← Назад
Решение #2839008 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
11
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 2032 | — | law | |
| зР ИПК | 2034 | — | law | |
| нинг | 234 | — | law | |
| зР ИПК | 66 | — | law | |
| зР ФК | 744 | — | law | |
| зР ФК | 735 | — | law | |
| зР ФК | 736 | — | law | |
| зР ФК | 7461 | — | law | |
| зР ИПК | 72 | — | law | |
| зР ФК | 333 | — | law | |
| зР ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1302-2501/4946-сонли иш
E-mail: i.gallaorol@sud.uz
Тел: (+99855) 152 05 99
(ички рақам: 25164, 25165)
ҒАЛЛАОРОЛ ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Ғаллаорол тумани
2025 йил 2 декабрь
Ғаллаорол туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ф.Р.Музаффаров,
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси
даъвогар «MIKROKREDITBANK» АТБ манфаатида жавобгар «IMRON-ASL-AGRO»
МЧЖ ҳисобидан 6 355 643 сўм муддати ўтган фоиз қарзини ундириш
тўғрисидаги даъвоси аризаси бўйича иқтисодий ишни соддалаштирилган иш
юритиш тартибида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси
(бундан буён матнда – Палата деб юритилади) «MIKROKREDITBANK» АТБ
(бундан кейин матнда – даъвогар деб юритилади) манфаатида даъво аризаси
билан иқтисодий судга мурожаат қилиб, «IMRON-ASL-AGRO» МЧЖ (бундан кейин
матнда - жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 6 355 643 сўм муддати ўтган фоиз
қарзини ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан кейин
матнда – ЎзР ИПК деб юритилади)нинг 2032-моддаси биринчи қисмига асосан
даъвонинг баҳоси юридик шахсларга нисбатан — базавий ҳисоблаш
миқдорининг йигирма бараваридан, якка тартибдаги тадбиркорларга нисбатан
эса — беш бараваридан ошмаса, даъво аризалари бўйича ишлар
соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилиши лозим.
ЎзР ИПКнинг 2034-моддаси иккинчи қисмига кўра, жавобгар даъво аризаси
юзасидан ёзма фикрини даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш
қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан ўн беш кунлик муддатда
судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда тақдим
этишга ҳақли. Ёзма фикрга унинг кўчирма нусхаси даъвогарга юборилганлигини
тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади.
Бироқ, даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш
ҳақидаги ажрим тегишли тартибда жавобгарнинг юридик манзили бўйича
юборилган бўлса-да, жавобгар томонидан даъво аризаси бўйича ёзма фикр
иқтисодий иш соддалаштирилган тартибда кўриб чиқилгунга қадар судга тақдим
этилмаган.
ЎзР ИПКнинг 2034-моддаси тўртинчи қисмига кўра, даъво аризасининг
судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар
томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмаганлиги даъво
аризасини соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик
қилмайди, олтинчи қисмига кўра, соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги
иш даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим
чиқарилган кундан эътиборан йигирма кундан ошмаган муддатда даъво аризаси
юзасидан ёзма фикрни, далилларни ҳамда бошқа ҳужжатларни тақдим этиш
учун белгиланган муддат ўтганидан кейин судья томонидан якка тартибда кўриб
чиқилади.
Суд соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги ишни суд муҳокамасини
ўтказмасдан, тарафларни чақиртирмасдан ва уларнинг тушунтиришларини
эшитмасдан кўриб чиқади.
Суд тарафлар томонидан тақдим этилган ҳужжатларда баён қилинган
тушунтиришларни, эътирозларни ва (ёки) важларни текширади, далиллар билан
танишади, ашёвий далилларни кўздан кечиради ва ҳал қилув қарорини қабул
қилади.
Юқорида қайд этилганларга асосан суд, ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан
танишиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво талабини тўлиқ
қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини
жавобгарнинг зиммасига юклашни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан кейин матнда –
ЎзР ФК)нинг 234-моддасида мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш
натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши,
236-моддасида эса, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик
талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш
муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ
лозим даражада бажарилиши кераклиги белгиланган.
Мазкур ҳолатда тарафлар ўртасидаги мажбуриятлар кредит
шартномасидан келиб чиққан.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2023 йил 27
мартда 717093-сонли кредит шартномаси тузилган бўлиб, унга кўра, даъвогар
томонидан жавобгарга мотокультиватор ҳисобидан маҳсулот (хизмат) ташкил
этиш учун кредит бўйича фоиз ставкаси йиллик 14 %, 36 ойлик имтиёзли давр
билан 84 ой муддатга 38 000 000 сўм миқдорда кредит маблағи ажратилган.
Шартнома шартларига кўра, даъвогар мазкур шартномада кўрсатилган
миқдорда ва шартларда кредит бериш, жавобгар эса ўз навбатида кредитни ва
у бўйича ҳисобланган фоизларни мазкур шартномада белгиланган
муддатларда ва миқдорда тўлиқ қайтариш мажбуриятини олган.
Бироқ, жавобгар кредит шартномасининг талабларини бузиб, кредит ва
унга ҳисобланган фоизларни ўз вақтида тўламасдан келганлиги натижасида
муддати ўтган кредит фоизидан 6 355 643 сўм кредит қарздорлиги юзага келган.
Шартноманинг
4.3.3-бандида
кредит
маблағлари
мақсадсиз
фойдаланилганда, 60 кундан ортиқ муддатда кредит бўйича асосий қарз ва
фоизлар тўланмаганда, ажратилган кредитнинг қайтарилиши турли сабабларга
кўра таъминланмаган бўлиб қолган ҳолларда, шунингдек кредит
қайтарилишига салбий таъсир кўрсатувчи мазкур шартномада кўзда тутилган
бошқа мажбуриятлар бажарилмаганда Банк бундан буён кредитлашни тўхтатиш
ва фоизларни ҳамда кредит бўйича асосий қарзни муддатидан олдин, жумладан
ундирувни кредит таъминотига қаратиш орқали ундириш ҳуқуқига эгалиги
белгиланган.
