← Назад
Решение #2838940 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
10
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 15 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| аролик кодекси | 234 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 386 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 236 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 333 | — | code_article | |
| аролик Кодекси | 326 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 68 | — | code_article | |
| Ушбу кодекс | 74 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекс | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1001-2508/105712-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Қарши шаҳри
2025 йил 02 декабрь
Косон туманлараро иқтисодий судининг раиси, судья Д.С.Шарипов, судья
ёрдамчиси С.Нурмуродовнинг котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар "ZOMIN BREWERY" масъулияти
чекланган жамияти манфаатида жавобгар "NAQS BAND-MUMIN" хусусий
корхонасидан 13 242 206 сўм асосий қарзни ҳамда 1 324 220 сўм пеня ундириш
ҳақидаги даъво аризаси бўйича ишни тарафлар иштирокисиз, суди биносида бўлиб
ўтган очиқ суд мажлисида, кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси
даъвогар "ZOMIN BREWERY" масъулияти чекланган жамияти манфаатида Косон
туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат этиб, жавобгар
жавобгар "NAQS BAND-MUMIN" хусусий корхонасидан 13 242 206 сўм асосий
қарзни ҳамда 1 324 220 сўм пеня ундиришни сўраган.
Палата даъво аризада ишни унинг вакили иштирокисиз кўришни сўраган.
Даъвогар вакили судга ариза бериб, ишни унинг иштирокисиз кўришни сўраган. Бугун
Бундай ҳолда, суд ишни Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал
кодекси 128, 129, 170-моддалари тартибида палата, даъвогар ва жавобгар вакили
иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддасига асосан Ўзбекистон
Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларининг
устунлиги сўзсиз тан олинади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси мамлакатнинг бутун ҳудудида олий
юридик кучга эга, тўғридан-тўғри амал қилади ва ягона ҳуқуқий маконнинг асосини
ташкил этади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасининг учинчи қисмида ҳар
кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда
белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб
чиқилиши ҳуқуқи кафолатланиши белгиланган
Суд ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, тараф вакилининг судда
берган кўрсатмасини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини қисман
қаноатлантиришни, даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантиришни ва ишни
кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади
Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 04.02.2025 йилда
В70/69-сонли
алкоголь
маҳсулотларни
олди-сотди
шартномалари
расмийлаштирилган.
Мазкур шартномага асосан, даъвогар томонидан жавобгарга етказиб берилган
маҳсулотларнинг қисман 13 242 206 сўм алкоголь маҳсулотлари ҳақи тўланмасдан
қолган.
Шунга кўра, қарздорлик вужудга келган.
Шундан кейин, даъвогар юқоридаги талаб билан судга даъво ариза билан
мурожаат қилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда- ФК)нинг
8, 234-моддаларига кўра, мажбурият - фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга
асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга
оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш,
пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор
эса - қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга
бўлади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 234-моддасида, мажбурият –
фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс
(кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни
топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян
харажатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса – қарздордан ўзининг
мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа
асослардан келиб чиқиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси 386-моддасига кўра, олдисотди шартномаси бўйича бир тараф (сотувчи) товарни бошқа тараф (сотиб олувчи)га
мулк қилиб топшириш мажбуриятини, сотиб олувчи эса бу товарни қабул қилиш ва
унинг учун белгиланган пул суммаси (баҳоси)ни тўлаш мажбуриятини олади.
Ўзбекистон
Республикаси
Фуқаролик
кодексининг
236-моддасида,
мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ,
бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда
қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги
белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 333-моддасини биринчи
қисмида, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим
даражада бажармаганлиги учун, агар ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб
белгиланмаган бўлса, жавоб бериши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Олий Хўжалик суди Пленумининг 2007 йил
15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик
учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг
айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли қарорининг 12-бандига кўра, ФКнинг 333моддасига асосан, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқа тартиб назарда
тутилган бўлмаса, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки
лозим даражада бажармаганлиги учун жавоб беради.
