← Назад
Решение #2838990 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 157 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2001-2503/8964-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Бухоро шаҳар
2025 йил 2 декабрь
Бухоро туманлараро иқтисодий суди, судья А.Раҳматованинг раислигида,
судья ёрдамчиси Қ.Қўзиевнинг котиблигида, даъвогар ***нинг жавобгар
***дан кредит қарзини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси асосида
қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакили Г.Худаярова (ишончнома
асосида) иштирокида суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Даъвогар *** (матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси
билан мурожаат қилиб, жавобгар *** (матнда жавобгар деб юритилади)дан
108.522.970,31 сўм муддатли кредит асосий қарзи, 32.206.923,34 сўм муддати
ўтган кредит асосий қарзи, 6.394.689,32 сўм муддати ўтган фоиз қарзи,
1.914.791,45 сўм муддатли фоиз қарзи, 1.267.326,57 сўм кечиктирилган
кредитга ҳисобланган фоиз, жами
150.306.670,99 сўм кредит қарзини
ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъвони қувватлаб, суд
мажлиси кунига қадар кредит қарзи тўланганлигини билдириб, даъво
талабларини қаноатлантиришни сўради. Шунингдек, даъвогар судга 2025 йил
02 декабрдаги даъво талаби миқдорини кўпайтириш ҳақида ариза билан
мурожаат қилиб, жавобгардан 74.429.581,41 сўм муддатли кредит асосий қарзи,
66.300.312,24 сўм муддати ўтган кредит асосий қарзи, 10.902.913,08 сўм
муддати ўтган фоиз қарзи, 685.159,99 сўм муддатли фоиз қарзи, 3.741.645,55
сўм кечиктирилган кредитга ҳисобланган фоиз, жами 156.059.612,27 сўм кредит
қарзини ундиришни сўради.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (матнда ИПК
деб юритилади)нинг 157-моддасига кўра, даъвогар ишни биринчи инстанция
судида кўриш чоғида ишнинг мазмунан кўрилиши якуни бўйича чиқариладиган
суд ҳужжати қабул қилингунига қадар даъвонинг асосини ёки предметини
ўзгартиришга, даъво талабларининг миқдорини кўпайтиришга ёки
камайтиришга ҳақли.
Шу сабабли суд даъвогарнинг даъво талаблари миқдорини кўпайтириш
ҳақидаги аризасини иш юритишга қабул қилишни лозим топади.
Жавобгар суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда
хабардор қилинган бўлсада, вакили иштирокини таъминламади. Шу сабабли
суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (матнда ИПК деб
юритилади)нинг 128, 170-моддаларига асосланиб, ишни унинг иштирокисиз
ишдаги мавжуд материаллар асосида кўриб чиқишни лозим топади.
Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, даъвогар вакилининг
тушунтиришларини эшитиб, қуйидагиларга асосан даъво аризани тўлиқ
қаноатлантиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида электрон
кредитлаш дастурига кўра 2025 йил 13 мартда онлайн кредит шартномаси
тузилган. Кредит шартномасига асосан даъвогар жавобгар қарздорга
тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш мақсадида йиллик 28 фоиз устама
тўлаш шарти билан 36 ой муддатга 200.000.000 сўм миқдорида кредит
ажратиш, жавобгар эса кредит ва унга ҳисобланган фоизларни кредитни
қайтариш жадвалига мувофиқ ўз вақтида ва тўлиқ қайтариш мажбуриятини
олган.
Даъвогар томонидан кредит шартномасига асосан жавобгарга
200.000.000 сўм миқдорида кредит маблағи ўз вақтида ажратган, бироқ
жавобгар кредитни қайтариш жадвалига кўра кредит асосий қарзи ва
фоизларини ўз вақтида тўламаган.
Шунга кўра жавобгарнинг даъвогар олдида 2025 йил 02 декабрь куни
ҳолатида 74.429.581,41 сўм муддатли кредит асосий қарзи, 66.300.312,24 сўм
муддати ўтган кредит асосий қарзи, 10.902.913,08 сўм муддати ўтган фоиз
қарзи, 685.159,99 сўм муддатли фоиз қарзи, 3.741.645,55 сўм кечиктирилган
кредитга ҳисобланган фоиз, жами 156.059.612,27 сўм кредит қарзи вужудга
келган. Даъвогар томонидан жавобгарга кредит қарзини тўлаш ҳақида юборган
талабнома хати оқибатсиз қолдирилган. Шунингдек, жавобгардан банк
ҳисобварақларида пул маблағлари бўлмаганлиги сабабли кредит қарзини сўзсиз
тартибда ундириш имкони бўлмаган.
