Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1807-2501/5042 Дата решения 02.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Каршинский межрайонный экономический суд Судья LATIPOV USMON YAXSHIBOYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 2b7f29ed-f3ca-4501-b8f1-cbc6957e87b1 Claim ID PDF Hash de3e08c658824b49... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 12
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
нинг 744-моддаси нинг 744 law
йича ундириладиган суммага нисбатан ушбу Кодекснинг 327-моддаси йича ундириладиган суммага нисбатан ушбу Кодекс 327 code_article
амда 734-моддаси амда 734 law
ФКнинг 4-моддаси ФК 4 law
ФКнинг 734-моддаси ФКнинг 734 law
арори билан ундириладиган суммага ФК 327-моддаси арори билан ундириладиган суммага ФК 327 law
ФКнинг 47-моддаси ФКнинг 47 law
нинг 66-моддаси нинг 66 law
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
ИПКнинг 72- моддаси ИПКнинг 72 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1807-2501/5042-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Қарши шаҳри 2025 йил 2 декабрь Чироқчи туманлараро иқтисодий судининг судьяси У.Латипов раислигида, судья ёрдамчиси А.Чулиевнинг котиблигида, даъврогар раҳбари У.Рахимов (шахсий маълумотнома асосида), даъвогар “Ххх” деҳқон хўжалигининг жавобгар “Ххх” АТБ (олдинги номи “Ххх” АТБ)дан 2024 йил 1 январдан 2025 йил 15 сентябргача нотўғри ҳисобланиб ундирилган 114.644.430 сўм фоизларни қайтариб ундириш ҳақидаги даъво аризаси бўйича ишни Қарши туманлараро иқтисодий суд биносида, видеоконфренцалоқа режими орқали очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: даъвогар “Ххх” деҳқон хўжалиги (кейинги ўринда – даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “Ххх” АТБ (ҳозирги кунда “Ххх” АТБ) (кейинги ўринда – жавобгар деб юритилади)дан 2024 йил 1 январдан 2025 йил 15 сентябргача нотўғри ҳисобланиб ундирилган 114.644.430 сўм фоизларни қайтариб ундиришни сўраган. Суднинг 2025 йил 11 ноябрдаги ажрими билан ишга мутахассис сифатида Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Қашқадарё вилоят бош бошқармаси жалб этилган. Ушбу ишга мутахассис сифатида жалб этилган Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Қашқадарё вилоят бош бошқармаси томонидан 2025 йил 18 ноябрдаги “Ххх” АТБ Кўкдала банк хизмати маркази мижози бўлган “Ххх” деҳқон хўжалигига ажратилган кредит ҳисобидан банк томонидан ундирилган кредит фоизлари ва пеня қарздорликларни тўғри ҳисобланиши ва ундирилиши юзасидан тузилган далолатнома судга тақдим этилган. Суд мажлиси муҳокамасида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабларини қўллаб-қувватлаб, фуқаролик суднинг ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин кредит қолдиғига нисбатан фоиз ва пенялар ҳисобланиши тўхтатилиши лозим бўлса-да, жавобгар томонидан 2024 йил 1 январдан 2025 йил 15 сентябргача 114.644.430 сўм нотўғри ҳисобланиб ундирилганлигини, Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Қашқадарё вилоят бош бошқармаси томонидан 29.918.729,52 сўм ортиқча ундирилганлиги аниқланганини қайд этиб, даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Дастлабки суд мажлиси муҳокамаларида иштирок этган жавобгар Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Қашқадарё вилоят бош бошқармаси томонидан аниқланган 29.918.729,52 сўм пул маблағларини тан олиб, ўзаро ҳисоб-китоб қилинишини билдириб, ишни кўришни кейинга қолдириш тўғрисида тегишли равишда хабардор бўлса-да, суд мажлисига келмади. Мазкур ҳолатда суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринда - ИПК)нинг 170-моддасига асосан ишни жавобгарнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. 1 Суд ишда иштирок этган даъвогар вакилининг иш бўйича тушунтиришларини эшитиб, мутахассис томонидан тузилган далолатнома билан танишиб, даъво аризасида келтирилган ҳолатларни иш ҳужжатлари билан бирга ўрганиб чиқиб, уларни муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра, даъво талабини қисман қаноатлантиришни лозим топади. Иш ҳужжатларига кўра, тарафлар ўртасида 2022 йил 21 июнда 005-сонли кредит шартномаси тузилган бўлиб, мазкур шартномага асосан жавобгар даъвогарга чорвачиликни ривожлантириш мақсадида 36 ой муддатга йиллик 22 фоиз устама тўлаш шарти билан 450.000.000 сўм кредит ажратиш, даъвогар эса кредит ва кредит фоизларини белгиланган муддатларда