← Назад
Решение #2839020 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФК | 551 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1504-2501/14533-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСП БЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Марғилон шаҳри
2025 йил 2 декабрь
Марғилон туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.Акбаров,
судья
ёрдамчиси
Х.Хасановнинг
котиблигида,
Ўзбекистон
Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармасининг
даъвогар
«Ўзмелиомашлизинг”
МЧЖ
манфаатида
жавобгар
“ згидротехник” МЧЖ билан тузилган 2019 йил 7 январдаги
18/12-17-сонли, 2019 йил 4 апрелдаги 18/12-70-сонли, 2019 йил
4 апрелдаги 18/12-72-сонли, 2019 йил 4 апрелдаги 18/12-71-сонли
лизинг шартномаларини бекор қилиш, лизинг объектларини соз ҳолда
қайтариш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни даъвогар вакили
О.Бердиев (2025 йил 20 октябрдаги 10-07/64-сонли ишончнома
асосида) иштирокида, суд биносида, видеоконференцалоқа режимида,
очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий
бошқармаси (бундан буён матнда Палата деб юритилади)
«Ўзмелиомашлизинг” МЧЖ (бундан буён матнда даъвогар деб
юритилади) манфаатида судга мурожаат қилиб, “ згидротехник” МЧЖ
(бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) билан тузилган 2019 йил
7 январдаги 18/12-17-сонли, 2019 йил 4 апрелдаги 18/12-70-сонли, 2019
йил 4 апрелдаги 18/12-72-сонли, 2019 йил 4 апрелдаги 18/12-71-сонли
лизинг шартномаларини бекор қилиш, лизинг объектларини
қайтаришни сўраган.
Палата ўзининг иштирокисиз кўрилиши тўғрисида арз қилган.
Бундай ҳолатда суд ишни Палата вакиллари иштирокисиз кўриб
чиқишни лозим топади.
Суд мажлисида даъвогар вакили тушунтириш бериб, жавобгар
томонидан лизинг тўловлари бўйича қарздорликка йўл қўйганлиги
ҳамда лизинг шартномаларини шартларини бузганлигини маълум
қилиб даъвони қаноатлантиришни сўради.
Суд муҳокамаси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгар вакили суд мажлисига келмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда ИПК деб юритилади) 170-моддасининг учинчи қисмига
кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда
хабардор қилинган жавобгар ва ишда иштирок этувчи бошқа шахслар
суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши
мумкин.
Бундай ҳолатда суд ишни жавобгар вакили иштирокисиз кўриб
чиқишни лозим топади.
Тарафлар ўртасида 2019 йил 7 январдаги 18/12-17-сонли, 2019 йил
4 апрелдаги 18/12-70-сонли, 2019 йил 4 апрелдаги 18/12-72-сонли, 2019
йил 4 апрелдаги 18/12-71-сонли лизинг шартномалари тузилган.
Шартномаларнинг 1-бандларида даъвогар жавобгарнинг буюртмаси
асосида MAN TGS 41.360 8Х4 русумли автосамосвалларни сотувчидан
ўзига мулк қилиб сотиб олиш ва ушбу шартномаларда белгиланган
лизинг шартларида ҳақ эвазига эгалик қилиш ҳамда фойдаланиш учун
келгусида сотиб олиш ҳуқуқи билан жавобгарга бериш мажбуриятини
олган.
Шартномаларга илова сифатида лизинг тўлови бўйича графиклар
тасдиқланган.
Даъвогар далолатномалар асосида автосамосвалларни жавобгарга
топширган. Жавобгар эса лизинг тўловларини ўз вақтида тўламаган.
Натижада 2025 йил 1 ноябрь ҳолатига 2019 йил 7 январдаги 18/12-17сонли шартнома бўйича 258 815 547 сўм, 2019 йил 4 апрелдаги 18/1270-сонли шартнома бўйича 264 103 832 сўм, 2019 йил 4 апрелдаги 18/1272-сонли шартнома бўйича 264 103 832 сўм, 2019 йил 4 апрелдаги 18/1271-сонли шартнома бўйича 264 103 832 сўм қарздорлик юзага келган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда
ФК деб юритилади) 597-моддасининг биринчи қисмида агар лизинг
шартномасида бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, лизинг олувчи
лизинг тўловларини ўз вақтида тўлаши, мол-мулкдан уни етказиб бериш
шартларига мувофиқ фойдаланиши, уни соз ҳолда сақлаши, ўз
ҳисобидан жорий таъмирлаш ишларини бажариши, сақлаш бўйича
бошқа харажатларни амалга ошириши шартлиги белгиланган.
Даъвогар вакилининг судга маълум қилишича, даъво аризаси судга
топширилгач жавобгар томонидан тўлов амалга оширилмаган.
ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига
ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган
бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Шартномаларнинг 10.5-10.6-бандларида шартнома даъвогарнинг
талабига мувофиқ ФКнинг 382 ва 551-моддаларида белгиланган
ҳолатлар бўйича суд томонидан муддатидан олдин бекор қилиниши
мумкинлиги, шартнома бекор қилинганида жавобгар лизинг объектини
даъвогардан қандай ҳолатда олган бўлса, шундай ҳолатда, нормал
эскириш ва ушбу шартномада шартлашилган ўзгаришларни ҳисобга
олган ҳолда ягона номер белгиси билан биргаликда қайтариши
шартлиги белгиланган.
