Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1705-2501/2905 Дата решения 02.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Андижанский межрайонный экономический суд Судья BUZURXODJAYEV ULUG‘BEK MAMIRJONOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID db1149cc-399e-4b6a-bc7a-a95450939272 Claim ID PDF Hash d5be72e6913eed03... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 170-моддаси тисодий процессуал кодекси 170 code_article
нинг 744-моддаси нинг 744 law
ФКнинг 736-моддаси ФКнинг 736 law
ФКнинг 738-моддаси ФКнинг 738 law
ФКнинг 279-моддаси ФКнинг 279 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1705-2501/2905-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Қўрғонтепа тумани 2025 йил 2 декабрь Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий суди, судья У.М.Бузурходжаевнинг раислигида, судья ёрдамчиси Я.М.Абдурахмоновнинг суд мажлиси котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилояти ҳудудий бошқармасининг даъвогар- “ ikr kr ditb nk” акциядорлик тижорат банки манфаатида жавобгар“S id kb r gr g ld” фермер хўжалигидан муддати ўтган 450 000 000 сўм кредит асосий қарз, 100 176 415 сўм кредит фоиз, жами 550 176 415 сўм кредит қарздорликни ундириш, ундирувни жавобгарга тегишли бўлган Андижон вилояти, Хўжаобод тумани, Хидирша МФЙ ҳудудида жойлашган “Молхона” биноиншоатига қаратиш тўғрисидаги даъво аризасини, даъвогар банк вакилиЖ.Қорабоев (ишончнома асосида) иштирокида, Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий суди биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилояти ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда “палата” деб юритилади) “ ikr kr ditb nk” акциядорлик тижорат банки (бундан буён матнда “даъвогар” деб юритилади) манфаатида Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “S id kb r gr g ld” фермер хўжалиги (бундан буён матнда “жавобгар” деб юритилади) ҳисобидан муддати ўтган 450 000 000 сўм кредит асосий қарз, 100 176 415 сўм кредит фоиз, жами 550 176 415 сўм кредит қарздорликни ундириш, ундирувни жавобгарга тегишли бўлган Андижон вилояти, Хўжаобод тумани, Хидирша МФЙ ҳудудида жойлашган “Молхона” бино-иншоатига қаратишни сўраган. Суд мажлисида даъвогар банк вакили даъво талабларини қўллаб-қувватлаб, даъво аризадаги важларни такрорлаб, жавобгар билан 2020 йил 14 август куни №1072-сонли кредит шартномаси тузилганлигини, унга кўра жавобгарга чорвачиликни ривожлантириш мақсадида зотдор қорамоллар сотиб олиш учун 2 700 000 000 сўм миқдорида пул маблағи ажратилганлигини, жавобгар томонидан кредит қарздорликлари бўйича тўловлар лозим даражада амалга оширилманлигини маълум қилиб, даъво аризани қаноатлантириб беришни сўради. Суд мажлисида жавобгар суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган бўлса-да, суд мажлисида иштирок этмади. Иқтисодий процессуал кодексининг 170-моддаси учинчи қисмига кўра иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо унинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Шу сабабли суд, ишни жавобгар иштирокисиз кўриб чиқшни лозим топди. Суд даъвогар банк вакилининг тушунтиришини, кўрсатмаларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳамда тақдим қилинган ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини қаноатлантиришни лозим топди. Иш ҳужжатлари ва суд аниқлаган ҳолатларга кўра, даъвогар билан жавобгар ўртасида 2020 йил 14 август санасида №1072-сонли чорвачиликни ривожлантириш мақсадида зотдор қорамоллар сотиб олиш учун кредит шартномаси (матнда “шартнома” деб юритилади) тузилган. Кредит шартноманинг шарти бўйича