← Назад
Решение #2838977 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| аролик кодекси | 234 | — | code_article | |
| кодекси | 47 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 67 | — | law | |
| ИПК | 68 | — | law | |
| суд ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1501-2503/21419-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Фарғона шаҳри
2025 йил 02 декабрь
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Жамолиддинов раислигида,
судья ёрдамчиси И.Исламованинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар тугатиш
бошқарувчи С.Минаваров иштирокида, жавобгар вакиллари иштирок этмаган ҳолда,
даъвогар «ААААААААА» масъулияти чекланган жамияти тугатиш бошқарувчисининг
жавобгар «ААААААААА» масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 975 000 000 сўм
маблағни ва суд харажатларини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси буйича
қўзғатилган иқтисодий ишни суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Даъвогар «ААААААААА» масъулияти чекланган жамияти тугатиш
бошқарувчиси судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар «ААААААААА»
масъулияти чекланган жамиятидан 975 000 000 сўм тўловларни ундиришни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили даъво аризасида келтирилган важларни
такрорлаб, даъвони қаноатлантиришни сўради.
Жавобгардан суд мажлисида вакиллар иштирок этмади. У суд мажлиси вақти ва
жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинганлиги боис, суд унинг
иштирокисиз суд мажлисини ўтказиш мумкин деб ҳисоблайди.
Суд ишда тўпланган далилларга баҳо бериб ва даъвогар вакилининг берган
кўрсатмаларини тинглаб, даъво талабини қаноатлантиришни рад қилишни лозим
топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 234-моддасида “Мажбурият
— фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс
(кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни
топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян
ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса — қарздордан ўзининг
мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа
асослардан келиб чиқади” деб қайд этилган.
ФК 236-моддасига кўра мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун
ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш
муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим
даражада бажарилиши керак.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида расмийлаштирилган
05.09.2022 йилдаги 3-сонли шартнома ва 01.11.2022 йилдаги 7-сонли ҳисобварақ
фактура асосида даъвогар томонидан жавобгарга 975 000 000 сўмлик картошка
маҳсулотлари етказиб берилганлиги кўрсатилган.
Қўқон туманлараро иқтисодий судининг 2024 йил 27 ноябрь кунги
4-1502-2401/8415-сонли ҳал қилув қарори билан «ААААААААА» масъулияти
чекланган жамияти банкрот деб топилган ва тугатиш бошқарувчиси этиб Минаваров
Саиднасим Анварович тайинланган. Жамиятни тугатиш жараёнида «ААААААААА»
масъулияти чекланган жамиятига 975 000 000 сўмлик картошка маҳсулотлари етказиб
берилганлиги тўғрисида счёт фактура расмийлаштирилганлиги, лекин жавобгар
2
томонидан даъвогар ҳисоб рақамига ушбу хизматлар учун тўловлар ўтказилмаганлиги,
жавобгарга юборилган талабнома ҳам жавобсиз қолдирилганлиги сабабли жавобгардан
975 000 000 сўм тўловларини ундиришни сўраган.
Даъвогар томонидан жавобгарга маҳсулотлар етказиб берилганлиги, хизматлар
бажарилганлиги юзасидан далиллар, жавобгар томонидан кўрсатилган хизматлар,
маҳсулотларни қабул қилиб олинган тўғрисида далолатномалар каби ҳужжатлар иш
ҳужжатларида мавжуд эмас.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 47-моддасига кўра,
товарларни(хизматларни) реализация қилишда юридик шахслар ва якка тартибдаги
тадбиркорлар, агар мазкур моддада бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, ушбу
товарларни (хизматларни) сотиб олувчиларга ҳисобварақ-фактурани тақдим этиши
шарт.
Ҳисобварақ-фактура, қоида тариқасида, электрон ҳисобварақ-фактураларнинг
ахборот тизимида электрон шаклда расмийлаштирилади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 август кунги
“Қўшилган қиймат солиғи ҳамда чет эл юридик шахслари билан боғлиқ солиқ
маъмурчилигини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 489-сонли
қарорининг 2-иловаси билан тасдиқланган “Ҳисобварақ-фактураларнинг шакллари
ҳамда уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисида”ги
Низомнинг 4-бандига асосан ҳисобварақ-фактура, товарлар жўнатилган
(топширилган) ёки хизматлар кўрсатилган календарь санада расмийлаштирилиб
тақдим этилади, мазкур Низомнинг 63-бандига кўра етказиб берувчи томонидан
тақдим этилган электрон ҳисобварақ-фактура ўн календарь кун ичида сотиб олувчи
томонидан электрон рақамли имзо билан тасдиқланиши ёки сабаби кўрсатилган
ҳолда рад этилиши шартлиги, сотиб олувчи томонидан белгиланган муддатда
тасдиқланмаган ёки рад этилмаган электрон ҳисобварақ-фактура тасдиқланган
ҳисобланиши, бунда ҳақиқатда амалга оширилмаган хўжалик операциялари бўйича
расмийлаштирилган ҳисобварақ-фактуралар товарлар жўнатилганлигини ёки
хизматлар кўрсатилганлигини тасдиқловчи ҳужжат сифатида тан олинмаслиги
кўрсатилган.
Ушбу Низом талаби бўйича ҳисобварақ-фактура сотувчи (етказиб берувчи)
томонидан тақдим этилган қўшилган қиймат солиғи суммасини харидор
(буюртмачи) ҳисобга олиши учун асос бўладиган бирламчи ҳужжат ҳисобланиши
белгиланган.
ИПКнинг 67-моддасига кўра, исботлаш ишни мазмунан кўриш учун аҳамиятга
эга бўлган ҳолатларни аниқлаш мақсадида далилларни тўплаш, тадқиқ этиш,
текшириш ва баҳолашдан иборатдир.
ИПК 68-моддасига кўра ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва
эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак.
Шу боис, суд даъвогарнинг асосий қарз суммасини ундириш ҳақидаги талабини
асоссиз деб ҳисоблайди.
Қайд этилганларга асосланган ҳолда суд, даъво талабини қаноатлантиришни рад
қилишни, даъвогар томонидан тўланган 41 200 сўм почта харажатини зиммасида
қолдиришни лозим топади.
Шунингдек, суд ИПК 118-моддасига асосан даъвогардан 19 500 000 сўм давлат
божи ундиришни лозим топди.
Юқоридагиларга асосан, суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 176-180, 186-188-моддаларини қўллаб,
3
ҚАРОР
ҚИЛДИ:
Даьво талабини қаноатлантириш рад қилинсин.
Даъвогар «ААААААААА» масъулияти чекланган жамияти томонидан тўланган
41 200 сўм почта харажати зиммасида қолдирилсин.
Даъвогар «ААААААААА» масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 19 500 000
сўм давлат божи Республика бюджетига ундирилсин.
Ишда иштирок этувчи шахслар бир ойлик муддат ичида ҳал қилув қарори
устидан шу суд орқали Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъатига апелляция шикояти беришга ҳақли.
Раислик этувчи:
Х.Жамолиддинов