← Назад
Решение #2838966 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
10
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 15 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| аролик кодекси | 14 | — | code_article | |
| Мазкур кодекс | 236 | — | code_article | |
| Ушбу кодекс | 920 | — | code_article | |
| Ушбу кодекс | 934 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 957 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 68 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 42 | — | code_article | |
| зР ИПК | 201-203 | — | law |
Текст решения
9 188 символов
*****-сонли иқтисодий иш
Судья: *****
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Урганч шаҳри
2025 йил *****
Урганч туманлараро иқтисодий суди, судья ***** раислигида, судья
ёрдамчиси *****нинг котиблигида, Урганч туманлараро иқтисодий суди
биносидаги очиқ суд мажлисида, даъвогар «*****» акциядорлик жамиятининг
жавобгар «*****» хусусий корхонасидан *****сўм етказилган зарар
суммасини регресс тартибида ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича
ишни ишдаги мавжуд ҳужжатлар асосида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Даъвогар «*****» акциядорлик жамияти Урганч туманлараро иқтисодий
судига даъво ариза билан мурожаат қилиб, «*****» хусусий корхонасидан
*****сўм етказилган зарар суммасини регресс тартибида ундиришни сўраган.
Бугунги суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида белгиланган тартибда
хабардор қилинган даъвогар ва жавобгар ишда вакил иштирокини
таъминламади.
Даъвогар даъво аризасида ишни улар вакили иштирокисиз кўриб
чиқишни сўрашган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
127, 128, 129, 170-моддаларига асосан суд ишни жавобгар вакилининг
иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб ҳисоблайди.
Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра даъвони
қаноатлантиришни лозим топади.
Ишдаги ҳужжатлардан ва суд муҳокамасидан аниқланган ҳолатларга
кўра «*****» АЖ ва жавобгар ўртасида 2025 йил *****-сонли кредит
шартномаси тузилган.
Ушбу кредит шартномага тарафлар ўртасидаги 2024 йил *****-сонли
активларни суғурталаш юзасидан суғурта шартномаси тақдим қилинган.
Банк суғурталовчига мурожаат қилиб, жавобгар кредит шартномаси
бўйича ўз мажбуриятларини бажармаганлиги натижасида *****сўм
миқдорида зарар кўрганлиги ҳолатини суғурта ҳодисаси деб топишни
сўраганлиги сабабли *****сўм суғурта товони Банкка тўлаб берилган.
Жавобгарга суғурта компанияси томонидан қарздорликни тўлаб бериш
юзасидан 2025 йил *****-сонли талабнома юборилган.
Бироқ ушбу талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддасига асосан
Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва
қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси мамлакатнинг бутун ҳудудида
олий юридик кучга эга, тўғридан-тўғри амал қилади ва ягона ҳуқуқий
маконнинг асосини ташкил этади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра ҳар
ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан
ҳимоя қилишга ҳақли.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 14-моддасига кўра,
агар қонун ёки шартномада зарарни камроқ миқдорда тўлаш назарда
тутилмаган бўлса, ҳуқуқи бузилган шахс ўзига етказилган зарарнинг тўла
қопланишини талаб қилиши мумкин.
Зарар деганда, ҳуқуқи бузилган шахснинг бузилган ҳуқуқини тиклаш
учун қилган ёки қилиши лозим бўлган харажатлари, унинг мол-мулки
йўқолиши ёки шикастланиши (ҳақиқий зарар), шунингдек бу шахс ўз
ҳуқуқлари бузилмаганида одатдаги фуқаролик муомаласи шароитида олиши
мумкин бўлган, лекин ололмай қолган даромадлари (бой берилган фойда)
тушунилади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 8 ва 234-моддаларига
асосан мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу
Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
Мазкур
кодекснинг
236-моддасида
мажбуриятлар
мажбурият
шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва
талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда
қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши
кераклиги қайд қилинган.
Ушбу кодекснинг 920-моддасида эса тадбиркорлик хавфини суғурта
қилиш шартномаси бўйича фақат суғурта қилдирувчининг ўз тадбиркорлик
хавфи ва фақат унинг фойдасига суғурталаниши мумкин.
Суғурта қилдирувчи бўлмаган шахснинг тадбиркорлик хавфини суғурта
қилиш шартномаси ўз-ўзидан ҳақиқий эмас.
Суғурта қилдирувчи бўлмаган шахснинг фойдасига тадбиркорлик
хавфини суғурта қилиш шартномаси суғурта қилдирувчи фойдасига тузилган
ҳисобланади.
Ушбу кодекснинг 934-моддасида эса мулкий суғурта шартномаси
бўйича суғурталовчи суғурта товонини тўлаш мажбуриятини оладиган ёки
шахсий суғурта шартномаси бўйича тўлаш мажбуриятини оладиган сумма
(суғурта пули) суғурта қилдирувчининг суғурталовчи билан келишувига кўра
ушбу модда қоидаларига мувофиқ белгиланади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 957-моддасига
мувофиқ агар мулкий суғурта шартномасида бошқача тартиб назарда
тутилмаган бўлса, суғурта қилдирувчи (наф олувчи)нинг суғурта натижасида
қопланган зарар учун жавобгар шахсдан талаб қилиш ҳуқуқи тўланган сумма
доирасида суғурта товонини тўлаган суғурталовчига ўтади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
68-моддасига асосан ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва
эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак.
