Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1604-2501/11117 Дата решения 02.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Наманганский межрайонный экономический суд Судья MUSABOYEV JAXONGIR SOBIROVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 70e12977-c4fc-4e2e-aed1-48b7181d9ce7 Claim ID PDF Hash b1d2944744e31130... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 2034-моддаси ИПК 2034 law
нинг 234-моддаси нинг 234 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1604-2501/11117-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСП БЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Янгиқўрғон шаҳарчаси 2025 йил 2 декабрь Янгиқўрғон туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ж.Мусабоев, даъвогар АААнинг жавобгар ББ ҳисобидан 6 409 041 сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: ААА (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, ББ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 6 409 041 сўм асосий қарзни ундириб беришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 2032-моддасининг биринчи қисмига асосан, агар даъвонинг баҳоси юридик шахсларга нисбатан — базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан, якка тартибдаги тадбиркорларга нисбатан эса — беш бараваридан ошмаса, даъво аризалари бўйича ишлар соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилиши лозим. ИПК 2034-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ, жавобгар даъво аризаси юзасидан ёзма фикрини даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан ўн беш кунлик муддатда судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда тақдим этишга ҳақли. Ёзма фикрга унинг кўчирма нусхаси даъвогарга юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади; тўртинчи қисмига мувофиқ, даъво аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмаганлиги даъво аризасини соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди; олтинчи қисмига мувофиқ, соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги иш даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан йигирма кундан ошмаган муддатда даъво аризаси юзасидан ёзма фикрни, далилларни ҳамда бошқа ҳужжатларни тақдим этиш учун белгиланган муддат ўтганидан кейин судья томонидан якка тартибда кўриб чиқилади; саккизинчи қисмига мувофиқ, суд соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги ишни суд муҳокамасини ўтказмасдан, тарафларни чақиртирмасдан ва уларнинг тушунтиришларини эшитмасдан кўриб чиқади; тўққизинчи қисмига мувофиқ, суд тарафлар томонидан тақдим этилган ҳужжатларда баён қилинган тушунтиришларни, эътирозларни ва (ёки) 2 важларни текширади, далиллар билан танишади, ашёвий далилларни кўздан кечиради ва ҳал қилув қарорини қабул қилади. Даъво аризасининг кўчирма нусхаси жавобгарга юборилган. Жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр қонунда белгиланган ўн беш кунлик муддатда судга тақдим этилмади. Юқоридагиларга асосан суд ишни мавжуд ҳужжатлар асосида кўриб чиқишни лозим топди. Суд ишдаги мавжуд далилларни текшириб, уларга баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини қисман қаноатлантириш ҳақидаги хулосага келди. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, 2025 йил 29 сентябрь кунги 219093746-сонли инвойсга кўра даъвогар томонидан жавобгарнинг буюртмасига асосан Янгиқўрғон тумани, Қўриқ МФЙда қурилиш объектини қуриш, рўйхатдан ўтказиш, лабаратория ва экспертиза ҳамда қурилишмонтаж ишларининг сифати устидан танлов асосида назоратни амалга оширилган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 апрелдаги 200-сон қарорига 5-илова “Қурилиш-монтаж ишларини бошлаш учун объектни рўйхатдан ўтказиш бўйича давлат хизматлари кўрсатиш”нинг Маъмурий регламенти (бундан буён матнда Регламент деб юритилади) 1-бандида, ушбу Регламент юридик ва жисмоний шахслар (кейинги ўринларда — ариза берувчилар) томонидан қурилиш-монтаж ишларини бошлаш учун рўйхатдан ўтказиш (кейинги ўринларда — рўйхатдан ўтказиш) тартибини белгилайди. Регламентнинг 5-бандига асосан, қурилиш объектини рўйхатдан ўтказмасдан қурилиш ишларини амалга ошириш тақиқланиши белгиланган. Регламентнинг 8-бандида, ариза берувчилар қурилиш-монтаж ишларини рўйхатдан ўтказиш учун Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этади ёки ЯИДХП давлат хизматидан электрон шаклда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтади. Қурилиш-монтаж ишларини рўйхатдан ўтказиш учун аризалар ЯИДХП орқали дам олиш ва байрам кунларидан қатъий назар, ҳар куни 24 соат давомида юборилиши мумкин. Бунда аризалар иш вақтидан кейин ёки дам олиш ва байрам кунлари тушганда навбатдаги иш куни аризаларнинг ҳудудий инспекцияга тушган ва қабул қилинган кун ҳисобланади. Регламентнинг 15-бандида, Ҳудудий инспекция сўровнома тушган вақтдан бошлаб бир иш куни мобайнида: зарурат бўлганда объектни жойига бориб ўрганади, қурилаётган объектларга монеликсиз киради; экспертиза хулосаси «Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизимига киритилганлигини ва ижобий хулоса берилганлигини текширади; «Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизими орқали қурилиш-монтаж ишларини бошлаш учун объектни рўйхатдан ўтказади; 3 сўровномада кўрсатилган объектнинг қурилиш-монтаж ишлари қийматининг 0,2 фоизи миқдорида (қўшимча қиймат солиғисиз) ажратмани белгилаган ҳолда инвойсни шакллантиради. Регламентнинг 20-бандида эса, ариза берувчи инвойсда кўрсатилган суммани инвойс тушган кундан бошлаб бир ой муддатда тўлаши шартлиги белгиланган. Даъвогар томонидан 2025 йил 29 сентябрь кунги 219093746-сонли инвойс шакллантириб, жавобгарга тақдим қилган. Бироқ жавобгар томонидан инвойсда кўрсатилган 6 409 041 сўм тўлаб берилмаган. Даъвогарнинг жавобгарга юборган мавжуд қарздорликни тўлаб бериш ҳақидаги талабномалари жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилиб, қарздорлик тўланмаган. Шундан сўнг, даъвогар ушбу қарздорликни жавобгардан ундириш тўғрисида судга даъво аризаси киритган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 234-моддаси иккинчи қисмига асосан, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари шартномадан келиб чиққан. ФКнинг 236-моддасига асосан, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 333-моддаси биринчи қисмига мувофиқ, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Жавобгарнинг даъвогардан 6 409 041 сўм қарздорлиги мавжудлиги ишдаги мавжуд далиллар, хусусан инвойс ва бошқа ҳужжатлар билан ўз исботини топади. Бироқ, ишни кўриш давомида жавобгар томонидан 3 000 000 сўм тўлаб берилганлиги аниқланиб, ушбу ҳолат даъвогарнинг маълумотномасига асосан ўз тасдиғини топади. Шунга кўра, даъво талабларини 3 409 041 сўмга қаноатлантириш лозим бўлади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Мазкур ҳуқуқ нормаси талабидан келиб чиқиб суд, суд харажатларини жавобгарнинг зиммасига юклаб, жавобгардан даъвогар фойдасига 412 000 сўм давлат божи ҳамда 41 200 сўм почта харажати ундиришни лозим топди. Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236, 333-моддалари, Иқтисодий процессуал кодексининг 74, 118, 168, 176-180-моддаларини қўллаб, суд 4 ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъво талаби қисман қаноатлантирилсин. ААА фойдасига ББдан 3 409 041 сўм асосий қарз, 412 000 сўм давлат божи ҳамда 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан ўн кунлик муддатда Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Раислик қилувчи Ж.С.Мусабоев