қайтариш мажбуриятини олган. Фуқаролик ишлари бўйича Чироқчи туманлараро судининг 2-1807-2301/3303-сонли иши бўйича 2023 йил 25 декабрь кунидаги ҳал қилув қарори билан “Ххх” деҳқон хўжалиги ва қўшимча жавобгарлардан гаровга қўйилган мол-мулклар ҳисобидан муддатидан олдин 497.555.000 сўм кредит қарздорликлари ундириш ва ундирув гаров мулкларига қаратилиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан 2023 йилдаги очиқ мулоқотида белгиланган вазифаларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2023 йил 4 сентябрдаги ПҚ-292-сонли Қарорининг 10-бандида, 2024 йил 1 январдан аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига ажратилган кредитлар бўйича қарздорликни ундириш бўйича суднинг ҳал қилув қарори чиқарилганда, мазкур кредитлар бўйича фоизлар ва неустойка ҳисобланиши тўхтатилиши назарда тутилган. Даъвогар ўз даъво аризасида банк томонидан 2024 йил 1 январдан 2025 йил 15 сентябргача 114.644.430 сўм нотўғри кредит фоизлари ундирилганлигини қайд этган. Ушбу маблағларни ихтиёрий тўлаб бериш ҳақидаги даъвогарнинг мурожаатлари жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Натижада ушбу низо келиб чиқиб, даъвогар даъво аризаси билан судга мурожаат қилган. Суд даъво талабини ишдаги далиллар ва қонун ҳужжатлари билан муҳокама қилиб, уни қисман асослий деб ҳисоблайди. Чунки, Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК)нинг 744-моддасига мувофиқ кредит шартномаси бўйича бир тараф – банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 27 февралдаги ЎРҚ-914-сонли Қонунга асосан мазкур модда учинчи қисм билан тўлдирилган бўлиб, унга кўра, кредит бўйича қарздорликни ундириш тўғрисида суднинг ҳал қилув қарори чиқарилганда суд қарорида кўрсатилган, кредит бўйича ундириладиган суммага нисбатан ушбу Кодекснинг 327-моддаси биринчи ва иккинчи қисмларида ҳамда 734-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган фоизлар, шунингдек неустойка ҳисобланиши тўхтатилади. Ушбу Қонунда 2024 йил 1 январдан эътиборан юзага келган муносабатларга нисбатан ҳам татбиқ этилиши кўрсатиб ўтилган. 2 ФКнинг 4-моддаси мазмунига биноан, қонун у амалга киритилгунга қадар вужудга келган муносабатларга нисбатан қонунда тўғридан-тўғри назарда тутилган ҳоллардагина татбиқ этилади. ФКнинг 734-моддаси биринчи қисмига асосан, агар қонунда ёки қарз шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз берувчи (юридик шахс ёки фуқаро) қарз олувчидан қарз суммасига шартномада белгиланган миқдорда ва тартибда фоизлар олиш ҳуқуқига эга бўлади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди (Олий хўжалик суд) Пленуми томонидан 2006 йил 22 декабрда қабул қилинган “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 13/150-сонли қарорига Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2024 йил 16 декабрдаги 39-сонли қарори билан ўзгартириш киритилиб, унда мазкур Пленуми қарорининг 10-бандида кредит бўйича қарздорликни ундириш тўғрисида суднинг ҳал қилув қарори қабул қилинганда суд қарорида кўрсатилган, кредит бўйича ундириладиган суммага ФК 327моддасининг бирин ч и в а и к к и н ч и қ и с м л а р и д а ҳ а м д а 7 3 4 - м оддасининг биринчи қисмида назарда тутилган фоизлар, шунингдек неустойка ҳисобланиши тўхтатилади (ФК 744-моддасининг учинчи қисми). Судларга тушунтирилсинки, бунда 2024 йилнинг 1 январига қадар кредит бўйича қарздорликни ундириш тўғрисида суднинг ҳал қилув қарори қабул қилинган бўлса, 2024 йил 1 январдан бошлаб ушбу ҳал қилув қарори билан ундириладиган суммага ФК 327-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида ҳамда 734-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган фоизлар, шунингдек неустойка ҳисобланиши тўхтатилади, деб тушунтириш берилган. Ваҳоланки, ишга мутахассис сифатида жалб этилган Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Қашқадарё вилоят бош бошқармаси томонидан тақдим этилган кредит фоизлари ва пеня бўйича ўтказилган ўрганиш юзасидан тузилган далолатномада қайд этилишича, банк филиали томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 4 сентябрдаги ПҚ-292-сонли Қарори ижроси таъминланмасдан Фуқаролик ишлари бўйича Чироқчи туманлараро судининг 2023 йил 25 декабрь кунидаги 2-18072301/3303-сонли ҳал қилув қароридан кейин ҳам 2024 йил 1 январдан фоизлар ҳисобланиши тўхтатилмасдан кредит қолдиғи учун жами 29.918.729,52 сўм миқдорида ортиқча қарздорлик