Иш ҳужжатларида жавобгарнинг қарздорлиги, иш ҳужжатларидаги
шартномалар, хисобварақ-фактуралар ва бошқа ҳужжатлари асосан ўз исботини
топган.
Шу сабабли суд, даъвогарнинг 13 242 206 сўм асосий қарз ундириш талабини
асосли ҳисоблайди. Бироқ, даъвогар томонидан судга тақдим қилинган ёзишма
хатларига асосан бугунги кунда жавобгарнинг тўлангандан кейинги қарздорлиги
11 929 355 сўмни ташкил қилган. Шунга кўра, жавобгардан даъвогар фойдасига
11 929 355 сўм қарздорликни ундиришни лозим топади.
Бундан ташқари, даъвогар жавобгардан 1 324 220 сўм пеняни ундиришни
сўраган.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 7.3-бандига асосан тўловлар ўз
вақтида амалга оширилмаган тақдирда, ҳар бир кечиктирилган кунга нисбатан
0, 1 фоиз миқдорида бироқ 50 фоиздан ошмаган миқдорда пеня ундириш кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик Кодекси 326-моддасида агар
тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига
номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда
қарздор мажбуриятини қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган
тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга
олиниши кўрсатилган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
15.06.2007 йилдаги 163-сонли “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада
бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги Қарорининг 4-бандида
Фуқаролик Кодексининг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан
мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи
тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга
олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли.
Шунга асосан, қарздорликни ундириш чораларини кўрмаганлигини,
жавобгарнинг мажбуриятларнинг қисман бажарилганлигини инобатга олиб,
даъвогарнинг жавобгардан 1 324 220 сўм пеня ундириш тўғрисидаги талабини қисман,
яъни 264 844 сўмга қаноатлантиришни қолган қисмларини қаноатлантиришни рад
этишни лозим деб топади.
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 68-моддасига
кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб
келтираётган ҳолатларни исботлаши керак.
Ушбу кодекснинг 74-моддасига кўра суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини
жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва
холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради, ҳар бир далил
ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи-назаридан, далилларнинг
йиғиндиси эса етарлилиги нуқтаи назаридан баҳоланиши лозим.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекснинг 118-моддасида,
суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво
талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши
белгиланган.
Юқорида қайд этилган ҳолатларга ҳамда моддий ва процессуал қонун
нормаларининг талабларига асосланиб суд, даъвогарнинг даъво талабларини қисман
қаноатлантиришни, даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни
ҳамда ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни
лозим топди.
Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал
кодексининг 66, 118, 128, 129, 170, 176-179, 180, 186-188, 192-моддаларини қўллаб,
суд
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Даъвогарнинг даъвоси қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар "NAQS BAND-MUMIN" хусусий корхонасидан даъвогар ZOMIN
BREWERY" масъулияти чекланган жамияти фойдасига 11 929 355 сўм асосий қарз ва
264 844 сўм пеня ва олдиндан тўланган 41 200 сўм почта ундирилсин.
Даъво талабининг қолган қисми қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар "NAQS BAND-MUMIN" хусусий корхонасидан Республика
бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Жавобгар "NAQS BAND-MUMIN" хусусий корхонасидан Ўзбекистон
Республикаси Олий суди депозитига 103 000 сўм видеоконференция харажати
ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида Косон туманлараро
иқтисодий суди орқали Қашқадарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатига апелляция, қонуний кучга киргач кассация тартибида шикоят қилиниши
(протест келтирилиши) мумкин.
