← Назад
Решение #2838877 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 62 | — | law | |
| ИПК | 276 | — | law | |
| ининг | 12 | — | law | |
| онун | 8 | — | law | |
| арсозлик кодекси | 11 | — | code_article | |
| ИПК | 278 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
Биринчи инстанцияда ишни кўрган
судья – А.Каримов
Апелляция инстанциясида маърузачи
судья – Р.Мамажонова
4-1601-2501/18359-сонли иқтисодий иш
НАМАНГАН ВИЛОЯТ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
Наманган шаҳри
2025 йил 3 декабрь
Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати
судья
А.Хоназаровнинг
раислигида,
судьялар
А.Мухиддинов
ва
Р.Мамажоновадан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси М.Рахимованинг
суд мажлиси котиблигида, аризачи Наманган туман Санитария эпидемиологик
осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлимининг жавобгар Якка тартибдаги
тадбиркор Абдуллаев Сайфулло Хабибулло ўғлига нисбатан металл дарвоза
ишлаб чиқариш цехини маълумотнома ва далолатномада кўрсатилган
қонунбузарликни содир этганлиги, мавжуд санитария меъёр ва қоидалари
ҳамда гигиена нормативларини бузилишига бархам бериш мақсадида шовқиш
ва лак бўёқларини хиди аҳоли саломатлигига салбий таъмир кўрсатаётган
объект фаолиятини таъқиқлаб қўйиш тўғрисидаги аризаси бўйича қўзғатилган
иқтисодий иш юзасидан Наманган туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил
3 ноябрдаги ҳал қилув қарори устидан Якка тартибдаги тадбиркор Абдуллаев
Сайфулло Хабибулло томонидан берилган апелляция шикоятини аризачи
вакиллари М.Сотволдиев, А.Солибаев (ишончномалар асосида), жавобгар
вакили Якка тартибдаги тадбиркор Абдуллаев Сайфулло Хабибулло ўғлининг
иштирокида, суднинг биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
аниқлади:
Наманган туман Санитария эпидемиологик осойишталик ва жамоат
саломатлиги бўлими (бундан буён матнда аризачи ёки бўлим деб юритилади)
Наманган туманлараро иқтисодий судига ариза билан мурожаат этиб, Якка
тартибдаги тадбиркор Абдуллаев Сайфулло Хабибулло ўғли (бундан буён
матнда жавобгар деб юритилади)га нисбатан металл дарвоза ишлаб чиқариш
цехини маълумотнома ва далолатномада кўрсатилган қонунбузарликни содир
этганлиги, мавжуд санитария меъёр ва қоидалари ҳамда гигиена
нормативларини бузилишига бархам бериш мақсадида шовқиш ва лак
бўёқларини хиди аҳоли саломатлигига салбий таъмир кўрсатаётган объект
фаолиятини таъқиқлаб қўйишни сўраган.
Суднинг 2025 йил 3 ноябрдаги ҳал қилув қарори билан ариза
қаноатлантирилиб, жавобгарга нисбатан Наманган тумани, Қўрғонча МФЙ,
Обод ўлка кўчаси, 9-уйдаги “Металл дарвоза ишлаб чиқариш” фаолияти
таъқиқланган. Шунингдек, жавобгар ҳисобидан аризачи фойдасига
41 200 сўм почта харажати ундирилган.
1
Иш юзасидан қабул қилинган ҳал қилув қарори устидан жавобгар
апелляция шикояти билан мурожаат қилиб, ҳал қилув қарори бекор қилишни
сўраган.
Бунга асос қилиб, охирги ўн кун давомида ясалган дарвозаларни ҳажми
катта бўлганлиги, уларни кўчириш имкони йўқлиги, бу узоқ вақт талаб қилиши,
ҳал қилув қарорини ижроси бажарилиши ясалган дарвозаларнинг бўёқ
сифатига таъсир қилиши ва тадбиркорга зарар келтириши каби важлар
келтирилган.
Суд мажлисида жавобгар вакили хозирги кунда лак бўёқлаш ишлари
бошқа жойга кўчирилиб, цехда фақатгина 2 та сваркачи ходим
ишлаяпганлигини, туман ҳокимлиги томонидан цех ташкил этиш учун ер
ажратилганлигини, у ерда цех ташкил этилгунга қадар хонадондаги цехда
фаолият олиб бориб туриши лозимлигини, аризада келтирилган ҳолатлар
бартараф этилганлиги учун, фаолиятини олиб бориши учун ҳал қилув қарорини
бекор қилишни сўради.