даъвогар томонидан 2 700 000 000 сўм миқдорида, 60 ой муддатга, 12 ой имтиёзли давр асосида йиллик 19 фоиз устама тўлаш шарти билан жавобгарга кредит маблағлари ажратилган, жавобгар эса кредит тани ва фоизларини тўлов жадвалига асосан ўз вақтида тўлаб бориш мажбуриятини ўз зиммасига олган. Шунингдек, тарафлар 2021 йил 14 апрелда 2020 йил 14 август санасида №1072-сонли шартнома юзасидан қўшимча келишув битими тузилган. Унга кўра, “H mk r bizn s s vd Sh hri n” масъулияти чекланган жамиятига тегишли бўлган Шаҳрихон тумани, Гулистон ҚФЙ Вахим қишлоғида жойлашган ҳамда фуқаро Мухамедова Сайёрахон Абидовнага тегишли бўлган Андижон шаҳри, Ўзбекистон кўчаси, 204 А-уйда жойлашган “Савдо дўкони” бино иншоатлари таъқиқдан чиқариб, ўрнига жавобгарга тегишли бўлган Хўжаобод тумани, Хидирша МФЙ ҳудудида жойлашган “Молхона” бино-иншоатлари гаровга тақдим этилишига келишилган. Кредит таъминоти сифатида даъвогар ва жавобгар ўртасида 2021 йил 21 апрель санасида келишув битими тузилган. Унга кўра жавобгарга тегишли бўлган Андижон вилояти, Хўжаобод тумани, Хидирша МФЙ ҳудудида 26 000 кв.м ер майдонида жойлашган умумий қурилиш майдони 2 617,75 кв.метр, фойдали майдони 2 439,78 кв.метр бўлган “Молхона” бино ва иншоотлари гаровга қўйилган. Даъвогар жавобгарга муддати ўтган кредит тани ва фоизларидан бўлган қарздорликни тўлашни, акс ҳолда кредит қарздорлигини муддатидан олдин ундириш, ундирувни гаровдаги мол-мулкка қаратиш ҳақида судга даъво ариза билан мурожаат қилиш тўғрисида талабнома юборилган. Лекин юборилган талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномасининг 5.1-бандига асосан, жавобгар шартноманинг ажралмас қисми бўлган қайтариш жадвали асосида тўлаб бориш мажбуриятини олган. Шартноманинг 2.1-2.11-бандларида банкнинг ҳуқуқи кўрсатилган бўлиб, унга кўра, қарз олувчи ўз мажбуриятларини бажармаса бутун кредит ёки унинг бир қисмини муддатидан олдин ва дарҳол тегишли фоизлари билан бирга қайтарилишини талаб қилиш, ундирувни гаров таъминотига қаратиш ҳуқуқи берилган. Мазкур шартноманинг 2.6 ва 2.7-бандларига асосан, қарз олувчи шартнома бандларида белгиланган мажбуриятларни бажармаганда, кредитни мақсадсиз ишлатганида, молиявий аҳволи ёмонлашганида, берилган кредитни ва ҳисобланган фоизлари билан бирга қарз берувчи муддатидан олдин қайтариб олиш, ундирувни кредит таъминотига қаратиш ҳуқуқига эга эканлиги кўрсатилган. Тўлов жадвали бўйича жавобгар кредит тани ва фоизидан бўлган қарздорлигини тўлаши керак бўлсада, бироқ жавобгар лозим даражада тўловни амалга оширмаган, бунинг натижасида 2025 йил 2 октябрь ҳолатига муддати ўтган 450 000 000 сўм кредит асосий қарз, муддати ўтган 100 176 415 сўм кредит фоиз қарздорлиги юзага келган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (матнда “ФК” деб юритилади)нинг 744-моддасига асосан, кредит шартномаси бўйича бир тараф — банк ёки бошқа кредит ташкилоти иккинчи тарафга шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. ФКнинг 736-моддасига биноан, агар қарз шартномасида қарзни қисман (бўлиб-бўлиб) тўлаш назарда тутилган бўлса, қарз олув қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли. ФКнинг 738-моддасига мувофиқ, қарз олувчи қарз суммасининг қайтариб берилишини таъминлаш юзасидан қарз шартномасида назарда тутилган мажбуриятларни бажармаса, шунингдек қарзнинг таъминоти қарз берувчи жавобгар бўлмаган вазиятларда йўқотилса ёки унинг шартлари ёмонлашса, агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз берувчи қарз олувчидан қарз суммасини муддатидан олдин қайтаришни ва тегишли фоизларни тўлашни талаб қилишга ҳақли. Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги 13/150-сонли “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги Қарорининг 3-бандига кўра, банк ёки бошқа кредит ташкилоти ва қарз олувчи ўртасида кредит шартномасидан келиб чиқадиган ҳуқуқий муносабат кредит ташкилотининг кейинчалик, келишилган муддатларда, кредит бериш мажбуриятини ва қарз олувчининг олинган кредитни қайтариш ва у бўйича фоизларни тўлаш мажбуриятини ўз ичига олади. Жавобгар шартномавий мажбуриятларини лозим даражада бажармаслиги натижасида қарздорлик келиб чиққан. Мазкур ҳолатлар даъвогар вакилининг суд мажлисида берган кўрсатмаси, ишдаги мавжуд ҳужжатлар, кредит шартномаси ҳамда банк маълумоти билан ўз тасдиғини топди. Юқоридагиларга кўра даъвогарнинг даъво талаби асосли бўлиб, уни қаноатлантирилиши лозим. Шунингдек, даъво аризасида ундирувни жавобгарга тегишли Андижон вилояти, Хўжаобод тумани, Хидирша МФЙ ҳудудида 26 000 кв.м ер майдонида жойлашган умумий қурилиш майдони 2 617,75 кв.метр, фойдали майдони 2 439,78 кв.метр бўлган “Молхона” бино ва иншоотларига қаратишни сўраган. ФКнинг 279-моддаси 1-қисмида гаровга олувчининг (кредиторнинг) талабларини қондириш учун ундирувни қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни ўзи жавобгар бўлган вазиятларда бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиш мумкинлиги қайд этиб ўтилган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Олий хўжалик суди Пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларининг қўллашнинг айрим масалалари ҳақидаги 13/150-сонли Қарорнинг 21-бандида қарздор томонидан гаров билан таъминланган мажбурият бажарилмаган тақдирда кредитор (гаровга олувчи) қонун ҳужжатларига мувофиқ гаровга қўйилган мол-мулк қийматидан қаноатлантириш ҳуқуқига бошқа кредиторларга қараганда имтиёзли ҳуқуққа эга бўлишлиги белгиланган. Юқоридагиларга кўра даъвогарнинг жавобгарга тегишли гаровдаги молмулкка қаратиш ҳақидаги талаби ҳам асосли бўлиб, у қаноатлантирилиши лозим. Суд, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини ундириш масаласини муҳокама қилиб, суд харажатини жавобгар ҳисобидан ундиришни лозим топди. ИПК 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Қайд этилганларга мувофиқ суд, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 41 200 сўм почта харажати, республика бюджетига 11 003 529 сўм давлат божини ундиришни лозим топди. Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 263, 293, 326, 736, 738, 744-моддаларини, ИПКнинг 118, 170, 176-179, 186-моддаларини, Олий суди пленумининг 13/150-сонли Қарорини қўллаб, қ а р о р қ и л д и: даъво талаблари тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар- “S id kb r gr g ld” фермер хўжалиги ҳисобидан даъвогар“ ikr kr ditb nk” акциядорлик тижорат банки фойдасига муддати ўтган 450 000 000 сўм кредит асосий қарз, 100 176 415 сўм кредит фоиз ҳамда 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Ундирув жавобгар- “S id kb r gr g ld” фермер хўжалигига тегишли бўлган Андижон вилояти, Хўжаобод тумани, Хидирша МФЙ ҳудудида 26 000 кв.м ер майдонида жойлашган умумий қурилиш майдони 2 617,75 кв.метр, фойдали майдони 2 439,78 кв.метр бўлган “Молхона” бино ва иншоотларига қаратилсин. Жавобгар- “S id kb r gr g ld” фермер хўжалиги ҳисобидан Республика бюджетига 11 003 529 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қарори устидан Андижон вилоят судига бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида шикояти ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят бериш(протест келтириш) мумкин. Раислик этувчи, судья У.М.Бузурходжаев