Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-2203-2508/9709 Дата решения 02.12.2025 Инстанция Кассация Тип документа Суд Урганч туманлараро иқтисодий суди Судья ROZUMBETOV ELMUROD KAMILJANOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 99e584ab-8d1e-430c-b91d-afc3a9233912 Claim ID PDF Hash c0833557d1a50bd1... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онуни 43-моддаси онуни 43 law
збекистон Республикаси Конституцияси 15-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 15 law
онун 49-моддаси онун 49 law
Текст решения 12 230 символов
****-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья – **** Кассация инстанцияси судида маърузачи судья – **** ХОРАЗМ ВИЛОЯТ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ **** **** йил 2 декабрь Хоразм вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати кассация инстанцияси **** раислигида, ҳайъат аъзолари **** ва **** иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси **** котиблигида, аризачи Ўзбекистон ****ҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекциясининг жавобгар “ hin b d lish r S vd ” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан **** сўм молиявий санкция қўллаш тўғрисидаги аризаси асосида Боғот туманлараро иқтисодий судида юритилган ****-сонли иқтисодий иши доирасида **** йил 21 октябрда қабул қилинган ҳал қилув қарори устидан аризачи Ўзбекистон ****ҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни тарафлардан аризачи вакили **** (**** йил 12 мартдаги ****-сонли ишончнома асосида), жавобгар вакили ****қов (**** йил 10 октябрдаги 16сонли ишончнома ва 25-сонли ордер асосида) иштирокида ўз биносида бўлиб ўтган очиқ суд **** кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Аризачи Ўзбекистон ****ҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси (бундан буён матнда аризачи деб юритилади) ариза билан судга мурожаат қилиб, жавобгар “ hin b d lish r S vd ” масъулияти чекланган жамияти(бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)га нисбатан **** сўм молиявий санкция қўллашни сўраган. Биринчи инстанция судининг **** билан ишга Ўзбекистон миллий метрология институти давлат муассасасидан мутахассис жалб этилган. Боғоттуманлараро иқтисодий судининг **** йил21 октябрдаги ҳал қилув қарори билан арз қилинган талабни қаноатлантириш рад этилган. Ҳал қилув қарори устидан аризачи томонидан кассация шикояти берилиб,унда ҳал қилув қарорини бекор қилиш ва аризани қаноатлантириш **** янги қарор қабул қилиш сўралган. Суд **** иштирок этган аризачи вакили кассация шикоятида баён этилган **** такрорлаб, уни қаноатлантиришни сўради. Суд **** иштирок этган жавобгар вакили кассация шикоятига эътироз билдириб, уни қаноатлантиришни рад этишни ва ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сўради. Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, кассация шикоятида баён этилган **** иш ҳужжатлари билан биргаликда 1 муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни ва ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. Иш ҳужжатлари ва суд муҳокамасидан аниқланишича, аризачининг **** йил 17 мартдаги ****-сонли текшириш ўтказиш тўғрисида буйруғига асосан ваколатли органни текширув бошлангандан сўнг хабардор этиш тартибида, ёқилғи-энергия ресурсларини ишлаб чиқариш (қазиб олиш), қайта ишлаш, узатиш (ташиш),**** ва истеъмол қилиш, уларнинг сифат ва миқдор жиҳатдан **** таъминлаш бўйича норматив–ҳуқуқий ҳужжатлар ҳамда техник қоидалар ва нормалар талабларига риоя этилиши юзасидан жавобгарга қарашли автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчасида аризачининг Хоразм вилоят ҳудудий бошқармаси мутахассиси О.