← Назад
Решение #2838914 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| аролик кодекси | 236 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1601-2501/19879-сонли иқтисодий иш
судья: А.Каримов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Наманган шаҳри
2025 йил 2 декабрь
Наманган туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.Каримовнинг
раислигида, судья ёрдамчиси Т.Тўраевнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар
вакили З.Тўраев (ишончнома асосида) иштирокида, даъвогар «*» МЧЖ суд
тугатиш бошқарувчисининг жавобгар – «*» МЧЖ ҳисобидан 94000000 сўм
асосий қарз ундириш ҳақидаги даъвоси аризасини суд биносида, очиқ суд
муҳокамасида видеоконференцалоқа режимида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Даъвогар «*» МЧЖнинг (келгуси ўринларда – даъвогар) суд тугатиш
бошқарувчиси Ғ.Қодиров судга даъво аризаси тақдим этиб, жавобгар – «*»
МЧЖ (келгуси ўринларда – жавобгар) ҳисобидан 94000000 сўм асосий қарз
ундиришни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили жавобгарга ўтказилган пул маблағлари
учун хизмат кўрсатилмаганлигини ёки қайтарилмаганлигини билдириб, даъво
аризасини қаноатлантиришни сўради.
Жавобгарнинг манзилига белгиланган тартибда суд мажлисининг вақти
ва жойи тўғрисида суд ажрими юборилиб, хабардор қилинган бўлсада, вакил
иштирокини таъминламади ҳамда даъво талаблари юзасидан ўз фикр ва
мулоҳазаларини билдирмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда – ИПК) 170-моддасининг учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг
вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар суд
мажлисига келмаса, низо унинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.
Шу асосда, суд мазкур ишни жавобгарнинг иштирокисиз кўриб чиқишни
лозим топди.
Суд даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги ва
қўшимча тақдим қилинган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга
кўра, даъвони аризасини қаноатлантиришни лозим топди.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, Тошкент туманлараро иқтисодий
судининг 4-1005-2401/59770-сонли иш бўйича 2024 йил 17 сентябрдаги ҳал
қилув қарори билан «*» МЧЖ тўловга қобилиятсиз деб эълон қилинган ва
тугатиш доир иш юритиш бошланган.
Тугатиш ишлари давомида «*» МЧЖ томонидан 2022 йил 17 октябрь
кунги 289-сонли тўлов топшириқномаси орқали 94000000 сўм пул маблағлари
2022 йил 17 октябрдаги W17/10-сонли шартномага асосан техник хизматлар
кўрсатиш учун ўтказиб берилганлиги, бироқ жавобгар томонидан хизматлар
кўрсатилмаганлиги ёки пул маблағлари кайтарилмаганлиги аниқланган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236-моддасига кўра,
мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ,
бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки
одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши
керак.
Гарчи, тугатиш бошқарувчиси томонидан судга пул маблағини ўтказиш
учун асос бўлган шартнома тақдим этилмаган бўлсада, жавобгарга пул маблағи
ўтказиб берилганлик ҳолати банк айланмалари орқали ўз исботини топади.
Мазкур ҳолатда, даъво талаби асосли ҳисобланади.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал кодексининг
118-моддаси 1–қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Юқоридагиларга кўра, даъво аризасини қаноатлантириш, жавобгар
ҳисобидан даъвогар фойдасига 94000000 сўм асосий қарз, 41200 сўм почта
харажати, жавобгар ҳисобидан бюджетга 1880000 сўм давлат божи, Ўзбекистон
Республикаси Олий судининг депозит ҳисоб-рақамига 103000 сўм суд харажати
ундириш лозим бўлади.
Баён этилганларга кўра ҳамда ИПКнинг 112, 118, 170, 176-179моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Даъво аризаси қаноатлантирилсин.
Даъвогар «*» МЧЖ фойдасига жавобгар «*» МЧЖдан 94000000 асосий
қарз, 41200 сўм почта харажати ундирилсин.
«*» МЧЖ ҳисобидан:
- Республика бюджетига 1880000 сўм давлат божи;
- Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисоб-рақамига
103000 сўм суд харажати ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддатда апелляция
тартибида Наманган вилоят судининг иқтисодий судлов ҳайъатига шикоят
қилиш (протест келтириш) мумкин.
Раислик этувчи
А.Каримов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
(хулоса қисми)
Наманган шаҳри
2025 йил 2 декабрь
Наманган туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.Каримовнинг
раислигида, судья ёрдамчиси Т.Тўраевнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар
вакили З.Тўраев (ишончнома асосида) иштирокида, даъвогар «*» МЧЖ суд
тугатиш бошқарувчисининг жавобгар – «*» МЧЖ ҳисобидан 94000000 сўм
асосий қарз ундириш ҳақидаги даъвоси аризасини суд биносида, очиқ суд
муҳокамасида видеоконференцалоқа режимида кўриб чиқиб, Ўзбекистон
Республикаси Фуқаролик кодексининг 236-моддаси, ИПКнинг 112, 118, 170,
176-179- моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Даъво аризаси қаноатлантирилсин.
Даъвогар «*» МЧЖ фойдасига жавобгар «*» МЧЖдан 94000000 асосий
қарз, 41200 сўм почта харажати ундирилсин.
«*» МЧЖ ҳисобидан:
- Республика бюджетига 1880000 сўм давлат божи;
- Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисоб-рақамига
103000 сўм суд харажати ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддатда апелляция
тартибида Наманган вилоят судининг иқтисодий судлов ҳайъатига шикоят
қилиш (протест келтириш) мумкин.
Раислик этувчи
А.Каримов