Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2006-2501/4909 Дата решения 02.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Бухарский межрайонный экономический суд Судья ZOIROV NURMUROD TUYMURODOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 95519d37-5e0f-4b65-a1e4-9610338e9a96 Claim ID PDF Hash cb019fd3f1802f51... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
аролик кодексининг 236-моддаси аролик кодекси 236 code_article
аролик кодекси 915-моддаси аролик кодекси 915 code_article
аролик кодекси 957-моддаси аролик кодекси 957 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2006-2501/4909-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Ромитан тумани 2025 йил 02 декабр Ромитан туманлараро иқтисодий суди, судья Н.Зоиров раислигида, Н.Рашидов котиблигида, даъвогар - «Alsk m sug’urt k m ni si» акциядорлик жамиятининг жавобгар – «Amirsh h Behz d» масъулияти чекланган жамиятидан регресс тартибда 44000000 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган ишни (даъвогар ва жавобгар вакиллари иштирок этмади) Ромитан туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: даъвогар - «Alsk m sug’urt k m ni si» акциядорлик жамияти судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар – «Amirsh h Behz d» масъулияти чекланган жамиятидан суброгация тартибида 44000000 сўм зарарни ундиришни сўраган. Ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган даъвогар суд мажлисига вакил иштирокини таъминламади. Даъвогар вакили – Ш.Рўзиев (ишончномага асосан) судга электрон тартибда илтимоснома юбориб, ишни даъвогар вакили иштирокисиз кўришни сўраган. Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий-процессуал кодекси 170моддасига асосан ишни унинг иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди. Ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган жавобгар суд мажлисига вакил иштирокини таъминламади. Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий-процессуал кодекси 128, 170моддаларини қўллаб, ишни унинг иштирокисиз кўриб чиқиш мумкин деб ҳисоблайди. Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра даъвони қисман қаноатлантиришни, давлат божи ва почта харажатини жавобгар зиммасига юклашни лозим деб топади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, «Alsk m sug’urt k m ni si» акциядорлик жамияти (шартнома матнида “Суғурталовчи”) АТБ “Алоқабанк” Сергели КХКМ (шартнома матнида “Суғурта қилдирувчи”) ва "Amirsh h Behz d" масъулияти чекланган жамияти (шартнома матнида “Қарздор”) ўртасида 2022 йил 24 ноябрда S 21/3-19/1247/1-сонли ва 2023 йил 22 февралда S 21/3-19/132/1-сонли кредит тўланмаслиги хатарининг гаров ёки бошқа турдаги таъминот билан таъминланмаган қисмини суғурта қилиш шартнома тузилган. Суғурта шартномаси шартига кўра, Суғурталовчи суғурта ҳодисаси содир бўлганда, наф олувчига суғурта суммаси доирасида суғурта товонини тўлаб бериш мажбуриятларини олишган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236-моддасига кўра мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 915-моддаси биринчи қисмида кўра, мулкий суғурта шартномасига мувофиқ бир тараф (суғурталовчи) шартномада шартлашилган ҳақ (суғурта мукофоти) эвазига шартномада назарда тутилган воқеа (суғурта ҳодисаси) содир бўлганда бошқа тарафга (суғурта қилдирувчига) ёки шартнома қайси шахснинг фойдасига тузилган бўлса, ўша шахсга (наф олувчига) бу ҳодиса оқибатида суғурталанган мулкка етказилган зарарни ёхуд суғурталанувчининг бошқа мулкий манфаатлари билан боғлиқ зарарни шартномада белгиланган сумма (суғурта пули) доирасида тўлаш (суғурта товони тўлаш) мажбуриятини олади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 957-моддасида суғурта қилдирувчининг зарар қопланишига бўлган ҳуқуқларининг суғурталовчига ўтиши (суброгация) тартиби белгиланган бўлиб, унга кўра, агар мулкий суғурта шартномасида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, суғурта қилдирувчи (наф олувчи)нинг суғурта натижасида қопланган зарар учун жавобгар шахсдан талаб қилиш ҳуқуқи тўланган сумма доирасида суғурта товонини тўлаган суғурталовчига ўтади. Даъвогар – “Alsk m sug’urt k m ni si” акциядорлик жамияти томонидан суғурта шартномасига мувофиқ жавобгар – “Amirsh h Behz d” масъулияти чекланган жамиятининг 40000000 сўмлик кредит тўловлари АТБ “Алоқабанк” банкига тўлаб берилганлиги иш ҳужжатларига илова қилинган банкнинг суғурта компаниясига берган талабномалари ва суғурта комиссиясининг 2025 йил 27 июндаги 763-сонли қарори, 2025 йил 30 июндаги 8212-сонли тўлов топшириқномаси билан тўлиқ ўз тасдиғини топади. Демак, даъвогарнинг 44000000 сўм суғурта товони ундириш талабидан 40000000 сўм қисми асосли ва уни шу миқдорда қаноатлантириш лозим. Баён этилганлардан келиб чиқиб, суд даъво талабини қисман қаноатлантиришни, давлат божи ва почта харажатини жавобгардан ундиришни лозим деб топади. Суд, юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 236, 915-моддалари ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-180-моддаларини қўллаб, ҚАРОР ҚИЛАДИ: 1. Даъво талаби қисман қаноатлантирилсин. 2. Жавобгар - «Amirsh h Behz d» масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар - «Alsk m sug’urt k m ni si» акциядорлик жамияти фойдасига суброгация тартибида 40000000 сўм суғурта товони, олдиндан тўланган 41200 сўм почта харажати ундирилсин. 3. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. 4. Жавобгар - «Amirsh h Behz d» масъулияти чекланган жамиятидан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига 880000 сўм давлат божи ундирилсин. 5. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қароридан норози тараф бир ойлик муддат ичида Бухоро вилоят судига апелляция тартибида, қонуний кучга киргач, олти ойлик муддат ичида кассация тартибида шикоят қилиши мумкин. Судья Н.Зоиров