақсимланган. 1. Алижонов Хурмухаммадбек Хуркарбек ўғли, унинг устав фондидаги улуши 300 000 000 сўмни; 2. Фозилчаев Шухратжон Кобилжон ўғли, унинг устав фондидаги улуши 150 000 000 сўмни; 3. Мамажонов Улуғбек Шокиржон ўғли, унинг устав фондидаги улуши 600 000 000 сўмни; 4. Бафоев Отабек Орипович, унинг устав фондидаги улуши 150 000 000 сўмни; 5. “Int rn ti n l stud s rvi g n ” масъулияти чекланган жамияти, унинг устав фондидаги улуши 150 000 000 сўмни; 6. “St m S h l” нодавлат таълим муассасаси, унинг устав фондидаги улуши 150 000 000 сўмни ташкил қилган. 2022 йил 31 август куни “UNIVERSITY OF ECONOMICS ND PED GOGY” масъулияти чекланган жамиятининг таъсис ҳужжатлари Андижон шаҳар давлат хизматлари маркази орқали 1951600-сонли реестр рақами билан қайта рўйхатдан ўтказилиб, унга асосан жамият таъсисчилари “St m S h l” нодавлат таълим муассасаси ва фуқаро Мамажонов Улуғбек Шокиржон ўғли жамият таъсисчилари сафидан чиқарилган. Жамият устав фонди қўйидагича тақсимланган. 1. Алижонов Хурмухаммадбек Хуркарбек ўғли, унинг устав фондидаги улуши 300 000 000 сўм; 2. Фозилчаев Шухратжон Кобилжон ўғли, унинг устав фондидаги улуши 75 000 000 сўм; 3. Бафоев Отабек Орипович, унинг устав фондидаги улуши 900 000 000 сўм; 4. “Int rn ti n l stud s rvi g n ” масъулияти чекланган жамияти, унинг устав фондидаги улуши 225 000 000 сўм. 2024 йил 29 май куни “UNIVERSITY OF ECONOMICS ND PED GOGY” масъулияти чекланган жамиятининг таъсис ҳужжатлари Андижон шаҳар давлат хизматлари маркази орқали 2477817-сонли реестр рақами билан қайта рўйхатдан ўтказилиб, унга асосан жамият таъсисчилари “Int rn ti n l stud s rvi g n ” масъулияти чекланган жамияти Фозилчаев Шухратжон Кобилжон ўғли ва Бафоев Отабек Ориповичлар жамият таъсисчилари сафидан чиқарилган. Жамиятнинг ягона таъсисичиси бўлиб Алижонов Хурмухаммадбек Хуркарбек ўғли қолган. Унинг устав фондидаги улуши 1 500 000 000 сўмни ташқил қилган. 2025 йил 5 февраль куни “UNIVERSITY OF ECONOMICS ND PED GOGY” масъулияти чекланган жамиятининг таъсис ҳужжатлари Андижон шаҳар давлат хизматлари маркази орқали 2716637-сонли реестр рақами билан қайта рўйхатдан ўтказилиб, унга асосан жамият таъсисчилари “Int rn ti n l stud s rvi g n ” масъулияти чекланган жамияти Фозилчаев Шухратжон Кобилжон ўғли ва Бафоев Отабек Ориповичлар жамият таъсисчилари сафига киритилган ва жамият устав фонди таъсисчилар ўртасида қўйидагича тақсимланган. 1. Алижонов Хурмухаммадбек Хуркарбек ўғли, унинг устав фондидаги улуши 300 000 000 сўм; 2. Фозилчаев Шухратжон Кобилжон ўғли, унинг устав фондидаги улуши 75 000 000 сўм; 3. Бафоев Отабек Орипович, унинг устав фондидаги улуши 900 000 000 сўм; 4. “Int rn ti n l stud s rvi g n ” масъулияти чекланган жамияти, унинг устав фондидаги улуши 225 000 000 сўм. 2025 йил 3 июль куни “UNIVERSITY OF ECONOMICS ND PED GOGY” масъулияти чекланган жамиятининг таъсис ҳужжатлари Андижон шаҳар давлат хизматлари маркази орқали 2477817-сонли реестр рақами билан қайта рўйхатдан ўтказилиб, унга асосан жамият таъсисчилари “Int rn ti n l stud s rvi g n ” масъулияти чекланган жамияти Фозилчаев Шухратжон Кобилжон ўғли ва Бафоев Отабек Ориповичлар жамият таъсисчилари сафидан чиқарилган. Жамиятнинг ягона таъсисичиси бўлиб Алижонов Хурмухаммадбек Хуркарбек ўғли қолган. Унинг устав фондидаги улуши 1 500 000 000 сўмни ташқил қилган. 