← Назад
Решение #2839050 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ажримда жавобгарга ИПК | 2034 | — | law | |
| Суд ИПК | 2034 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| ФКнинг | 744 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2003-2502/4038-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
Ҳ Л ҚИЛУВ Қ Р РИ
Ғиждувон тумани
2025 йил 2 декабрь
Ғиждувон туманлараро иқтисодий суди, судья О.Жамилов,
“Mikr kr ditb nk” АТБ манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
Бухоро вилоят ҳудудий бошқармасининг ЯТТ Суннатуллоева Мохинабону
Тўлқин қизидан 4 370 136 сўм кредит қарздорлиги, 1 232 876 сўм фоиз
қарздорлиги, жами 5 603 013 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси
юзасидан қўзғатилган ишни соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“Mikr kr ditb nk” АТБ (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади)
манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Бухоро вилоят ҳудудий
бошқармаси даъво аризаси билан судга мурожаат қилиб, ЯТТ Суннатуллоева
Мохинабону Тўлқин қизи (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)дан
4 370 136 сўм кредит қарздорлиги, 1 232 876 сўм фоиз қарздорлиги, жами
5 603 013 сўм ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 2032-моддасининг биринчи қисмига кўра, агар
даъвонинг баҳоси юридик шахсларга нисбатан — базавий ҳисоблаш
миқдорининг йигирма бараваридан, якка тартибдаги тадбиркорларга
нисбатан эса — беш бараваридан ошмаса, даъво аризалари бўйича ишлар
соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилиши лозим.
Мазкур нормага асосан даъвогарнинг даъво аризаси соддалаштирилган
тартибда иш юритишга қабул қилиниб, ажримда жавобгарга ИПК
2034-моддасининг иккинчи қисмига асосан ўн беш кунлик муддатда
эътирозларини ёзма равишда судга тақдим этиш ҳуқуқи мавжудлиги
тушунтирилган.
Суд мажлиси бошлангунга қадар даъвогар судга маълумотнома тақдим
қилиб, жавобгар қарздорликни бартараф этмаганлигини баён қилган.
Жавобгар томонидан судга ёзма фикр тақдим этилмади.
Даъво аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим
этилмаганлиги даъво аризасини соддалаштирилган иш юритиш тартибида
кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди. Суд ИПКнинг 2034-моддасига асосан
ишни мавжуд ҳужжатлар асосида кўриб чиқишни лозим топади.
Суд иш материалларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан даъво
талабини тўлиқ қаноатлантиришни, суд харажатларини жавобгар зиммасига
юклашни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига асосан ҳар
ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан
ҳимоя қилишга ҳақли. Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш
учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда
холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (матнда ФК деб
юритилади) 8 ҳамда 234-моддаларига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён
етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан
келиб чиқади.
Мазкур ҳолатда мажбурият кредит шартномасидан келиб чиққан.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2024 йил
25 июнда кредит шартномаси тузилган. Шартномага асосан даъвогар
жавобгарга паррандачиликни ривожлантириш учун тухум туғадиган товуқлар
олиш фаолиятини ташкил етиш мақсадида 24 ой имтиёзли давр билан 84 ой
муддатга 18 фоиз устама ҳақ тўлаш шарти билан 100 000 000 сўм миқдорда
кредит ажратиш, жавобгар эса шартнома ва унга илова қилинган жалвалга
мувофиқ кредитни белгиланган муддатда қайтариш мажбуриятини олган.
ФКнинг 744-моддасига мувофиқ, кредит шартномаси бўйича бир тараф
— банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз
олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул
маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини
қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. ФК
736-моддасининг иккинчи қисмига кўра, агар қарз шартномасида қарзни
қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи
қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган
тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар
билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли.
Тарафлар ўртасидаги шартноманинг 4.2.1-бандларига кўра қарз олувчи
томонидан кредит шартномасига белгиланган ҳар қандай тўлов
мажбуриятлари бажарилмаган ҳолларда банк кредитлашни тўхтатиш ва
фоизларни ҳамда кредит бўйича асосий қарзни муддатидан олдин, шунингдек
ундирувни кредит таъминотига қаратиш орқали ундириши мумкин.
Тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномаларига мувофиқ, жавобгар
кредит ва унга ҳисобланган фоизларни белгиланган тўлов графигига асосан
тўлаб бериши назарда тутилган. Даъвогар жавобгарга кредит маблағини
ажратиб берган бўлса-да, жавобгар мажбуриятларини лозим даражада
бажармаган.
Жумладан, 2025 йил 8 октябрь ҳолатида жавобгарнинг банк олдидаги
муддати ўтган кредит қарздорлиги 4 370 136 сўм, фоиз қарздорлиги
1 232 876 сўмни ташкил этган.
Жавобгар томонидан шартномавий мажбуриятлар лозим даражада
бажарилмаганлиги ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан тасдиқланади. Шу
сабабли даъвогар судга мурожаат қилиб, муддати ўтган кредит
қарздорлигини ундиришни сўраган.
Даъвогар томонидан судга тақдим этилган маълумотномага кўра, суд
мажлиси куни ҳолатида жавобгарнинг банк олдида қарзи муддати ўтган
кредит қарздорлиги 2 849 589 сўм, фоиз қарздорлиги 2 761 643 сўмни ташкил
этган.
Шу сабабли суд даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни ва суд
харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади.
ИПКнинг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Қайд этилганларга кўра, суд иш ҳужжатларини ўрганиб, ишдаги
далилларга тегишли ҳуқуқий баҳо бериб, ишнинг ҳақиқий ҳолатидан келиб
чиқиб, даъвони қаноатлантиришни, суд харажатларини жавобгар зиммасига
юклашни лозим топди.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 176, 179-180, 186-моддаларини қўллаб, суд
қ а р о р қ и л а д и:
Даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар ЯТТ Суннатуллоева Мохинабону Тўлқин қизидан:
- даъвогар “Mikr kr ditb nk” АТБ фойдасига 4 370 136 сўм кредит
қарздорлиги, 1 232 876 сўм фоиз қарздорлиги ҳамда олдиндан тўланган
41 200 сўм почта харажати;
- Республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози тараф шу суд орқали Бухоро вилоят
судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ҳал қилув қарори қабул
қилинган кундан эътиборан ўн кун муддат ичида апелляция тартибида, ҳал
қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида эса
кассация тартибида шикоят бериши мумкин.
Судья
О.Жамилов