Шунга асосан, даъвогар вужудга келган кредит ва унга ҳисобланган фоиз
қарздорликларини тўлаб берилиши бўйича жавобгарга талабнома билан
мурожаат қилган. Бироқ, талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз
қолдирилган. Шу сабабли Палата даъвогар манфаатида мазкур даъво аризаси
билан судга мурожаат қилган.
ЎзР ИПКнинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва
бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги
маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг
талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал
қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд
эмаслигини аниқлайди.
ЎзР ФК 744-моддасининг биринчи қисмига кўра, кредит шартномаси
бўйича бир тараф — банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи
тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар
асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул
суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади,
тўртинчи қисмига мувофиқ, агар ушбу параграфнинг қоидаларида бошқача
тартиб назарда тутилган бўлмаса ва у кредит шартномасининг моҳиятидан келиб
чиқмаса, кредит шартномаси муносабатларига нисбатан ушбу боб 1параграфининг қоидалари қўлланади.
ЎзР ФКнинг 735-моддасига кўра, қарз олувчи олинган қарз суммасини
қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига
қайтариши шарт.
ЎзР ФК 736-моддасининг иккинчи қисмига кўра, агар қарз шартномасида
қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи
қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган
тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар
билан бирга муддатидан олдин қайтаришни, талаб қилишга ҳақли.
ЎзР ФКнинг 7461-моддасига кўра, кредитни муддатидан олдин суд
тартибида ундиришда, агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилган
бўлмаса, кредитор дастлаб қарзнинг белгиланган муддатда қайтарилмаган
қисмини ундириш учун судга мурожаат қилади. Бунда агар қарз олувчи муддати
ўтган қарзни тўлиқ тўламаган тақдирда, кредитор кредитнинг қолган барча
суммасини муддатидан олдин қайтариш ҳақидаги талаб билан судга мурожаат
қилишга ҳақли.
Тарафлар ўртасида имзоланган кредит шартномасига асосан, қарздор ўз
вақтида шартнома мажбуриятларини бажармаганлиги, хусусан кредит бўйича
тўловларини кечиктирганда банк кредит маблағларини муддатидан олдин,
шунингдек ундирувни кредит таъминотига қаратиш орқали ундиришга ҳақли
эканлиги белгиланган.
Ишдаги мавжуд ҳужжатлардан ҳамда даъвогар томонидан тақдим этилган
қарздорлик бўйича маълумотномасидан маълум бўлишича, жавобгар
томонидан муддати ўтган кредит фоизидан 6 355 643 сўм кредит қарздорлиги
юзасидан тўловлар амалга оширилмаган.
ЎзР ИПКнинг 72-моддасига кўра, қонун ҳужжатларига мувофиқ муайян
далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар
билан тасдиқланиши мумкин эмас.
Жавобгарнинг ушбу мавжуд кредит қарздорлиги ишдаги мавжуд
ҳужжатлар, даъвогар томонидан тақдим этилган кредит қарздорлиги
тўғрисидаги маҳлумотномаси билан ўз тасдиғини топди.
ЎзР ФК 333-моддасининг биринчи қисмига кўра, қарздор айби бўлган
тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги
учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса,
жавоб беради.
Мазкур ҳолда, суд, даъвогарнинг жавобгардан муддати ўтган кредит
фоизидан 6 355 643 сўм кредит қарздорликларини ундириш тўғрисидаги даъво
талабини асосли деб ҳисоблаб, ушбу даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни
лозим топади.
ЎзР ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларга уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда юкланиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунига илова
қилинган “Давлат божи ставкаларининг миқдорлари”га кўра, Иқтисодий
судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво
баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган
миқдорда давлат божи ҳисобланади.
Юқоридагиларга кўра, суд, даъвогарнинг даъво талабини тўлиқ
қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд ҳаражатларини эса
жавобгарнинг зиммасига юклашни лозим топди.
Юқоридагиларга асосланиб, ЎзР ФКнинг 234, 236, 734, 735, 736,
744, 7461-моддалари, ЎзР ИПКнинг 66, 72, 118, 176-180, 186, 2034, 2035моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Ўзбекистон
Савдо-саноат
палатаси
Жиззах
вилоят
ҳудудий
бошқармасининг даъвогар «MIKROKREDITBANK» АТБ манфаатида киритган
даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар «IMRON-ASL-AGRO» МЧЖ ҳисобидан:
- даъвогар «MIKROKREDITBANK» АТБ фойдасига 6 355 643 сўм муддати
ўтган фоиз қарзи ва олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажатлари;
- Республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин.
Ҳал қилув қарори устидан Жиззах вилоят судининг иқтисодий ишлар
бўйича судлов хайъати номига йўллаган ҳолда, бироқ ҳал қилув қарорини
қабул қилган судга ўн кунлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят
бериш (протест келтириш) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган
кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят бериш
(протест келтириш) мумкин.
Соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилган иш бўйича
ҳал қилув қарори, агар апелляция шикояти (протести) берилмаган бўлса,
қабул қилинганидан кейин ўн кун ўтгач қонуний кучга киради.
Апелляция шикояти (протести) берилган тақдирда ҳал қилув қарори,
агар у бекор қилинмаган бўлса, апелляция инстанцияси судининг қарори
қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Судья
Ф.Р.Музаффаров