← Назад
Решение #2839044 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| лозим даражада бажарилиши керак ФК | 957 | — | law | |
| ФКнинг | 957 | — | law | |
| тиши ФК | 957 | — | law | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
7 499 символов
*******-сонли иқтисодий иш
Судья: ********
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Урганч шаҳри
********
Урганч туманлараро иқтисодий суди раиси, судья ******** томонидан
якка тартибда, ******** жавобгар ********дан ******** сўмни суброгация
тартибида ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни Урганч
туманлараро иқтисодий судининг биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
******** (бундан буён матнда – даъвогар деб юритилади) Урганч
туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
******** (бундан буён матнда – жавобгар деб юритилади)дан ********
сўмни суброгация тартибида ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда – ИПК деб юритилади) 2034-моддасига кўра, даъво аризасини
иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш тўғрисида суд ажрим чиқаради,
ажримда иш соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўрилишини ҳамда
иш кўриб чиқиладиган санани кўрсатади.
Жавобгар даъво аризаси юзасидан ёзма фикрини даъво аризасини иш
юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан
эътиборан ўн беш кунлик муддатда судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва
далилларни илова қилган ҳолда тақдим этишга ҳақли. Ёзма фикрга унинг
кўчирма нусхаси даъвогарга юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова
қилинади.
Даъво аризаси юзасидан ёзма фикр жавобгар ёки унинг вакили
томонидан имзоланади. Вакил томонидан имзоланган ёзма фикрга
ишончнома илова қилинади.
Даъво аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим
этилмаганлиги даъво аризасини соддалаштирилган иш юритиш тартибида
кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди.
Белгиланган муддат ўтганидан кейин судга келиб тушган даъво аризаси
юзасидан ёзма фикр, далиллар ва бошқа ҳужжатлар, агар уларни белгиланган
муддатда тақдим этишнинг имкони бўлмаганлиги тараф томонидан
асослантирилган ва улар суд томонидан ҳал қилув қарори қабул қилингунига
қадар келиб тушган бўлса, қабул қилинади.
Соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги иш даъво аризасини иш
юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан
эътиборан йигирма кундан ошмаган муддатда даъво аризаси юзасидан ёзма
фикрни, далилларни ҳамда бошқа ҳужжатларни тақдим этиш учун
белгиланган муддат ўтганидан кейин судья томонидан якка тартибда кўриб
чиқилади. Ишни соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиш
муддати узайтирилмайди. Суд соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги
ишни суд муҳокамасини ўтказмасдан, тарафларни чақиртирмасдан ва
уларнинг тушунтиришларини эшитмасдан кўриб чиқади.
Суд тарафлар томонидан тақдим этилган ҳужжатларда баён қилинган
тушунтиришларни, эътирозларни ва (ёки) важларни текширади, далиллар
билан танишади, ашёвий далилларни кўздан кечиради ва ҳал қилув қарорини
қабул қилади.
Бироқ, даъво аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда
хабардор қилинган жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр
тақдим этилмади.
Ушбу ҳолатда суд тақдим этилган ҳужжатлар ишни мазмунан кўриб
чиқиш имкониятини беришини инобатга олиб ишни соддалаштирилган иш
юритиш тартибида кўриб чиқишни лозим деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасига кўра, ҳар
кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат
органларининг
ҳамда
бошқа
ташкилотларнинг,
улар
мансабдор
шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги
устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан буён
матнда ФК деб юритилади) 8 ва 234-моддаларига асосан мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган
бошқа асослардан келиб чиқади.
Ишдаги ҳужжатлардан маълум бўлишича, ****** (Суғурта
қилдирувчи) ва даъвогар (Суғурталовчи) ўртасида ******-сонли активларни
суғурталаш суғурта шартномаси тузилган.
********
ва
жавобгар
ўртасида
тузилган
2024
йил
9 октябрдаги 2024-48-сонли кредит шартномасига асосан жавобгар ўзининг
******** сўм кредит қарздорлигини қайтариш мажбуриятини бажармаган.
Шундан кейин, “***** хат билан даъвогарга мурожаат қилиб, жавобгар
томонидан кредит қарздорлиги тўланмаганлигини маълум қилган.
Даъвогар томонидан ********га ******** сўм суғурта товони тўлаб
берилган.
Шундан кейин, даъвогар талабнома билан жавобгарга мурожаат қилиб,
банкка тўлаб берилган ******** сўмни қайтариб тўлаб беришни сўраган.
Бироқ, жавобгар томонидан талабнома жавобсиз ва ижросиз
қолдирилган.
Шу боис, палата даъвогар манфаатида мазкур даъво талаби билан судга
мурожаат қилган.
ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак
ФКнинг 957-моддасига кўра, агар мулкий суғурта шартномасида
бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, суғурта қилдирувчи (наф
олувчи)нинг суғурта натижасида қопланган зарар учун жавобгар шахсдан
талаб қилиш ҳуқуқи тўланган сумма доирасида суғурта товонини тўлаган
суғурталовчига ўтади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2017 йил
29 ноябрдаги “Судлар томонидан суғурта шартномасидан келиб чиқадиган
низоларни ҳал этишда қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари
тўғрисида”ги
45-сонли
Қарори
18-бандига
кўра,
ФКнинг
957-моддасига мувофиқ, агар мулкий суғурта шартномасида бошқача тартиб
назарда тутилмаган бўлса, суғурта қилдирувчи (наф олувчи)нинг суғурта
натижасида қопланган зарар учун жавобгар шахсдан талаб қилиш ҳуқуқи
тўланган сумма доирасида суғурта товонини тўлаган суғурталовчига ўтади.
Бироқ, шартноманинг била туриб зарар етказган шахсга нисбатан талаб
қилиш ҳуқуқи суғурталовчига ўтишини истисно қиладиган шартлари ўзўзидан ҳақиқий бўлмайди.
Судларга тушунтирилсинки, қонун ҳужжатларида талаб қилиш ҳуқуқи
суғурталовчига ўтиши учун талабдан бошқа шахс фойдасига воз кечиш
ҳақида алоҳида келишув тузилиши назарда тутилмаган. Ушбу ҳуқуқнинг
ўтиши ФКнинг 957-моддаси ва суғурта шартномасининг ўзи асосида амалга
оширилади.
Бундай ҳолатда суд даъвогарнинг даъво талабини асосли деб
ҳисоблайди, уни тўлиқ қаноатлантиришни ва ушбу қисм юзасидан суд
харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим деб топади.
ИПКнинг 68-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз
талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши
керак.
ИПКнинг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади
Баён этилганларга асосан суд, даъвогарнинг даъвосини тўлиқ
қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига ******** сўм ва
******** сўм почта харажатини ундиришни, жавобгардан Республика
бюджетига ********0 сўм давлат божи ундиришни лозим деб топади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда Ўзбекистон Республикасининг
Иқтисодий процессуал кодекси 68, 118, 176-179, 180, 2034-моддаларини
қўллаб, суд
қарор қилди:
Даъвогарнинг даъвоси тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар
********дан
даъвогар ******** фойдасига ******** сўм ва ******** сўм почта харажати
ундирилсин.
Жавобгар ********дан Республика бюджетига ******** сўм давлат
божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан Хоразм вилоят судининг иқтисодий
ишлар бўйича судлов ҳайъатига шу суд орқали ўн кун ичида апелляция
тартибида, ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой
ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин.
Судья
********