Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2001-2502/9149 Дата решения 02.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Бухарский межрайонный экономический суд Судья YULDASHEV ILHOM BOBOJONOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID ada28840-8b69-4388-8777-c179a01f385f Claim ID PDF Hash dd48b33075b1153d... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 236-моддаси нинг 236 law
ФКнинг 468-моддаси ФКнинг 468 law
тисодий процессуал кодексининг 68-моддаси тисодий процессуал кодекси 68 code_article
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2001-2502/9149-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Бухоро шаҳри 2025 йил 2 декабрь Бухоро туманлараро иқтисодий суди, судья И.Юлдашевнинг раислигида, судья ёрдамчиси А.Абдуллаевнинг котиблигида, даъвогар *** акциядорлик жамиятининг жавобгар ***масъулияти чекланган жамиятидан асосий қарзни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси асосида қўзғатилган ишни даъвогар вакили Н.Наимова (ишончнома асосида), жавобгар вакили М.Ихтияров (ишончнома асосида) иштирокида суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: даъвогар *** акциядорлик жамияти (бундан буён матнда “даъвогар” деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ***масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда “жавобгар” деб юритилади)дан 82.334.806 сўм асосий қарзни ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъвони қувватлаб, даъво аризаси судга тақдим этилганда сўнг жавобгар томонидан қарздорлик суммаси тўлиқ тўлаб берилганлигини мнобатга олишни сўради. Жавобгар вакили даъво аризасига нисбатан эътирозлар келтириб, даъво талабидаги қарздорлик суммаси даъво аризаси судга тақдим этилган кунга қадар тўланганлигини инобатга олиб, даъво аризасини қаноатлантиришни рад этишни ва суд харажатларини даъвогар зиммасига юклашни сўради. Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, қуйидагиларга асосан даъво аризасини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2022 йил 1 январь куни улгуржи (юридик) истеъмолчиларга электр энергияси етказиб бериш ҳақида 050229-сонли шартнома тузилиб, унга кўра даъвогар электр энергиясини уланган тармоқ орқали етказиб бериш ва истеъмолчи эса истеъмол қилинган энергия учун ўз вақтида ҳақ тўлаш мажбуриятини олади. Шартнома 3.6-бандининг иккинчи қисмига асосан истеъмолчига электр энергиясини етказиб бериш 100 фоиз олдиндан ҳақ тўлаш асосида амалга оширилади. Шартнома 3.7-бандининг биринчи қисмига кўра, таъминочи корхона истеъмолчининг энергия сарфи тўғрисидаги ҳисоботи асосида белгиланган тартибда ҳисоб-китобни амалга оширади ва беш кун ичида тўлов амалга ошириш учун ҳисоб-фактура ва тўлов ҳисоб-варағини тақдим этади. Даъвогар томонидан шартнома шартларига мувофиқ жавобгарга келишилган электр энергиясини етказиб берган, бироқ жавобгар шартнома мажбуриятларини лозим даражада бажарма дан, 2025 йил 1 ноябрь куни ҳолатида етказиб берилган энергия ҳақи учун 82.334.806 сўм қарзини ўз вақтида тўламасдан келган. Даъвогарнинг қарздорликни тўлаш ҳақида юборган талабнома хати жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (матнда ФК деб юритилади)нинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 468-моддасига кўра, энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги 319-сон қарори билан тасдиқланган “Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари”нинг 88-бандига кўра, электр энергияси учун тўлов истеъмолчиларга (маиший истеъмолчилардан ташқари) электр энергияси 100 фоиз олдиндан ҳақ тўлаш асосида етказиб берилади. Жавобгарнинг даъвогар олдида етказиб берган электр энергияси учун 2025 йил 1 ноябрь куни ҳолатида 82.334.806 сўм қарздорлиги иш ҳужжатларидаги шартнома, солиштирма далолатнома, ҳисобварақ-фактура, талабнома хати ва бошқа далиллар билан тасдиқланган. Бироқ, суд муҳокамасида аниқланишича жавобгар томонидан даъвогарга 2025 йил 3 ноябрь куни 905-сонли хат билан мурожаат қилиб, 2025 йил 29 сентябрь куни 6-сонли тўлов топшириқномаси орқали кўчирилган 1.500.000.000 сўм пул маблағлари ҳисобидан 100.000.000 сўмини қарздорлик учун Когон шаҳар электр тармоқлари корхонасига ҳисоблашни сўраган. Даъво аризаси эса судга 2025 йил 4 ноябрь куни судга тақдим этилган. Бундан кўринадики, жавобгар томонидан даъво аризаси судга тақдим этилган кунга қадар қарздорлик суммаси тўлиқ қоплаб берилган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68-моддасига кўра ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Демак, мазкур ҳолатда даъвогарнинг даъво талаби асоссиз ҳисобланади. Шу сабабли суд даъво аризасини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Шу сабабли суд, иш юзасидан суд харажатларини даъвогар зиммасига юклашни, иш юзасидан 41.200 сўм почта харажати олдиндан тўланганлигини инобатга олиб, даъвогар зиммасида қолдиришни ва даъвогардан республика бюджетига 1.646.696,12 сўм давлат божи ундиришни лозим топади. Юқоридагиларга асосланиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-180 ва 186-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР Қ И Л Д И: Даъво аризасини қаноатлантириш рад этилсин. Даъвогар *** акциядорлик жамиятидан республика бюджетига 1.646.696,12 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Бухоро вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ҳал қилув қарори қабул .қилинган кундан эътиборан бир ой ичида апелляция шикояти (протести) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация шикояти (протести) берилиши мумкин. Судья И.Юлдашев