Тўраев томонидан жавобгар раҳбари **** иштирокида **** йил 17 март куни бир кун муддатда текшириш ўтказилган. Текширишда жавобгарга қарашли автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчасида (бундан буён матнда АЁҚШ деб юритилади) 1 дона ёқилғи қуйиш ускунаси белгиланган муддатдан ортиқ даврда қиёсловдан ўтказилмасдан текшириш ўтказиш кунига қадар жами **** сўм қийматдаги (**** сўм қийматдаги Аи-80 русумли автобензин ва **** сўм қийматдаги дизель ёқилғиси) нефть маҳсулотлари реализация қилинганлиги аниқланиб, ҳолат юзасидан далолатнома расмийлаштирилган. Жавобгар раҳбари далолатнома билан танишиб, **** **** бўлган кўрсатмани олган ҳолда далолатномани имзолаб, эътирози йўқлигини билдирган. Аризачининг **** йил 26 мартдаги ****-сонли қарори билан жавобгарга нисбатан “Энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни 43-моддасининг иккинчи қисмига кўра, молиявий санкция миқдори **** сўм этиб белгиланган. Жавобгар томонидан жарима суммаси ихтиёрий равишда тўланмаганлиги сабабли, аризачи юқоридаги талаб билан судга мурожаат қилган. Биринчи инстанция суди иш учун аҳамиятли ҳолатларни тўлиқ аниқлаб, у томонидан аниқланган деб ҳисобланган ҳолатлар исботлангани ҳамда моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллагани ҳолда аризаниқаноатлантиришни рад этиш**** тўғри хулосага келган. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 15-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади. Конституция мамлакатнинг бутун ҳудудида олий юридик кучга эга, тўғридан-тўғри амал қилади ва ягона ҳуқуқий маконнинг асосини ташкил этади. Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 13-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, суд ишларни Ўзбекистон РеспубликасиКонституциясива қонунлари, бошқақонунчилик ҳужжатлари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида ҳал қилади. 2 “Энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни (бундан буён матнда Қонун деб юритилади) 43-моддасининг иккинчи қисмига кўра, нефть маҳсулотлари ва суюлтирилган углеводород газини қонунчиликда белгиланган тартибда сертификатлаштиришдан ўтказилмаган ҳамда белгиланган тартибда тамғаланмаган назорат ўлчов асбоблари ва ёқилғи тарқатиш ускуналари орқали истеъмолчиларга етказиб бериш, шунингдек назорат ўлчов асбобларига ташқаридан бевосита таъсир кўрсатиш — назорат ўлчов асбоблари ва ёқилғи тарқатиш ускуналарининг охирги текшируви ўтказилган кундан эътиборан реализация қилинган товар қийматининг эллик фоизи миқдорида жарима солишга сабаб бўлади. Ўзбекистон ****ҳкамасининг **** йил 26 февралдаги ****-сон қарори билан тасдиқланган “Ёқилғи-энергетика ресурсларидан фойдаланишда содир этилган ҳуқуқбузарликлар учун хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тартиби тўғрисида”ги Низом (бундан буён матнда Низом деб юритилади) нинг 27-бандига кўра, биринчи марта ҳуқуқбузарлик содир этган хўжалик юритувчи субъект йўл қўйилган ҳуқуқбузарликни ихтиёрий равишда бартараф этган ва етказилган зарарнинг ўрнини тўлиқ қоплаган бўлса, молиявий санкция қўлланилмайди. Иш ҳужжатларига кўра, аризачи томонидан **** йил 17 мартда ўтказилган текшириш жараёнида жавобгарга тегишли АЁҚШда нефть маҳсулотлари тарқатиш учун бир дона ёқилғи қуйиш ускунаси, жами дастаклар сони иккитани ташкил этиши, сотувда бўлган Аи-80-русумли автобензин тарқатиш учун бир дона ва дизель ёқилғиси тарқатиш учун бир дона дастаклар мавжудлиги, ускуна Ўзбекистон миллий метрология институти давлат муассасаси Хоразм филиали томонидан **** йил 25 июль куни қиёслов кўригидан ўтказилганлиги, амал қилиш муддати **** йил 25 январь кунига қадар бўлганлиги, қиёслов кўригидан ўтказиш муддати тугаганлиги **** далолатнома тузилган ҳамда бир нусхаси жавобгар раҳбарига топширилган. Ушбу текшириш тадбири давомида **** йил 17 мартда жавобгарга **** **** бўлган ёзма кўрсатма топширилган бўлиб, унда ўтказилган текшириш бўйича тузилган далолатномани ходимлар ўртасида муҳокама қилиш (муддати 3 кун), ёнилғи тўлдириш устунларини навбатдаги қиёслов кўригидан ўтказиш (муддати 5 кун), текшириш кунида АЁҚШда сотувда бўлган Аи-80русумлиавтобензинва дизель ёқилғилари Тошкент марказий назорат-кимё лабораториясида белгиланган тартибда таҳлиллардан ўтказилиб, таҳлил натижалари маълум бўлмагунга қадар Аи-80-русумлиавтобензинва дизель ёқилғиларини реализация қилинишини тўхтатиб туриш (муддати 3 кун) белгиланиб, ушбу кўрсатма бандларини **** таъминлаб, ҳудудий бошқармага ёзма равишда хат орқали маълумот беришга жамият раҳбари масъуллиги белгиланган (муддати 10 кун). Ўзбекистон ****ҳкамаси ҳузуридаги электр энергияси,нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилишинспекцияси Тошкент марказий назорат-кимё лабораториясининг **** йил 20 мартдаги **** ва ****сонли сифат паспортларига кўра, Аи-80-русумлиавтобензинва дизель ёқилғилари давлат стандарти ва андозаларига мос келиши қайд қилинган. 