← Назад
Решение #2838888 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| нинг | 236 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1502-2501/12199-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Қўқон шаҳри
2025 йил 3 декабрь
Қўқон туманлараро иқтисодий суди, судья Ф.Амановнинг раислигида,
судья ёрдамчиси Д.Маматқуловнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар
«ДАЪВОГАР НОМИ” АЖнинг жавобгар “ЖАВОБГАР НОМИ” МЧЖдан
36 000 000 сўм асосий қарз, 18 000 000 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво
аризаси бўйича юритилган ишни даъвогар вакили Ш.Кабулов (ишончнома
асосида)нинг иштирокида суднинг биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
«ДАЪВОГАР НОМИ” АЖ (бундан буён матнда даъвогар деб
юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар
“ЖАВОБГАР НОМИ” МЧЖ (бундан буён матнда жавобгар деб
юритилади)дан 36 000 000 сўм асосий қарз, 18 000 000 сўм пеня
ундиришни сўраган.
Даъвогар вакили суд мажлисида даъвони қўллаб-қувватлаб, уни
қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлиси вақти ва жойи ҳақида жавобгар белгиланган тартибда
хабардор этилган бўлса-да, бироқ ундан вакил суд мажлисига келмади.
Шунга кўра суд ишни жавобгар вакилининг иштироксиз кўришни лозим
деб топди.
Суд ишдаги тўпланган ҳужжатларни ўрганиб, даъвогар вакилининг
тушунтиришларини тинглаб, қуйидагиларга кўра даъвони қисман
қаноатлантиришни лозим топди:
аниқланишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2023 йилнинг 5 сентябрь
куни IKF/ SS /23/111-сонли шартнома тузилиб, унга асосан даъвогар
456 000 000 сўмлик “суперфосфат аммонизированный Р205” маҳсулотларини
жавобгарга етказиб берган.
Жавобгар ишдаги мавжуд ҳисоб варақ-фактуралар асосида маҳсулотни
қабул қилиб олган.
Жавобгар олинган маҳсулотлар учун жами 420 000 000 сўмлик тўлов
амалга ошириб, ўзининг мажбуриятини лозим даражада бажармаганлиги
сабабли даъвогар олдида унинг 36 000 000 сўм асосий қарздорлиги вужудга
келган.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасида ҳар ким ўз
ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя
қилишга ҳақли эканлиги, ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали
ҳимоя қилиш ҳуқуқи кафолатланиши белгилаб қўйилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК
деб юритилади)нинг 236-моддасига мувофиқ, мажбуриятлар мажбурият
шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва
талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган
бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Жавобгарнинг даъвогар олдидаги 36 000 000 сўм миқдорида асосий қарзи
тарафлар ўртасида тузилган тасдиқланган ҳисоб варақ-фактура ва шартнома
билан ўз тасдиғини топган.
Шунга кўра даъвогар фойдасига жавобгар ҳисобидан 36 000 000 сўм
миқдорида асосий қарзни ундириш лозим бўлади.
Даъво аризасида жавобгардан 18 000 000 сўм пеня ундириш талаби ҳам
қўйилган.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 7.2-бандига асосан товарлар
(ишлар, хизматлар) ҳақини ўз вақтида тўламаганлик учун сотиб олувчи
(буюртмачи) етказиб берувчига ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун
кечиктирилган тўлов суммасининг 0,5 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган
тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида пеня тўлаш
келишилган.
Демак, даъвогар жавобгардан пеня ундиришга ҳақли ва пеня тўғри
ҳисобланган.
ФК 326-моддасида белгиланишича, агар тўланиши лозим бўлган
неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги
кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор
мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган
тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга
олиниши керак. Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини
ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш
ҳуқуқига эга.
Суд мазкур ҳуқуқ нормасини қўллаб, тарафлар манфаатларини ҳисобга
олиб, даъво аризасида ундириш сўралган пенянинг 3 600 000 сўмини
ундиришни, унинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим
топди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118моддаси биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларга
уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда
юкланиши белгиланган.
Юқоридагиларга кўра, суд даъво аризасини қисман қаноатлантиришни,
жавобгардан даъвогар фойдасига 36 000 000 сўм асосий қарз, 3 600 000 сўм
пеня ва 41 200 сўм почта харажатини ундиришни, даъвонинг қолган қисмини
қаноатлантиришни рад қилишни, давлат божини жавобгарнинг зиммасига
юклашни лозим топади.
Баён этилганларга кўра ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 176-179-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛДИ:
Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Даъвогар «ДАЪВОГАР НОМИ” АЖ фойдасига жавобгар “ЖАВОБГАР
НОМИ” МЧЖ ҳисобидан 36 000 000 сўм асосий қарз, 3 600 000 сўм пеня ва
41 200 сўм почта харажати, жами 39 641 200 сўм ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад қилинсин.
Жавобгар “ЖАВОБГАР НОМИ” МЧЖ ҳисобидан республика бюджетига
1 080 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддатда шу суд орқали
Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция
тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин.
Раислик қилувчи
Ф.Аманов