Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-2203-2508/11018 Дата решения 02.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Урганч туманлараро иқтисодий суди Судья ROZUMBETOV ELMUROD KAMILJANOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID f50fbbc1-f5a3-4661-9010-8c25c495069b Claim ID PDF Hash 533bbc402d599bd5... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 25-моддаси нинг 25 law
судга ИПК 25-моддаси судга ИПК 25 law
ИПК 110-моддаси ИПК 110 law
лилиги ФПКнинг 26-моддаси лилиги ФПК 26 law
тисодий суд ИПКнинг 311-моддаси тисодий суд ИПК 311 law
ИПКнинг 110-моддаси ИПКнинг 110 law
онуннинг 18-моддаси онуннинг 18 law
Текст решения 5 748 символов
4-2203-2508/11018-сонли иқтисодий иш судья: *** БОҒОТ ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ АЖРИМИ (иш юритишни тугатиш тўғрисида) Боғот туман 2025 йил 2 декабрь Боғот туманлараро иқтисодий суди, судья *** раислигида, судья ёрдамчиси У.Зариповнинг котиблигида, кенгаш вакили *** (2025 йил 18 сентябрь кунги №156/1-сонли ишончномага асосан) *** (раҳбар) иштирокида, *** кенгашининг даъвогар “***” фермер хўжалиги манфаатида жавобгар “***” акциядорлик жамияти *** томонидан расмийлаштирилган 20.08.2025 йилдаги электр тармоғидан узиш ҳақидаги ***-сонли далолатномани ва унинг оқибатида юзага келган *** сўм жарима кўлланилган хатти-ҳаракатни қонунга ҳилоф деб топиш ва унинг оқибатида юзага келган *** сўм жаримани бекор қилиш мажбуриятини юклаш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: *** кенгаши даъвогар “***” фермер хўжалиги манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “***” акциядорлик жамияти *** томонидан 20.08.2025 йилда электр тармоғидан узиш ҳақида расмийлаштирилган ***-сонли далолатнома ва унинг оқибатида юзага келган *** сўм жаримани кўллашдаги хатти-ҳаракатини қонунга ҳилоф деб топиш, 20.08.2025 йилдаги электр тармоғидан узиш ҳақидаги ***-сонли далолатномани ва унинг оқибатида юзага келган *** сўм жаримани бекор қилиш мажбуриятини юклашни сўраган. Бугунги суд мажлисининг ўтказилиш вақти ва жойи тўғрисида жавобгар қонунда белгиланган тартибда хабардор қилинган бўлсада, унинг вакили иштирок этмади. Бундай ҳолда суд ишни Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодексининг 128, 129, 170-моддасига асосан жавобгар вакилининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб ҳисоблайди. Суд мажлисида иштирок этган кенгаш ва даъвогар вакили тушунтириш бериб, мазкур даъво аризаси тааллуқлилик бўйича маъмурий судга тақдим этилганлигини, ушбу иш маъмурий суд томонидан кўриб чиқилиши лозимлигини билдирди. Суд ишдаги ҳужжатларни муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра иқтисодий иш бўйича иш юритишни тугатишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 25-моддасининг биринчи қисми 1-бандига кўра, иқтисодиёт соҳасида юридик шахслар ҳамда юридик шахс ташкил этмаган ҳолда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган ва якка тартибдаги тадбиркор мақомини қонунда белгиланган тартибда олган фуқаролар, шунингдек корпоратив низолар бўйича ишлар кўрилаётганда тарафлар бўлган фуқаролар ўртасидаги фуқаровий, маъмурий ва бошқа ҳуқуқий муносабатлардан юзага келадиган низоларга доир ишлар иқтисодий судга тааллуқлидир. Даъвогар