ундирилганлиги аниқланган. Мазкур ҳолатда суд, жавобгар томонидан даъвогарга ажратилган кредит маблағларини муддатидан олдин ундириш бўйича суднинг ҳал қилув қарори чиқарилган бўлса-да, суднинг ҳал қилув қарорида ундирилиши белгиланган суммага нисбатан 2024 йил 1 январдан бошлаб кредит фоизлари ва неустойкалар ҳисобланиши тўхтатилмасдан, жами 29.918.729,52 сўм миқдорида кредит фоизлари ва неустойка ҳисобланиб, ундирилганлиги ишдаги мавжуд ҳужжатлар, мутахассис томонидан тақдим этилган ҳужжатлар, тарафлар вакилларининг тушунтиришлари билан ҳам ўз тасдиғини топган деб ҳисоблаб, даъво талабини қисман 29.918.729,52 сўмга қаноатлантиришни ҳамда қолган (114.644.430 -29.918.729,52) = 84.725.700,48 сўм қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. 3 Бундан ташқари, суд даъво аризасининг кириш қисмида қўшимча жавобгар сифатида манзили Кўкдала тумани қайд этилган “Ххх” АТБ кўрсатилган бўлса-да, даъво талабида унга нисбатан талаб билдирилмаганлиги ҳолатига аниқлик киритиб, “Ххх” АТБ Кўкдала банк хизмати маркази юридик шахс ҳисобланмаслиги сабабли унга нисбатан иш юритишни тунатишни лозим топади. ФКнинг 47-моддасига кўра ваколатхона юридик шахснинг у турган ердан ташқарида жойлашган, юридик шахс манфаатларини ифодалайдиган ва уларни ҳимоя қиладиган алоҳида бўлинмасидир. Филиал юридик шахснинг у турган ердан ташқарида жойлашган ҳамда унинг барча вазифаларини ёки вазифаларининг бир қисмини, шу жумладан ваколатхона вазифаларини бажарадиган алоҳида бўлинмасидир. Агар қонунда бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, ваколатхона ва филиаллар юридик шахс ҳисобланмайди. Улар ўзларини ташкил этган юридик шахс томонидан мол-мулк билан таъминланадилар ҳамда у тасдиқлаган низомлар асосида иш олиб борадилар. Ваколатхона ва филиалларнинг раҳбарлари юридик шахс томонидан тайинланади ҳамда унинг ишончномаси асосида иш олиб боради. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринда ИПК деб юритилади)нинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлиги ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади. ИПКнинг 68-моддасига мувофиқ ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. ИПКнинг 72- моддасида қонунчиликка мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас, 74-моддасига кўра суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради, ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи-назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса етарлилиги нуқтаи назаридан баҳоланиши лозим. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга кўра иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда тўланиши қайд этилган. Юқоридагиларга кўра, суд даъво талабини қисман қаноатлантириб, жавобгар “Ххх” АТБ ҳисобидан даъвогар фойдасига кредит тўлови учун нотўғри ҳисоблаб, ундирилган 29.918.729,52 сўм, олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажати, республика бюджетига қаноатлантирилган даъво талаби миқдорига мутаносиб равишда 598.375 сўм давлат божи ҳамда Олий суд 4 депозит ҳисоб рақамига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 103.000 сўм суд харажати ва қаноатлантириш рад этилган 84.725.700,48 сўм даъво талабига нисбатан даъвогар ҳисобидан республика бюджетига 1.694.514 сўм давлат божи ундиришни ҳамда қўшимча жавобгарга нисбатан иш юритишни тугатишни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 4, 734, 744-моддаларини ҳамда Иқтисодий процессуал кодексининг 66, 68, 72, 74, 118, 176-179, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд қарор қилди: Даъво талаби қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “Ххх” АТБ ҳисобидан даъвогар “Ххх” деҳқон хўжалиги фойдасига кредит фоизи ва пеня учун нотўғри ҳисобланиб ундирилган 29.918.729,52 сўм, 41.200 сўм почта харажати; Республика бюджетига 598.375 сўм давлат божи; Ўзбекистон Республикаси Олий суд депозит ҳисоб рақамига 103.000 сўм суд харажати: Даъвогар “Ххх” деҳқон хўжалиги ҳисобидан республика бюджетига 1.694.514 сўм давлат божи ундирилсин. Даъво талабининг қолган қисми қаноатлантириш рад этилсин. Қўшимча жавобгар “Ххх” АТБ Кўкдала банк хизмати марказига нисбатан иш юритиш тугатилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қароридан норози томон бир ой ичида шу суд орқали Қашқадарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши (протест келтирилиши) мумкин. Судья У.Латипов 5