Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1702-2502/1748 Дата решения 02.12.2025 Инстанция Апелляция Тип документа Суд Андижанский межрайонный экономический суд Судья TOSHPULATOV XUMOIDDIN MAMADIYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID e1a14c91-13f6-45de-8cd3-c57aaec7b4ac Claim ID PDF Hash fa25c689bb764f21... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПКнинг 275-моддаси ИПКнинг 275 law
ИПК 273-моддаси ИПК 273 law
тисодий процессуал кодекси 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1702-2502/1748-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья Х.Тошпулатов Апелляция инстанция судида маърузачи судья Т.Атабаев АНДИЖОН ВИЛОЯТ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ АЖРИМИ Андижон шаҳри 2025 йил 02 декабрь Андижон вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Т.Атабаевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари О.Садиков ва С.Умаралиевдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Б.Раимжоновнинг котиблигида, “SH RU LIE ILIN” МЧЖ вакиллари У.Қаюмов (раҳбар шахсини тасдиқловчи ҳужжат асосида), Р.Тўхтасинов (вакили 03.06.2025 йил 25/1-сонли ишончнома асосида), “ L IN E R ” МЧЖ вакили М.Мирмақсудов (02.12.2025 йил кунги 02/12-сонли ишончнома асосида)ларнинг иштирокида Асака туманлараро иқтисодий суди томонидан 2025 йил 25 сентябрдаги ҳал қилув қарори устидан жавобгар - “ L IN E R ” масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган апелляция шикояти асосида ишни АКТ ҳодими О.Рахмоновнинг кўмаклашувида мобил видеоконферецалоқа режимида Андижон вилоят суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: “SH RU LI ELIN” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) Асака туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб “ L IN E R ” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) хисобидан 1 276 362 500 сўм асосий қарз, 265 483 400 сўм пеня ҳамда суд харажатларини ундиришни сўраган. Асака туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 25 сентябрь кунги ҳал қилув қарори билан даъво талаби қисман қаноатлантирилиб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 1 126 362 500 сўм асосий қарз, 178 690 750 сўм пеня ва 37 500 почта харажати ҳамда республика бюджетига 30 836 918 сўм давлат божи ундирилган. Мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлиб жавобгар апелляция шикояти билан мурожаат қилган ва унда ҳал қилув қарорини давлат божи ундириш қисмини бекор қилиб, суд харажатларини даъвогар зиммасига юклашни сўраган. Апелляция инстанция суди мажлисида ишни кўриш жараёнида суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили томонидан ариза тақдим этилиб апелляция шикоятидан воз кечишини билдирди. Апелляция инстанция суди мажлисида ижтирок этган даъвогар вакиллари жавобгар томонидан тақдим этилаган аризани қаноатлантиришни сўради. Судлов ҳайъати жавобгарнинг апелляция шикоятидан воз кечиш ҳақидаги аризасини қабул қилишни ва апелляция инстанциясида иш юритишни тугатишни лозим топди. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, жавобгар апелляция шикоятидан воз кечиш ҳақидаги ариза билан судлов ҳайъатига мурожаат қилиб, апелляция шикоятидан воз кечишини маълум қилиб, апелляция шикояти бўйича иш юритишни тугатишни сўраган. Зеро, ИПКнинг 275-моддасига кўра, апелляция шикояти берган шахс ишни кўриш якуни бўйича суд хужжати чиқарилгунига қадар ундан воз кечишга ҳақли. Яъни, апелляция шикоятдан воз кечиш, қонун ҳужжатларига хилоф эмас, бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузмайди, ҳал қилув қарорига нисбатан протест берилмаган ҳамда бошқа шахслар томонидан шикоят қилинмаган. ИПК 273-моддаси биринчи қисмининг 4-бандига биноан, апелляция шикояти иш юритишга қабул қилингандан сўнг шикоят берган шахс томонидан шикоятдан воз кечиш тўғрисида ариза келиб тушган бўлса, апелляция инстанциясида иш юритишни тугатади. Иқтисодий суд апелляция инстанциясида иш юритишни тугатиш тўғрисида ажрим чиқаради. Юкоридагиларга кўра, судлов ҳайъати жавобгарнинг апелляция шикоятидан воз кечиш тўғрисидаги аризасини қабул қилиб, апелляция шикояти юзасидан иш юритишни тугатишни лозим топади. Зотан, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддаси биринчи ва тўққизинчи қисмларига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ишда иштирок этувчи шахсларнинг апелляция, кассация ва тафтиш шикояти бериш билан боғлиқ ҳолда қилган суд харажатлари ушбу моддада баён этилган қоидаларга мувофиқ тақсимланади. Судлов ҳайъати жавобгар апелляция шикоятидан воз кечганлиги сабабли жавобгар ҳисобидан Олий суднинг депозит хисоб рақамига 103 000 сўм видеоконференцалоқа харажати ундиришни, апелляция инстанция суди учун олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажатини ўзининг зиммасида қолдиришни лозим деб топади. Бинобарин судлов таркиби, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 195, 273, 275-моддаларини қўллаб АЖРИМ ҚИЛДИ: “ L IN E R ” масъулияти чекланган жамиятининг 4-1702-2502/1748-сонли иш бўйича қабул қилинган 2025 йил 25 сентябрдаги ҳал қилув қарори юзасидан берилган апелляция шикоятидан воз кечиш ҳақидаги аризаси қабул қилинсин ҳамда ушбу апелляция шикояти бўйича иш юритиш тугатилсин. “ L IN E R ” масъулияти чекланган жамияти томонидан олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажатини ўзининг зиммасида қолдирилсин. “ L IN E R ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан Олий суднинг депозит хисоб рақамига 103 000 сўм видеоконференцалоқа харажати ундирилсин. Ижро варақаси берилсин. Мазкур ажрим устидан тафтиш тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Раислик қилувчи: Т. Атабаев ҳайъат аъзолари: О. Садиков С. Умаралиев