Аризачи вакиллари суд мухокамасида фуқарони лак бўёқларни
хидидан ва шовқиндан норози бўлиб Халқ қабулхонасига қилган мурожаати
юзасидан ўрганиш ўтказилганлигини, якка тартибдаги тадбиркор Сайфулло
Абдуллаев томонидан Сиддиқов Зайниддиннинг хонадонида метал дарвоза
тайёрлаш цехи ташкил этганлиги, хонадонда шовқин кучлилиги
аниқланганлигини,
аризачи
билан
цехнинг
оралиқ
масофаси
сақланмаганлигини, “Ахоли яшаш жойлари атмосфера хавосини мухофаза
қилиш санитария меъёр қоидалари” Сан Қ ва М 0350-17 талабининг
6.1.2 бандида 4-синф 100 метрли санитария минтақаси ажратиш
белгиланганлигини, ушбу ҳолат бўйича химоя минтақаси мавжуд эмаслигини,
жавобгар қонунбузарлик ҳолатларини бартараф этганлиги тўғрисида мурожаат
қилмаганлигини билдириб, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни
сўрадилар.
Судлов ҳайъати аризачи ва жавобгар вакилларининг тушунтиришларини
тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб, қуйидаги хулосага келди:
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 62-моддасига мувофиқ,
фуқаролар атроф табиий муҳитга эҳтиёткорона муносабатда бўлишга
мажбурдирлар.
ИПК 276-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ суд ишни апелляция
инстанциясида кўриш чоғида биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорининг
қонунийлигини ва асослилигини текширади. Суд янги далилларни текшириши
ва янги фактларни аниқлаши мумкин.
Ўзбекистон
Республикаси
“Аҳолининг
санитария-эпидемиологик
осойишталиги тўғрисида”ги Қонун(бундан буён матнда Қонун деб
юритилади)ининг 12-моддаси 2-қисмига кўра, аҳолининг санитарияэпедимиологик осойишталиги тўғрисидаги қонунчилик бузилган тақдирда,
Ўзбекистон Республикаси Бош давлат санитария врачига, Қорақалпоғистон
Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туманлар, шаҳарлар бош давлат
санитария врачларига, уларнинг ўринбосарларига, ушбу Қонун 8-моддаси
биринчи қисмининг учинчи хатбошисида ва иккинчи қисмида кўрсатилган
2
таркибий бўлинмаларнинг раҳбарларига ўз ваколатлари доирасида қуйидаги
ҳуқуқлар берилади: санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари
талабларига жавоб бермайдиган ер участкалари ажратиш, уй-жой, жамоат,
ишлаб чиқариш объектларини ва бошқа объектларни қуриш, реконструкция
қилиш, кенгайтиришга доир лойиҳаолди ҳамда лойиҳа ҳужжатларини рад этиш;
санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари бузилишлари
бартараф этилгунига қадар, ишлаб турган иншоотлардан, турар жойлардан,
ишлаб чиқариш объектларидан, маданий-маиший бинолардан фойдаланишни,
умумий овқатланиш ва савдо корхоналарининг, таълим, даволашпрофилактика, санаторий-курорт муассасаларининг ва бошқа муассасаларнинг
фаолиятини тўхтатиб туриш, ускуналарни, асбобларни ишлатишни, транспорт
воситаларидан фойдаланишни тақиқлаш; санитария қоидалари, нормалари ва
гигиена нормативлари бузилган ҳолларда аҳоли пунктлари, бинолар ва
иншоотлар қурилишини, реконструкция қилинишини ҳамда мазкур
объектларда ишларнинг айрим турлари бажарилишини тўхтатиб туриш.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, фуқарони Халқ қабулхонасига қилган
мурожаати юзасидан аризачи томонидан 2025 йил 21 август куни урганиш
ўтказилган. Ўрганишда Наманган вилояти, Наманган тумани, Қўрғонча МФЙ,
Обод ўлка кўчаси 9-уйда метал дарвозалар ишлаб чиқариш цехи ташкил
қилинганлиги, цех ахоли яшаш жойи, аризачи фуқаронинг яшаш хонадони
билан ёнма-ён, бир девор оралиғида жойлашган бўлиб, химоя минтақаси
мавжуд эмаслиги аниқланган.
Ўрганиш аризачи А.Абдувахобовнинг хонадонида ўтказилган ва ҳолат
юзасидан далолатнома тузилган.