Судья
4-1001-2508/105712-сонли иш
Д.С.Шарипов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
(хулоса қисми)
Қарши шахри
2025 йил 02 декабрь
Косон туманлараро иқтисодий судининг раиси, судья Д.С.Шарипов, судья
ёрдамчиси С.Нурмуродовнинг котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар "ZOMIN BREWERY" масъулияти
чекланган жамияти манфаатида жавобгар "NAQS BAND-MUMIN" хусусий
корхонасидан 13 242 206 сўм асосий қарзни ҳамда 1 324 220 сўм пеня ундириш
ҳақидаги даъво аризаси бўйича ишни тарафлар иштирокисиз, суди биносида бўлиб
ўтган очиқ суд мажлисида, кўриб чиқиб, Бинобарин, Ўзбекистон Республикасининг
Иқтисодий процессуал кодексининг 66, 118, 128, 129, 170, 176-179, 180, 186-188, 192моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Даъвогарнинг даъвоси қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар "NAQS BAND-MUMIN" хусусий корхонасидан даъвогар ZOMIN
BREWERY" масъулияти чекланган жамияти фойдасига 11 929 355 сўм асосий қарз ва
264 844 сўм пеня ва олдиндан тўланган 41 200 сўм почта ундирилсин.
Даъво талабининг қолган қисми қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар "NAQS BAND-MUMIN" хусусий корхонасидан Республика
бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Жавобгар "NAQS BAND-MUMIN" хусусий корхонасидан Ўзбекистон
Республикаси Олий суди депозитига 103 000 сўм видеоконференция харажати
ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида Косон туманлараро
иқтисодий суди орқали Қашқадарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатига апелляция, қонуний кучга киргач кассация тартибида шикоят қилиниши
(протест келтирилиши) мумкин.
Судья
Д.С.Шарипов
СУД МАЖЛИСИ БАЁННОМАСИ
2025 йил 02 декарь
Қарши шахри
4-1001-2508/105712-сонли иш
Косон туманлараро иқтисодий судининг раиси, судья Д.С.Шарипов, судья
ёрдамчиси С.Нурмуродовнинг котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар "ZOMIN BREWERY" масъулияти
чекланган жамияти манфаатида жавобгар "NAQS BAND-MUMIN" хусусий
корхонасидан 13 242 206 сўм асосий қарзни ҳамда 1 324 220 сўм пеня ундириш
ҳақидаги даъво аризаси бўйича ишни тарафлар иштирокисиз, суди биносида бўлиб
ўтган очиқ суд мажлисида, кўриб чиқмоқда.
Раислик қилувчи суд мажлисини очиб, қандай иш кўрилишини эълон қилди.
Раислик қилувчи иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчилари мажлисга
келган - келмаганлигини, уларнинг ваколатларини, мажлисига келмаган шахслар
тегишли равишда хабардор қилинган – қилинмаганлигини ҳамда уларнинг
келмаганлиги сабаблари тўғрисида қандай маълумотлар борлигини текширди.
Суд мажлиси котиби, палата ишни иштирокисиз кўриш ҳақида даъво аризада
кўрсатилганлиги, даъвогар ишни иштирокисиз кўриш ҳақида бугунги суд мажлисида
тарафлардан даъвогар ва жавобгар вакиллари иштирок этмаётганлиги ҳақида раислик
қилувчига ахборот берди.
Суд, жойида маслаҳат қилиб, ишни тарафлар иштирокисиз лозим топади.
Суд, даъво аризада келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан биргаликда
муҳокама қилиш учун маслаҳатда қолди.
Бироздан кейин суд маслаҳатдан чиқиб, тарафлар вакилларини суд залига таклиф
этиб, раислик қилувчи қабул қилинган ҳал қилув қарорнинг хулоса қисмини ўқиб
эшиттирди ва суд мажлиси баённомаси билан танишиш ва у юзасидан фикр
мулоҳазаларини билдириш ҳамда ҳал қилув қароридан норози томон шикоят қилиш
тартиби ва муддатини тушунтирди.
Раислик қилувчи суд мажлиси ёпиқ деб эълон қилди.
Суд мажлиси баённомаси Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий процессуал
кодекси 201, 202-моддалари талаблари асосида тузилди.
Раислик қилувчи:
Д.Шарипов
Суд мажлиси котиби:
С.Нурмуродов