2025 йил 7 июль куни “UNIVERSITY OF ECONOMICS ND PED GOGY” масъулияти чекланган жамиятининг таъсис ҳужжатлари Андижон шаҳар давлат хизматлари маркази орқали 2716637-сонли реестр рақами билан қайта рўйхатдан ўтказилиб, унга асосан жамият таъсисчилари “Int rn ti n l stud s rvi g n ” масъулияти чекланган жамияти Фозилчаев Шухратжон Кобилжон ўғли ва Бафоев Отабек Ориповичлар жамият таъсисчилари сафига киритилган ва жамият устав фонди таъсисчилар ўртасида қўйидагича тақсимланган. 1. Алижонов Хурмухаммадбек Хуркарбек ўғли, унинг устав фондидаги улуши 300 000 000 сўм; 2. Фозилчаев Шухратжон Кобилжон ўғли, унинг устав фондидаги улуши 75 000 000 сўм; 3. Бафоев Отабек Орипович, унинг устав фондидаги улуши 900 000 000 сўм; 4. “Int rn ti n l stud s rvi g n ” масъулияти чекланган жамияти, унинг устав фондидаги улуши 225 000 000 сўм. 2025 йил 18 сенятбрь куни “UNIVERSITY OF ECONOMICS ND PED GOGY” масъулияти чекланган жамиятининг таъсис ҳужжатлари Андижон шаҳар давлат хизматлари маркази орқали 2477817-сонли реестр рақами билан қайта рўйхатдан ўтказилиб, унга асосан жамият таъсисчилари “Int rn ti n l stud s rvi g n ” масъулияти чекланган жамияти Фозилчаев Шухратжон Кобилжон ўғли ва Бафоев Отабек Ориповичлар жамият таъсисчилари сафидан чиқарилган. Жамиятнинг ягона таъсисичиси бўлиб Алижонов Хурмухаммадбек Хуркарбек ўғли қолган. Унинг устав фондидаги улуши 1 500 000 000 сўмни ташқил қилган. 2025 йил 27 октябрь куни “UNIVERSITY OF ECONOMICS ND PED GOGY” масъулияти чекланган жамиятининг таъсис ҳужжатлари Андижон шаҳар давлат хизматлари маркази орқали 2716637-сонли реестр рақами билан қайта рўйхатдан ўтказилиб, унга асосан жамият таъсисчилари “Int rn ti n l stud s rvi g n ” масъулияти чекланган жамияти Фозилчаев Шухратжон Кобилжон ўғли ва Бафоев Отабек Ориповичлар жамият таъсисчилари сафига киритилган ва жамият устав фонди таъсисчилар ўртасида қўйидагича тақсимланган. 1. Алижонов Хурмухаммадбек Хуркарбек ўғли, унинг устав фондидаги улуши 300 000 000 сўм; 2. Фозилчаев Шухратжон Кобилжон ўғли, унинг устав фондидаги улуши 75 000 000 сўм; 3. Бафоев Отабек Орипович, унинг устав фондидаги улуши 900 000 000 сўм; 4. “Int rn ti n l stud s rvi g n ” масъулияти чекланган жамияти, унинг устав фондидаги улуши 225 000 000 сўм. Тарафлар ўртасида келиб чиққан низо “UNIVERSITY OF ECONOMICS ND PED GOGY” масъулияти чекланган жамияти ягона таъсисчининг 2025 йил 16 сентябрдаги 2-сонли қарори юзасидан келиб чиққан. Мазкур қарор билан жамиятнинг ректори Т.Раззаков вазифасидан озод этилиб, унинг ўрнига ректорлик вазифасини вақтинача бажарувчи қилиб С.