3 Бундан ташқари, жавобгарга тегишли ёқилғи қуйиш ускунаси текширишдан бир кун ўтиб, яъни **** йил 18 мартда давлат қиёсловидан ўтказилиб, ускуналарга амал қилиш муддати **** йил 18 сентябргача бўлган ўлчаш воситасинингқиёслов гувоҳномаси берилган. Қонун 49-моддасининг бешинчи қисмига кўра, агар энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш соҳасида биринчи марта ҳуқуқбузарлик содир этган хўжалик юритувчи субъект йўл қўйилган ҳуқуқбузарликни ихтиёрий равишда бартараф этган ва етказилган зарарнинг ўрнини тўлиқ қоплаган бўлса, молиявий санкция қўлланилмайди. Мазкур ҳолатда биринчи инстанция суди, жавобгар томонидан энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш соҳасида биринчи марта ҳуқуқбузарлик содир этилганлиги, йўл қўйилган ҳуқуқбузарлик ихтиёрий равишда бартараф этилганлиги ҳамда қайта қиёслашдан ўтказиш давомида ёқилғи тарқатиш ускунасида носозликлар аниқланмаганлиги, шундан келиб чиқиб етказилган зарар ҳам мавжуд эмаслиги ҳолатидан келиб чиқиб, аризани қаноатлантиришни рад этиш **** тўғри хулосага келган. Худди шунингдек биринчи инстанция суди, аризачи вакилининг Қонун 49-моддасининг бешинчи қисмида назарда тутилган имтиёз жавобгарга нисбатан татбиқ қилинмаслиги **** **** **** равишда инобатга олмаган. Чунки, моддий ҳуқуқнинг юқорида қайд этилган нормаси молиявий санкция қўлланилмаслиги учун **** лозим бўлган **** талабларни назарда тутганлиги, улардан бири етказилган зарарнинг ўрнини тўлиқ қоплаш эканлиги баробарида жавобгар фаолиятида ўтказилган текширишда зарар етказиш билан боғлиқ ҳолатлар аниқланмаган. ИПК ****-моддасига кўра, иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги, моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади. Мазкур ҳолатда судлов ҳайъати биринчи инстанция суди томонидан моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари бузилмаган ҳамда ҳал қилув қарорини бекор қилиш ва/ёки ўзгартириш учун асос мавжуд эмас деб ҳисоблайди. Қайд этилганларга асосан судлов ҳайъати, низони ҳал этишда биринчи инстанция суди иш учун аҳамиятли ҳолатларни тўлиқ аниқлаб, у томонидан аниқланган деб ҳисобланган ҳолатлар исботлангани ҳамда моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллагани ҳолда аризани қаноатлантиришнирад этиш**** тўғри хулосага келган деб ҳисоблаб,кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни ва ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. Шунингдек,судлов ҳайъати ишни судда кўриш билан боғлиқ суд **** ундириш масаласини муҳокама қилиб, ушбу тоифадаги ишлар бўйича давлат божи ундирилмаслиги сабабли давлат божи ундирмасликни, ИПК ****моддасига асосан ишни кассация инстанциясида кўриб чиқиш биланбоғлиқ, 4 аризачикассация шикояти берилишида тўлаган **** сўм почта **** ўзининг зиммасида қолдиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 15-моддаси, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 13, ****, ****, **** ва ****-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қарорқилди: Боғот туманлараро иқтисодий судининг ****-сонли иқтисодий ишидоирасида **** йил 21 октябрда қабул қилинган ҳал қилув қарори ўзгаришсиз, аризачи Ўзбекистон ****ҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекциясининг кассация шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилсин. Почта **** тўланганлиги инобатга олинсин. Қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Қарорга нисбатан, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан бир йил ичида Хоразм вилоят судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят берилиши (протест келтирилиши) мумкин. Раислик этувчи **** ҳайъат аъзолари **** **** 5