Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-2201-2501/10436 Дата решения 02.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Урганч туманлараро иқтисодий суди Судья DAVLATOV BAXODIR XUDAYBERGANOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 9b408ca2-815d-4ec3-a68e-8d3f79f1423a Claim ID PDF Hash 0b59920e18bd7288... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения 7 278 символов
********-сонли иқтисодий иш Судья: ******** ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Урганч шаҳри ******* Урганч туманлараро иқтисодий суди раиси, судья ******** раислигида, судья ёрдамчиси ******* котиблигида, *******нинг иштирокида, даъвогар ********нинг жавобгар ********дан ******** сўм ижара тўлови ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни Урганч туманлараро иқтисодий судининг биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: ******** (бундан буён матнда – даъвогар деб юритилади) Урганч туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, ******** (бундан буён матнда – жавобгар деб юритилади)дан ******** сўм ижара тўлови ундиришни сўраган. Суднинг ******даги ажрими билан ишга низонинг предметига мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида ***** (бундан буён матнда – учинчи шахслар деб юритилади) жалб этилган. Даъвогар судга ариза билан мурожаат қилиб, ишни ўзининг вакили иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган. Бугунги суд мажлисининг ўтказилиш вақти ва жойи тўғрисида учинчи шахслар қонунда белгиланган тартибда хабардор қилинган бўлса-да, уларнинг вакили иштирок этмади. Бундай ҳолда, суд ишни Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 128, 129 ва 170-моддаларига асосан даъвогар ва учинчи шахслар вакилининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб ҳисоблайди. Бироқ, учинчи шахс Хоразм вилоят ғазначилик хизмати бошқармаси вакили ишни ўзининг вакили иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган. Суд мажлисида иштирок қилган жавобгар вакили даъвогарнинг даъво талаби бўйича ўз тушунтиришини бериб, суддан ижара тўловини камайтириб беришни сўради. Суд мажлисида прокурор даъво талабини қаноатлантириш тўғрисида фикр билдирди. Суд, ишда иштирок этувчи тараф вакилининг тушунтиришини ва прокурор фикрини тинглаб ҳамда ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвони тўлиқ қаноатлантиришни лозим деб топади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасига кўра, ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда – ФК деб юритилади) 8 ва 234-моддаларига асосан мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Ишдаги ҳужжатлардан маълум бўлишича, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 14 декабрдаги 660-сонли қарори билан тасдиқланган “Давлат мулкини ижарага бериш тартиби тўғрисида”ги Низом (бундан буён матнда Низом деб юритилади)нинг 58-бандига кўра, давлат мулкини (унинг қисмини) белгиланган тартибда ижара шартномаси тузмасдан ёки ижара шартномасига киритмасдан ижарага бериш, шартномада ижарага берилган мулкнинг параметрлари ва сонини камайтириб кўрсатиш аниқланганда, ижарага берувчи қонун бузилиши ҳолати аниқланган санадан бошлаб, уч иш куни мобайнида белгиланган тартибда давлат мулкидан фойдаланганлик даври учун ижара тўловининг икки баравари миқдорида ҳисобланган суммани тўлаш талаби билан тасдиқловчи ҳужжатларни балансда сақловчига тақдим этади. Ҳисобланган сумманинг ўн иш куни ичида ихтиёрий тўланмаганлиги суд тартибида ундирилишига асос бўлади. Бунда давлат мулкидан фойдаланганлик даври қуйидагича белгиланади: давлат мулки белгиланган тартибда ижара шартномаси тузмасдан фойдаланишга берилганда, 2025 йил 1 январь санасидан ҳолат аниқланган санага қадар; ижарага берувчи иштирокида аввал тузилган ижара шартномаси муддати тугаганидан сўнг давлат мулки белгиланган тартибда ижара шартномаси тузмасдан фойдаланишга берилганда, аввалги ижара шартномаси муддати тугаган санадан ҳолат аниқланган санага қадар; давлат мулки ижара шартномасига киритилмасдан ижарага берилганда, шунингдек, ижара шартномасида ижарага берилган мулкнинг параметрлари ва сони камайтириб кўрсатилганда, ижара шартномаси тузилган санадан ҳолат аниқланган санага қадар. ******** томонидан ***** куни Вазирлар Маҳкамасининг ******даги “Давлат мулкини ижарага бериш тартибини такомиллаштириш чоратадбирлари тўғрисида”ги 660-сонли қарорига асосан ********да мавжуд бўлган давлатга тегишли бино ва иншоотлар ҳамда асбоб-ускуналардан белгиланган тартибда самарали фойдаланиш ва уларни ижарага берилиши юзасидан мониторинг ўтказилган. Ўтказилган мониторинг натижасида даъвогар томонидан ижара шартномаси тузмасдан 11 квадрат метрга эга бўлган хонадан ижара шартномасиз чакана савдо ва 18 квадрат метрга эга бўлган хонадан ижара шартномасиз енгил саноат бўйича (тўқимачилик, тикувчилик, чарм, мўйна, пойабзал, селлюлоза-қоғоз саноати) фойдаланиб келаётганлиги аниқланган ва бу ҳақда 2025 йил 10 сентябрда далолатнома расмийлаштирилган. Ушбу далолатнома билан даъвогар томонидан Низомнинг 58-бандига асосан шартномасиз фойдаланилган ҳудуд учун 2025 йил 1 январдан 2025 йил 10 сентябргача бўлган давр учун жами ******** сўм ижара ҳақи ҳисобланган. Мазкур ижара тўловларини тўлаб беришни сўраб, даъвогарнинг жавобгарга 2025 йил 12 сентябрда юборган 1046/01-02-сонли хати жавобгар томонидан ижросиз ва жавобсиз қолдирилган. ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса – иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Жавобгар балансидаги давлат мулки бўлган жами 29 квадрат метр ҳудуд белгиланган тартибда ижара шартномаси тузилмасдан фуқаролар Казакова Севара ва Ражабов Иноят томонидан фойдаланилганлиги ҳолати даъвогар вакили томонидан тузилган далолатнома ва ишдаги бошқа ҳужжатлар ҳамда судда аниқланган ҳолатлар билан тўлиқ тасдиқланади. Давлат мулкидан фойдаланганлик даври учун ижара тўловининг икки баравари миқдори тўғри ҳисобланганлиги сабабли, суд даъвогарнинг даъво талабини асосли деб ҳисоблаб, уни тўлиқ қаноатлантиришни лозим деб топади. ИПКнинг 68-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. ИПКнинг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади Баён этилганларга асосан суд, даъвогарнинг даъвосини тўлиқ қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига ******** сўм ижара тўлови ундиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 68, 118, 128, 129, 170, 176-179, 180-моддаларини қўллаб, суд қарор қилди: Даъвогарнинг даъвоси тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар ********дан даъвогар ******** фойдасига ******** сўм ижара тўлови ва олдиндан тўланган ******** сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар ********дан Республика бюджетига ******* сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан Хоразм вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига шу суд орқали бир ой ичида апелляция тартибида, ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Судья ********