← Назад
Решение #2838963 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 273 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 273 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
****-сонли иш
Биринчи инстанция судида
ишни кўрган судья ****
Апелляция инстанцияси судида
маърузачи судья ****
СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
АЖРИМИ
Термиз шаҳри
2025 йил 2 декабрь
Сурхондарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати ****
раислигида, ҳайъат аъзолари **** ва ****дан иборат таркибда, **** котиблигида,
“****” масъулияти чекланган жамияти вакили – **** (раҳбари) иштирокида, “****”
масъулияти чекланган жамиятининг “****” масъулияти чекланган жамиятидан
120 000 000 сўм асосий қарз ва 60 000 000 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво
аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган 2025 йил 3 ноябрдаги ҳал
қилув қарори устидан “****” масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган
апелляция шикояти асосида ишни, вилоят суди биносида, очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
“****” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб
юритилади) иқтисодий суёдга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “****”
масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)дан
120 000 000 сўм асосий қарз ва 60 000 000 сўм пеня ундиришни сўраган.
Шеробод туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 3 ноябрдаги ҳал қилув
қарори билан даъво аризаси қисман қаноатлантирилган. Жавобгардан даъвогар
фойдасига 120 000 000 сўм асосий қарз ва 16 800 000 сўм пеня ундирилган. Даъво
аризасининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилган.
Жавобгарнинг апелляция шикоятида ҳал қилув қарорини бекор қилиш
сўралган.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили судга апелляция шикоятидан
воз кечиш ҳақидаги аризани тақдим қилди.
Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган даъвогардан суд мажлисига вакил келмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 274-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, апелляция
инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи
ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган апелляция шикоятини (протестини)
берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни
уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Шунинг учун судлов ҳайъати
ишни даъвогарнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади.
Судлов ҳайъати, қуйидагиларга кўра апелляция шикояти бўйича иш
юритишни тугатишни лозим деб ҳисоблайди.
ИПК 273-моддаси биринчи қисмининг 4-бандига кўра, апелляция шикояти
иш юритишга қабул қилинганидан сўнг шикоят берган шахс томонидан шикоятдан
воз кечиш тўғрисида ариза келиб тушган бўлса, апелляция инстанцияси суди
апелляция шикояти (протести) бўйича иш юритишни тугатади.
Аниқланишича, апелляция шикояти суд томонидан иш юритишга қабул
қилинганидан сўнг жавобгар судга шикоятдан воз кечиш тўғрисида ариза тақдим
қилган.
Баён қилинганларга асосан судлов ҳайъати апелляция шикояти бўйича иш
юритишни тугатишни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига асосан апелляция
инстанцияси учун тўланган 1 800 000 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажати
жавобгарнинг зиммасида қолдирилади.
Юқоридагиларга ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 273-моддасига асосланиб, судлов ҳайъати
ажрим
қ и л а д и:
“****” масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган апелляция
шикояти бўйича иш юритиш тугатилсин.
Ажрим қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради.
Ажрим устидан Сурхондарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши)
мумкин.
Раислик қилувчи
У.А.Рахимов
ҳайъат аъзолари
А.Н.Мамараимов
К.И.Тухтаев