Камолходжаева тайинланган. Шунингдек, жамият юридик мазили Андижон вилояти Олтинкўл тумани Меҳнат МФЙ, дўстлик кўчаси 45-уйга ўзгартирилган. Демак, “UNIVERSITY OF ECONOMICS ND PED GOGY” масъулияти чекланган жамияти ягона таъсисчининг 2025 йил 16 сентябрдаги 2-сонли қарорида жамият умумий йиғилиш ваколатига киритилган яъни таъсис ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш ва жамиятнинг ижро этувчи органларини тузиш ва уларнинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш масалалари ҳал этилган. Бироқ, “UNIVERSITY OF ECONOMICS ND PED GOGY” масъулияти чекланган жамияти ягона таъсисчининг 2025 йил 16 сентябрдаги 2-сонли қарори якка тартибда жамиятгнинг бошқа таъсисчиларининг иштирокисиз қабул қилган бўлиб, аслида “UNIVERSITY OF ECONOMICS ND PED GOGY” масъулияти чекланган жамиятининг 2025 йил 16 сентябрдаги умумий йиғилишида жамиятнинг бошқа таъсисчилари Фозилчаев Шухратжон Кобилжон ўғли, Бафоев Отабек Орипович ва “Int rn ti n l stud s rvi g n ” масъулияти чекланган жамияти ҳам иштирок этиши лозим бўлган. Чунки, “UNIVERSITY OF ECONOMICS ND PED GOGY” масъулияти чекланган жамияти таъсисчиси Х.Алижонов 2025 йил 18 сентябрда яъни қарор қабул қилинган кундан 2 кун кейин ягона таъсисчи сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Бу билан, жавобгар “UNIVERSITY OF ECONOMICS ND PED GOGY” масъулияти чекланган жамияти таъсисчиси Х.Алижонов 2025 йил 16 сентябрда қарор қабул қилиш вақтида ягона таъсисчи бўлмаган ва бошқа таъсисчиларни жамият умумий йиғилишига чақирмасдан ўзи қарор қабул қилиш ваколатига эга бўлмаган. Зеро, Ўзбекистон Республикаси “Масъулияти чекланган жамиятлар тўғрисида”ги қонуннинг 13-моддасига асосан жамият устави ва унга киритилган ўзгартиришлар давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан учинчи шахслар учун кучга киради. Мазкур қонунинг 30-моддасида таъсис ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш ва жамиятнинг ижро этувчи органларини тузиш ва уларнинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш жамият иштирокчилари умумий йиғилишининг мутлақ ваколатлари жумласига киради. Қонунинг 33-моддасига асосан жамият иштирокчиларининг умумий йиғилишини чақирувчи орган ёки шахслар уни ўтказишдан камида ўттиз кун олдин бу ҳақда жамиятнинг ҳар бир иштирокчисини жамият иштирокчиларининг рўйхатида кўрсатилган манзил бўйича буюртма хат билан ёки жамиятнинг уставида назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилиши шарт. Ушбу қонуннинг 41-моддаси талабига кўра, жамият иштирокчилари умумий йиғилишининг ушбу Қонун ва бошқа қонун ҳужжатлари, жамиятнинг устави талаблари бузилган ҳолда қабул қилинган ҳамда жамият иштирокчиларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини бузадиган қарори овоз беришда иштирок этмаган ёки баҳсли қарорга қарши овоз берган жамият иштирокчисининг аризасига кўра суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин. Юқоридагиларни инобатга олиб, суд “UNIVERSITY OF ECONOMICS ND PED GOGY” масъулияти чекланган жамияти таъсисчиси Х.Алижоновнинг ягона таъсисчи сифатида 2025 йил 16 сентябрдаги 2-сонли қарори жамиятнинг бошқа таъсисчиларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини бузган ҳолда қабул қилинганлиги сабабли даъвони тўлиқ қаноатлантиришни лозим топди. Жавобгар “UNIVERSITY OF ECONOMICS ND PED GOGY” масъулияти чекланган жамияти таъсисчиси Х.