даъво талабида “***” акциядорлик жамияти *** томонидан 20.08.2025 йилда электр тармоғидан узиш ҳақида расмийлаштирилган ***сонли далолатнома ва унинг оқибатида юзага келган *** сўм жаримани кўллашдаги хатти-ҳаракатини қонунга ҳилоф деб топиш, 20.08.2025 йилдаги электр тармоғидан узиш ҳақидаги ***-сонли далолатномани ва унинг оқибатида юзага келган *** сўм жаримани бекор қилиш мажбуриятини юклашни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 24.05.2019 йилдаги “Биринчи инстанция суди томонидан иқтисодий процессуал қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 13-сон қарорининг 8-бандига кўра, судга ИПК 25-моддасининг биринчи қисмида белгиланган иқтисодиёт соҳасида фуқаровий, маъмурий ва бошқа ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган иқтисодий низолар бўйича ишлар тааллуқлидир. Иқтисодий судга тааллуқли бўлган, низо келиб чиқиши мумкин бўлган бошқа ҳуқуқий муносабатлар деганда, хусусан, фуқаролик ва маъмурий ҳуқуқ нормалари билан қамраб олинмаган ер ва бошқа ҳуқуқий муносабатлар тушунилиши лозим. Мазкур Пленум қарорининг 22-бандига кўра, ИПК 110-моддасининг 1-бандига мувофиқ, агар иш иқтисодий суд, фуқаролик ишлари бўйича суд ёки маъмурий судда кўриш учун тааллуқли бўлмаса, суд иш юритишни тугатади. Яъни, иш судларнинг эмас, балки бошқа органларнинг (масалан, ҳокимлик, нотариус ва бошқалар) ваколатига тегишли бўлганда, шунингдек, билдирилган талаб ҳуқуқни ҳимоя қилишга қаратилмаган тақдирда иқтисодий суд иш юритишни юқоридаги асосга кўра тугатади. Ишнинг иқтисодий судга тааллуқлилиги ИПКнинг 25 ва 26-моддалари, фуқаролик ишлари бўйича судга тааллуқлилиги ФПКнинг 26-моддаси ва маъмурий судга тааллуқлилиги МСИЮтКнинг 26 ва 27-моддалари талабларидан келиб чиққан ҳолда аниқланади. Бунда, низонинг судга тааллуқлилиги, ишни кўриш жараёнида ҳам ўзгариши мумкинлигини эътиборга олиш керак. Масалан, бундай ҳолат ишга иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси бўла олмайдиган шахсларнинг жалб этилиши муносабати билан вужудга келиши мумкин. Бундай ҳолатда иқтисодий суд ИПКнинг 311-моддаси талабларидан келиб чиққан ҳолда тааллуқлилигига кўра иш материалларини фуқаролик ишлари бўйича судга кўриб чиқиш учун ўтказиш ва иқтисодий суд ишини юритишни тугатиш тўғрисида ажрим чиқариши лозим. Мазкур ҳолатда, даъвогар ҳуқуқни ҳимоя қилиш усулини нотўғри танлаган ҳолда даъво тақдим қилган. ИПКнинг 110-моддаси биринчи қисми, 1-бандига кўра, иш иқтисодий судга, фуқаролик ишлари бўйича судга ёки маъмурий судга тааллуқли бўлмаса суд иш юритишни тугатади. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуннинг 18-моддаси биринчи қисмининг 5-бандига кўра, агар иш судга тааллуқли бўлмаса, ишни юритиш тугатилганда давлат божи тўлиқ ёки қисман қайтарилиши керак. Даъво аризаси иш юритишга давлат божи тўловисиз қабул қилинган. Қайд этилганларга кўра, суд, иш юритишни тугатишни, олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажатини даъвогар зиммасида қолдиришни лозим топади. Юқоридагиларга асосан ҳамда ИПКнинг 110, 195-196-моддаларини қўллаб, суд а ж р и м қи л д и: Даъво аризаси бўйича иш юритиш тугатилсин. Ажрим нусхаси тарафларга юборилсин. Мазкур ажрим устидан шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Судья ***