Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1501-2503/21464 Дата решения 02.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Ферганский межрайонный экономический суд Судья JAMOLIDDINOV XUSNIDDIN KOMOLIDDINOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ўзбектелеком Ответчик / Подсудимый Ўзбекистон темир йўллари
Source ID e1e0f984-d65e-4454-b25b-f9933bf37d6e Claim ID PDF Hash 4c68ec598dd57b01... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 203-4-моддаси тисодий процессуал кодекси 203-4 code_article
онуннинг 32-моддаси онуннинг 32 law
амда ФКнинг 326-моддаси амда ФК 326 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Фарғона шаҳри 2025 йил 02 декабрь 4-1501-2503/21464-сонли иш Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Жамолиддинов, Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг даъвогар “Ўзбектелеком” акциядорлик компанияси манфаатини кўзлаб жавобгар «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамиятидан 1 314 032,27 сўм асосий қарз, 657 016,13 сўм пеня ва суд харажатларини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни Фарғона туманлараро иқтисодий судининг биносида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Иш материалларига қараганда, даъвогар “Ўзбектелеком” акциядорлик компанияси ва жавобгар – «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти ўртасида 2024 йил 21 август куни №INET-1783-сонли телекоммуникация хизматлари кўрсатиш тўғрисида шартнома (кейинги ўринларда “Шартнома” деб юритилади) тузилган. Мазкур шартномада даъвогар жавобгарга телекоммуникация хизматлари кўрсатиш, жавобгар эса ушбу хизматлар учун тўловларни ўз вақтида амалга оширишга келишган. Шартноманинг 3-бандига асосан абонент томонидан кўрсатилган операторлик хизматлари учун хар ойлик тўловлар тўлаши белгиланган бўлсада, лекин жавобгар тўловни ўз вақтида амалга оширмаслиги оқибатида даъвогар олдида 2024 йил 30 ноябрь ҳолатига 1 314 032,27 сўм қарздор бўлиб қолган. Даъвогар томонидан жавобгарга қарздорликни бартараф этиш тўғрисидаги юборилган талабнома хатлари оқибатсиз қолдирилган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 203-4-моддаси иккинчи қисмига кўра, жавобгар даъво аризаси юзасидан ёзма фикрини даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан ўн беш кунлик муддатда судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда тақдим этишга ҳақли. Ёзма фикрга унинг кўчирма нусхаси даъвогарга юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади деб белгиланган. Ушбу асосга мувофиқ, жавобгар томонидан даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан ўн беш кунлик муддатда судга даъво аризаси юзасидан ёзма фикрини тақдим қилмади. Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси палата аъзоси «Ўзбектелеком» акциядорлик компанияси манфаатида судга даъво тақдим қилиб, жавобгар «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамиятидан 1 314 032,27 сўм асосий қарз ва 657 016,13 сўм пеня ҳамда суд харажатларини ундиришни сўраган. Суд иш материалларини ўрганиб чиқиб, далилларни текшириб, қуйидаги асосларга кўра, даъвони қисман қаноатлантиришни лозим деб топди. Суд тарафлар ўртасида низо хизмат кўрсатиш шартномасидан келиб чиққан деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 234-моддасида “Мажбурият — фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса — қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади”, деб белгиланган. ФК 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун хужжатлари талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФК 705-моддасининг биринчи қисмида буюртмачи ўзига кўрсатилган хизматлар ҳақини ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномасида кўрсатилган муддатларда ва тартибда тўлаши шарт, деб кўрсатилган. 2 Тарафлар ўртасида тузилган битимга мувофиқ даъвогар шартнома бандларида кўрсатилган мажбуриятларни бажариб келган. Жавобгар томонидан шартнома бўйича олган мажбуриятларни ўз вақтида бажармасдан, 1 314 032,27 сўм асосий қарз қарздорликка йўл қўйган. Жавобгар шартномавий мажбуриятни тўлиқ бажармагани учун қарздорлик юзага келгани шартнома шартлари, 21.10.2024 йилдаги 1000007014507-сонли ҳисоб фактура, талабнома, солиштирма далолатнома ва бошқа далиллар билан исботланади. Шу сабабли суд даъвонинг асосий қарзни ундириш талабини асосли деб ҳисоблаб, қаноатлантиришни лозим топади. Бундан ташқари, даъвогар жавобгар томонидан мажбуриятлар ўз вақтида бажарилмасдан тўлов муддати кечиктирилгани учун 657 016,13 сўм пеня ундиришни сўраган. Пеня ҳисоб-китоби даъво аризасида кўрсатилган. Даъвогар жавобгардан шартнома шартларини ўз вақтида бажармаганлиги боис “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонуннинг 32-моддасига асосан пеня ундиришни талаб қилган. ФК 333-моддасининг биринчи қисмига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Мазкур ҳолатда, жавобгар томонидан тўловлар ўз вақтида амалга оширилмаганлиги сабабли, суд даъво талабининг пеня ундириш қисмини ҳам асосли деб ҳисоблайди. Бироқ, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленуми “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарори (бундан буён матнда Пленум қарори деб юритилади)нинг 4-бандида келтирилган тушунтиришлар ҳамда ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд мажбуриятда иштирок қилувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиши, пеня ундирилиши жавобгарнинг мулкий аҳволига таъсир қилиш даражасини эътиборга олиб, талаб қилинган пеняни 200 000 сўмгача камайтиришни, пенянинг қолган қисмини эса қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Қайд этилганларга кўра суд даъвони қисман қаноатлантиришни, ҳамда даъвогар фойдасига жавобгардан 1 314 032,27 сўм асосий қарз, 200 000 сўм пеня, 41 200 сўм почта харажатини ундиришни, даъвонинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад қилишни лозим деб ҳисоблайди. Шунингдек, ИПК 118-моддасига мувофиқ жавобгардан ишни кўриш билан боғлиқ 412 000 сўм давлат божини ундиришни лозим топади. Юқоридагиларга асосан суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-180, 186-188, 203-5-моддаларини қўллаб, ҚАРОР ҚИЛДИ: Даьво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Даъвогар “Ўзбектелеком” акциядорлик компанияси фойдасига жавобгар «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамиятидан 1 314 032,27 сўм асосий қарз, 200 000 сўм пеня, 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад қилинсин. Жавобгар «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамиятидан Республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ишда иштирок этувчи шахслар ўн кун муддат ичида суднинг ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти (протест) келтиришга ҳақли. Раислик этувчи: Х.Жамолиддинов