Ўзбекистон
Республикаси
Фуқаролик
кодекси
(матнда
ФК деб юритилади)нинг 8 ва 234-моддаларига асосан мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган
бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда тарафларнинг ўзаро ҳуқуқ ва
мажбуриятлари кредит ва гаров шартномаларидан келиб чиққан.
ФКнинг 236-моддасига кўра мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонун ҳужжатлари талабларига мувофик, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФК 744-моддасининг биринчи қисмига кўра кредит шартномаси бўйича
бир тараф - банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга
(қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул
маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш
ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.
ФК 736-моддасининг иккинчи қисмига кўра, агар қарз шартномасида
қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи
қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган
тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар
билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли.
Кредит шартномасининг 5.1.4-бандига кўра, қарз олувчи (жавобгар)
кредит ва унга ҳисобланган фоизларни ўз вақтида тўламаса ҳамда шартнома
бўйича мажбуриятларини бажармаса ёки лозим даражада бажармаса, банк
(даъвогар) кредитни ҳисобланган фоизлар билан бирган муддатидан олдин
қайтарилишини талаб қилиш ҳуқуқи мавжудлиги белгиланган.
Жавобгарнинг даъвогар олдидаги 2025 йил 02 декабрь куни ҳолатида
74.429.581,41 сўм муддатли кредит асосий қарзи, 66.300.312,24 сўм муддати
ўтган кредит асосий қарзи, 10.902.913,08 сўм муддати ўтган фоиз қарзи,
685.159,99 сўм муддатли фоиз қарзи, 3.741.645,55 сўм кечиктирилган кредитга
ҳисобланган фоиз, жами 156.059.612,27 сўм кредит қарзи иш ҳужжатларидаги
кредит шартномаси, банк маълумотномалари, банк айланма маълумотлари ва
тарафлар вакилининг суд мажлисида берган тушунтиришлари билан тўлиқ
тасдиқланади.
Демак, мазкур ҳолатда даъвогарнинг 74.429.581,41 сўм муддатли кредит
асосий қарзи, 66.300.312,24 сўм муддати ўтган кредит асосий қарзи,
10.902.913,08 сўм муддати ўтган фоиз қарзи, 685.159,99 сўм муддатли фоиз
қарзи, 3.741.645,55 сўм кечиктирилган кредитга ҳисобланган фоиз, жами
156.059.612,27 сўм кредит кечиктирилган кредитга ҳисобланган фоиз ундириш
ҳақидаги даъво талаблари асосли ҳисобланади.
Шу сабабли суд даъво аризасини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Суд, даъво аризаси қаноатлантирилганлиги сабабли, жавобгар ҳисобидан
даъвогар фойдасига олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажати ва
республика бюджетига 3.121.192,25 сўм давлат божи ундиришни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан ҳамда ИПКнинг 118, 157, 170, 179-180моддаларини қўллаб, суд
қарор қилди:
Даъвогарнинг даъво талаблари миқдорини кўпайтириш ҳақидаги аризаси
иш юритишга қабул қилинсин.
Даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар ***дан даъвогар *** фойдасига
74.429.581,41 сўм
муддатли кредит асосий қарзи, 66.300.312,24 сўм муддати ўтган кредит асосий
қарзи, 10.902.913,08 сўм муддати ўтган фоиз қарзи, 685.159,99 сўм муддатли
фоиз қарзи, 3.741.645,55 сўм кечиктирилган кредитга ҳисобланган фоиз, жами
156.059.612,27 сўм кредит қарзи ва олдиндан тўланган 41.200 сўм почта
харажати ундирилсин.
Жавобгар ***дан республика бюджетига 3.121.192,25 сўм давлат божи
ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Бухоро вилоят судининг
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ҳал қилув қарори қабул қилинган
кундан эътиборан бир ой ичида апелляция шикояти (протести) ёки ҳал қилув
қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация
шикояти (протести) берилиши мумкин.
Судья
А.Раҳматова