Ўзбекистон Республикаси “Аҳоли яшаш ҳудудларида атмосфера
ҳавосини муҳофаза қилишнинг санитария меъёр ва қоидалари” Сан Қ ва М
0350-17 талабининг 6.1.2-бандига мувофиқ, “Метал дарвоза ишлаб чиқариш”
жойлари аҳоли саломатлиги учун хавфлилик даражаси 4-синфга киритилган ва
аҳоли яшаш хонадонигача 100 метр ташкил этилиши белгиланган бўлсада,
мазкур ҳолатда эса аҳоли билан бир девор масофа борлиги аниқланган.
Биринчи инстанция суди аниқланган қонунбузилиши ҳолатларини
бартарф этишнинг имкони йўқлиги сабабли аризачининг жавобгарга нисбатан
Наманган туман, Қўрғонча МФЙ, Обод ўлка кўчаси 9-уйдаги “Метал дарвоза
ишлаб чиқариш” фаолиятини тақиқлаш тўғрисидаги талабини асосли деб
топиб, уни қаноатлантириш тўғрисида туғри тўхтамга келган.
Зеро, Ўзбекистон Республикаси Шаҳарсозлик кодексининг 11-моддасига
мувофиқ, шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш чоғида юридик ва
жисмоний шахслар; аҳолининг қулай ҳаёт фаолияти муҳитини асраши;
шаҳарсозлик ҳужжатларига, аҳоли пунктларини ва ҳудудларни қуриш
қоидаларига риоя этилишини таъинлаши; атроф-муҳитни мухофаза қилиш,
экологик хавфсизлик талабларига, ёнғинга қарши ҳамда санитария
қоидаларига, нормаларига ва гигиена нормативларига риоя этиши; атрофмуҳитга, маданий мерос объектларига, шаҳар, қишлоқ ландшафтларига,
муҳандислик, транспортга оид ва ижтимоий инфратузилмалар объектларига,
ҳудудларни ободонлаштириш объектларига зарарли таъсир этадиган, учинчи
3
шахсларнинг қонуний манфаатларига дахл этадиган ҳамда чегарадош ер
участкалари, реклама ва ахборот объектлари ҳамда бошқа кўчмас мулк
объектлари мулкдорларининг, эгаларининг ёки улардан фойдаланувчиларнинг
ҳуқуқлари амалга оширилишига монелик қиладиган хатти-ҳаракатлар содир
этмаслиги шарт.
Судлов ҳайъати жавобгарнинг фаолияти таъқиқланганлиги учун зарар
кўриши, қоидабузарлик ҳолатларини бартараф этганлиги тўғрисидаги важлари
билан келишмайди. Зеро жавобгарнинг суд муҳокамасида берган
кўрсатувларидан аниқланишича, қоидабузарлик ҳолатлари тўлиқ бартараф
этилмаган, бугунги ҳолатда ҳам тадбиркор қисман фаолиятини амалга ошириб,
дарвоза ишлаб чиқаришни давом этмоқда.
Судлов ҳайъати, биринчи инстанция суди иш учун аҳамиятли ҳолатларни
тўлиқ аниқлаб, тўғри тўхтамга келган деб ҳисоблайди.
ИПК 278-моддасининг 1-бандига мувофиқ, апелляция инстанцияси суди
апелляция шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув
қарорини ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли.
ИПК 118-моддасининг биринчи ва тўққизинчи қисмларига мувофиқ, суд
харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво
талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Ишда иштирок этувчи шахсларнинг апелляция, кассация ва тафтиш
шикояти бериш билан боғлиқ ҳолда қилган суд харажатлари ушбу моддада
баён этилган қоидаларга мувофиқ тақсимланади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, судлов ҳайъати даъвогарнинг апелляция
шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, биринчи инстанция судининг ҳал
қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни, жавобгар томонидан тўланган
41 200 сўм суд почта харажатини унинг зиммасида қолдиришни лозим топади.
Баён этилганларга кўра ва ИПКнинг 118, 274, 276, 278, 280-моддаларини
қўллаб, апелляция судлов ҳайъати
қарор қилади:
Якка тартибдаги тадбиркор Абдуллаев Сайфулло Хабибулло ўғлининг
апелляция шикояти қаноатлантиришни рад этилсин.
Наманган туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 3 ноябрдаги ҳал
қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилсин.
Якка тартибдаги тадбиркор Абдуллаев Сайфулло Хабибулло ўғли
томонидан тўланган 41 200 сўм почта харажати зиммасида қолдирилсин.
Қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Қарор устидан ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан
бир йил ичида ҳал қилув қарорини қабул қилган суд орқали Наманган вилоят
суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят
қилиш (протест келтириш) мумкин.
Ҳайъат раиси
А.Хоназаров
Ҳайъат аъзолари
А.Мухиддинов
Р.Мамажонова
4