Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-2203-2508/10807 Дата решения 02.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Урганч туманлараро иқтисодий суди Судья ROZUMBETOV ELMUROD KAMILJANOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID f820d613-593b-4854-b35b-2dd24debd480 Claim ID PDF Hash 202ad643d2aa1f6f... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 157-моддаси ИПК 157 law
ИПК нинг 50-моддаси ИПК 50 law
ИПК 107-моддаси ИПК 107 law
онуннинг 5-моддаси онуннинг 5 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
онуннинг 18-моддаси онуннинг 18 law
Текст решения 4 608 символов
4-2203-2508/10807-сонли иқтисодий иш Судья: Э.Розумбетов БОҒОТ ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ АЖРИМИ (даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида) Боғот туман 2025 йил 2 декабрь Боғот туманлараро иқтисодий суди, судья Э.Розумбетов раислигида, судья ёрдамчиси У.Зариповнинг котиблигида, даъвогар вакили *** (2025 йил 5 сентябрдаги 5-сонли ишончнома асосида), Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси *** даъвогар “***” масъулияти чекланган жамияти манфаати жавобгар “***” масъулияти чекланган жамиятидан *** сўм асосий қарз, *** сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси *** даъвогар “***” масъулияти чекланган жамияти манфаатида Боғот туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “***” масъулияти чекланган жамиятидан *** сўм асосий қарз ва *** сўм пеня ундиришни сўраган. Бугунги суд мажлисининг ўтказилиш вақти ва жойи тўғрисида жавобгар қонунда белгиланган тартибда хабардор қилинган бўлсада, унинг вакили иштирок этмади, даъво ариза юзасидан фикр билдирмади. Бундай ҳолда суд ишни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 128, 129, 170-моддасига асосан жавобгар вакилининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб ҳисоблайди. Суд мажлисида даъвогар вакили ариза тақдим қилиб, даъводан воз кечишини маълум қилди. Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб, даъвогарнинг даъводан воз кечиш тўғрисидаги аризасини кўриб чиқиб, уни қаноатлантиришни ва даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни лозим топди. ИПК 157-моддасининг иккинчи қисмига кўра, даъвогар ишни ҳар қандай инстанция судида кўришда тегишли суд инстанциясида ишни кўриш якуни бўйича чиқариладиган суд ҳужжати қабул қилингунига қадар даъводан тўлиқ ёки қисман воз кечишга ҳақли. ИПК нинг 50-моддаси учинчи қисмига асосан, давлат органи ва бошқа шахс томонидан даъвогарнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида тақдим этилган даъво аризасидан (аризасидан) даъвогарнинг (аризачининг) воз кечиши даъво аризасини (аризани) кўрмасдан қолдиришга олиб келади. ИПК 107-моддасининг 8-бандига мувофиқ, даъвогарнинг манфаатларини кўзлаб прокурор, давлат органи ва бошқа шахс томонидан тақдим этилган даъводан даъвогар воз кечган бўлса, суд даъво аризасини кўрмасдан қолдиради. Мазкур ҳолда суд даъвогарнинг аризасини қабул қилишни ва даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни лозим топади. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуннинг 5-моддаси 2-бандига асосан даъво аризаси кўрмасдан қолдирилганда давлат божи ундирилиши белгиланган. ИПКнинг 118-моддасига кўра, давлат божи тўлашдан озод қилинган давлат органлари ҳамда бошқа шахслар томонидан юридик шахслар ва фуқароларнинг манфаатларини кўзлаб тақдим этилган даъво талабларини қаноатлантириш рад этилган ёки улар қисман қаноатлантирилган тақдирда, давлат божи манфаатлари кўзланиб даъво тақдим этилган шахслардан даъво талабларининг қаноатлантирилиши рад этилган қисмига мутаносиб равишда ундирилади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 19.12.2020 йилдаги “Иқтисодий ишлар бўйича суд харажатларини ундириш амалиёти тўғрисида”ги 36-сонли қарорининг 17-бандига кўра, давлат божи тўлашдан озод қилинган давлат органлари ҳамда бошқа шахслар юридик шахслар ва фуқароларнинг манфаатида киритган даъво аризалари (аризалар)ни қаноатлантириш рад этилган ёки улар қисман қаноатлантирилган тақдирда, давлат божи манфаатлари кўзланиб даъво тақдим этилган шахслардан даъво талабларининг қаноатлантириш рад этилган қисмига мутаносиб равишда, шунингдек даъво кўрмасдан қолдирилганда ёки иш юритиш тугатилганда давлат божи манфаати кўзланиб даъво киритилган даъвогарлардан ундирилади, «Давлат божи тўғрисида»ги Қонуннинг 18-моддасида назарда тутилган даъвони кўрмасдан қолдириш ёки иш юритиш тугатиш ҳоллари бундан мустасно. Бундай ҳолатда, суд, даъвогарнинг даъводан воз кечиш ҳақидаги аризасини қабул қилишни ва мазкур иш бўйича олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажатини даъвогар зиммасида қолдиришни, даъвогардан республика бюджетига 2 407 269,12 сўм давлат божи ундиришни лозим топди. Юқоридагиларга асосан ҳамда ИПКнинг 107,157,195-196-моддаларини қўллаб, суд а ж р и м қи л д и: Даъвогар “***” масъулияти чекланган жамиятининг даъводан воз кечиш ҳақидаги аризаси иш юритишга қабул қилинсин ва ариза қаноатлантирилсин. Даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин. Даъвогар “***” масъулияти чекланган жамиятидан Республика бюджетига 2 407 269,12 сўм давлат божи ундирилсин. Ижро варақалари берилсин. Ажрим нусхаси тарафларга юборилсин. Мазкур ажрим устидан шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Судья Э.Розумбетов