Алижоновнинг даъвогарнинг овоз бериш ҳуқуқи 5 фоиз эканлиги ва ушбу овоз билан қарорнинг ўзгаришига таъсир этмаслиги тўғрисидаги важи билан суд келиша олмайди. Чунки, даъвогар 5 фоизлик улушга эга бўлиб, овоз бериш натижаларига таъсир қилмасада, бироқ уни жамият умумий йиғилишига чақирмаслик мумкин дегани эмас. Зеро, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг “Иқтисодий судлар томонидан корпоратив низоларни ҳал этишнинг айрим масалалари тўғрисида” 2014 йил 20 июндаги қарорининг 20.3-бандида Судлар масъулияти чекланган ёки қўшимча масъулиятли жамият иштирокчилари умумий йиғилишининг қарорини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги ишларни кўришда ишнинг барча ҳолатларини тўлиқ ўрганишлари, даъвогарнинг овози овоз бериш натижаларига қай даражада таъсир кўрсата олиши мумкинлигини аниқлашлари лозим. Агар ариза берган жамият иштирокчисининг овози овоз бериш натижаларига таъсир кўрсата олиши мумкин бўлмаса ва (ёки) йўл қўйилган қоидабузарлик жиддий бўлмаса ва (ёки) қарор жамиятнинг ана шу иштирокчисига зарар етказмаган бўлса, суд ишнинг барча ҳолатларини ҳисобга олиб, даъвони қаноатлантиришни рад этиши мумкин. Бироқ, “UNIVERSITY OF ECONOMICS ND PED GOGY” масъулияти чекланган жамияти таъсисчиси Х.Алижоновнинг 2025 йил 16 сентябрдаги 2- сонли қарори жамиятнинг бошқа таъсисчиларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини бузган. Суд, ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ суд харажатларини ундириш масаласини муҳокама қилган ҳолда суд харажатларини жавобгардан ундиришни лозим топди. Чунки, ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига асосан, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги қонунида, “Мулкий тусдаги даъво аризаларидан - даъво баҳосининг икки фоизи миқдорида, лекин базавий хисоблаш миқдорининг бир баробаридан кам бўлмаган миқдорда” ҳамда номулкий тусдаги даъволар бўйича базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баробари миқдорида давлат божи ундирилиши белгиланган. Суд, “UNIVERSITY OF ECONOMICS ND PED GOGY” масъулияти чекланган жамияти таъсисчиси Х.Алижонов ҳисобидан даъвогар фойдасига олдиндан тўлаб чиқилган 4 120 000 сўм давлат божини ва 41 200 сўм почта харажатини ҳамда Олий суд депозитига 103 000 сўм видеоконференцалоқа харажати ундиришни лозим топди. Бинобарин, суд “Масъулияти чекланган жамиятлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 176-179, 180, 186-моддаларини қўллаб ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъво талаби қаноатлантирилсин. “UNIVERSITY OF ECONOMICS ND PED GOGY” масъулияти чекланган жамияти таъсисчисининг 2025 йил 16 сентябрдаги 2-сонли йиғилиш қарори ҳақиқий эмас деб топилсин. “UNIVERSITY OF ECONOMICS ND PED GOGY” масъулияти чекланган жамияти таъсисчиси Х.Алижонов ҳисобидан: - Даъвогар “UNIVERSITY OF ECONOMICS ND PED GOGY” масъулияти чекланган жамияти таъсисчиси Ш.Фозилчаевнинг фойдасига 4 120 000 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажати; - Олий суд депозитига 103 000 сўм видеоконференцалоқа харажати ундирилсин. Ҳал қилув қарорининг суд харажатларини ундириш қисми бўйича бир ой муддатда ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан норози томон қонунда белгиланган тартибда шикоят қилиши мумкин. Раислик этувчи, судья Х.К.Абдураимов