ФК 551-моддаси биринчи қисмининг тўртинчи хатбошисига кўра,
мулк ижараси шартномаси ижарага берувчининг талаби билан суд
томонидан муддатидан олдин бекор қилиниши мумкин, агар ижарага
олувчи шартномада белгиланган тўлов муддатини кетма-кет икки
мартадан ортиқ бузиб, мол-мулкдан фойдаланганлик учун ҳақ тўламаса.
Жавобгар шартномаларда белгиланган тўлов муддатларини
кетма-кет икки мартадан ортиқ бузиб, лизинг тўловларини ўз вақтида
тўламаган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2015
йил 27 ноябрдаги “Лизинг муносабатларини тартибга солувчи
қонунчилик
нормаларини
иқтисодий
судлар
томонидан
қўлланилишининг айрим масалалари ҳақида”ги 289-сонли қарори
(бундан буён матнда ПҚ деб юритилади)нинг 6.1-бандида шартномада
белгиланган лизинг тўловлари муддати мунтазам равишда
бузилганлиги лизинг шартномасини жиддий тарзда бузиш деб
ҳисобланиши тўғрисида тушунтириш берилган.
Даъвогар шартномаларни бекор қилиш ҳақидаги таклифга
жавобгардан таклифда кўрсатилган муддатда жавоб олмаганидан
кейин, шартномаларни бекор қилиш ҳақидаги талабни судга тақдим
этган.
ФК 382-моддасининг иккинчи қисмига кўра, тарафлардан бирининг
талаби билан шартнома суд томонидан фақат қуйидаги ҳолларда
ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин:
1) иккинчи тараф шартномани жиддий равишда бузса;
2) ушбу Кодекс, бошқа қонунлар ва шартномада назарда тутилган
ўзга ҳолларда.
Суд иш бўйича далилларни текширишни якунлаб, жавобгар
шартномаларни жиддий равишда бузган деб ҳисоблаб ҳамда
шартномаларда назарда тутилган ҳолатларни инобатга олиб, даъвони
қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда ИПК деб юритилади) 118-моддасининг биринчи қисмида
суд
харажатлари
ишда
иштирок
этувчи
шахсларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда
уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган.
Пленум қарорининг 8.1-бандида лизинг объектини қайтариш
тўғрисидаги даъво талаби қаноатлантирилганда, давлат божи
қайтарилган лизинг объектининг баҳосидан келиб чиққан ҳолда
ҳисобланиши ҳақида тушунтириш берилган.
Юқоридагиларга асосан, ИПКнинг 118, 176-179-моддаларини
қўллаб, суд
қарор қилади:
Даъво қаноатлантирилсин.
Даъвогар «Ўзмелиомашлизинг” МЧЖ ва жавобгар “ згидротехник”
МЧЖ ўртасида тузилган 2019 йил 7 январдаги 18/12-17-сонли, 2019 йил
4 апрелдаги 18/12-70-сонли, 2019 йил 4 апрелдаги 18/12-72-сонли, 2019
йил 4 апрелдаги 18/12-71-сонли лизинг шартномалари бекор қилинсин.
Жавобгар “ згидротехник” МЧЖдан даъвогар «Ўзмелиомашлизинг”
МЧЖга
2019
йилда
ишлаб
чиқарилган,
кузов
рақами
NS279WZZ8KJ007198, двигатель рақами №50551430775145, 40 058 NBA
давлат рақам белгили MAN TGS 41.360 русумли автосамосвал, 2019
йилда ишлаб чиқарилган, кузов рақами NS279WZZ0KJ007227, двигатель
рақами №5051501125145, 40 061 NBA давлат рақам белгили MAN TGS
41.360 русумли автосамосвал, 2019 йилда ишлаб чиқарилган, кузов
рақами NS279WZZ9KJ007226, двигатель рақами №50551493575145,
40 062 NBA давлат рақам белгили MAN TGS 41.360 8х4 ВВ, 2019 йилда
ишлаб чиқарилган, кузов рақами NS279WZZ0KJ007230, двигатель рақами
№50551502185145, 40 651 КBA давлат рақам белгили MAN TGS 41.360
русумли автосамосвал, 2019 йилда ишлаб чиқарилган, кузов рақами
NS279WZZ3KJ007223, двигатель рақами №50551492885145, 40 059 NBA
давлат рақам белгили MAN TGS 41.360 русумли автосамосвал соз ҳолда
қайтарилсин.
Жавобгар “ згидротехник” МЧЖдан даъвогар «Ўзмелиомашлизинг”
МЧЖга 41 200 сўм почта харажатлари ундирилсин.
Жавобгар “ згидротехник” МЧЖдан республика бюджети
даромадига 149 816 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Жавобгар “ згидротехник” МЧЖдан Ўзбекистон Республикаси Олий
судининг депозит ҳисобварағига 103 000 сўм ВКА харажатлари
ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида
шу суд орқали апелляция тартибида шикоят қилиш (протест келтириш)
мумкин.
Судья
А.Акбаров