Шунга кўра, суд даъвогарнинг даъво талабини *****сўмни регресс
тартибида ундириш талабини асосли деб ҳисоблаб, уни тўлиқ
қаноатлантиришни ва суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни
лозим топади.
Юқоридагиларга асосан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 68, 118, 128, 166, 170-180, 186-моддаларини қўллаб
суд,
қ а р о р
қ и л а д и:
Даъвогарнинг даъвоси тўлиқ қаноатлантирилсин.
«*****» хусусий корхонасидан «*****» акциядорлик жамияти
фойдасига *****сўм суғурта товони ва *****сўм почта харажати ундирилсин.
«*****» хусусий корхонасидан Республика бюджетига *****сўм давлат
божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози томон бир ойлик муддат ичида шу суд
орқали Хоразм вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига
апелляция тартибида, ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан
эътиборан олти ой муддатда кассация тартибида шикоят қилишга, прокурор
протест келтиришга ҳақли.
Судья
*****
Суд мажлиси баённомаси
Урганч шаҳри
2025 йил 2 декабрь
4-2201-2503/11480-сонли иш
Урганч туманлараро иқтисодий суди, судья Н.Аллаберганова
раислигида, судья ёрдамчиси М.Рузметованинг котиблигида, Урганч
туманлараро иқтисодий суди биносидаги очиқ суд мажлисида, даъвогар
«*****» акциядорлик жамиятининг жавобгар «*****» хусусий корхонасидан
*****сўм етказилган зарар суммасини регресс тартибида ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни ишдаги мавжуд ҳужжатлар асосида
кўриб чиқмоқда.
Раислик қилувчи суд мажлисини очди ва қандай иш кўрилаётганини
эълон қилди, ишда иштирок этувчи шахсларни суд мажлисига келганлигини,
уларнинг ваколатларини текшириши натижасида маълум бўлдики, суд
мажлисида даъвогар ва жавобгар вакили иштирок этмади.
Раислик қилувчи суд таркибини эълон қилиб, суд мажлиси котибини
таништирди ва уларга нисбатан рад қилиш ҳуқуқини тушунтирди.
Ишда иштирок этаётган тарафлар вакиллари томонидан суд мажлисини
Давлат тилида олиб борилишига, суд таркиби, суд мажлиси котибига
раддиялар билдирилмади.
Раислик қилувчи суд процесси иштирокчиларига уларнинг Ўзбекистон
Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 42-моддасида кўрсатилган
ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушунтирди.
Раислик қилувчи ишда иштирок этаётган тарафлар вакилларидан иш
бўйича ариза ва илтимосномалар бор-йўқлигини сўради.
Ишда иштирок этаётган тарафлар вакилларидан иш бўйича ариза ва
илтимосномалар бўлмади.
Раислик қилувчи далиллар текшириш жараёнини якунлади ва мазкур иш
юзасидан суд хужжатини қабул қилиш учун маслаҳатхонага чиқиб кетишни
эълон қилиб, маслаҳатхонага чиқиб кетди.
Маслаҳатдан сўнг раислик қилувчи ҳал қилув қарорининг хулоса
қисмини эълон қилиб, норози тараф ҳал қилув қарори устидан шикоят қилиш
тартибини ва суд мажлиси баённомаси юзасидан имзоланган кундан
эътиборан беш кун ичида баённомада йўл қўйилган хатоликларни ёки ундаги
маълумотларнинг тўлиқ эмаслигини кўрсатган ҳолда ёзма фикр-мулоҳазалар
бериш тартиби тушунтирилди ва суд мажлисини ёпиқ деб эълон қилди.
Суд мажлиси баённомаси ЎзР ИПКнинг 201-203-моддаси талаблари
асосида тузилди.
Раислик қилувчи
Н.Аллаберганова
Суд мажлиси котиби
М.Рузметова
4-2201-2503/11480-сонли иқтисодий иш
Судья: Н.Аллаберганова
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
(хулоса қисми)
Урганч шаҳри
2025 йил 2 декабрь
Урганч туманлараро иқтисодий суди, судья Н.Аллаберганова
раислигида, судья ёрдамчиси М.Рузметованинг котиблигида, Урганч
туманлараро иқтисодий суди биносидаги очиқ суд мажлисида, даъвогар
«*****» акциядорлик жамиятининг жавобгар «*****» хусусий корхонасидан
*****сўм етказилган зарар суммасини регресс тартибида ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни ишдаги мавжуд ҳужжатлар асосида
кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
68, 118, 176-179, 180-моддаларини қўллаб, суд
қарор қилди:
Даъвогарнинг даъвоси тўлиқ қаноатлантирилсин.
«*****» хусусий корхонасидан «*****» акциядорлик жамияти
фойдасига *****сўм суғурта товони ва 41.200 сўм почта харажати
ундирилсин.
«*****» хусусий корхонасидан Республика бюджетига 412.000 сўм
давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози томон бир ойлик муддат ичида шу суд
орқали Хоразм вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига
апелляция тартибида, ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан
эътиборан олти ой муддатда кассация тартибида шикоят қилишга, прокурор
протест келтиришга ҳақли.
Судья
Н.Аллаберганова